236
ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРНИНГ РАҚОБАТБАРДОШ
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ
доц.А.Бегматов
,
Г
.
Омонова (СамДЧТИ магистранти)
Аннотация.
Анализ
иностранного
опыта
при
подготовке
конкурентоспособных
кадров,
выявление
проблем
при
подготовке
конкурентоспособных специалистов в вузах республики и поиск их решения, а также
определение задач, подлежащих реализации при подготовке кадров.
Annotation. Analisis of foreign experience in the preparation of competitive
personal, identification of problems in the prepration of competitive specialists in the
universities of the republic and the searcet for their solutions, as well the definition of tasks
to be implemented in the training of personal.
Деярли жаҳоннинг барча олий таълим муассасаларида олий
таълим сифати,
яъни сифатли рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамма вақт ҳам долзарб масала бўлиб
келган ва шундай бўлиб қолаверади. Рақобатбардош ва сифатли кадрлар тайёрлаш
стратегиясига мамлакатимизда ҳукумат даражасида эътибор берилиб, амалга
оширилмоқда. Бу масала бўйича “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
Ҳаракатлар стратегияси”да, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро
стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг
сифати ҳамда самарадорлигини ошириш” зарурлиги қайд этилган.
Бугун ҳукуматимизнинг шу масаладаги талаби доирасидан келиб чиққан ҳолда
Республикамиздаги барча олий таълим муассасалари ўз олдиларига энг долзарб
масалалардан бири қилиб олий таълим тизимининг меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларидан
фойдаланган ҳолда ва кадрлар тайёрлашнинг хорижий тажрибаларини таҳлил қилиш
натижасида Республикамиз ОТМларида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш
тизимидаги мавжуд муаммоларни
аниқлаш ва уларни ечиш йўлларини очиқ
-
ойдин
белгилаб олишга бағишланган бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз. Ушбу мақсадда
авваламбор қуйидагилар пайсалга солмасдан тезда амалга ошириш керак бўладиган
энг асосий вазифалардир:
-
Рақобатбардош кадрларни тайёрлашга оид хориж тажрибаларини ўрганиш,
таҳлил этиш ва миллий шароитимизда улардан ижодий фойдаланиш йўлларини
ишлаб чиқиш;
-
Республикамиз ОТМларида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимидаги
мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш орқали олий таълим тизимини
такомиллаштиришнинг йўналишларини белгилаб бериш;
-
Кадрлар тайёрлаш Миллий моделининг асосий таркибий қисмлари
бўлмиш
шахс→давлат ва жамият→ узлуксиз таълим ўртасидаги узвийлигини янада
кучайтириш йўлларини аниқлаб олиш;
-
Олий таълим тизимидаги ҳар бир иштирокчи
-
раҳбар,
педагог, ходим, талаба ва
бошқаларнинг таълим тизимини такомиллаштириш учун фақатгина тизим чегарасида
ва атрофида ислоҳотларни ўтказиш етарли эмаслигини тушуниб етиши;
-
Таълим тизимида бугунгача амал қилиб келаётган кўплаб меъёрий
-
ҳуқуқий
ҳужжатларни саралаш, тизимлаштириш ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида ушбу
ҳужжатларни битта жойга жамлаб,
Таълим Кодексини
ишлаб чиқиш;
237
-
ОТМ профессор
-
ўқитувчилари ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни янада
кўпайтириш, шу жумладан илмий даражали ва унвонли мутахассислар билан оддий
мутахассислар ўртасидаги ойлик маош тафовутини кескин кўтариш ва бошқалар.
Бундан ташқари Республикамиз олий таълимларида ислоҳотлар ўтказилишига
сабаб бўлган қуйидаги омилларни ҳам инобатга олиниши лозим бўлади:
-
академик муассасаларининг тез суръатда ўзгариб бораётган бозор иқтисодига
мослаша олмаётганлиги;
-
олий таълим олишга талабларнинг ортиб бориши;
-
керакли мутахассисларга талабнинг етарли ўрганилмаганлиги ёки умуман
етишмаётганлиги;
-
нодавлат ва коммерция тартибидаги олий таълим
муассасалар сонининг ортиб
бориши;
-
абитуриентларга қўйилаётган талабнинг осонлашиб бориши ва бунинг
натижасида олий таълим жамиятнинг ҳар бир табақаси учун очиқ бўлиши;
-
талабалар ва профессор ўқитувчилар ўртасида мобилликнинг ошиши ва ҳ.к
Республикамизда ҳам худди
хорижий мамлакатлардагидек олий таълим
тизимини
қўллаб
-
қувватлаш борасида энг асосий ишлар сифатида авваламбор
кадрларни ва моддий ресурсларни жараёнга унумли жалб этиш, илмий
-
тадқиқот
ишларини олиб боришни кенг йўлга қўйиш ва натижаларини ўқув
жараёнига
чинакамига
кенг татбиқ этиб, уларни моддий рағбатлантириб бориш, олий таълим
муассасаларига қабул қилиш ва уларни аттестациядан ўтказишни такомиллаштириб
бориш ва оптималлаштириш, ўқитувчиларнинг касбий компетенциясига жиддий
эътибор қаратиб, ўшанга мос ва
лойиқ ҳолда меҳнатига ҳақ тўлаш ва ниҳоят иш
берувчилар билан мунтазам алоқа ўрнатишни кучайтириш кабиларни диққат
марказимизда тутмоғимиз керак. Хорижий ва Европа давлатларида олий ўқув
юртларига қабул ва ўқишга киришнинг асосий талабларининг
таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, барча европа давлатларида олий таълим олиш учун мактабда
тугалланган 12 ёки 13 йиллик таҳсил
олинган бўлиши шарт. Бу борада ўзимизда ҳам
ўз вақтида 11 йиллик ўрта таълим тизимига қайтганимиз айни муддао бўлди.
Қисқача
хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хорижий мамлакатларда амалга
оширилаётган
ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар тизимидаги
янгиланишлар бир хиллашувга, бир
-
бирини тўлдириб, киришиб жипслашувига олиб
келиши муқаррардир. Лекин шу билан бирга Европадаги
ҳар бир мамлакат ўз
хусусияти, тарихи, маданияти ва ўз анъаналарига эга эканлиги, улар асрлар давомида
шаклланиб келган таълим тизимини бир неча йиллар ичида бекор қилиб, ҳали
синалмаган ва нотаниш таълим тизимига ўтишнинг мураккаб бўлиши айнан бизда
ҳам табиий ҳолат бўлишлигини таъкидлаб ўтишимиз зарур деб ўйлаймиз. Хўш,
хориж тажрибаларини ўргандик, уларни таҳлил қилиб, ўзимизга хулосалар ҳам
чиқариб олдик дейлик, аммо муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 6
апрель куни Республика академиклари ва илмий
-
тадқиқот институтлари олимлари
ҳамда ёш илмий тадқиқотчи олимлар билан ўтказган учрашув
-
йиғилишида такрор
-
такрор
таъкидлаганларидек, рақобатбардош кадрларни тайёрлашга фақатгина
тажрибаларни ўрганиб, уларни татбиқ этиш билангина эришиб бўлмайди, яъни
ҳар
қандай тадқиқот ёки ўзга тилни ўрганиш жараёни ҳам замонавий янги педагогик
технологияларни ўрганилган хориж тажрибалари билан бойитиб, уйғунлаштирган
ҳолда олиб борилсагина кўзланган мақсадга самарали эришилади, яъни ҳозирги
замонда илғор мамлакатларда синовдан ўтган янги ва замонавий педагогик
технологиялардан “кластер” (битта объект ёки сўз танлаб олинади ва ўшанга
238
тааллуқли тасаввурлар йиғилади ),
“идрок харитаси” (карта разума), (аниқ бир
тушунчани аниқлаштириб, уни ривожлантириб борилишига имкон беради),
“блиц”
(тезкор жавоб бериш), “кейс стади” (вазиятлар
орқали таълим беришга асосланган
усул), “Нима учун?” номли схема (гапиришга диалог шаклида киришиш),
“мультимедиа дастурлари” дан фойдаланган ҳолда дарсни ташкил этиш (бу усул
интерфаол усул бўлиб, у айниқса
юқори курс талабаларида тинглаб тушуниш ва
гапириш малакаларини оширадиган усулдир) ва кўплаб шунга ўхшаш ёки бошқача
усуллардан кенг ва ижодий ҳолда фойдаланишимиз, анъанавий эски усул ва
методлардан воз кечиб, юқорида таъкидлаб ўтилган янги педагогик технологиялардан
унумли фойдаланиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.
Ҳар
қандай хорижий тилни ўқитишдан мақсад ўрганувчилардан чет тилини
амалий тарзда ўзлаштириш ва уларда коммуникатив маданиятни шакллантириш
ҳамда
ривожлантиришдан иборат, “........ таълим жараёнининг самарадорлиги кўп
жиҳатдан иштирокчиларнинг фаоллиги, аниқ мақсад сари интилишлари ва интизомли
бўлишларига боғлиқ. Технологик воситалардан сўз билан тушунтириш самарали
бўлмаган амалий ҳаракатларни кўргазмали тарзда намойиш этиш
зарурати юзага
келганда фойдаланилади, бу эса чет тилини ўқитишда
энг қулай воситадир”.[4.317б].
АДАБИЁТЛАР
:
1.
Дўстмуродова О, Маруфов Э. “Чет тилини ўқитишда янги педагогик
технологиялардан фойдаланиш”. “Замонавий тилшунослик масалалари ва хорижий
тиллар ўқитиш услубияти” Илмий мақолалар тўплами. Самарқанд
, 2011.
2.
Кўчибоев А, Бегматов А. “Чет тили дарсларида педагогик мулоқотни ташкил
қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”. Тиллар ўқитишнинг долзарб масалалари. Илмий
мақолалар тўплами. Самарқанд, 1992.
3.
Рахмонов О, Рахмонова Р.Н. “Хорижий тилларни ўрганиш самарадорлигини
ошириш йўллари тўғрисида”. Замонавий тилшунослик масалалари ва хорижий тиллар
ўқитиш услубияти. Илмий мақолалар тўплами. Самарқанд, 2012.
4.
Шодиева И.О. “Хорижий тилларни ўқитишда янги педагогик
технологияларнинг аҳамияти”. Чет тилларни ўрганишнинг замонавий муаммолари ва
истиқболлари. Республика илмий
-
амалий анжуман материаллари. Бухоро, 2014.
5. Begmatov Q. On the issue of optimizing the teaching of German as a second
foreign language in a non-linguistic university //Science and practice: a new level of
integration in the modern world. – 2019. –
С
. 29-31.
6. Aliboyev, Sobir. "
Замонавий
таълимда
рақамли
тизимларни
қўллаш
:
Филология
ва
педагогика
соҳасида
замонавий
тенденцялар
ва
ривожланиш
омиллари
."
Архив Научных Публикаций
JSPI (2020).
7.
Ашуров, шахобиддин саидович,
and
дилфуза азизовна атауллаева.
"интернационализация системы преподавания иностранных языков в узбекистане:
этапы эволюции и перспективы." научные школы. Молодёжь в науке и
культуре
xxi
века.
2018.