Матннинг эмотивли компонентлари ва эмотивли структураси масаласи

CC BY f
106-109
13
9
Поделиться
Салохитдинова, Р. (2022). Матннинг эмотивли компонентлари ва эмотивли структураси масаласи. Современные лингвистические исследования: зарубежный опыт, перспективные исследования и инновационные методы преподавания языков, (1), 106–109. https://doi.org/10.47689/linguistic-research-vol-iss1-pp106-109
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Замонавий шарт-шароитда матнни ўрганишга энг самарали ёндашувлардан бири бу конкрет турдаги нутқий асарларни уларнинг таксономик тегишлилигига кўра тадқиқ қилишдан иборат. Матннинг эмотивли аспекти, эҳтимол, бу каби тадқиқотлар қаторида энг мураккаби ва муҳимидир.


background image

106

МАТННИНГ ЭМОТИВЛИ КОМПОНЕНТЛАРИ ВА

ЭМОТИВЛИ СТРУКТУРАСИ МАСАЛАСИ

Р. Салохитдинова (СамДЧТИ)

Замонавий шарт

-

шароитда матнни ўрганишга энг самарали ёндашувлардан

бири бу конкрет турдаги нутқий асарларни уларнинг таксономик тегишлилигига кўра

тадқиқ қилишдан иборат. Матннинг эмотивли аспекти, эҳтимол, бу каби тадқиқотлар

қаторида энг мураккаби ва муҳимидир.

Кейинги йигирма йилда лисоннинг эмотив

(эмоционал) томонига катта эътибор

қаратилмоқда:

тадқиқотчилар

эмотивлик

муаммосини

лингвистиканинг

антропоцентирик йўналишида биринчи даражали масалалари қаторига қўйишмоқда.

Эмоциялар

объектив борлиқни баҳолаш, англаш, акс эттириш шаклларидан бири

эканлиги ҳақидаги тезис турли фанлар вакиллари, аввало, психологлар ва

файласуфлар томонидан эътироф этилмоқда. Ушбу ҳолат

барча турдаги

тадқиқотларда аниқлаштирувчи умумийликка эга эканлиги билан ажралиб

туради.Эмоциялар одатда воқеликни англаш ва акс эттиришнинг ўзига хос алоҳида

шакли бўлиб, уларда инсон бир вақтнинг ўзида ҳам объект, ҳам субъект бўлиб

келади. Шунингдек, эмоциялар инсон фаолияти асосида юзага келадиган эҳтиёжлар

билан боғлиқдир.

Инсон руҳиятининг эмоционал соҳаси матн доирасидаги лингвистик

хусусиятлари кам ўрганилган. Матнда ушбу объектив ҳодиса семантик маъно,

стилистик бўёқдорлик билан бирлашиб кетади. Шу билан бирга у муаллифнинг

қарашлари, ўқувчининг вазиятни англашига боғлиқ, чунки ўрганувчи субъект ҳам,

ўрганилмиш объект ҳам битта инсонда мужассам.

Эмоциялар инсоннинг мақсадли

фаолияти аппарати сифатида юзага келган ва бу уларни фикрлашга яқинлаштиради,

чунки эмоциялар ва фикрлаш

бу ички фаолият бўлиб, унда воқелик ҳақидаги

бирламчи маълумот маълум тарзда қайта ишланади, натижада организм (шахс)

“ҳаракатланиш асосларига” эга бўлади. Психологлар эмоциялар табиати ҳамда

уларнинг онгдаги вазифасини турлича талқин қилишади. Аммо субъект учун юз

бераётган воқеа

-

ҳодисалар аҳамияти ижобий ёки салбий сифатида баҳолашга восита

бўладиган жараён эмоциялар субъектнинг ички ҳиссиётларини очиб беради.

Матнга оид эмотивликнинг табиати ва ўзига хос хусусиятлари масаласи бир

қатор махсус ишларда муҳокама қилинган бўлиб, уларда матннинг эмоционал

характери тилнинг эмотивли бирликларини таҳлил қилиш воситасида эмас, балки,

янада йирикроқ (матнга хос) элементларни аниқлаш йўли билан изоҳланади:

эмоционал

мазмуний доминантлар, эмотивли мавзулар, субъектив мазмун ва

бошқалар.

Матннинг эмотивли компонентлари ва эмотивли структураси масаласи бугунги

кунда тўлалигича ечилмай қолмоқда, лекин амалга оширилган тадқиқотларнинг

маълум натижаларидан матн таҳлилида уларнинг семантик структурасини аниқлашда

фойдаланиш мумкин. Ушбу соҳадаги тадқиқотларнинг замонавий босқичи мазкур

муаммони ўрганишнинг янги аспектини актуаллаштиради ва у матн мазмунининг

рационал

-

мантиқий ҳамда эмоционал таркибий қисмлари ўзаро алоқасини

ўрганишдан иборат. Хусусан бундай ёндашув матнни синергетик тизим

-

турли

энергияларнинг биргаликдаги таъсири: мантиқ энергияси эмоциялар энергияси

биргаликда ишлаши тизими сифатида тушуниш билан мувофиқлашади.

Психолингвистик тажрибалар ва тадқиқотлар натижалари инсон

нутқий


background image

107

фаолиятининг тузилишида муҳим ўрин тутишини кўрсатади. Равон нутқийқурилишда

эмоцияларни тартибга солувчи восита сифатида маълум хулосаларга келинган. Бироқ

ўқитиш амалиётида, кўп ҳолларда эса матн билан илмий

-

тадқиқот ишларида

эмотивлик (антропоцентрик

ёндашув белгиси сифатида) қайд этилади холос, аммо

реал ҳисобга олинмайди. Бунда матн мазмуни кўпинча нафақат қашшоқлашиб, бир

томонлама кўрсатилади, балки бузилади ҳам.

Сўзловчи эмоцияларининг лисоний ифодаси ва тил орқали билдирилиши,

сўзловчи ва тингловчи объектив моҳияти сифатида эмоцияларни талқин қилиш

механизмлари тубдан фарқ қилади.

Катта изоҳловчи кучга эга бўлган эмотивликнинг ички зиддиятсиз

концепциясини ишлаб чиқиш эмоциялар лингвистикасининг долзарб вазифаларидан

биридир. Эмоцияларнинг тилда акс этишининг турлича аспектлари ўрганилган кўп

сонли тадқиқотлар мавжуд бўлишига қарамай, тилшунослар йилдан йилга тил

эмотивлигининг асосий муаммоларини ишлаб чиқишмоқда. Эмотивликни мақбул

таърифлашдаги қийинчиликлар кўп жиҳатдан объектив омилларга боғлиқ. Бу

муаммолар айниқса, ҳиссиётлар соҳасини бевосита кузатиш, идрок этиш имконсиз

эканлиги ва тилда эмоционаллик чегараларининг ноаниқлиги билан боғлиқдир.

Тил оламнинг кўзгудаги акси эмас, шу сабабли, афтидан, эмоциялар олами ва

уларни акс эттирувчи лисоний воситалар йиғиндиси тўлиқ мос тушмаслиги мумкин.

Шу тарзда, инсоният эмоционал тажрибасида етакчи универсал эмоциялар гуруҳи

мавжудлигини ҳисобга олиб, лексик семантикада ҳам универсал эмотивли маънолар

мавжудлигини тахмин қилиш мумкин. Бу ҳодиса акс этиш семантикаси билан боғлиқ,

чунки эмоцияларни, худди оламнинг бирор бошқа қисми сифатида билишдаги

инсоният тажрибаси тил бирликларида мустаҳкамланади.

Матннинг эмоционал таркибий қисмлари билан ишлашда асосий мураккаблик,

бизнингча, матн эмоционаллигини кўп аспектли ўрганишдан иборат. Эмоциялар

матнда улар ҳақидаги маълумот “қадоқланган” кўринишда берилган мулоқот

вазиятининг барча компонентларини тавсифлайди. Бир томондан, эмотивли матн

ўз

мазмуний ва структур хусусиятларига эга матн турларидан

биридир. Бу сифатдан

эмоционаллик матн эмотивлиги деб тушунилади. Мавзувий структура, модаллик,

тоналлик, баҳолаш каби мазмунга оид хусусиятлари контекстида олиб қаралади.

