Ўзбек адабиётшунослигида постмодернизм модернизм йўналишига билдирилган таьрифлар

Поделиться
Содикова, Б., & Бобожонов, Д. (2022). Ўзбек адабиётшунослигида постмодернизм модернизм йўналишига билдирилган таьрифлар. Современные лингвистические исследования: зарубежный опыт, перспективные исследования и инновационные методы преподавания языков, (1), 176–177. https://doi.org/10.47689/linguistic-research-vol-iss1-pp176-177
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада ўзбек адабиётшунослигидаги янги оқимлар модернизм ва постмодернизм йўналишига билдирилган таърифлар ва улар ўртасидаги фарқларга тщхталган.


background image

176

ЎЗБЕК АДАБИЁТШУНОСЛИГИДА ПОСТМОДЕРНИЗМ

МОДЕРНИЗМ ЙЎНАЛИШИГА

БИЛДИРИЛГАН ТАЬРИФЛАР

Б.И.Содиқова, Д.Ж.Бобожонов (ДТПИ)

Аннотация: Ушбу мақолада ўзбек адабиётшунослигидаги янги оқимлар

модернизм ва постмодернизм йўналишига билдирилган таърифлар ва улар

ўртасидаги фарқларга тщхталган.

Калит сўзлар:сентиментализм, романтизм,модернизм ва постмодернизм

йўналишлари, классицизм

М.Холбеков фикрига кўра

XX аср ғарб модернизм адабиёти бешта ўлчовларда

мавжуд бўлиб, уларни қуйидаги мазмунда ифодалайдилар:

1) Mодернизм

бу замонлар оралиғидаги тафовутни, «эскилик» ва «янгилик»

ўртасидаги ихтилофларни ўз ғоявий қарашлари бош мезони қилиб олган юз

йилликнинг маънавий қиёфаси тарзида ифодалайди. Янада аниқроқ қилиб ай

-

тиладиган бўлса, унинг ортида «марказсиз дунё» (У.Б.Йейтс)нинг юзага келишига

сабаб бўлган объектив борлиқ қонуниятларининг инсоният тарихида чуқур илдиз

отолмаганлиги, мустаҳкам ўрнашиб ололмагани, эпис

-

темологик дудмоллиги ҳамда

муайян шаклга келтирилган утопик (илмга асосланмаган, амалга ошмайдиган,

хомхаёл) орзу

-

умидлар билан шаклсиз мавжуд эканлигида эди. Бу давр башариятни

очарчилик ва қашшоқликни енгишга даъват қилган йигирманчи асрида вақт ўтиб

ўзининг инсонпарварлик, юксалишга интилиш, жамоатчиликка таяниш, илмий

-

техника тараққиётининг чексиз ривожланишига хайрихоҳ бўлиш каби тамойилларига

қарши турди, амалда бу ҳаракат «эскирган» бўлиб чиқди.

Бу

асрнинг шу каби руҳи ва

ҳиссини немис файласуфи Т.Адорно қуйидагича таърифланганди: «Освенцимдан

кейин шеър ёзиш

бу варварлик ҳисобланади…»

.

2) Бу таснифда кўпгина раддияларга қарамасдан модернизмни инкор этиб, бир

четга суриб ташлагани йўқ, аксинча, уни инкор қилиш орқали янада давом этишига

ёрдам берди ва «модернизмдан ташқаридаги модернистлар» дея ҳисоблаган муал

-

лифлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Мисол учун С.Кьеркегор, Ҳ.Ибсен, Г.Мелвилл,

Ш.Бодлер, А.Рембо, С.Малларме, Ф.Ницше, Ф.Достоевский,

Г.Жеймс, А.Стриндберг,

Ж.Конрад ва бошқаларнинг асарини айтиш мумкин. Энг муҳими бунда модернизм

XX асрнинг асосий ижодий кашфиёти

субъективликни тадқиқ қилишда давом этди

ва тезис

-

антитезис, «модернизм»

-

«контрмодернизм» воситасида индивидуал

услубнинг

стилистик имкониятларини амалга тадбиқ қилди.

3) Модернизм

аслида бу бир

-

бири билан кураш олиб борган, ўзича мустақил

ҳаракат қилган алоҳида модернистик уюшмалар яьни хусусиятларни манифестлар,

дастурлар мажмуаси саналади ва бир қанча модернизм йўналишлари пайдо бўлди.

Улар футуризм, дадаизм, сюрреализм, имажинизм, вортицизм, француз

«антиромани», Лотин Америкаси «сеҳрли реализм»и кабилар.

4) Модернизм

бу Ж.Дос Посос, Б.Брехт ва Э.Ионеско, Х.Л.Борхес ва

Г.Г.Маркес, А.Мёрдок ва Г.Грассларнинг модернизм руҳидаги матнларидан

иборатдир. Уларнинг барчаси модернизм нуқтаи назаридан ўзига хос, бошқаларга

ўхшамайдиган, уларнинг ҳар бири алоҳида ёндашишни, модернизмнинг бутун

типологиясига, терминологик ва стилистик тавсифларига аниқлик киритишни тақозо

этади

.


background image

177

5) Модернизм

бунда параллел равишда мавжуд бўлган матнларнинг

полифонияси (кўповозлилиги) кўринишидир ва модернизм уч ижодий муҳит билан

шаклланди. Булар: постсимволизмва авангардизм (1910

-

1940 йилларда.);

экзистенциализм (1940

-

1960 йилларда.) ва постмодернизм (1980

-

2000 йилданбуён.)

Постмодернизм модернизмдан кейин вужудга келган бўлиб («пост»

кейин),

мураккаб ва серқирра адабий оқим ҳисобланади. Постмодернизм худди модернизм

каби инсон дунёқарашига таъсир қилади ва кенг тармоқли ҳодиса саналади. Бунда

ҳодисанинг ўзи давом этади ва аралаш ҳолда амалга ошади. Ўзбек

адабиётшунослигида ҳам бу оқим билан шуғулланган ва ўз фикр мулоҳазалари,

қарашларини билдирган Улуғбек Ҳамдамов постмодернизм йўналишидаги

хусусиятларни изоҳлаб берди:

1). Интертекстуаллик (лот. интер

аро, техтум

тўқима, мато, матн)

ҳарқандай матн ўзидан олдинги матндан олинган матн маъносини билдиради. Яъни

матн ичида матн деганидир.

2). Симулякр

асл санъат ўрнига келган сохта эстетик асарлар. Симулякрлар

(симуло лотинча сўз бўлиб, йўқ нарсани бор кўрсатиш маъносида келади) нусхалар

олишдир. Йўқ реалликни бор қилиб ифодалаш, мабодо реаллик бўлса ҳам, у

номигагина «иштирок этади».

3). Муаллиф ўлими. Фақат матн бор, муаллиф эса асарда «ўлган», чунки у ёзган

матн унинг ўзиники эмас, умумматндан олинган нусхалар, кодлардир деган қарашни

билдиради. Постмодернизмда ўқувчи даражаси муҳим ҳисобланади.

4). Деконструкция

мавжуд бутунликни бузиш ва парчалардан янгини яратиш.

5). Рамзийлик

дунёдаги ҳамма нарсанинг мажозий маъноси бор

деб

ҳисоблашдир.

6). Интерактивлик

ижодкор ва ўқувчи шериклиги асосида бадиий асарнинг

юзага келиши.

7). Универсализм

ҳамма нарсанинг қоришиб, оммавийлашиб кетиши

жараёни.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Холбеков

М

.//

Бадиийадабиётда модернизм тавсифи (2011)

// “

Ёшлик”

журнали, 2011 йил, 3

-

сон.

https://ziyouz.uz/matbuot/hozirgi-davr-matbuoti/2011-sp-

1883012986/

2.

Minima Morali

а // Размышления из поврежденной жизни(1951)

3.

Постмодернизм, жумладан,

http://iEssay.ru

сайти

4.

Ашуров, Ш., и М. Мирзакулова. «Концепт „любовь“ в пословичной картине

мира в английском и узбекском языках». Общество и инновации, т. 2, вып. 4/

S

, май

2021 г., сс. 78

-83, doi:10.47689/2181-1415-vol2-iss4/S-pp78-83.

Библиографические ссылки

Холбеков М.//Бадиийадабиётда модернизм тавсифи (2011)// “Ёшлик” журнали, 2011 йил, 3-coH.https://ziyouz.uz/matbuot/hozirgi-davr-matbuoti/2011-sp-1883012986/

Minima Moralia // Размышления из поврежденной жизни/1951)

Постмодернизм, жумладан, http://iEssay.ru сайта

Ашуров, Ш., и М. Мирзакулова. «Концепт „любовь“ в пословичной картине мира в английском и узбекском языках». Общество и инновации, т. 2, вып. 4/S, май 2021 г.,сс. 78-83, doi:10.47689/2181-1415-vol2-iss4/S-pp78-83.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов