Ердан фойдаланишнинг ер ахборотли таъминотбошқариш функцияси

  • Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства».Комплексное управление землепользованием
CC BY f
6
1
Поделиться
Турсунов C. (2023). Ердан фойдаланишнинг ер ахборотли таъминотбошқариш функцияси. Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения, 1(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/land-reform/article/view/16794
C Турсунов, Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства».Комплексное управление землепользованием

магистрант 2 курса

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишда чуқур иқтисодий моҳиятга ва иқтисодиёт тармоқлари учун аҳамиятга эга бўлган давлат ер кадастри муҳим роль ўйнайди. Ер кадастрини юритишнинг оъектив характери ер тўғрисидаги ахборотларга зарурият билан аниқланади. Бунда ахборот, энг аввало, ер муносабатларини тартибга солиш учун, шу жумладан, унинг ер қонунчилик ижоди, ер ресурсларидан фойдаланишни башоратлаш ва режалаштириш, ер ресурсларини тармоқлараро тақсимлаш (қайта тақсимлаш), мамлакат бўйича ердан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш каби функцияларни амалга ошириш учун зарур.


background image

232

ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЕР АХБОРОТЛИ ТАЪМИНОТ-

БОШҚАРИШ ФУНКЦИЯСИ

S. Tursunov– “TIQXMMI” МТУ “ЕРФБ”

магистратура мутахассислиги 2-курс магистранти

Аннотация

Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишда чуқур

иқтисодий моҳиятга ва иқтисодиёт тармоқлари учун аҳамиятга эга бўлган

давлат ер кадастри муҳим роль ўйнайди. Ер кадастрини юритишнинг

оъектив характери ер тўғрисидаги ахборотларга зарурият билан аниқланади.

Бунда ахборот, энг аввало, ер муносабатларини тартибга солиш учун, шу

жумладан, унинг ер қонунчилик ижоди, ер ресурсларидан фойдаланишни

башоратлаш ва режалаштириш, ер ресурсларини тармоқлараро тақсимлаш

(қайта тақсимлаш), мамлакат бўйича ердан фойдаланиш самарадорлигини

баҳолаш каби функцияларни амалга ошириш учун зарур.

Kalit so’zlar:

Ер кадастри, ер кадастри тизими, ер кадастр жараёни, ер

кадастр ахборотлари.

Kirish.

Ушбу ахборот регионал ҳамда маҳаллий ҳудудий даражаларда

ер ресурсларидан фойдаланишни маъмурий бошқаришда ҳам қўлланишни

талаб қилади. Ер кадастри ердан самарали фойдаланиш ва муҳофаза

қилишни, халқ хўжалигини режалаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришни ихтисослаштириш ва жойлаштириш, ерлар мелиорацияси, ер

ресурслари билан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа иқтисодиёт

тармоқлари тадбирларини амалга оширишни ахборотли таъминлашга

мўлжалланган ердан фойдаланишнинг муҳим функцияси ҳисобланади.

Шундай қилиб, ердан фойдаланишнинг барча функциялари (ер кадастридан

ташқари) ўзларининг амалий жараёнида ер ахборотларини қўллашни талаб

қилади, бу ўз навбатида ер кадастрига ердан фойдаланишни ахборотли

таъминлаш функциясини беради. Шу сабабли республикада ер кадастрини


background image

233

юритишга катта аҳамият берилади. Шу сабабли, 1998 йили Ўзбекистон

Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида” Қонуни қабул қилинди,

кейинчалик Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон

Республикасида ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом” ишлаб

чиқилди ва қабул қилинди.

Усуллар.

Ердан фойдаланишни кўп томонли характери ерларни

табиий, хўжалик ва ҳуқуқий ҳолатлари тўғрисидаги ишончли

маълумотларни ўз ичига олган турли-туман ер кадастр ахборотларига

заруриятни аниқлайди. Мамлакат иқтисодиётини ривожланиши ҳамда уни

ушбу ахборотга бўлган доимий талаби ягона тизим сифатида ер кадастрини

ривожланиш характерини аниқлайди. Ўзбекистон Республикасининг Ер

кодексида (15-модда) қайд қилинишича, Давлат ер кадастри ерларнинг

табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режимлик тўғрисидаги, уларни тоифалари,

сифат тавсифлари ва қиймати тўғрисидаги, ер участкаларининг жойлашган

ўрни ва ўлчамлари, уларни ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар,

ижрочилар ва ер мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги зарурий

ва ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидир [1]. Давлат ер

кадастрини

юритиш

топографо-геодезик,

картографик,

тупроқ,

агрокимёвий, геоботаник кузатувлар ва қидирувлар, ерларни ҳисоб қилиш

ва баҳолашни, ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва

мулкдорларни ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатга олишни

ўтказиш асосида таъминланади.

Мунозара

Ер кадастри тизими нисбатан бир-биридан ажралган, шу

билан бир вақтда ўзаро узвий боғлиқ бўлган иккита кичик тизимдан иборат:

Ер кадастр жараёни кичик тизими ҳамда ер кадастри ахбороти кичик

тизими. Биринчи кичик тизимининг мақсади кадастр ахборотларини ишлаб

чиқаришдан иборат. У турли-туман ва ишончли ахборотларни ишлаб чиқиш

бўйича технологик жараёнларни (тасвирга олиш, кузатув, план-харита

асосларини тузиш, картометрик ва баҳолаш ишлари, ерга ҳуқуқларини

рўйхатга олиш жараёни) ўз ичига олади. Ўз таркибига иккита кичик тизим


background image

234

бирлигини олган ер кадастрини тизим сифатида аниқлаш ер кадастрини

ахборотларини ишлаб чиқиш бўйича жараён сифатида (ер кадастри

жараёни) ҳамда ахборотларни сақлаш ва фойдаланувчига беришнинг статик

кичик тизими сифатида ер кадастр, ахбороти қараш ҳақидаги масалани

оъектив ва ҳақоний қўйишнинг муҳим жиҳатидир. Мамлакатнинг барча ер

участкаларига ер кадастр ахборотларини ишлаб чиқиш (биринчи кичик

тизим) ҳамда уларни сақлаш, янгилаб туриш ва фойдаланувчига бериш

(иккинчи кичик тизим) мақсадида ушбу ахборотларни тизимлаш ер

кадастрини юритишнинг мақсади ҳисобланади.

Ер кадастрини ўрганиш объекти бўлиб асосий мақсадли моҳиятидан

ва хўжалик фойдаланишидан қатъий назар ер массивларини, ер

участкалари, ер турлари, суғориш, коллектор ва йўл тармоқлар, иншоатлар

тагидаги ерларни ўзига жамлаган мамлакатнинг Ягона давлат ер фонди

ҳисобланади.

Ер кадастри жараёнини алоҳида, таркибий бир-бирига бўйсунувчи

жараёнлар тўплами сифатида қараш зарур, чунки, уларни жорий этиш Ер

кадастр ахборотларни олишга йўналтирилган. Ушбу жараёнларнинг

тўплами уларнинг механик йиғиндиси, эркин жамланмаси бўлмасдан, балки

қатъий таркибли яхлит бир жараён ҳисобланади (1-расм) .


background image

235

1-расм. Ер кадастр тизими

Ер кадастри жараённинг мақсади зарур ишончли ахборотларни ишлаб

чиқишдан иборат, ер кадастрининг кичик бир тизими сифатида унинг

моҳияти ер кадастрининг иккинчи тизимидаги ахборотларни узлуксиз ва ўз

вақтида янгилаб туришдан иборат. Маълум бир услублар ёрдамида

ахборотларни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш Ер кадастри жараёнининг

вазифалари ҳисобланади.

Ер кадастри жараёнининг моҳияти, мақсади ва аҳамиятини аниқлашни

ҳисобга олган ҳолда унга қуйидагича таъриф берилади: Ер кадастр жараёни-

бу ишончли зарурий Ер кадастр ахборотларини ишлаб чиқишга

йўналтирилган давлат тадбирлари тизимидир.

Ер кадастри жараёнини амалга ошириш қуйдагиларни талаб қилади:

- ер-кадастрини юритиш бўйича меъёрий ва услубий ҳужжатларни

ишлаб чиқиш;

-ишлаб чиқариш-технологик тадбирларни ташкил этиш;

- ер кадастри ҳужжатларини юритиш.

Ер кадастри жараёни умуман ер кадастри сингари асосий ва жорий

турларга бўлинади. Икки тур бир-бири билан узвий боғлиқ; Ер кадастри

Ер кадастр тизими

Ер кадастр

жараёнининг кичик

Ер-рўйхатлаш

жараёни

Ер-ҳисоб жараёни

Ер-баҳолаш жараёни

Ер кадастр ахборотлар

кичик тизими

Ер-рўйхатлаш

ахбороти

Ер-ҳисоб ахбороти

Ер-баҳолаш ахбороти

Ерларни сифат

баҳолаш

Ерларни қиймат

баҳолаш


background image

236

жараёнининг таркибий қисмлари ҳисобланади ҳамда исталган бир вақтга

тўла ва ишончли Ер кадастр ахборотлари билан таъминлаши зарур. Бу

ахборотлар қуйидагилар: мамлакат ер фондининг ўлчамлари, уни ер

тоифалари, ердан фойдаланувчилар, ердан фойдаланишлар ва ер турлари

бўйича тақсимланиш, ерларнинг сифат тавсифи ҳамда уларни баҳолаш. Ер

кадастр жараёнининг асосий тури тасвирга олиш, кузатиш, изоҳлаш, ерлар

ҳуқуқларини рўйхатга олиш ва баҳолаш, майдонларини ҳисоблаш бўйича

катта ҳажмларга эга бўлганлиги билан фарқланади; у даврий равишда

қайтарилади; жорий эса ер тўғрисидаги ахборотларни замон талаби

даражасида ушлаб туриш учун амалга оширилади ҳамда ҳар йили

ўтказилади.

Ер кадастри ахборотлари кичик тизими-ер участкаси ёки ер

участкалари тўғрисида ахборотларни бутун бир яхлит кўринишини ташкил

этувчи ўзаро узвий боғлиқ ҳолдаги кадастр кўрсаткичларининг қонуний

жойлашган тўпламидир. Таркиб нуқтаи назардан кичик тизим ўз навбатида

ахборотларнинг мақсадли моҳияти бўйича ва маъмурий-ҳудудий белгиси

бўйича турлага (анча паст даражадаги кичик тизимлар), шунингдек шунга

мос кадастр кўрсаткичлари тизимининг ахборот турларига бўлинади.

Ер кадастри ахборотлари кичик тизимининг моҳияти ернинг табиий,

ҳуқуқий ва хўжалик холати тўғрисидаги зарурий ишончли ахборотлар

билан барча манфаатдор ахборот итеъмолчиларини ўз вақтида

таъминлашдан иборатдир. Ахборотларни тўплаш, уларни сақлаш, қидириш

ва фойдаланувчиларга бериш, узвий равишда ахборотларни янгилаб туриш

тизимининг вазифасига киради. Кичик тизимнинг фаолияти кўрсатиши

унинг мойилларига мос равишда амалга оширилади.

Ер кадастр ахборотлари кичик тизимининг мураккаблиги барча

мамлакат ҳудуди бўйича катта ҳажмларда ер ресурслари тўғрисидаги турли-

туман ва ишончли ахборотларни тўплаш; уни доимий равишда янгилаб

туриш, сақланишини ҳамда барча манфаатдор фойдаланувчиларга ўз

вақтида

берилишини

таъминлаш

билан

белгиланади.

Тизимни


background image

237

мураккаблиги ахборотларни синтактик (ер участкалари тўғрисида

миқдорий тавсифлар), семантик (ер участкалари тўғрисида сифат

тавсифлар) ҳамда прагматик (ахборотларни амалий аҳамиятини ва

иқтисодлигини аниқлаш) қирраларини ўрганиш заруриятини кўзда тутади.

Ер кадастри ахборотлари кичик тизими унинг ўзига хос қатор

хусусиятларга эга, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин; кадастр

кўрсаткичлари тизимининг мураккаблиги, ахборотларни тақдим этишнинг

турлича шакиллиги, тизимни автоматлаштириш (компьютерлаштириш)

зарурияти.

Ер кадастри ахборотлари кичик тизимини ер кадастрининг кичик

тизими Ер кадастр жараёни билан узвий боғлиқлиги учун мавжуд

бўлишининг энг асосий шартидир.

Кичик тизимлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик шундан иборатки, (2-

кичик тизим) ахборотга бўлган зарурият уни ишлаб чиқишни (1- кичик

тизим) талаб қилади, ахборотларни ишлаб чиқиш (1- кичик тизим) эса уни

фойдаланувчиларга берилиши (2- кичик тизим) талаб қилади. Шунинг учун

ҳам кичик тизимни бошқасидан устунлигини аниқлаш амалда мумкин эмас.

ўзларининг бирлиги, ўзаро боғлиқлиги билан улар ер кадастрини яхлит,

моддий-абстракт тизимини ташкил этадилар.

Хулоса.

Республикада мавжуд бўлган ер-сув ресурсларидан

истиқболда фойдаланиш бўйича асосий қоидаларни ўзида жамлаш ишлаб

чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришнинг узоқ муддатли

башоратлари мамлакат ер фондидан оқилона фойдаланиш учун устувор

роль ўйнайди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий

ислоҳотлар ҳамда бозор муносабатларини ривожланиши жамият

ривожланишининг бугунги босқичида ер ресурсларидан фойдаланишнинг

бош йўналишини аниқлайди. Шунинг учун ер фондидан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш билан боғлиқ мамлакат иқтисодиётини, шу

жумладан, қишлоқ хўжалигини ҳамда ривожлантиришни ривожлантириш

янада кенг ўрин олиши зарур.


background image

238

Ер

фондидан [9] фойдаланишни режалаштириш мамлакат

иқтисодиётини ривожлантириш учун умумқабул қилинган босқичлар

бўйича амалга оширилади; асослаш алоҳида регионал, сув ҳавзалари

бассейнлари, вилоятлар ёки массивлар ва ҳоказолар учун тузиладиган

мажмуали дастурлар кўринишида амалга оширилади. Маъмурий туманлар

учун ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари (туман қишлоқ хўжалигини

планировка қилиш лойиҳалари, суғориш муносабатлари билан массивлар

ҳудудини ташкил этиш чизмалари, хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари ва

бошқ.) режаларни тузишда етарлича кўп марта фойдаланилади. Республика

ва вилоят даражаларида ер фондидан фойдаланишни режалаштириш бир

қатор шартлар асосида мураккаблашади.

Биринчидан

, ҳужжатларни ишлаб

чиқишнинг вақтлилиги турли вилоятлар учун айнан битта муаммони ҳал

қилишга ёндошувчи фарқларни аниқлайди.

Иккинчидан

, кўпгина

иншоотлар идоравий характерига эгадир. Муаммони ҳал қилиш учун ер

ресурсларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни илмий ассосланган

башоратлар,

режалаштириш

ва

лойиҳалашни

таъминлайдиган

ҳужжатларнинг қатъий

“иарархияси”ни яратиш зарур

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Републикаси “Ер кодекси”, Т., “Адолат”, 1998 й.

2. Варламов А.А., Гальченко С.А.Управление земельными ресурсами.

Учебное пособие. М. ГУЗ, 2008. – 240 с.

3. Мирзалиев Т., Сафаров Э., Эгамбердиев А, Қорабоев Ж. Карташунослик.

Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. Тошкент, 2012.

4. Сафаров Э., Мусаев И., Абдураҳманов Х. Географик ахборот тизимлари

ва технологиялари. –Тошкент, 2008. ТИМИ, -160 б.

5. Чертовицкий А.С., Базаров А.К. Экономика землепользованием. Учебное

пособие. Ташкент, ТИИМ. 2009. – 220 с.

6. Чертовицкий А.С., Базаров А.К. Ердан фойдаланишни бошқариш.

Тошкент, 2009.


background image

239

7. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси. “Ўзбекистон” . -Т.: 1998.

8. Ўзбекистон Республикаси Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонуни.

9. Ўзбекистон Республикасининг ер ресурслари ҳолати тўғрисида Миллий

ҳисоботи., Т., Давлат солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр агентлиги, 2021й.






Библиографические ссылки

Републикаси “Ер кодекси”, Т., “Адолат”, 1998 й.

Варламов А.А., Гальченко С.А.Управление земельными ресурсами. Учебное пособие. М. ГУЗ, 2008. – 240 с.

Мирзалиев Т., Сафаров Э., Эгамбердиев А, Қорабоев Ж. Карташунослик. Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. Тошкент, 2012.

Сафаров Э., Мусаев И., Абдураҳманов Х. Географик ахборот тизимлари ва технологиялари. –Тошкент, 2008. ТИМИ, -160 б.

Чертовицкий А.С., Базаров А.К. Экономика землепользованием. Учебное пособие. Ташкент, ТИИМ. 2009. – 220 с.

Чертовицкий А.С., Базаров А.К. Ердан фойдаланишни бошқариш. Тошкент, 2009.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси. “Ўзбекистон” . -Т.: 1998.

Ўзбекистон Республикаси Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг ер ресурслари ҳолати тўғрисида Миллий ҳисоботи., Т., Давлат солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр агентлиги, 2021й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов