МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 12, 31 Декабрь
216
https://universalpublishings.com
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ИНСОН
РУҲИЯТИ.
Гадоева Лобар Эргашевна
Осиё халқаро университети
“Тарих ва филиология” кафедраси
доценти
Аннотация:
Ушбу мақолада Соғлом турмуш тарзининг шаклланиши
инсон руҳиятига, унинг ижтимоий борлиққа, ҳаётга муносабатига, ўз
турмушини, умри моҳиятини тасаввур этишига боғлиқлиги ҳақидаги
маълумотлар очиб берилган.
Калит сўзлар
: Психология (руҳият) , Инсон, бахтли яшаш,
Адолатлилик ва камсуқумлилик, Зарарли одатлар (тамаки чекиш, ароқ
ичиш, гиёҳвандлик, фаҳшга берилиш), таффакур.
Психология (руҳият) тўплаган илмий экспериментал натижалар
ва чиқарган хулосалар соғлом турмуш тарзини фақат моддий борлиқ,
ташқи муҳит, иқтисодий омиллар маҳсули сифатида талқин этишдан
асрайди, диққатни инсон маънавиятига, руҳиятига қаратишга ундайди.
Соғлом турмуш тарзининг шаклланиши инсон руҳиятига, унинг
ижтимоий борлиққа, ҳаётга муносабатига, ўз турмушини, умри
моҳиятини тасаввур этишига боғлиқлиги аксиомадир. Буюк
заминдошимиз, бетакрор фалсафий тафаккур эгаси Абу Бакр ар Розий
инсоннинг бахт саодатли яшаши унинг маънавий руҳий соҳлигига
боғлиқлигини асосланиб “Руҳий табобат” деган асарини ёзган. Инсон
бахтли яшаш учун яратилган, бунинг асосий омилларидан бири руҳни
соғ, соф ва ёмон иллатлардан ҳоли қилишдир. Руҳни изтиробга
етакловчи эҳтиросларга бериш, ғазаб, ёвузлик, ёлғон, зиқналик каби
иллатларга ботган руҳ инсонни соғ фикрлашга, тоза яшашга олиб
бормайди. “Адолатлилик ва камсуқумлилик эзгу амал ва олийжаноб ҳаёт
тарзи маҳсулларидир.Улар доим инсон руҳи интиладиган ва
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 12, 31 Декабрь
217
https://universalpublishings.com
қўмсайдиган фазилатлардир”.
1
Руҳнинг вужуд ҳолатига, саломатликка
таъсири борасида Ибн Сино ҳам қимматли фикрлар билдирган. “Китоб
уш шифо” асарида соғликка турар жойлар, табиий ҳодисалар, мижоз
кабиларнинг таъсирини кўрсатиб беради.
2
Шунингдек руҳий
ҳаракатлар соғлиқни сақлаш учун муҳимлигини таъкидлаб, “гавдадаги
энг иссиқ нарса руҳ ва туҳнинг пайдо бўлиш ўрни юракдир” дейди.
3
Руҳ ҳақидаги назарларнинг кенгайиши билан инсондаги
биоэнергия,
руҳий
маънавий
таъсир
орқали
ўзини
ўзи
даволаш(самолечение),
ўзига
ўзи
руҳий
таъсир
ўтказиш
(самовнушение), ўз соғлиғини диагностика қилиш (самодиагностика) ва
руҳий коррекция (самопсихокоррекция) каби ранг баранг методлар
пайдо бўлди. Мазкур методларни тарғиб этувчи кишилар гоҳо врачлар
ўрнига даъвогардир, ўз методларини тўғри, самарали, инсон организми
тузилишига ва саломатлигининг тикланишига ижобий таъсир этувчи
модел сифатида тақдим этадилар. Масалан, Г.Н.Ситин ўзи яратган
психокоррекция методи (СОЭВУС)ни академиклар И.Павлов ва
П.Анохин таълимотларига асосланган деб билади. Унинг методи инсон
кайфиятига ижобий таъсир кўрсатувчи сўзни такрорлашдан иборат.
Мана, ушбу сўзлардан бири: “Менга яна, яна туғилган ҳаёт қуйиляпти.
Янги туғилган ҳаёт менда янги соғлом узоқ узоқ наслий ҳаётни
туғдиряпти.Янги туғилган ҳаёт менда эллигимда ҳам, юзимда ҳам соғ
ҳаётни туғдиряпти. Менда соғ қувноқ ёш ҳаёт ҳозир, бундан ўттиз йил,
эллик йил кейин ҳам наслий берилади. Ўттиз ва эллик йилдан кейин ҳам
мен ёш қувноқ ва емирилмас соғлиққа эга бўламан”.
4
Психологик модел шахсда саломат яшашга, соғлом турмуш
тарзини ўзига мақбул топиб, мотивациялар яратишга ундайди. Соғлом
турмуш тарзи шунчаки ўткинчи ходиса эмас, у саломат яшашга бўлган
маънавий руҳий установкадир. Бу установка шахсни мудом организмга
зарарли хатти ҳаракатлар содир этиш (тамаки чекиш, ароқ ичиш,
1
Абу Бакр ар Рази. Духовная медицина. Душанбе: Ирфон, 1990.С.83
2
Ўзбекистонда прогрессив ижтимоий фалсафий фикрлар тарихи га доир материаллар . Тошкент
: Фан, 1959. 146 150 б.
3
Ўша асар 155 б.
4
Ситин Н.Г. Животворяшая сила. Помоги себе сам.Новосибирск:Вен Мер,1994.С.15
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 12, 31 Декабрь
218
https://universalpublishings.com
гиёҳвандлик, фаҳшга берилиш)дан сақлаб туради. Зарарли одатлардан
кишини ушлаб туриш ҳам муҳим мотив, усиз позитив хусусиятга эга
хатти ҳаракатлар йўқ. Энг муҳими шундаки, XX асрда юзага келган
глобал экоинқирозлар педогогик психологик моделни янги назарлар
билан тўлдиришга олиб келади. “60-70 йилларда ўтказилган тадқиқотлар
инсоннинг сиҳат саломатлигига оид масалаларни уларнинг ижтимоий
моҳияти нуқтаи назаридан баҳолаш ва таҳлил қилишнинг зарурий шарти
эканлигини кўрсатади. Фалсафий ва тиббий таффакурда давр воқелиги
таъсирида юз берган ўзгариш саломатликни муҳофаза қилишни уч асос
тана , руҳият ва ижтимоий борлиқ негизида амалга оширишни кўзда
тутувчи биопсихосоциал моделнинг яратилишига олиб келди. Тиббий
муҳофазанинг янги андозаси бу соҳадаги фаолият кўламини фақат
тиббий фаолият доираси билан чекланмаслиги, балки уни том маънодаги
ижтимоий муҳофазавий фаолият сифатида талқин этишга асосланади”
5
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Агар фақат сўз билан инсон
ҳаётини узайтириш, каасалликдан халос қилиш ва жамиятда соғлом
турмуш тарзини шакллантириш мумкин бўлганида эди
соғломлаштириш соғломлаштириш комплексига, соғлиқни сақлаш
индустрисига ҳожат қолмасди.... Бундай изланишларни мутлақ бефойда
аташ мумкин эмас, аммо улардаги ижобий ва илмий экспериментал
тасдиқланган натижалардан фойдаланиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Абу Бакр ар Рази. Духовная медицина. Душанбе: Ирфон, 1990.С.83
2.
Ўзбекистонда прогрессив ижтимоий фалсафий фикрлар тарихи га доир
материаллар . Тошкент : Фан, 1959. 146 150 б.
3.
Ситин Н.Г. Животворяшая сила. Помоги себе сам.Новосибирск:Вен
Мер,1994.С.15
4.
Мухиддинов А. Тиббий маданият фалсафаси. Тошкент: Фалсафа ва хуқуқ
институти нашр., 2009. 22 б.
5
Мухиддинов А. Тиббий маданият фалсафаси. Тошкент: Фалсафа ва хуқуқ институти
нашр., 2009. 22 б.
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 12, 31 Декабрь
219
https://universalpublishings.com
5.
Лобар Гадоева. Ижтимоий фаол авлодни тарбиялашда соғлом турмуш
тарзининг аҳамияти. Имом Бухорий сабоқлари журнали №3-сон , 2019 й
Б.142-144
6.
Лобар Гадоева. Баркамол авлод тарбиясида соғлом турмуш тарзининг
аҳамияти. “Узлуксиз маънавий тарбия шакллантиришда миллий ва
умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти ” Республика илмий –амалий
(онлайн) конференция 2020 йил 30 май Б.219-225
7.
Лобар Гадоева Соғлом турмуш тарзи учун этнотиббий маданиятнинг
ахамияти. Фалсафа ва ҳуқуқ журнали Тошкент -2019.- №2 -сон Б. 151-153
8.
Гадоева Лобар Эргашевна. Соғлом турмуш тарзининг замонавий
қарашларига оид бўлган тиббий модел. Ҳуқуқий маданиятни
юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион
омиллари.(Республика илмий-амалий конференцияси материаллари)
Жиззах 2021 й Б.159-163
9.
Хасанова Шахноза. (2024). ИСПОЛЬЗОВАНИЕ УСТОЙЧИВЫХ
СОЧЕТАНИЙ В РАССКАЗЕ ЧЕХОВА "ЧЕЛОВЕК В ФУТЛЯРЕ".
MEDICINE,
PEDAGOGY
AND
TECHNOLOGY:
THEORY
AND
PRACTICE, 2(11), 78–87. https://doi.org/10.5281/zenodo.14180997
10.
Хасанова,
Ш.
(2024).
УСТОЙЧИВЫЕ
СОЧЕТАНИЯ
В
ПОВЕСТВОВАНИИ: САИД АХМАД И ТВОРЧЕСКИЙ СТИЛЬ ЧЕХОВА.
MEDICINE,
PEDAGOGY
AND
TECHNOLOGY:
THEORY
AND
PRACTICE, 2(10), 348–353. https://doi.org/10.5281/zenodo.13996861
11.
Хасанова Шахноза. (2024). ЖЕНСКИЕ ОБРАЗЫ В ТВОРЧЕСТВЕ
АНТОНА
ЧЕХОВА:
ПСИХОЛОГИЧЕСКАЯ
ГЛУБИНА
И
СОЦИАЛЬНЫЙ
КОНТЕКСТ.
МЕДИЦИНА,
ПЕДАГОГИКА
И
ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ
И
ПРАКТИКА,
2(9),
81–85.
https://doi.org/10.5281/zenodo.13820171
12.
Хасанова Шахноза. (2024). НАВЫК ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ПОСЛОВИЦ И
ПОГОВОРОК В РУССКОЙ И УЗБЕКСКОЙ ЛИТЕРАТУРЕ (НА
ПРИМЕРЕ САИДА АХМАДА И АНТОН ПАВЛОВИЧА ЧЕХОВА).
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ: ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА,
2(9), 86–94. https://doi.org/10.5281/zenodo.13820219
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 12, 31 Декабрь
220
https://universalpublishings.com
13.
Хасанова Шахноза Баходировна. (2024). РОЛЬ ИНТЕРНЕТ-СЛЕНГА В
СИСТЕМЕ РУССКОГО ЯЗЫКА. TECHNICAL SCIENCE RESEARCH IN
UZBEKISTAN, 2(5), 235–243.
https://doi.org/10.5281/zenodo.11455009