Бошқа томондан, эмоционаллик

бу матн реализацияси шартидир, чунки инсон

шахсининг

эмоционал соҳаси когнитив жараёнлар ва акс эттириш жараёнининг ўзини

ҳам ҳаракатлантирувчи, йўналтирувчи ва тартибга солувчи куч ҳисобланади.

Психология исботлаган ушбу факт матндаги мазмуний бирликлар ва маъновий

доминантларни аниқлашда шахс онгининг ундовчи соҳага асосланишимконини

беради.

Тилда интеллектуал билан эмоционалнинг узвий ўзаро алоқаси кузатилади,

яъни эмотив мақсадни ифодалаш экспрессив лексиканинг махсус қатлами билан

чегараланмайди. Эмотивликни тадқиқ қилишга функционал

-

прагматик ёндашувда у

матннинг барча мазмуний компонентларини кесиб ўтишини ҳисобга олиш зарур.

Матнга оид фаолият субъектининг эмотивлик мақсади

воқеликни қадрият

жиҳатидан акс эттиришдаги фаоллигини бевосита баҳоловчи воситадир.

Эмотив мақсадни ифодалаш воситаларини функционал

-

семантик сатҳлар

кўринишида тизимлашга уриниш экспрессив воситаларни таксономик санаб ўтишни

беради холос. Бироқ эмотивли мақсад модаллиги ниҳоят ўз ифодасини матнда ўзига

хос конфигурацияли функционал

-

семантик сатҳ ҳосил қиладиган экспрессив

воситаларда топади. Бундай тил ифодалари бир вақтнинг ўзида икки сатҳ


background image

108

элементлари ҳисобланади. Бу матннинг прагматик ва семантик

-

прагматик сатҳларида

матн модаллиги экспонентларида кузатилади. Матн мазмунининг когнитивли

компонентлари шакллантирилиши эмоцияларнинг олдиндан баҳолаш ва хулосалаш

функциялари фаоллашувида юз беради, эмоционал экспрессия ҳар бир конкрет матн

когнитив

компоненти ўзига хослигида намоён бўлади. Экспрессия кучи

тасвирланаётган воқелик фрагментининг матн фаолияти субъектининг индивидуал

когнетив тизимида акс эттирилган қадриятлари универсумидаги ўрнига боғлиқ

бўлади. Ахир эмоцияларда биринчи планга инсоннинг воқеликка муносабати чиқади.

Мувофиқ тарзда, матн семантик сатҳларининг модаллашуви модал хусусиятларга эга

мулоқот субъектининг индивидуал когнитив тизимларига бориб тақалади. Ушбу

майдонлар модаллашуви матн яралишида саралаш

матнга оид фаолият субектлари

учун у ёки бу даражадаги эмоционаллик кучига эга бўладиган тарзда воқеликнинг

маълум қисми билан боғланувчи предметли соҳасининг яратилиш омили билан

кучаяди. Семантик сатҳлар модаллашувида улар элементларнинг матн дунёсини

долзарб дунёга “боғлашга” референтли қаратилганлиги ҳам муҳим ўрин тутади.

Инсон томонидан оламни билиш жараёнида эмоционал билан интеллектуалнинг

ўзаро алоқаси ҳақидаги ҳолат психологияда энг асосийларидан бири ҳисобланади,

аммо нутқий фаолиятни моделлаштиришдаги уларнинг реал ўзаро таъсири

тадқиқотлари энди бошланмоқда. Айтиб ўтилган муаммони конкрет ўрганишнинг

шартлари, бир томондан, интеллектуал ва эмоционал жараёнлар орасидаги ўзига

хосфарқларни англаб етиш бўлса, бошқа томондан

интеллектуал эмоционалнинг

ўзаро нисбати нафақат билиш жараёнининг турли босқичларида ҳар хил бўлиши,

балки вазиятларнинг ҳар хил турларида ҳамфарқланиши мумкин.

Билишга ва нутққа

оид

фаолиятнинг процессуал томонларини тавсифлаб,

тахмин қилиш мумкинки, объектнинг “аспектларга кўра таҳлили” турлича амалга

оширилади. Мувофиқ объектнинг эмоционал аҳамияти қанчалик юқори бўлса,

“иккиламчи кўриш” босқичида уни билиш шунчалик кам

фарқланади.

Бошқача қилиб

айтганда, инсоннинг билиш фаолияти йўналтирилган объектни “аспектларига кўра

таҳлил қилиш” нинг ўзига хослиги эмоционал ва рационал баҳо нисбатига боғлиқдир.

Эмоционал баҳо устунлиги масаласи маълум ҳолада таҳлил имкониятларини

чеклайди.

Эмоционал баҳо устуворлиги “фонида” амалга оширилувчи инсон фикр

-

нутқий

фаолияти маҳсулоти биз томонимиздан эмотивли деб номланган алоқида

комуникатив турдаги фикр

-

жумла бўлади.

Шундай қилиб, эмоционал таркибий қисмнинг интеллектуалдан устун келиши

қайта

ишланган ҳолда “ғоя” да эмоция эмас, аксинча, эмоцияда ўзгарувчан

кўринишдаги интеллектуал баҳо бўлади. Бундай ўзгаришнинг моҳияти, бир

томондан, “аспектларга кўра таҳлили” чекланганлигидан, бошқа томондан

яхлит

ҳолда билиш фаолияти, хусусан

нутқий фаолиятнинг тўла назоратини амалга

ошириш имконияти йўқлигидан иборат.

Эмотив мақсад модаллиги матннинг бутун мазмуний структурасини кесиб

ўтади (бу эмоционал ва интеллектуалнинг инсон онгида узвий алоқаси ҳақидаги

тезисга мос келади). Бу матн эмотивлиги семантик

-

прагматик майдонининг ўзига хос

конфигурациясини ҳосил қилади.

Матн эмотивлиги муаммоси психолингвистика, матн лингвистикаси ва

эмоциялар лингвистикаси муаммоси сифатида

тил, маданият, эмоционал тафаккур ва

онг муаммолари билан боғлиқ ҳолда долзарб

ҳисобланади.


background image

109

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Жумаев О. К. О ЛЕКСИЧЕСКОЙ ЭМОТИВНОСТИ //Ученый XXI века.

2016. –

С. 52.

2.

Самигулина,

Ф.Г.

Специфика языковой экспрессивности и особенности

психических процессов

.

Вестник Ростовского государственного ун

-

та.

Филология.

2005. –

№3.

С. 30

-35.

3.

Калимуллина,

Л.А.

Современные трактовки категории эмотивности

.

Вестник

Московского ун

-

та.

Филология.

– 2001. –

№5.

С. 71

-78.

4.

Графова,

Т.А.

Роль эмотивной коннотации в семантике слова

. –

М., 1987.

С. 84

.

5.

Шаховский,

В.И.

Типы значений эмотивной лексики

.

Вопросы языкознания.

– 1994. –

№1.

С. 20

-24.

6. Jalolov, J., and G. Makhkamova. "Ashurov Sh." English Language Teaching

Methodology. Tashkent (2015).

Библиографические ссылки

Жумаев О. К. О ЛЕКСИЧЕСКОЙ ЭМОТИВНОСТИ //Ученый XXI века. -2016.-С. 52.

Самигулина, Ф.Г. Специфика языковой экспрессивности и особенности психических процессов. Вестник Ростовского государственного ун-та. - Филология. -2005. -№3,- С. 30-35.

Калимуллина, Л.А. Современные трактовки категории эмотивности. Вестник Московского ун-та. - Филология. - 2001.-№5.-С. 71-78.

Графова, Т.А. Роль эмотивной коннотации в семантике слова. - М., 1987. - С. 84.

Шаховский, В.И. Типы значений эмотивной лексики. Вопросы языкознания. - 1994. С. 20-24.

Jalolov, J., and G. Makhkamova. "Ashurov Sh." English Language Teaching Methodology. Tashkent (2015).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов