358
СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА
ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Сухроб ТЎЙЧИЕВ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясиси Жиззах минтақавий ўқув
маркази
“
Ҳуқуқий фанлар
”
цикли катта ўқитувчиси
СУДЕБНЫЕ РЕФОРМЫ СЛУЖАТ ИНТЕРЕСАМ ЧЕЛОВЕКА
Сухроб ТУЙЧИЕВ
Старший преподаватель цикла
«
Юридические науки
»
Джизакского областного
учебного центра Национальной гвардии Республики Узбекистан
JUDICIAL REFORM SERVES THE INTEREST OF THE PEOPLE
Sukhrob TUICHIEV
Senior teacher of the cycle "Legal Sciences" of the Jizzakh Regional Training Center
of the National Guard of the Republic of Uzbekistan
Аннотaция
.
Мақолада суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг инсон манфаатларига хизмат қилиши
,
инсоннинг қадр-қиммати
ҳар қандай нарсадан устун эканлиги
,
ҳар қандай ислоҳотлар инсон
манфаатларига хизмат қилиши кераклиги тўғрисида фикрлар келтирилган
.
Аннотaция
.
В статье утверждается
,
что реформы судебной системы
служат интересам народа
,
что человеческое достоинство важнее всего
,
что любая
реформа должна служить интересам народа
.
Annotation.
The article argues that the reforms of the judicial system serve the
interests of the people, that human dignity is most important, that any reform should
serve the interests of the people.
Калит сўзлар
.
Суд
,
инсон манфаатлари
,
ҳуқуқ
,
ислоҳот
,
адолат
Ключевые слова
.
Суд
,
интересы человека
,
закон
,
реформа
,
справедливость
.
Keywords.
Court, human interests, law, reform, justice
359
Судьянинг онгида
–
адолат
,
тилида
–
ҳақиқат
,
дилида
–
поклик бўлиши шарт
.
Шавкат Мирзиёев
Бугунги кунда барча соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилмоқда
.
Ислоҳотларнинг замирида эса энг аввало
,
инсон ва унинг манфаатлари ётади
.
Шу
ўринда айтиб ўтиш керакки суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган
ислоҳотлар ҳам фақат ва фақат инсонлар манфаатлари йўлида хизмат қилиши
керак
. “
Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш
,
давлат
органлари
,
мансабдор
шахслар
,
жамоат
бирлашмаларининг
ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланади
” [1:16].
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг пойдевори қонун устуворлиги
,
фуқароларнинг қонун олдида тенглиги
,
инсонпарварлик
,
адолатлилик ва
айбсизлик презумпцияси принципларидир
.
Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижросини таъминлаш
мақсадида
,
суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш
,
одил судловни
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилинди
.
Қабул қилинган ҳужжатларнинг барчасида
,
инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ётади
.
Зеро
“
Инсон ҳуқуқ
ва эркинликларини
,
қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишнинг энг
муҳим кафолати сифатида суд ҳокимияти нуфузини мустаҳкамлаш
,
судларнинг
чинакам мустақиллигини таъминлаш
,
ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини
барпо этишда уларнинг ролини кучайтириш давлатимиз раҳбари ташаббуси
билан
мамлакатимизда
амалга
оширилаётган
суд-ҳуқуқ
соҳасидаги
ислоҳотларнинг асосий мақсадидир
” [2:29]
Президентимиз
, 2020
йил
24
январдаги Олий Мажлисга қилган
Мурожаатномасида бугунги кунда ислоҳотларимиз самараси
,
кўп жиҳатдан
тўртта муҳим омилга
–
яъни қонун устуворлигини таъминлаш
,
коррупцияга
қарши қатъий курашиш
,
институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли
360
демократик институтларни шакллантиришга боғлиқлигини айтиб ўтди
.
Бу эса
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш
,
шу жумладан
,
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилишини
кафолатлаш
,
суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш
,
одил судловнинг
самарадорлигини
,
халқимизнинг суд органларига нисбатан қатъий ишончи ва
ҳурматини оширишда янада тўлароқ намоён бўлади
.
Биргина мисол
, 2020
йилда аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг
8 000
мингдан зиёди ёки
44
фоизида судларда ишлар тўлиқ ва холис кўрилмаётгани
,
узоқ муддат чўзилаётгани билдирилган
.
Президентимиз
2020
йил
30
июнь куни
одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги
вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида суд тизими
ҳақида фикр билдирар экан
, “
Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда
адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак
.
Бу Президент талаби
”
деб
таъкидлаган эди
.
Шу сабабли ҳам Президентимиз суд-ҳуқуқ тизимида туб
ислоҳотларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар
.
Фуқаролар суд
органларини жазоловчи орган эмас
,
балки ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилувчи орган деб билишлари лозим
.
Бу энг аввало судларнинг мустақиллигини
таъминлаш ва ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширишни талаб қилади
.
Ўтган уч йил мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва
эркинлаштириш
,
суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида
бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди
.
Жумладан
,
қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди
,
жиноят содир
этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати
72
соатдан
48
соатга
,
қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг
,
шунингдек жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари
1
йилдан
7
ойга қисқартирилди
.
Шунингдек
,
жиноят ишини қўшимча тергов
юритиш учун қайтариш институти бекор қилинди
.
361
“Хабеас корпус
”
институти қўлланишини янада кенгайтириш доирасида
прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумaция
қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари
судларга ўтказилди
,
шунингдек
,
судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги
эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш
ҳуқуқи берилди
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017
йил
21
февралдаги
“Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш
ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони
билан ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд ва Олий хўжалик
суди фуқаролик
,
жиноий
,
маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд
ҳокимиятининг ягона олий органи
–
Ўзбекистон Республикаси Олий судига
бирлаштирилди
. 207
та маъмурий суд ташкил этилди
,
тадбиркорлик
субъектларининг қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган
туманлараро ва туман
(
шаҳар
)
миқёсида ҳам жами
85
та иқтисодий суд фаолияти
йўлга қўйилди
.
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний
аралашувларнинг олдини олиш
,
бу борада очиқ
,
ошкора ва муқобил танлов
тизимини яратиш мақсадида Судьялар олий кенгаши таъсис этилди
.
Илғор
хорижий давлатлар тажрибаси асосида илк бор судья лавозимига муддатсиз
тайинлаш амалиёти жорий қилинди
.
Хорижий мамлакатларда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилади
,
масалан
:
Словакияда судьялар номаълум муддатга тайинланади
.
Грузияда
судьяларнинг ваколат муддати муаммоси мавжуд
.
Бугунги кунда судьяларнинг
ваколат муддати
10
йил қилиб чеклаб қўйилган
.
Бундан ташқари
,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодекси
,
Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси
2018
йилнинг январь ойида тасдиқланди ва
2018
йил
1
апрелдан кучга кирди
.
Ушбу кодекслар дунёнинг тараққий этган давлатларининг
362
илғор тажрибасини чуқур ўрганиш
,
ислоҳотлар жараёнида тўпланган бой
тажриба асосида ишлаб чиқилган
.
2018
йил
4
апрелдаги
“
Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул
қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни билан Жиноят кодексига далилларни
,
тезкор-қидирув
фаолияти натижаларини сохталаштирганлик учун жиноий жавобгарликни
назарда тутувчи моддалар киритилгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд
органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини янада оширди
.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019
йил
6
январдаги
“Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш
,
судьялар ва судлар аппарати
ходимларини қайта тайёрлаш
,
уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон
Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактаби ташкил
этилди
.
2019
йил
14
январдаги
“
Жабрланувчиларни
,
гувоҳларни ва жиноят
процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг қабул қилиниши жабрланувчи
,
гувоҳ ва жиноят
процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти
,
соғлиғи ҳамда мол-мулкини ҳимоя
қилишнинг қонуний кафолатларини белгилаб берди
.
Қонунчиликка киритилган ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар
,
тергов ва суд
органлари томонидан асоссиз равишда тўпланган далиллардан фойдаланиш
,
фуқароларни асоссиз равишда ушлаб туриш
,
куттириш
,
ортиқча маблағ сарфлаб
тергов ва суд бинолари олдига такрор ва такрор келиб кетишларининг олдини
олади
.
Бугунги кунда ислоҳотлар натижасида суд ишларини кўриб чиқишда
фақат суд тергови жараёнида атрофлича текширилган ва ўз тасдиғини топган
далилларга асосланилмоқда
.
Бунинг натижасида
2020
йилда
780
нафар
, 2021
363
йилнинг биринчи чорагининг ўзидаёқ
186
нафар шахсларга нисбатан оқлов
ҳукми чиқарилди
.
Шунингдек
, 2020
йилда
3 434
нафар
, 2021
йилнинг биринчи
чорагида
1 043
нафар шахслар суд залидан озод қилинган бўлса
, 2020
йилда
7
791
та жиноят ишлари
(
жами
8 266
нафар шахсларга нисбатан
), 2021
йилнинг
биринчи чорагида
2 495
та жиноят ишлари
(2 691
нафар шахсларга нисбатан
)
томонларнинг ярашганлиги муносабати билан судлар томонидан Ўзбекистон
Республикаси жиноят кодексининг
661
-моддасига асосан жиноят ишлари
тугатилган
.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки
,
суд-ҳуқуқ соҳасида амалга
оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий
адолатни
,
фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан
алоҳида аҳамият касб этади
.
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган
ислоҳотлар қанчалик халқчил адолатли бўлса
,
фуқаролар давлатдан
,
суддан ва
ҳаётидан шунчалик рози бўлиб яшайдилар
.
Адабиётлар рўйхати
;
Библиографические ссылки
; References:
1.
Муқимова М.З
.
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва жиноят қонунини
либераллаштириш масалалари
.
Монография
.–
Самарқанд
:
СамДУ
,2009. – 130
б
.
2.
Одил судлов
.
Ҳуқуқий
,
илмий-амалий нашр
. 7/2020
3.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Тошкент
– “
Ўзбекистон
”
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Олий
Мажлисга
Мурожаатномаси
.
Тошкент
, – 2020
йил
24
январь
5. Rustamboev, M. X. "O ‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga sharh.
Maxsus qism." T.:«Adolat» nashriyoti (2016).