Авторы

  • Феруза Джуманиязова
    Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

Биография автора

  • Феруза Джуманиязова, Центр восточных рукописей имени Абу Райхана Беруни при Ташкентском государственном институте востоковедения

    младший научный сотрудник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.oriental-studies.15526

Ключевые слова:

историческая Северная Индия Бархатакен династия Кабулшахов (Тюркшахи) Кабул Каник Рутбиль пещера рода Забул и Нагаркат

Аннотация

В  статье  дается  анализ  данных  о  тюркской  династии  в  Кабулской долине, приведенных в произведениях Бируни “Индия”, “Минералогия” и “Канон Мас’уда”.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

86

да далолат беради, яъни ибодатхона хазина, қимматбаҳо нарсалар сақла-
надиган жой бўлган. Бошқа ёзувларда маҳсулот ва пул ўлчови миқдорида
солиқлар белгилаб берилган: “Рашдатакка солиқ”, “Вахшдатакка солиқ”,
“барча чўриларга солиқ”

1

.

Ёзувларда мавжуд шахсий исмлар диққатга сазовор. В.А.Лившицнинг

ёзишича, Рашндатак ва Вахшдатак исмларининг таркибида худо номлари ва

“яратган” деган сўзи ифодаланган. Рашну – адолат, тартиб ва итоат худоси

“Авесто”да кўпдан-кўп тилга олиниб, унга махсус мадҳия “Рашн Яшт”

бағишланган. Зардуштийларнинг тасаввурларида, “адолатли суд” бажарув-

чи, қўлларида тарозини ушлаб турган Рашну, марҳумлар руҳлари тақдирини

ҳал қилган. Рашндатак исми айнан “Рашну яратган” маъносини англатади

2

.

Вахшдатак эса – “Вахш яратган”, Амударё даҳоси Вахш билан боғлиқ-

дир, Тупроққалъа ҳужжатларидан бирида “Вахш меваси” деган тушунча

бор

3

. “Вахш ангом” ҳақида Беруний асаридан маълум.

Таҳлил қилинган масаланинг муҳим жиҳати шундаки, қадимги Хоразм

ёзуви нафақат давлатчилик ривожланиши даражаси, ҳисобчилик ва маҳкама-

чилик, солиқ тизими, аҳолининг рўйхатга олиниши ва ижтимоий-иқтисодий

муносабатларини, шунингдек, маънавий маданият тарихини изчил ўрганиш-

га имкон яратади. Маданиятнинг бир қисми бўлган адабиёт ҳам антик давр

ва илк ўрта асрларда тараққий этган. Дастлаб, у оғзаки ижод, ривоят ва

афсоналар шаклида намоён бўлган, ёзув ривожланиши натижасида ёзма

адабиёт вужудга келган, бироқ, Беруний таъкидлаганидек, араб истилоси

даврида Хоразм китоблари ёқилган.

ДЖУМАНИЯЗОВА ФЕРУЗА

Кичик илмий ходим, ТошДШИ ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги

Шарқ қўлёзмалари маркази

Беруний асарлари – туркий сулола тарихи бўйича

муҳим манба

Аннотация.

Мақолада Берунийнинг “Ҳиндистон”, “Минералогия” ва “Қонуни

Маъсудий” асарларида келтирилган Кобул водийсидаги туркий сулола тарихига оид
маълумотлар таҳлил қилинган.

Таянч сўз ва иборалар:

Тарихий Шимолий Ҳиндистон, Барҳатакен, Кобулшоҳлар

(Туркшоҳийлар) сулоласи, Кобул, Каник, ал-Бараҳина, Рутбил, уруғ ғори, Зобул ва Нағаркот.

Аннотация.

В статье дается анализ данных о тюркской династии в Кабулской

долине, приведенных в произведениях Бируни “Индия”, “Минералогия” и “Канон Мас’уда”.

1

Лившиц В. А. Надписи и документқ//Калалы-гыр 2… – С. 188–189.

2

Лившиц В. А. Надписи и документқ//Калалы-гыр 2… – С. 190.

3

Лившиц В. А. Документы. Топрак-кала. Дворец… – С. 258.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

87

Опорные слова и выражения

: историческая Северная Индия, Бархатакен, династия

Кабулшахов (Тюркшахи), Кабул, Каник, Рутбиль, пещера рода, Забул и Нагаркат.

Summary.

In this articl it is given the analyzes оf the facts about theTurkic dynasty in Kabul valley,

which mentioned in al-Beruni’s works such as “India”, “Mineralogy” and “Qanuni Mas’udi”.

Keywords and expressions:

Нistorical Northern India, Barhataken, the dynasty of the

Kabulshahs (Turkshahi), Kabul, Kanik, al-Barahina, Rutbil/Ratbil, tribal cave, Zabul and Nagarkat.

Беруний йирик қомусий олим бўлиб, бизгача фаннинг турли йўналиш-

ларида классик асарлар ёзиб қолдирган. Хусусан, унинг тарих, этнография

ва маданият тарихига оид асарлари диққатга сазовордир. Ушбу асарларда

олимнинг манбаларни чуқур ўрганиш ҳамда шахсий кузатишлар натижасида

йиққан маълумотлари нодирлиги билан алоҳида ажралиб туради. Шунга ми-

сол қилиб, Беруний асарларидаги Кобулшоҳлар ёки Туркшоҳийлар тарихига

оид маълумотларни келтириш мумкин. Бу сулола илк ўрта асрларда Кобул

водийсида фаолият кўрсатган бўлиб, келиб чиқиши туркийлардан эди.

Берунийнинг учта асари – “Ҳиндистон”, “Минералогия” ва “Қонуни Маъ-

судий”да Кобулшоҳлар ҳақида маълумотлар учрайди. Аввало, Кобулшоҳ-
ларнинг қисқа сиёсий тарихини ёритиб берувчи ривоят шаклидаги маълумот
акс этган “Ҳиндистон”(“Таҳқиқу мо лил Ҳинд”) асарига мурожаат қилсак.
Маълумки, бу асар ҳиндшунослик соҳасида муҳим тарихий манбалардан бири
ҳисобланади. Мазкур асар устида йигирма йил тадқиқот олиб борган ҳамда
мазкур асарнинг арабча танқидий матни билан инглизча таржимасини 1888
йилда Лондонда нашр эттирган Э.Захау ҳиндшуносликда Берунийга тенг
келадиган бирор олимни на ундан олдин, на ундан кейин бўлганлигини бил-
маймиз, деган эди

1

. Олим бу асар учун маълумотлар тўплар экан, у ҳинд

олимлари ёзган асарларни мутоала қилиб ёки ишончли кишилардан суриш-
тириб ёзишга ҳаракат қилган. У асарда ўз замонасида Пешаворда оғиздан-
оғизга ўтиб келаётган Кобулнинг илк туркий ҳукмдори – Барҳатакен

2

ҳақи-

даги ривоятини келтиради. Унинг қисқача мазмуни қуйидагича:

Ҳиндларнинг Кобулда турклардан подшоҳлари бўлган; аслида улар ти-

бетлилар бўлган, дейишади. Улардан биринчи бўлиб келган Барҳатакен эди.
У ҳеч ким кириши мумкин бўлмаган бир ғорга чалқанча ётиб, сурилиб кирган

1

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танланган асарлар.

Арабчадан А. Расулев,

Ю. Ҳакимжонов ва Ғ. Жалолов тарж. Масъул муҳаррирлар: Ғ. Жалолов ва А. Ирисов. Т. 2. –
Т.: Фан, 1965. 7-б.

2

Барҳатакен исми Берунийнинг бошқа асари “Минералогия”да Барахмакин, Барахмахин

шаклида келтирилиб, А. М. Белиницкий бу исмнинг ўқилиши аниқ эмаслигини ёзган.
Шунингдек, Барҳатакен асосчиси бўлган бу сулоланинг идентификацияси ҳақида турли
қарашлар мавжудлигини таъкидлаб, IX асргача Кобулда ҳукмронлик қилган мазкур сулола
кушон ёки эфталийлардан бўлиши мумкин, дейди.

Қаранг.

Абу-р-Райхан Мухаммад ибн

Ахмед Ал-Бируни. Собрание сведений для познания драгоценностей (Минералогия).
Перевод А. М. Беленицкого. Редакция Г. Г. Леммлейна, Х. К. Баранова и А. А. Долининой.
Статьи и примечания А. М. Беленицкого и Г. Г. Леммлейна. Издательство Академии Наук
СССР. – Ленинград, 1963. – С. 7, 421.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

88

ва унинг ичида сув бор бўлиб, у бир неча кунга етадиган таомни ҳам шу
жойга ғамлаган. Бу ғор ҳозиргача ҳам маълум бўлиб, Вар деб аталади. Уни
табаррук деб ишонган киши у ерга кириб, қийналиб бўлса-да, ўзи билан
бирга ўша сувдан олиб чиқади...

Барҳатакен ғорга кирган вақтидан бир қанча кун ўтгандан кейин, одамлар

тўпланиб турган чоғда, худди онадан янги туғилгандек, ғордан биров чиқиб

келади ва уни ҳамма кўради. У туркларга ўхшаб, эгнида тўн, бошига дўппи,

оёғига махси кийган ва яроғ тақиб олган эди. У киши худди бир ихтирочи ва

подшолик учун яратилган инсон учрайдиган таъзимга сазовор бўлди. Кейин

ўша ерларни ўзига қаратиб, ўзини Кобул шоҳи деб атади. Подшолик анча

вақтгача, олтмиш йиллар чамаси унинг авлодлари қўлида бўлган. Агар ҳиндлар

тарихий ҳодисалар жараёнида тартиб билан иш олиб боришда бепарво

бўлмасалар эди, подшоҳларнинг кетма-кет келиши тарихида ғофил бўлиб,

зарурат вақтларида ҳайратда қолиб, тахмин билан [бўлмағур нарсаларни]

ҳисобламаганларида эди, биз улар тарихчиларининг баён қилган сўзларини

келтирган бўлар эдик. Эшитишимга кўра, ипак товарга ёзилган шу насабнома

Нағаркот қалъасида сақланар экан; мен уни кўришга жуда қизиқдим, лекин

баъзи сабабларга кўра [кўришга] имкон топа олмадим. Уларнинг подшоҳ-

ларидан бири Каник бўлиб, бунга Пурушовардаги Буддаҳа бутхонаси Виҳо-

ра[нинг қурилиши]га нисбат берилади. Шунинг учун у Каник-чайтъя дейилади.

…Подшоҳларнинг энг кейингиси Лагатўрман бўлиб, унинг вазири браҳ-

манлардан бўлган Каллар деган одам эди; замон унга бахт бериб, у тўсат-

дан ер ости бойликларини топди ва улар билан кучли бўлиб кетди. Шу са-

бабга кўра давлат ўз хонадони билан узоқ вақт идора қилиб келган Лага-

тўрман браҳманлар қўлига ўтди

1

.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу ривоят орқали (гарчи тарихий-

бадиий бўлса-да) илк ўрта асрлардаги Тарихий Шимолий Ҳиндистон

2

даги

ижтимоий-сиёсий вазиятни ёритиш ҳамда Кобулшоҳлар

3

тарихи ҳақида

1

Sachau. C. E. Alberuni’s India. An account of the religion, philosophy, literature, geography,

chronology, astronomy, customs, laws and astrology of India about A. D. 1030. An English
Edition, with Rotes and Indices. In two volumes. Vol.I. – London. Trübner and Co., Ludgate Hill,
1888. – P. 10–13; Абу Райхон Беруний. Ўша манба. 311–312-б.

2

Тарихий Шимолий Ҳиндистон географик атамаси Каофу (Афғонистон), Каписа, Кобул,

Ғазни (Арахосия/Ар-руххаж), Ламған, Нагарахара (Жалолобод), Гандхара, Варуша, Оҳинд,
Пешавор, Лаҳор, Удяна, Сват, Болор каби вилоятлардан иборат ҳудудга нисбатан
ишдатилган.

Батафсил қараш учун:

Сunningham A. The Ancient Geography of India (New

Enlarged Edition). Bhartiya Publishing House. – Varanasi, 1975. – Р. 13–87.

3

Аслида жаҳон тарихшунослигида илк ўрта асрларда Кобул водийсида фаолият кўрсатган

туркий сулола Кобулшоҳлар, Туркшоҳийлар, Шоҳийлар, Кобул Тегиншоҳлари ва
Тегиншоҳлар номлари билан аталади. Ёзма ва моддий манбалардаги келтирилган
маълумотларга асослансак, улар ўзларини қандай ном билан атаганлиги ҳақида икки хил
хулосага келиш мумкин. Биринчиси: агар Беруний келтирган ривоятда “

Кейин ўша ерларни

ўзига қаратиб, ўзини Кобул шоҳи деб атади”

жумласига асослансак, улар ўзларини

Кобулшоҳлар, иккинчиси: ушбу сулолаларга оид тангалардаги бақтрийча ва пахлавийча
мантларда келтирилган

Khōrasan Tegin Shāh

номига қарайдиган бўлсак, Тегиншоҳлар деб


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

89

бошланғич маълумотга эга бўлиш мумкин. Ундаги бош қаҳрамон Барҳата-

кеннинг тарихий шахс бўлганлиги ҳақида фикрлар кўплаб тадқиқотларда

учрайди (масалан, А. Рехман, Я.Харматта ва Б.А.Литвинский, Ш. Куваяма ва

бошқалар). Берунийнинг маълумотларига асосланиб тарихий Шимолий

Ҳиндистонда илк ўрта асрларда фаолият кўрсатган туркий сулолани икки

тармоққа ажратиб ўрганиш мумкин: шарқий тармоқ – ҳокимият маркази

Кобул ва Гандхара/Каписа бўлган Кобулшохлар, ғарбий тармоқ – Зобулис-

тон ва ар-Руххаж (Арахосия)даги Рутбиллар

1

. Ҳар иккала тармоқ ҳақидаги

тарихий манбалардаги маълумотлар салмоғини қиёслайдиган бўлсак, ғарбий

тармоққа оидлари кўпроқ ҳисобланади. Чунки араб манбалари орқали

Сейистондаги араб саркардалари ва Зобул Рутбиллари ўртасидаги асосий

жангларни ёритиш баробарида мазкур тармоқ тарихи ҳақида кўпроқ

маълумотлар бизгача етиб келган. Асосан, Беруний асарларидаги маълу-

мотлар шарқий тармоқ – Кобулшоҳлар тарихини янада тўлдиради

2

. Хитой

йилномалари ва саёҳатномаларида ҳам бу сулола ҳақида эслатиб ўтилган ва

у Беруний асарларидаги маълумотларни тасдиқлашда ёрдам беради. Хитой

манбаига кўра, Ҳиндикуш тоғларидан жанубда, Гибин

3

да VIII аср бошла-

рида “тегин” унвонли Ар-Руҳҳаж (Арахосия) ҳукмдори бошчилигида туркий

сулола бошқаруви ўрнатилган эди

4

. Шунингдек, VII аср биринчи ярмида

Фу-ли-ши-са-тань-на

5

(Кобулистон?)га ташриф буюрган Сюань Цзан

“Фу-

атаган. Биз ушбу мақолада Берунийнинг сулола хусусидаги маълумотларига асосий эътибор
қаратганимиз учун мазкур сулоланинг Кобулшоҳлар шаклидаги номидан фойдаландик.

1

Ибн Ҳўрдодбекка кўра, Кобул ҳукмдорлари “Кобулшоҳ”, Сиджистон/Сейистон ва Руххаж,

яъни Сакистон ва Арахосия ҳукмдорлари “Ратбил/Рутбил” унвонига эга бўлган. Маълумот
қуйидаги тадқиқотдаги иқтибосдан олинди.

Қаранг.

Массон В. М, Ромодин В. А. История

Афганистана. Т.I С древнейших времен до начала XVI века. – М.: Наука, 1964. – С. 210.
Араб манбаларида

Рутбил

, ҳинд (браҳми) ёзувли тангаларда

hitivra

, хитой йилномаларида

эса

селифа

шаклларида учрайдиган мазкур унвон туркий

элтабар

унвони билан

тенглаштиришади.

2

Кобулшоҳлар (Кобул Тегиншоҳлари) тарихи хусусида ёзма манбаларда маълумотлар кам.

Кобулшоҳлар тарихини тиклашда тадқиқотчилар Беруний асарларидан ташқари қуйидаги
ёзма манбаларга таянадилар. Улар хитой тилида ёзилган бўлиб, 629–645 йилларда
Хитойдан Ҳиндистонга сафар қилган роҳиб Сюань Цзаннинг “Буюк Тан сулоласи даврида
тузилган ғарбий ўлкалар ҳақида эсдаликлар”(“Дай Тан си юй цзи”) номли саёҳатномаси ва
723–729 йилларда Гандхарага ташриф буюрган кореялик роҳиб Хой Чао берган
маълумотлардир.

3

Тан даврига келиб

Цзябиши

(Каписа бўлиб, бутун Кофиристон ҳудуди ва Ғўрбанд билан

Панжшер дарёлари ҳудудини ўз ичига олади) мамлакатнинг номи

Цзибинь

/

Гибин

деб атала

бошланган. Хуллас, Гибин/Цзибинь географик номи остида Кобул ёки Кашмир
тушунилади.

Қаранг

. Малявкин А. Г. Танские хроники о государствах Центральной Азии:

Тексты и исследования. – Новосибирск: Наука, Сиб. отд-ние, 1989. – С. 229.

4

Chavannes E. Documents sur les Tou-Kiue(Turks) occidentaux//Сборник трудов Орхонской

экспедиции, вып. 6. – СПб., 1903. – С. 161; Кляшторный С. Г. Древнетюркские рунические
памятники как источник для истории Средней Азии. – М., 1964. – С. 143.

5

Кобул ёки Кобулдан бироз шимолроқда жойлашган ҳудуднинг номи.

Қаранг

. Сunningham A.

The Ancient Geography of India. – Delhi, 1996 (1 st ed. Calkutta, 1871). – Р. 28–29; Александрова
Н. В. Путь и текст: китайские паломники в Индии. – М.: Вост.лит., 2008. – С. 300.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

90

ли-ши-са-тань-на мамлакати шарқдан ғарбга чамаси икки минг ли, жануб-

дан шимолга чамаси минг ли кенгликдадир. Пойтахти Ху-би-на бўлиб, унинг

айланаси чамаси 20ли ни ташкил қилади. Иқлими жуда совуқ... Ҳукмдори

турклардан бўлиб, Триратнага эътиқод қилади”

1

деб ўз саёҳатномасида

қайд этган эди. Хусусан,

Таншу

да Зобулистон (Кобулга қўшни бўлган ҳу-

дуд) аҳолисининг турклар, каписаликлар ва тўхорлардан ташкил топганлиги

ҳақида айтилади

2

. Шунингдек, бу ҳудудлар VII–VIII асрларга оид араб ман-

баларида – Кандаҳор ва Балх (Амударё) дарёси ҳамда Синд дарёси оралиғи

“турклар ва бошқа бир қанча халқларнинг диёри” сифатида тилга олинган.

Хусусан, Беруний ҳам ўз асарларида Тибет ва Кобул оралиғидаги улкан

ҳудудни “ат-Турк” деб атаган

3

.

Ривоятда марказий ўрин эгаллаган Барҳатакен шахси хусусида тўхтала-

диган бўлсак, ХIX аср охирларидан бери у ҳақда турли фикрлар билдирил-

ганлигига қарамай, ҳозиргача бу шахснинг ким эканлиги, қачон яшаганлиги,

ҳукмронлик йиллари ва ҳ.к.лар юзасидан аниқ бир хулосага келинмаган.

Бизгача етиб келган ёзма манбаларда (Беруний асарларидан ташқари)

Барҳатакен номи учрамайди. Тадқиқотчилар уни тарихий шахслар билан

айнанлаштиришга ҳаракат қилишган (масалан, Кушон подшоси Кадфиз I,

Кобулшоҳларнинг бошқа бир ҳукмдори Хуросон Тегиншоҳ, Зобулистон

ҳукмдори Рутбил I ва ҳ.к).

Шунингдек, Барҳатакен ривояти кўплаб тадқиқотларда таҳлил қилинган.

Масалан, С. Г. Кляшторный ўз мақоласида Барҳатакен ривояти мотиви
Ашина хонадонининг келиб чиқиши ҳақида ривоят билан ниҳоятда ўхшаш-
лигига эътибор қаратиб, уни Кобулдаги сулоланинг келиб чиқиши турк-
лардан эканлиги билан изоҳлайди

4

. Қиёслаш мақсадида бу ривоятнинг қис-

қача мазмунини келтириб ўтамиз: “…

Бу хонадон қўшни қаттоллар томо-

нидан қириб ташланади, фақат душманлар оёқ ва қўллари кесиб ташланган
ўн яшар болани ўт-ўлан билан қопланган кўлга ташлаб кетадилар. Урғочи
бўри уни гўшт билан боқа бошлайди. Қўшни қабила бошлиғи боланинг ти-
риклигини эшитиб, қайта уни ўлдиришга одам жўнатади. Чопарлар болани
урғочи бўрининг этагида кўриб, уни ҳам ўлдиришни истайдилар. Ўша замон-
ларда, хитой ривоятларига кўра, ушбу урғочи бўри ғарбий денгиздан шарқ-
даги мамлакатда, Гаочандан шимолий ғарбдаги тоғларда намоён бўлади. Бу
тоғларда жойлашган бир ғорда урғочи бўри ўн нафар бола туғади, улар
улғайгач, ҳар бири оила қуриб, бола- чақали бўлади. Бир неча авлод ўтиб,
Асянь-ше деган одам бутун уруғи билан ғордан чиқади...”

5

.

1

Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan. Basılmamış doktora tezi. Hacettepe

Üniversitesi. Sosyal Bilimler Enstitüsü. – Ankara, 2003. – S. 180–181.

2

Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre. – S. 177.

3

Камолиддин Ш. С. Древнетюркская топонимия Средней Азии. – Т.: Шарқ, 2006. – С.113.

4

Кляшторный С. Г. Древнетюркские рунические памятники как источник для истории

Средней Азии. – М., 1964. – С. 143.

5

Бичурин Н. Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в

древние времена. Т. I. – М.-Л. 1950–1953. – С. 220–22.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

91

Маълумки, қадимги туркларнинг келиб чиқиши ҳақидаги афсоналар про-

тотурк этник жамоаси шакллана бошлаган даврга бориб тақалувчи бир неча

фольклоро-этнологик хотираларга алоқадордир. Кўриб турганимиздек, икки

ривоят бир-бирига ўхшаш. Ҳар иккала ривоятда ҳам йўлбошловчи, уруғ

бошлиғи ёки бўлажак ҳукмдор ғордан чиқиб келади. Ғорлар қадимги турк-

лар ҳаётида муҳим аҳамият касб этган, чунки уларнинг асосий касби металл

қазиб олишдан иборат бўлган.

Улар кончилик билан шуғулланиб, конга ёки ғорга

яқин жойда истиқомат қилганлар. Хитой йилномаларида ҳам, IV–VI асрлар мобай-

нида Олтой тоғларининг жанубий этакларида истиқомат қилувчи турклар Жуан-

жуанларга тобе бўлиб, ушбу қабила вакиллари ўз касб-корига кўра, чорвадор-

кўчманчилар эмас, балки темирга ишлов берувчи кончилар бўлган . Уларнинг ишлаб

чиқариш соҳаси Марказий Осиё шартларига кўра фавқулодда камёб ва фойдали

соҳага ихтисослашган эди. Далилларга кўра, Олтой тоғларидаги ғорлар кейинчалик

ҳам “уруғ ғори”, “аждодлар ғори” сифатида қадрланган ва турк хоқонлари ҳар йили

бу ғорларга келиб, қурбонлик маросимларини адо этишган

1

. “Уруғ ғори” деб ата-

ладиган мазкур жойлар аслида конлар бўлган. Бу фикрни Рашидиддин, Мирзо

Улуғбек, Хондамир, Абулғози Баҳодирхон асарларида туркий халқларнинг аждодлари

келиб чиққан жой сифатида зикр этилган Арқанақун ғори ҳақидаги маълумотлар

ҳам тасдиқлайди. Хуллас, Барҳатакен ривоятини туркларнинг келиб чиқиши ҳақи-

даги ривоятнинг бирозгина ўзгарган ҳиндча шакли бўлса керак.

Аввало, Беруний асарларида келтирилган Кобулшоҳлар ҳақидаги маълу-

мотлар нега муҳим деган савол туғилади. Мазкур ривоят, аввало, бизгача

етиб келган ёзма манбалар ичида фақатгина Беруний асарларида учраши

унинг индивидуаллиги билан характерлидир. Ривоятдаги маълумотлар нафа-

қат бадиийлик, балки тарихийлик хусусиятига ҳам эгадир. Масалан, муал-

лиф бир ўринда ўзи эшитган ушбу ривоятга тарихий далиллар асосида

ёндашишга уринади: “

Агар ҳиндлар тарихий ҳодисалар жараёнида тартиб

билан иш олиб боришда бепарво бўлмасалар эди, подшоҳларнинг кетма-кет

келиши тарихида ғофил бўлиб, зарурат вақтларида ҳайратда қолиб, тах-

мин билан [бўлмағур нарсаларни] ҳисобламаганларида эди, биз улар тарих-

чиларининг баён қилган сўзларини келтирган бўлар эдик. Эшитишимга кўра,

ипак товарга ёзилган шу насабнома

{Кобулшоҳлар насабномаси – Ф.Дж.}

Нағаркот қалъасида сақланар экан; мен уни кўришга жуда қизиқдим, лекин

баъзи сабабларга кўра [кўришга] имкон топа олмадим.

” Юқоридаги маълу-

мотга асосланадиган бўлсак, Кобулшоҳларнинг насабномаси (шажараси)

мавжуд бўлган, аммо йўқ бўлиб кетганлиги учун бизгача етиб келмаган. Бир

томондан, Беруний келтирган маълумотларни ривоят деб аташ мумкинми,

деган савол туғилади. Фикримизча, Барҳатакен ва Кобулдаги турклар ҳақидаги

маълумотларни ривоят эмас, Беруний давригача оғиздан-оғизга ўтиб келаётган

оғзаки тарих (

oral history/оральная история; словесная история

) маҳсули

дейиш мумкин. Чунки, у бадиий тўқима ва уйдирмалардан иборат бўлмасдан,

ўзида тарихий маълумотларни хронологик тарзда акс эттиради. Қолаверса, ҳар

қандай тарихий ривоятнинг орқасида ҳақиқат яширинган бўлади.

1

Там же. – С. 230–231.


background image

SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2

-

3

92

Олимнинг астрономияга бағишланган “Қонуни Маъсудий”

1

асарида ҳам

Кобулшоҳлар ҳақида қисқа бўлса-да, тўхталиб ўтилган. Асарнинг “Шаҳар-

ларнинг узунлик ва кенгликларини жадвалларда кўрсатиш ҳақида” деб

номланган 10-бобида келтирилган жадвалда “Тўртинчи иқлимдан жойлар”

таркибида Кобул номи келтирилади. Унда “Кобул қалъаси, кобулликлар

подшоҳларининг қароргоҳларидир. Улар турклар эди, кейин браҳманлар

бўлган” деган жумла учрайди

2

.

Шунингдек, “Минералогия”да “...Кобул ўтмишда ислом мамлакатлари

учун Ҳиндистон билан бўлган чегарага энг яқин [маскан] эди, – унда ўша

замонларда, шоҳ деб аталган ва [келиб чиқиши] турклардан бўлган ҳукмдор-

ларнинг пойтахти жойлашган эди, ва улардан кейин эса – [пойтахт] ал-

Барахина” [1; 74] деган маълумот бор. Аммо Кобулшоҳларнинг ҳукмдор

Барҳатакенга алоқадор (эҳтимол у қурдирган) ал-Барахина деб аталган

пойтахти ҳақида бошқа ёзма манбаларда ҳеч қандай маълумот йўқ.

Хулоса қилиб айтганда, Беруний асарларида келтирилган маълумотларга

асосланиб, Кобул водийсидаги туркий сулола ҳақида қуйидагича фикр
юритиш мумкин:

Ушбу маълумотлар гоҳ ривоят шаклида бўлса-да, тарихда фаолият

кўрсатган аниқ (реал) бир сулоланинг ташкил топгунидан то инқирозига

қадар бўлган тарихини ўзида акс эттиради.

Илк ўрта асрларда Кобул водийсида шоҳ деб аталувчи ҳукмдорлари

бўлган сулола туркийлардан эди, кейинчалик улар ҳиндлашиб кетган. Бу

сулола вакиллари то Ҳиндушоҳларга қадар Кобулни идора қилган;

Беруний тўплаган оғзаки тарих маҳсули қадимги туркларнинг келиб

чиқиши ҳақидаги генеалогик афсонага мазмунан ўхшаш. Шунга кўра,

Кобулдаги туркий сулолани Ғарбий турклар билан боғлаш мумкин, аммо бу

масала устида олиб борилган батафсил тадқиқотлардан кейингина, бу ҳақда

қатъий хулосага келса бўлади.

Берунийнинг асарда Кушон подшоси Канишканинг (“Каник” шаклида

берилган) Кобулшоҳлардан бўлган подшоҳлардан бири сифатида келтириши

таҳлил талаб қилади. Бу ҳолат Кобулшоҳларнинг минтақада Кушон давлати-

нинг сиёсий обрўси ниҳоятда юксак бўлганлигидан ўзларини уларга леги-

тимация қилганлиги билан изоҳланади. Бироқ мазкур легитимиция минта-

қада Кобулшоҳлардан олдин фаолият кўрсатган бир қанча сулолалар (эфта-

лийлар, хионитлар ва бошқалар)да мавжуд бўлганлиги ҳақида фикр айтиш

қийин, чунки манбалар етарли эмас.

1

Абу Райхон Беруний. Қонуни Масъудий. Танланган асарлар. Т. 5. Биринчи китоб. Тарж.

А. Расулов. Махсус муҳаррир А. Аҳмедов. Изоҳларни А. Аҳмедов ва А. Расулев тузган. –
Т.: Фан, 1973. 424-б.

2

Ўша манба.