Влияние древнеиндийского эпоса на развитие письменной литературы позднего периода

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
13-26
2
3
Поделиться
Мухибова, У. (2019). Влияние древнеиндийского эпоса на развитие письменной литературы позднего периода. Востоковедения, 3(3), 13–26. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15666
Ульфатхон Мухибова, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвящается влиянию памятников древнеиндийского фольклора, а именно эпосов «Махабхарата» и «Рамаяна» на дальнейшее развитие литератур народов Индии.  Данный вопрос интересен тем, что вышеназванные два эпоса во многом послужили  основой  всей  последующей  письменной  литературы  на  новоиндийских  языках, становление которых начинается в раннем средневековье.  В статье раскрывается влияние эпосов на письменную литературу в хронологическом  порядке.  Первое  влияние  на  письменную  литературу  можно  увидеть  в становлении  древнеиндийской  драматургии,  на  примере  произведений  известных драматургов  древней  Индии  Бхасы  и  Калидасы,  где  многие  сюжеты  драм  были заимствованы из «Махабхараты». Следующее влияние эпосов можно выявить на становлении жанра сказок. Как известно, жанр сказки отличается фантастическими  элементами,  где  животные  говорят  на  человеческом  языке,  общаются  с людьми, стрелы летят на небеса и т.п. Именно такие элементы впервые можно увидеть  в  эпосе  «Рамаяна».  Исходя  из  этого,  индийские  литературоведы  считают, что элементы сказок впервые прослеживаются в древнеиндийских эпосах.  Также различные мотивы эпоса можно увидеть и в современной литературе, где постоянно  присутствуют  или  персонажи,  или  сюжетные  линии,  присущие  этим эпосам. Кроме того, под влиянием санскритских эпосов почти в каждой национальной  литературе  были  созданы  свои  эпосы,  где  героями  являются  национальные персонажи каждого народа. Одним  словом,  два  эпических  произведения  древней  Индии  «Махабхарата»  и «Рамаяна» имеют очень большое влияние на становление письменной литературы во многих национальных литературах Индии.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

13

турли Шарқ халқларининг, шу жумладан ўзбек халқининг ҳам адабий
мероси ҳисобланади. Чунки Ж.Шарипов таъкидлаганидек, “Минг бир кеча”
ҳали таржима этилмай туриб, халқ оғзаки ижодидан кенг ўрин олган эди,
ровийлар томонидан айтилиб юрар эди. Н.Комилов ҳам “Минг бир кеча”
ҳикоятлари халифалик қўл остидаги Қурдоба орқали оғиздан –оғизга ўтган-
лигини таъкидлайди. “Минг бир кеча”нинг таржимони М.Салье ҳам бу
китобнинг ижодкори халқ эканлигини таъкидлайди.

1

Дунё олимларининг

илмий фикрларига таянадиган бўлсак, “Минг бир кеча” дастлаб ҳинд
эртаклари асосида форсларда пайдо бўлган, истеъдодли араб шоирлари ва
ёзувчилари томонидан ишлов берилиб, сайқалланиб, араб халқининг нодир
ёдгорлигига айланган. Дарҳақиқат, араблар сўз сеҳрига катта эътибор
берганлар. Тарихий маълумотларга кўра, турли қабилалардаги ҳар бир
оддий араб ҳам ўз юрти мадҳида жозибали сатрлар бита олган. Бу халқнинг
сўз устаси эканлигини инобатга оладиган бўлсак, “Минг бир кеча”нинг
ҳозирги нусхаси шубҳасиз, араб халқининг қимматли ёдгорлиги саналади.
Чунки бу китобда ислом дини улуғланган, Муҳаммад пайғамбарга ҳамду
санолар битилган, халифа Хорун ар – Рашид ва Хотам Той, Исҳоқ Мосул,
Зайд ўғли Ман каби асли араб бўлган тарихий шахслар тимсоли берилган,
Дамашқ, Қоҳира ва Бағдод шаҳарларидаги ҳаёт акс эттирилган, энг муҳими
сўз сеҳргари бўлган араблар томонидан қайта ва қайта ишлов берилиб,
бугунги мукаммал ва ягона асарга айланган. Гофман таърифи билан
айтганда, “мангу навқирон” бу асар дунё маданиятининг ноёб дурдонаси ва
қимматбаҳо гавҳарларидан биридир.

МУҲИБОВА УЛФАТХОН

филология фанлари доктори, ТошДШИ

Қадимги ҳинд эпосларининг кейинги давр ёзма

адабиёти ривожига таъсири

Аннотация. Ушбу мақола қадимги ҳинд фольклор мероси намуналари, хусусанг.

Махабхарата ва Рамаяна эпосларининг кейинги давр миллий адабиётлари риво-
жига таъсири масаласига бағишланганди.

Ушбу масала шуниси билан қизиқарлики, ушбу икки эпос илк ўрта асрларда

шакллана бошлаган янги ҳинд тилларидаги ёзма адабиёт ривожига асос бўлиб
хизмат қилган.

Мақолада эпосларнинг ёзма адабиётга таъсири адабиётнинг ривожланиш бос-

қичлари кесимида ўрганилган. Ёзма адабиётга илк таъсир қадимги ҳинд драматур-
гиясида кузатилади. Бу масала Махабхарата эпоси таъсирида ижод қилган таниқли
драматурглар Бхаса ва Калидасаларнинг асарлари мисолида тадқиқ этилган. Эпос-
ларнинг кейинги таъсир доираси эртак жанрида кузатилади. Маълумки, эртак жанри

1

«Тысяча и одна ночь”. Избранные сказки. Москва. 1929. Предисловие М. Салье . стр. 6


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

14

ўзининг фантастик дунёқараши, ҳайвонларнинг тилга кириши, уларнинг инсонлар
тилида сўзлашиши, улар билан мулоқотда бўлиши, найзаларнинг самоларда учиши
каби унсурларнинг илк бор Рамаяна эпоси мазмунида шакланганлиги ҳақида сўз
юритилади. Бундан келиб чиққан ҳолда ҳинд адабиётшунослари ҳам эртак жанрининг
элементлари Рамаяна эпоси таркибида шаклланган, деган фикрларни баён этганлар.

Ўрта аср давридаги бҳакти адабий мероси эса деярли қадимий икки эпоснинг

халқ тилларида яратилган янги нусхаси, дейиш мумкин. Шунингдек, эпосдаги тур-
ли мотивларни, персонажларни, сюжет линияларини замонавий ҳинд адабиёти
саҳифаларида ҳам кўп учратамиз. Бундан ташқари, санскрит тилидаги эпослар
таъсирида деярли ҳар бир ҳинд миллий адабиётларида ўз миллий қаҳрамонлари
киритилган эпослар яратилган.

Бир сўз билан айтганда, қадимги Ҳиндистоннинг икки эпоси «Махабхарата» ва

«Рамаяна»лар янги ҳинд тилларидаги ёзма адабиётнинг шаклланишига жуда кат-
та асос бўлиб хизмат қилган.

Таянч сўз ва иборалар: дутагхатоткач, карабҳара, вишну, урубханга, маъбуд,

гхатоткач, абхишекантака, панчаратра, Гёте, Гупта, олтин давр, кутб – минор,

ажанта – эллора, шива, ривоят, калиман, шакунтала, ритусамҳара, мегхадута,

викрамурваши, рагхуванша, душянта, брахма, шакунтала

Аннотация. Данная статья посвящается влиянию памятников древнеиндийс-

кого фольклора, а именно эпосов «Махабхарата» и «Рамаяна» на дальнейшее раз-

витие литератур народов Индии.

Данный вопрос интересен тем, что вышеназванные два эпоса во многом послу-

жили основой всей последующей письменной литературы на новоиндийских язы-
ках, становление которых начинается в раннем средневековье.

В статье раскрывается влияние эпосов на письменную литературу в хроноло-

гическом порядке. Первое влияние на письменную литературу можно увидеть в
становлении древнеиндийской драматургии, на примере произведений известных
драматургов древней Индии Бхасы и Калидасы, где многие сюжеты драм были
заимствованы из «Махабхараты». Следующее влияние эпосов можно выявить на
становлении жанра сказок. Как известно, жанр сказки отличается фантастичес-
кими элементами, где животные говорят на человеческом языке, общаются с
людьми, стрелы летят на небеса и т.п. Именно такие элементы впервые можно
увидеть в эпосе «Рамаяна». Исходя из этого, индийские литературоведы счи-
тают, что элементы сказок впервые прослеживаются в древнеиндийских эпосах.

Также различные мотивы эпоса можно увидеть и в современной литературе, где

постоянно присутствуют или персонажи, или сюжетные линии, присущие этим

эпосам. Кроме того, под влиянием санскритских эпосов почти в каждой националь-

ной литературе были созданы свои эпосы, где героями являются национальные

персонажи каждого народа.

Одним словом, два эпических произведения древней Индии «Махабхарата» и

«Рамаяна» имеют очень большое влияние на становление письменной литературы

во многих национальных литературах Индии.

Опорные слова и выражения: дутагхатоткач, карабҳара, вишну, урубханга,

богиня, гхатоткач, абхишекантака, панчаратра, Гёте, Гупта, золотой век, кутб

– минар, ажанта – эллора, шива, легенда, калиман, шакунтала, ритусамҳара,

мегхадута, викрамурваши, рагхуванша, душянта, брахма


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

15

Abstract. This article is devoted to the influence of monuments of ancient Indian folklore,

namely the epics “Mahabharata” and “Ramayana” on the further development of the literature
of the peoples of India.

This question is interesting because the above two epics largely became the basis of all

subsequent written literature in the new Indian languages, the formation of which begins in the
early Middle Ages.

The article reveals the influence of epics on written literature in chronological order.

The first influence on written literature can be seen in the formation of ancient Indian
drama, on the example of works of Bhasa and Kalidasa, the famous playwrights of an-
cient India, where many of the plots of their dramas were taken from the Mahabharata.
Next influence of the epics can be traced on the development of the genre of fairy tales.
As you know, the genre of fairy tales has fantastic elements, where animals speak human
language, communicate with people, arrows fly in the sky and others. Such elements are
first seen in the epic Ramayana. Based on this, Indian literary critics believe that the
elements of fairy tales first appeared in the ancient Indian epics.

Various motives of the epos can be seen in modern literature, presented by characters or

plots. In addition, under the influence of Sanskrit epics, almost every national literature has
created its own epics, where the heroes are considered to be the national heroes of every nation.

In a word, two epic works of ancient India the Mahabharata and Ramayana have a very

great influence in the formation of written literature in many national literatures of India.

Keywords and expressions: Dutaghatotkach, Karabara, Vishnu, Urubhanga, Goddess,

Ghatotkach, Abhishekantaka, Pancaratra, Goethe, Gupta, Golden Age, Qutb - Minar, Azhanta -
Ellora, Shiva, Legend, Kaliman, Shakuntala, Ritusamҳara, Meghurshta, Rigusvuta, Rigusvuta,
Rigusvuta, Rigusvuta, Rigusvuta, Rigusvuta, Rigusvuta, Meghurutha, Bhutan.

Кириш.

Ҳар бир миллатнинг фольклор мероси миллий адабиётнинг кейин-

ги давр ривожига маълум даражада таъсир кўрсатади. Шу маънода Қадимги
ҳинд фольклор адабий мероси Ҳиндистон халқлари адабиётининг кейинги давр
ривожига жуда катта таъсир кўрсатган. Маълумки, ҳинд фольклор мероси
санскрит тилида яратилган, лекин унинг таъсири ўрта асрларда шакллана бош-
лаган деярли барча миллий адабиётлар мазмунига турли тарзда кириб борган.
Шу боис бугунги кунда Ҳиндистондаги йигирма икки тилдаги миллий адабиёт-
да ўша қадимий санскрит тилидаги фольклор мероснинг маълум даражадаги
таъсирини кузатишимиз мумкин. Қадимги ҳинд фольклор мероси эпос, эртак
ва масаллардан иборатлигини ниобатга олган ҳолда ушбу мақолада эпос-
ларнинг таъсири масаласи ҳақида сўз юритилади.

Қадимги Ҳиндистон субконтинентида яшаган халқлар тарихи, уларнинг

хаёт тарзи. дини, фалсафий қарашлари, адабиёти, маънавий олами кабилар
ҳақида тўлиқ маълумот берувчи “Рамаяна” ва “Маҳабхарата” эпослари ҳинд
жамиятида икки муҳим вазифани бажарган, бири ҳинд жамиятига ҳиндуизм
динини олиб кириш вазифаси бўлса, иккинчиси, халқ оғзаки ижоди наму-
наси вазифаларини ўтаган. Шу боис ушбу эпослар ҳақида халқ орасида
шундай таъриф шаклланган:

“халқ учун баён этилган ҳиндуизм”

ёки

“ҳин-

дуизмнинг халқ учун яратилган китоби”.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

16

Ушбу эпосларнинг кейинги давр адабиётига таъсири масаласини адабиёт

ривожининг тараққиёт босқичларини ўрганиш асосида кузатиб бориш мумкин.

Мақсад ва вазифалар:

Ушбу мақолада ҳинд фольклор мероси ҳисоб-

ланган икки йирик эпослар – “Рамаяна” ва “Маҳабхарата” эпосларининг ке-
йинги давр ҳинд ёзма адабиёти ривожига таъсирини адабиёт ривожининг
тараққиёт босқичлари кесимида, яъни драматургия ривожида, эртак ва ма-
саллар ривожида, ўрта аср адабий мероси ривожида эпосларнинг таъсири
эпослар сюжетидан, мотивларидан, образлар тизимидан фойдаланиш орқали
ёзма адабиёт ривожланганлиги масаласи очиб берилади.

Усуллар:

илмий мақолани ёзишда назарий-методологик, тизимлашти-

риш тамойиллари, қиёсий-типологик ва тирихий-қиёсий таҳлил этиш усул-
ларидан фойдаланилди.

Натижалар ва мулоҳаза:

Ҳар бир миллатнинг ёзма адабиёти маълум

даражада фольклор меросга суянган ҳолда шаклланади ва ривожланади. Шу
маънода ҳинд адабиёти ҳам Ҳиндистон халқлари қадимий фольклор мероси
бўлган “Рамаяна” ва “Маҳабхарата” эпосларига суянган ҳолда ривожланган-
лиги ва уларнинг ёзма адабиётга бўлган таъсири ўрта асрлар давригача бўл-
ган адабиёт кесимида очиб берилади.

Эпослар ва қадимги ҳинд драматургияси.

Адабиёт тарихи ривожига

кўра эпослардан кейин қадимги ҳинд драматургияси шаклланиб, ўзининг
ривожланиш босқичига етган. Бу давр мелодий III-V асрларни ўз ичига
олади. Шу даврларда яшаб ижод этган ва драматургияга асос солиб, уни
ривожлантирган уч адибни номини тилга олиш мумкин. Улар Бхаса (III аср),
Шудрака (III-IV асрлар) ва Калидаса (V аср).

Қадимги ҳинд драматургияси ҳақида шуни айтиш мумкинки, унинг

ривожи тўлиқ равишда эпослар билан боғлиқ. Жумладан, биринчи ҳинд
драматурги Бхасанинг бизгача жами ўн учта пьесаси етиб келган. Ушбу
пьесалардан деярли барчасининг сюжети “Махабхарата” эпосидан олинган.
Масалан, «Мадхьяма вьйога» («вйога»- санскрит тилида ўртанча ўғил дега-
ни) «Дутагхатоткач» («Элчи Гхатоткач»), «Дутавакья» («Элчилик»), «Караб-
ҳара» («Карнабхранинг такдири»), «Урубханга» («Синган сон»), «Панча-
ратра» («Беш кеча») асарлари «Маҳабҳарата» асосида яратилган. «Пра-
тиманатака» («Натака хайкали ҳақида») ва «Абхишекантака» («Натака сур-
каш ҳақида») асарлари қадимий ҳинд эпоси «Рамаяна» асосида яратилган.
«Рамаяна»нинг Кришна ҳақидаги бир бўлими асосида «Балачарита»
(«Кришнанинг болалиги») асари яратилган. Удаяна шоҳи ҳақидаги номаъ-
лум икки афсона асосида «Пратиджняугандҳараяна» («Яугандҳараянанинг
қасамёди») ва «Свапнавасавадатта» («Хаёлий Васавадатта») асарлари яра-
тилган. Пьесаларнинг барчаси Вишну маъбудига бағишлангандир. Матнда
барча илохларнинг номлари қайд этилган. Бхаса ўзининг «Мадхьямавьйога»
драмасида «Махабҳарата»даги ота бола Бхим ва Гхатоткачлар ўртасидаги
учрашувни асос қилиб олган. Шу орқали у ота ва фарзанд ўртасидаги азалий


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

17

можароларни, яъни бир-бирини аввалига танимай икки душман сифатида
курашаётган, лекин қандайдир сабабга кўра ота - бола эканлигини билиб қолиб
курашни тўхтатиб икки душман томонларни ҳам бир-бири билан дўст-
лаштириб юбориш мавзусини кўтариб чиққан. Бхасанинг яна бир драмаси
«Дутагхатоткач» драмасида эса асар «Маҳабҳарата» эпоси воқеалари билан
бошланиб сўнг ундан ажралиб чиқади. «Мадхьямавьяйога» каби асарнинг бош
қаҳрамони Гхатоткачдир. Бу асарда Гхатоткачнинг шоҳ Дхритараштранинг
олдига элчи бўлиб боргани тасвирланган. Бхасанинг яна бир драмаси «Дута-
вакья»дир. Бу асарнинг ҳам мавзуси элчиликдир, лекин бу асардаги элчи
Кришнадир. Бунга кўра Кришна буюк жанг бошланишидан аввал кауравлар-
нинг олдига улар сулҳ тузишни таклиф қилиб боради. Лекин унинг таклифига
рад жавобини берадилар. Бхасанинг яъна бир драмаси бу «Панчаратра»дир. Бу
асар ҳам «Маҳабҳарата» эпоси асосида яратилгандир. Бу асарда пандавларнинг
ёзилган ўн уч йиллик саргардонлик даври баъзи бир ўзгартиришлар киритилган
холда яратилган. Бхасанинг «Урубханга» ва «Карнабҳара» асарларида эса Карн
ва Дурьйодхон образлари етакчи ўрини эгаллайди. «Карнабҳара»да Карннинг
Аржун билан бўлиб ўтган сўнгги жанги тасвирланган. Биргина шу асардаги
воқеалар «Маҳабҳарата»даги воқеалар билан мос келган. «Урубханга»да эса
Дурьйодхоннинг ўлими тасвирланган яъни, унинг сўнгги Бхим билан жанги.
«Урубханга»да Бхаса «Натьяшастра»да белгиланган қоидалари бўзади, яъни у
Дурьйодхоннинг ўлимини тасвирлайди. Бхасанинг «Балачарита» пьесаси
Кришна маъбуди ҳақида бўлиб, ушбу асар диний-дидактик аҳамиятга эгадир.
Асар афсонавий ҳарактерга эгадир. Бхасанинг бошқа икки асари «Абхише-
канатака» ва «Протимнатака» пьесалари иккинчи буюк ҳинд эпоси «Рамаяна»
асосида яратилган. Ушбу асарнинг бош қаҳрамони Рамдир. Лекин бу асарлар
«Рамаяна» эпосидан унчалик фарқ қилмаган. Биргина фарқи шундаки «Ра-
маяна»да Рам океан сохилига келиб қўшинлари ёрдамида океан устига кўприк
қурдиради. «Абхишеканатака»да эса Рам океан сохилига келиб, унга йўл
беришни талаб қилади.

«Пратиманатака»да эса «Рамаяна»даги бир қанча муҳим воқеалар

ёритилмаган. Масалан, Рам ва Раван ўртасидаги жанг, Вибхишаннинг Ланка
тахтига ўтириши ва яна бир қанча воқеалар ёритилмаган. «Пратиманатака»-
да, «Рамаяна»да мавжуд бўлмаган бир воқеа келтирилган бўлиб, бу ҳам
бўлса Бҳаратанинг ибодатхонадаги авлиё билан бўлиб ўтган суҳбатидир.

Драматургияни ривожланиш чўққисига олиб чиққан таниқли драматург

Калидасадир.

Калидасанинг ғарбда танилиб, унинг ижодига қизқиш бошланишига 18

аср иккинчи ярмида Ост-Индия компанияси вакили Вильям Джонснинг
Калидаса қаламига мансуб «Шакунтала» номли пьесасини инглиз тилига
таржима қилиб нашр эттириши сабаб бўлган. Ушбу инглиз тилидаги асарни
немис сайёҳи ва олими Георг Форстер немис тилига ўгиради ва у билан
танишиб чиқиши учун пьсани Гётега тақдим этади. Гёте бу асарга жуда


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

18

юқори баҳо беради. Шу асосда Калидасанинг Махабхарата эпосидан олин-
ган сюжет асосида яратган “Шакунтала” пьесаси ғарб китобхонларига тани-
лади ва шу асосда Европада Калидаса ижодига қизиқиш бошланади.

Бироз вақт ўтгач ушбу асарни рус ёзувчиси Н.М.Карамзин «Шакунтала»

асарининг қисмларини рус тилига ўгириб нашр эттиради ва унга каттагина
кириш сўзи ёзади. У шундай деб ёзган эди: «Ижодий руҳ фақат Европани эмас
балки бутун дунёни кэзади. У бутун жаҳон гражданидир. Инсон ҳамма ерда
ҳам инсондир. Унинг юраги ҳамма ерда ҳам бир хилда ҳис этади. Ўз юрак
кўзгусига бутун еру - осмонни сиғдира олади. Асарнинг деярли ҳар бир саҳи-
фасида шеъриятнинг гўзал тимсолини, юракнинг нозик ҳис қилиш қудратини,
май ойининг майин шамолидек ёқимли туйғусини ҳис қилдим. Гомернинг
асари Қадимий Грецияни қандай тасвирласа Калидаса асари ҳам қадимий
Ҳиндистоннинг шунчалик гўзал тасвири дейиш мумкин. Унда қадимги ҳинд
халқининг урф-одатларини, ҳарактерини аниқ кўриш мумкин».

«Шакунтала» асари шу йўсинда жаҳон халқлари адабиётига кириб борди

ва уларда қадимий Ҳиндистон драматургияси, хусусан, Калидаса ижодига
бўлган қизиқишни кучайтирди. Калидасанинг ушбу асари Европаликларда
шаклланган Ҳиндистон ва ҳинд халқи фақат босиб олиш ва талон-тарож
қилишгагина яроқли деган тушунчани чиппакка чиқарди ва бу юртда жуда
катта маданият, санъат ва илм-фан ўчоғи борлгини тушуниб етишига сабаб
бўлган, деган фикрлар ҳам мавжуд. Европаликлар қадимги Ҳиндистонда
ўзининг ҳеч бир хусусияти билан қадимги грек адабиётидан қолишмайдиган
бой адабий мерос борлигига ишонч ҳосил қилганлар.

Калидасанинг яшаган даврини унинг асарларидаги воқеалар ва тилининг

услубидан аниқлашга ҳаракат қилинган. Унга кўра Калидаса Гупталар импе-
рияси даврида яшаб ўтган деб таҳмин қилинади. Гупталар империяси эса
маълумки шимолий Ҳиндистонда мелоднинг IV-V асрларида ҳукмронлик
қилган. Европалик мутахассислар ҳам Калидасанининг яшаган даври маса-
ласида ҳинд мутахассислари фикрига қўшиладилар. Ушбу фикрни Калидаса
ижоди билан яқиндан танишган ҳинд адабиётшунос олим Бхагаватшаран
Упадхяй ҳам илмий жиҳатдан тасдиқлаб берган.

Гупталар империяси даври Ҳиндистонда «Олтин давр» номини олган.

Гупталар иперияси ҳукмронлик қилган даврда Ҳиндистонда ҳар бир соха
ўзининг ривожланиш чўққисига етган. Чунки, Гупталар илм-фан, архитек-
тура ва маданиятнинг ривожланишига барча шарт-шароитларни яратиб
берган. Бу даврда асосан математика, астрономия, тиббиёт (медицина) фан-
лари, грамматика бўйича қонун-қоидалар китоби, санъат ва адабиёт ҳамда
архитектура ривожланган. Буюк грамматист Патанжали, алгебра асосчиси
Арьябхатта, астроном Брахмагупталар айнан шу даврда яшаб ижод этганлар.
Ҳозирги Ҳиндистоннинг кўпгина архитектура ёдгорликлари айнан гупталар
даврида бунёдга келган ва бугунги кунда ҳинд маданияти ва архитекту-
расининг ўлмас ёдгорликлари ва Ҳиндистоннинг архитектура бойлиги бўлиб


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

19

хизмат қилиб келмоқда. Улардан Деҳлидаги Кутб - Минор ва ундаги занг-
ламас темир устун, Ажанта - Эллорадаги тошдан ясалган хайкаллар ҳам ўша
Гупталар империяси даврида бунёдга келган. Калидаса ижоди ҳам айнан
мана шу даврга тўғри келиб, бу даврда ҳинд драматургияси ҳам ўзининг
тараққиёт чўққисига эришган давридир.

Калидаса ижодида ҳинд адабиётида биринчи бор гуманистик ғоялар

шаклланди. Диний дунёқараш ҳукм сурган, кастачилик тизими кучли бўлган
бир даврда ҳинд жамиятида гуманистик ғояларнинг адабиётга кириб келиши
ўз навбатида адабиётнинг ва умуман ҳинд жамияти онгининг тараққиётидан
дарак беради. Ҳинд халқи яратувчи маъбуд Брахмага сиғинадими, сақловчи
Вишнуга сиғинадими ёки яксон этгувчи Шивага сиғинадими, лекин «карма»
деган тушунчадан халос бўла олмас эди. Унга кўра инсон ўз қилмишига
яраша ҳар бир тўғилганида маълум бир жазони ёки бахтли-саодатли ҳаётни
бошидан кечириши керак. Бу даврда Буддизм ҳам ҳинд жамиятида катта
аҳамият касб этувчи дин эди. У ҳам инсониятни қайта туғилиш занжирига
боғлаб қўйган бўлса-да, лекин ундан озод бўлиш мумкинлигини ҳам яратиб
берган. Шундай қолоқ ғоялар ҳукм сурган бир даврда гуманистик, яъни
инсонпарвар ғояларни ўз асарларида кўтариб чиқиш ёзувчи учун маълум
даражада қаҳрамонлик деб ҳисоблаш хато бўлмайди. Калидаса айнан мана
шундай ғояларни ўз асарларида илгари сурган.

Калидаса ўз даврининг илғор ва илмли шахсларидан бўлганлиги унинг

асарларидан маълум. У ҳақда аниқ маълумот бўлмаса-да унинг халқ орасида
оммабоп ва севимли бўлганлиги турли ривоятлардан маълум. Ривоятларда
Калидаса ҳақида турли яхши фикрлар, ижобий таърифлар берилган. Калидаса
ўта ақлли, илмли, кенг дунёқарашли, ватанпарвар шахс бўлган. У ўз халқининг
тарихи тили, урф-одатлари, миллий анъаналари ва географик худударини жуда
яхши билгани унинг асарлари мазмунида яққол кўзга ташланади.

Ривоятларга кўра Калидаса унинг тахаллуси бўлган. Бунга асос бўлувчи

бир ривоят ҳам мавжуд. Ривоятда айтилишича, Калидаса ёшлигида ўта
ахмоқ ва саводсиз бола бўлган. Шу боис у ўз ён-атрофдагилардан ҳам
кўпинча танбех эшитиб, дакки еб юрган. Кунлардан бир кун у «Кали ман» -
«Қора она» (яъни, Парвати маъбудасининг бир эпитети) ибодатхонасида
ухлаб қолади ва кечаси Кали ман маъбудаси келиб унинг миясига барча би-
лимларни киритиб қўяди. Эрталаб турганида у ўзининг билимдонлигидан
ҳайратда қолади ва бу воқеа қандай амалга ошганини дархол тушуниб етади
ва энди мен ўз умримни «Кали ман» маъбудасига бағишлашим керак, унинг
менга кўрсатган меҳрибончилиги учун мен ундан умрбод қарздорман деб
ҳисоблаб ўзига «Калидас» деб ном қўяди («Қора она» қули, яъни «Кали»-
қора, «дас» - «қул» деган маънода). Тарихда ҳам у шу ном билан қолган. Шу
сабаб унинг асл исми ҳам номаълумлигича қолган.

Калидасанинг Ҳиндистоннинг қайси ерида тўғилиб ўсгани ҳам бутунлай

номаълум. Чунки у асарларида бу ҳақда ҳеч нарса ёзмаган, лекин унинг


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

20

асарларини ўқиган китобхон Калидасанинг Ҳиндистоннинг ҳар бир бурчаги-
ни қанчалик яхши билганлигидан ҳайратда қолади. Айниқса Калидасанинг
«Мегхадута» («Хабарчи бўлут») ва «Ритусамҳара» («Йил фасллари») номли
асарларида у Ҳиндистоннинг ҳар бир ерини, қишлоқ ва шаҳарларини барча
икир-чикирларигача шунчалик усталик билан тасвирлаб берадики китобхон
беихтиёр Калидасани шу ерда тўғилиб ўсган деган фикрга келади. Унинг
Ҳиндистоннинг турли худудларида яшовчи майда миллатлар ҳақида, улар-
нинг тили, урф-одатлари ҳақида ҳам хаттоки ҳар бир каста вакилларининг
ҳам тилини ҳам жуда яхши ажрата олишига ва буларни ўз асарларида
нақадар гўзал тасвирлаб берганлигига унинг асарларини ўқиган китоб-
хонгина тушуниб етади.

Ҳинд драматургиясига кўп тиллиликни олиб кирган драматург ҳам Кали-

дасадир. Чунки, унинг драмаларида ҳар бир қаҳрамон ўз тилида, яъни агар
қаҳрамон маъбуд ёки брахман бўлса санскрит тилида сўзлаган, аксинча
қаҳрамон оддий халқ вакили бўлса халқ тилида, яъни пракрит тилларида
сўзлаган. Пракритлар ҳам бир хил бўлмаган. Масалан, савдогар ёки деҳқон-
лар, ҳарбийлар ёки ҳунармандлар ва бошқа турли касбдагилар ўз шева-
ларида сўзлаганлар. Шу йўсинда ҳинд драматургиясига кўп тиллилик кириб
келган. Бу билан Калидаса ўз мамлакатининг ҳар бир вакилига, ундаги ҳар
бир тилга ва тарихий анъанага нисбатан бўлган ўз ҳурматини изхор этган.
Унинг кўпчилик асарлари санскрит тилида яратилган бўлишига қарамасдан
бошқа тиллар ҳам унинг асарида ўз ўрнини топган ва театр саҳналарида бу
тиллар секин аста адабий жиҳатдан сайқалланиб борган.

Калидасанинг адабий мероси.

Калидаса драмалар ёзиш билан бир

қаторда актёрлик қобилиятига ҳам эга бўлган, чунки у барча драмаларини
ўзи саҳналаштирган ва образларни юқори даражали, томошабинга таъсирчан
қилиб яратиш сирларини ҳам барча актёрларга ўзи ўргатар экан.

Ҳинд мутахассислари бугунги кунда Калидаса қаламига мансуб асосан

лиро-эпик пьесалардан жами етитасини номини тилга оладилар, улар:

1) Шакунтала – Шакунтала.
2) Ритусамҳара – Йил фасллари
3) Мегхадута – Хабарчи булут
4) Малявика Агнимитра – Малявика ва Агнимитра
5) Кумарасамбхава – Ўғилнинг туғилиши
6) Викрамурваши – Қаҳрамонлик билан қўлга киритилган Урваши
7) Рагхуванша - Рагху авлоди
Калидаса ўз ижодида барча ҳинд шоир ва ёзувчилари қатори қадимий ҳинд

адабиётига таянган холда ижод қилган. Бунинг учун у аввал қадимий ҳинд
фольклор меросини чуқур ўрганган ва улардан таъсирланиб ўзининг шоҳ асар-
ларини яратган. Кўпгина ҳинд ёзувчилари қатори Калидаа ҳам «Маҳабҳарата»
ва «Рамаяна» эпосларидан сюжет ва мавзу манбаи сифатида фойдаланган. Чун-
ки, мана айни шу эпосларда ҳинд халқининг асл дунёқараши, уларни қайғуга


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

21

солган муаммолар, ҳинд халқининг маънавияти, қариндош-уруғчилик анъана-
лари, миллий қадриятлари, тахт ва ворислик масалалари, инсон ва жамия, шоҳ
ва жамият ўртасидаги муносабатлар, олам ва унинг моҳияти, эзгулик ва
ёвузлик ўртасидаги кураш каби инсоннинг кундалик хаётида зарур бўлган
муаммолар ўз ечимини топган. Шу сабаб бу эпосларга китобхонлар ва ёзувчи-
лар қайта-қайта мурожаат қилганлар ва бугунги кунда ҳам мана шу анъана
ҳинд адабиётида давом этиб келмокда.

Калидаса ҳам ўз навбатида мана шу асарлардан таъсирланиб ўзига улар-

дан мавзу танлаб, персонажлар танлаб ўткир ғояли асарларни яратган.
Унинг шундай асарларидан бири бу «Шакунтала» драмасидир.

Шакунтала.

«Шакунтала» Калидасанинг шоҳ асаридир. Бу асар Ҳин-

дистон худудан чиқиб жаҳон миқёсида донг таратган асардир. Ушбу асар
дарҳақиқат кўпгина чет тилларига таржима қилинган ва кўпчилик унга жуда
юқори баҳо берган. Асарнинг сюжетини юқорида айтганимиздек Калидаса
«Маҳабҳарата» эпосидан олган. «Маҳабҳарата» эпоси маълумки буюк Бҳа-
рата шоҳи ва унинг сулоласи тарихи билан боғлиқ асардир. Шоҳ Бҳарата эса
аслида шоҳ Душянтанинг авлиё Вишвамитранинг қизи Шакунталага бўлган
муҳаббати натижасида дунёга келган фарзанддир. Шоҳ Душянта ҳам унинг
ўғли Бҳарата ҳам жуда одил ва халқпарвар шоҳ сифатида элга танилган
шоҳлардир. Калидаса эса Шакунтала ва шоҳ Душянта севгиси тарихини ўз
асарига сюжет қилиб олиб бир пьеса яратган. Пьеса санскрит тилида яра-
тилган. Лекин кейинчалик у жуда кўп махаллий ҳинд тилларига таржима
қилинган ва унинг санскритча варианти деярли йўқолиб кетган. Асарнинг
қисқача мазмуни қуйидагича:

Шоҳ Душянта ўз хизматкорлари билан овга чиқади ва ўрмонда ов қилиб

юрганида бир гўзал қизни учратиб қолади. У қиз билан танишиб анча вақт у
била суҳбатлашади. Суҳбат давомида Душянта қизнинг ҳусни - жамоли ва
одобига маҳлиё бўлиб қаттиқ севиб қолади. Бу қиз авлиё Канванинг асраб
олган қизи Шакунтала эди.

Улар бир неча кун бирга бўладилар ва шоҳ Душянта Шакунталага севги

изхор этади ва уни иззат- икром билан ўз юртига олиб кетиши, уни ўз маликаси
деб эълон қилиши ҳақида ваъда беради ва ўз юртига қайтиб кетади. Шакунтала
уни кутиб отаси билан қолади. Кунлар ўтади, кунлар кетидан ойлар ўтиб
Шакунтала бир ўғил кўради ва унга Бҳарата деб исм қўяди. Шакунтала ўз
севгилиси Душянтани кутишда давом этади. Лекин, ундан кўп вақтгача дарак
бўлмайди. Кунлардан бир кун Шакунтала ҳижрон азобида Душянта ҳақида
ўйлаб ўтирганида уларнинг уйига бир авлиё унинг отаси Канвани сўраб келади.
Душянта ҳақида уйга берилиб кетган Шакунтала авлиёнинг кирганини ҳам
сёзмай қолади ва унга иззат-икром кўрсата олмайди. Бундан ғазабланган авлиё
уни: «ким ҳақида ўйлаб уйга келган меҳмонни сёзмаган бўлсанг у ҳам сени
шундай унутиб юборсин - деб дуоибад қилади. Дуоибадга учраган Шакунтала
Душянтани олти йил кутади. Дарҳақиқат авлиёнинг қарғиши таъсирида Душянта


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

22

ҳам уни унутиб юборган эди. Ўғли олти ёшга тўлганида Шакунтала отасидан оқ
фотиха олиб ўз севгилиси юртига равона бўлади. У шаҳарга етиб боради ва
дархол саройга йўл олади. Сарой қўриқчиларига ўзини шоҳнинг аёли деб
таништиради. Бундан ғазабланган соқчилар бу хабарни шоҳга етказадилар. Шоҳ
эса ҳайрон бўлади ва: «қайси бир аёл бундай ботирлик билан ўзини менинг
аёлим деб айта олибди» - деб ўйлаб аёлни кўришга қарор қилади. Шакунтала
шоҳ мени ва ўғлини кўриб жуда қувонса керак деган ҳаёл билан саройга йўл
олади, лекин шоҳ на аёлни ва на ўз ўғлини таний олади. Шоҳ ўзича: «уларни
очлик ёлғон гапиришга мажбур қилган бўлса керак: - деган хаёлга бориб сарой
хизматчиларига уларга ҳайр - эҳсон бериб жўнатиб юборишларини айтади.
Тушкунликка тушган Шакунтала нима қилишини, қаерга бориб кимдан ёрдам
сўрашини билмай шаҳарда дарбадар кезиб юради. Душянта ўрмонда Шакунта-
лага ўз севгисининг тимсоли сифатида шоҳ мухри туширилган бир ўзук совға
қилган бўлади, лекин Шакунтала уни ҳам Ганг сувида ибодат қилаётганида
тушириб йўқотиб қўяди. Шоҳ Шакунталани тан олмади. Покиза аёлнинг покиза
севгиси оёқ ости бўлди. Энди ҳақиқатни юзага чиқариш пайти етиб келди ва
буни ҳинд халқининг миллий анъаналарига кўра маъбудлар амалга оширадилар.
Улар севгисидан воз кечган Душянта олдида асл ҳақиқатни очиш учун бу
воқеага аралашадилар. Индра маъбудининг избошчиси Матали самодан товуш
бериб шоҳ Душянтага Шакунталани ким эканлигини эслатади. Шундан сўнг шоҳ
барча ўтган воқеаларни эслаб ўз қилмишидан уялиб сарой қўриқчиларига дархол
ўша аёл ва болани топиб келтиришларини буюради. Хизматчилар уларни дархол
топиб шоҳ саройига келтирадилар. Душянта эса Шакунталага тўй тамоша қилиб
уйланади ва эл-юрт олдида ўз маликаси деб Бҳаратани эса ўз ўғли деб эълон қилади.

Драманинг бир неча хил вариантлари мавжуд. Бошқа бир вариантида

Шакунталанинг Душянта томонидан танилиши йўқолган ўзук орқали амалга
оширилади. Унга кўра Шакунтала муқаддас Ганг сувида ибодат қилаётгани-
да ўзи билмаган холда Душянта совға қилган узукни тушириб қўяди. Уни
эса балиқлар ютиб юборган бўлади. Балиқчилар балиқ овлаб тутган балиқ-
ларидан бирини қорнини ёрганларида унинг қорнидан шоҳ мухри қўйилган
ўзук чиқади. Бундан ҳайратда қолган балиқчилар мухрни таниб дархол
ўзукни саройга олиб борадилар ва бўлган воқеадан шоҳни хабардор қилади-
лар. Ўзук эса шоҳга бундан олти йил аввал бўлиб ўтган тарихни эслашига
ёрдам беради. Ўзук орқали Душянта келган аёл Шакунтала, у билан бирга
келган бола эса улар ўртасидаги муқаддас севгининг меваси эканини дархол
тушуниб етади ва тезлик билан соқчилар орқали Шакунталани топтиради.
Соқчилар уларни сув бўйидан топиб келадилар. Душянта Шакунталадан
кечирим сўрайди ва катта тўй томоша қилиб унга уйланади. Шакунталани
сарой маликаси ва ўғли Бҳаратани эса тахт вориси деб эълон қилади. Шу
боис ҳам асар баъзи бошқа тилларда, жумладан ўзбек тилида ҳам «Йўқолган
ўзук» номи билан юритилади.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

23

Вишакхадатта ҳинд драматурглари қаторига киради. V-VI аср охири ва

VII аср бошларида яшаб ўтган деб таҳмин қилинади. Вишакхадаттанинг
ҳаёти ҳақида аниқ маълумот йўқ. Унинг илмли зиёлилар оиласида тарбия
кўрган шахс бўлганлиги унинг асарларида кўзга ташланади. У ҳинд драма-
тургиясида тарихий драма асосчиси ҳисобланади. Унинг бизгача тўртта
драмаси етиб келган ва улардан “Рагхавананда” драмасининг сюжети «Рама-
яна»дан олинган, дейилади.

Шу тарзда, “Рамаяна” ва “Махабхарата” эпослари санскрит тилидаги қа-

димий ҳинд драматургиясининг ривожига жуда катта таъсир кўрсатганини
кузатишимиз мумкин. Эпосларнинг кейинги таъсири эртак ва масал жанр-
лари доирасида кўзга ташланади.

Эпослар ва эртак жанри

. Қадимги Ҳиндистон адабиётида эртак ва масал-

лар эпослардан кейинги давр фольклор мероси ҳисобланади. Лекин жанрнинг
шаклланиш илдизлари масаласида ҳинд адабиётшунослари эртак жанрининг
илдизи “Рамаяна” эпосига бориб тақалади, деган фикрни билдирадилар. Чунки,
“Рамаяна” эпосидаги муҳим персонажлардан бири бу маймунлар шоҳи Ҳану-
мандир. У маймунлар шоҳи бўлиб, ўрмонда яшайди. Рамаяна эпосдаги энг
муҳим воқеа, сургунда юрган шаҳзода Рамнинг умр йўлдоши Ситанинг ёвуз
шоҳ Раван томонидан ўғирлаб кетилиши воқеасидир. Раван Ситани ўғирлаб,
уни қуш ҳам учиб кира олмайдиган Ланка юртига яшириб қўяди. Айнан шу
воқеада маймунлар шоҳи Хануман Ситани Раван салтанидан қутқариб олиб
чиқишда шаҳзода Рамга энг катта ёрдамни кўрсатади ва Сита қутқарилади. Бу
воқеада маймунлар салтанати, уларнинг инсонлар билан сўзлашиши, дўстла-
шиши, ўзаро ҳамжиҳатликда иш кўриши бу эртакка хос бўлган унсурлар бўлса,
ўрмондаги маймунлар ва эпосда акс этган бошқа ҳайвонлар ҳаёти ҳақидаги
воқеалар масал жанрига хос унсур ҳисобланади. Шу боис, эртак ва масал
жанрига ҳос хусусиятлар эпослар таркибида шакллана бошлаган, деган мулоҳа-
залар ҳинд адабиётшунослигида мавжуддир.

Эпослар ва бҳакти адабиёти.

Халқ оғзаки ижоди махсули ҳисобланган

икки йирик эпос ўрта асрларда “бҳакти адабиёти” номи билан юритиладиган
каттагина адабий мероснинг ҳам асоси ҳисобланади.

Маҳабҳарата ва Рамаяна эпослари билан боғлиқ ҳиндулар дини бҳакти

диний-ислоҳотчилик ҳаракати орқали ислоҳ қилинади ва бунда, албатта,
адабиёт ғоя тарғиботи воситасига айланади. Демак, бҳакти адабиёти ўз
ўзидан эпослар билан чамбарчас боғлиқ адабиётдир.

Бхакти адабиёти ҳинд жамиятида Рам ва Кришна маъбудларига бўлган

эътиқодни кучайтириш йўлида шакллангани боис бу даврда кришнабҳакти
ва рамбҳакти шеъриятининг каттагина мероси вужудга келган. Демак, ўз
ўзидан шоирлар ўз ижодида Рамаяна ва Махабҳарата эпосларидаги турли
воқеалар, персонажлар, турли мотивларга мурожаат қилиш орқали бҳакти ғоя-
ларини тағиб қилганлар. Жумладан, кришнабхакти шеърятининг энг танили
шоири шоир Сурдас ижодида Махабхарата эпоси халқ тилларида деярли қайта


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

24

яратилган. Ёки бўлмаса рамбхакти шеъриятининг йирик вакили ятулсидас
бутун ижодини Рамаяна эпосини халқ тилларидан бири авадхида қайта
яратишга бағишлаган ва ўз асарини “Рамачаритамасна”, “Рамнинг хаёти”
номли асар яратган. Шу тарзда, қадимий Ҳиндистон адабиётининг фольклор
мероси бўлган санскрит тилидаги икки эпос ўрта аср адабиётида халқ
тилларида қайта яратилган десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Аслида,
“Рамаяна”, “Махабхарата” эпослари бхакти адабиётида ҳинд жамиятига халқ
тилларида бҳакти ғоялари тарғиботи орқали қайта кириб келгани шу давр
адабий меросида яққол кўзга ташланади.

Жумладан, Сурдас ўзининг бутун ижодида “Маҳабхарата” эпоси воқеалари-

га доимий равишда мурожаат этган. Сурдас ижодида биз “Маҳабхарата” эпоси
воқеаларини ўзгача тарзда, яъни бхакти ғоялари кучли сингдирилган ҳолда
қайта яратилганини кузатамиз, айниқса, унинг “Сурсагар” (“Сурдас шеърият
уммони”) асари “Маҳабхарата” эпоси воқеаларини бхакти ғоялари, бхакти
дунёқараши билан чамбарчас боғлиқ равишда куйлашга бағишланган. Асарда
эпос воқеалари ва персонажлари акс этган бўлиб, унда меҳр оқибат, садоқат
ғояларига урғу бериш билан бир қаторда ҳиндуизмдаги мутаассиблик ҳам
қаттиқ танқид остига олинган ва бу танқидни Сурдас “Маҳабхарата” эпосидаги
образлар орқали амалга оширган.

Сурдас учун энг севимли мавзу бу

“балкришна”,

яъни бола Кришна мав-

зусини куйлашдир. Кришна болаликда барча учун жуда севимли бўлган ва уни
эркалаб турли номлар билан чақиришган, улардан энг машҳурлари

“макханчўр”

(

“қаймоқ ўғриси”),

“Нандлала”

(“Нанданинг эркатойи”), “

Канхея”

(қулоққа

ёқимли),

“Нандкишор”

(“кичикина Нанду”),

“гвала”

(“сигир боқувчи”)

, “Го-

вардхандхари”

(“Говардхан тоғини кўтарган”)

,“Натвар нагар”

1

(“Шивага ўх-

шаш”) каби тахаллуслари бўлган, лекин бу мавзуни алоҳида меҳр билан
куйлаган Сурдас ўз шеърлари билан Кришнанинг “макханчўр” тахаллусини
ҳинд шеъриятининг шоҳ мавзуси даржасига етказган.

Кришнабхакти шеъриятида ижод қилган шоир ва шоиралар ўз ижодида

Кришна ва унинг атрофидаги бошқа образлар ва воқеаларни жуда маромига
етказиб, маънавий жиҳатдан анчагина бойитиб тасвирлаган. Халқнинг
Кришнага бўлган эътиқодининг кучайишида энг катта омиллардан бири
шоирларнинг браж тилида ижод қилганлигидир. Кришнага бағишланган
шеъриятнинг айнан браж тилида яратилишининг сабаби бхакти ҳаракати
қадимда “Маҳабхарата” воқеалари бўлиб ўтган ҳудудда шаклланган ва
маҳаллий халқнинг она тили браж тили бўлган, шу боис бу худуд

“Браж-

бхуми”

2

номи билан

юритилган. Бхакти ғояларидан таъсирланган халқ эса

1

Маҳабхарата эпосида сигирлар суғориладиган дарёнинг сувини илонлар шоҳига захарлаш буюрил-

ганида бола Кришна олти бошли шешнаг илонни енгиб, сувни қайта тозалаб беради ва илоннинг
бошида Шива рақсидек рақсга тушади, шундан сўнг унга натвар нагар тахаллуси берилган.

2

Браж юрти. Бу ҳақда батафсироқ маълумот учун қаранг: Муҳибова У.У. Индийская

агиографическая литература. Т., 2008.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

25

санскрит тилидаги Маҳабхарата эпосидаги Кришна билан боғлиқ воқеалар-
ни браж тилида куйлай бошлаган. Диний нуқтаи назардан ҳиндулар браж
тилини Кришнанинг тили деб ҳисоблайдилар ва, гўёки, Кришнанинг ўзи
бхакти ҳаракати орқали халқ билан яқинлашиш учун айнан Браж юрти ва
браж тилини танлаган, деган фикрларни ҳам билдирадилар

1

.

Бхакти ҳаракатида Кришнани куйлаш орқали браж тили сўзлашув тили-

дан секин-аста ўрта асрлар адабий тилига айланган. Ҳинд халқи, бугунги
кунда, браж деганда Кришна ва бхактини, бхакти деганда эса Кришна, браж
тилини тушунадилар.

Бхакти ҳаракатининг иккинчи йўналиши сифатида Рамбхакти йўналиши

тилга олинади. Рамбхакти деганда “Рамаяна” эпосидаги маъбуд Рамга
бўлган эътиқод ва садоқат тушунилади. Рамаяна эпоси ҳам, аслида, ҳинд
жамиятида кучайиб кетган ёвузликка якун ясаб, адолат байроғини ўрнатиш
йўлида содир бўлган эпик воқеалар баёнидир. Шу боис, халқнинг Яратганга
бўлган меҳрини уйғотувчи иккинчи маъбуд бу Рамдир. Эпосда Рам ҳам
Кришнага ўхшаб икки образда: шоҳ Рам ва маъбуд Рам образларида иштирок
этади. Рам ҳинд жамиятида энг адолатпарвар ва халқпарвар шоҳ сифатида ном
қолдирган. Унинг шоҳ сифатида ҳам, маъбуд сифатида ҳам вазифаси адолатни
қарор топтиришдан иборат бўлган. Шу билан бир қаторда Рам ҳинд халқи
маънавиятини энг юқори чўққига кўтарган шоҳ ва маъбуддир.

Умуман олганда, ижтимоий характерга эга бўлган бхакти ҳаракати халқ

тилларидаги адабиётни ривожлантирган ҳаракат ҳисобланади ва бу даврда
ким қайси ҳудудда яшаган бўлса, бхакти ғояларини ўз она тилида тараннум
этган. Шу боис, Рам ва Кришнага бағишланган шеърият жуда кўп тиллар ва
шеваларда - браж, авадхи, ражастхани, гужарати, бундели, чхаттисгархи,
каннаужива бошқа шу каби кўпгина халқ тилларида яратилган. Лекин, улар
орасида кришнабхакти адабиётининг энг катта мероси браж тилида ва
Рамбхактининг энг катта мероси авадхи тилида яратилган.

Хулоса.

Юқорида баён этилган мулоҳазалар ва таҳлиллар асосида шуни

айтиш мумкинки,

Биринчидан, “Рамаяна” ва “Маҳабхарата” эпослари ёзма адабиёт ривожига

жанрлар кесимида ҳам, сюжетлар манбаи кесимида ҳам, персонажлар ва
образлар тизими доирасида ҳам анчагина катта таъсир кўрсатган.

Иккинчидан, эпосларнинг энг кучли таъсири қадимий ҳинд драматургия-

сида кузатилади. Санскрит тилидаги драматургия, асосан, “Маҳабхарата” ва
“Рамаяна” эпослапри асосида риовжланди ва бу давр драматугияси ҳануз-
гача энг бой мерос саналади.

Учинчидан, қадимий ҳинд эртак ва масалларининг элементлари даставвал

мана шу икки “Рамаяна” ва “Маҳабхарата” эпослари тарикибида шаклланди.

1

Бундай фикрларни, айниқса, бхакти тарғиботчиларидан бўлган файласўф Валлабхаяарья

ва унинг шогирдларининг шеъриятида кўп учратиш мумкин.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2019,

3

26

Тўртинчидан, санскрит эпослари ўрта аср адабий меросининг асосида ёта-

ди. Шу даврда шаклланган бҳакти диний-ислоҳотчилик ҳаркатининг ғоялари
адабиёт орқали тарғиб қилинганлиги боис, шу давр махаллий халқ тилларидан
авадхида “Рамаяна” эпоси ҳамда браж тилида “Маҳабхарата” эпоси қайта яра-
тилган. Бугунги кунда ҳинд халқи икки турдаги эпосга, бири мелоддан аввал
санскрит тилида яратилган қадимий эпослар бўлса, иккинчиси эса ўрта асрлар-
да халқ тилларида яратилган ва бхакти ғоялари сингдирилган эпослардир. Икки
давр эпослари ўртасидаги фарқлар масаласига келсак, қадимий эпосларда
курашувчанлик, сиёсий ғоялар, қатъийлик, жанговорлик, қонун устуворлиги
кучли бўлса, ўрта аср эпослари эса бхакти ғоялари таъсирида яратилганлиги
боис, уларда меҳр, мурувват, садоқат ва тенглик ғоялари кучли акс эттирилган
ва ушбу ғоялар эпослардаги ҳар бир образга, ҳар бир ҳодиса ва воқеа
мазмунига чуқур сингдирилган.

Бешинчидан, эпосларнинг ёзма адабиётга таъсирининг кейинги даврла-

ри, яъни янги давр ва замонавий адабиёт мазмунида ҳар турли кўринишда
давом этиб келаётгани келажак мақолаларда ўз аксини топади.

САЙДАЗИМОВА УМИДА

филология фанлари доктори, ТошДШИ

Чосон иккинчи даври корейс насрининг

жанр таркиби

Аннотация. Маданият қадриятларнинг инсон фаолиятида рўёбга чиқиш даража-

си билан белгиланади. Барча миллий адабиётлар каби, корейс адабиёти ҳам корейс
халқи маданиятининг ажралмас қисми, унинг тарихи, тараққиёт босқичлари ва
ривожланиш жараёнларининг инъикосидир. Корейс сюжетли насри Европа насридан
фарқли равишда ривожланган эпик анъанага эга бўлмаган маданият негизида вужудга
келган. Шу туфайли, маълум даражада эпос вазифасини бажарган ҳодисани унинг
бош манбаи деб ҳисоблаш мумкин. XVII–XVIII асрлар корейс адабиёти ривожланиш
тарихида ғоялар ва уларнинг концептларигина эмас, балки воқеликни, унинг асосий
субъектлари – инсон ва табиатни акс эттиришда, бадиий тасвир усулларини тако-
миллаштиришда, янги жанрларнинг шаклланишида ва сюжет чизиқларининг мурак-
каблашувида ҳам сифат ўзгаришлари юз бергани кузатилади.

XVII-XVIII асрлар корейс адабиёти поғоналарга ажратилган. Энг юқори дара-

жани ханмундаги «юксак» наср ва назм эгаллаган, жанр жиҳатидан улар хитой
насри ва назмига тўлиқ мос келган. Кейинги поғонада ханмундаги насрнинг кичик
шакли – пхэсол турган, энг қуйи поғонадан эса корейс тилидаги адабиёт ўрин ол-
ган. Ўз навбатида, у ҳам уч: юқори (назм), ўрта («юксак наср» (кундаликлар ва ро-
манлар) ва қуйи (корейс қиссалари ва новеллалари) даражаларга бўлинган.

Хусусан, XVII аср корейс насрининг кичик шакллари – пхэсол равнақи билан тав-

сифланади. Буни адабиёт инсон ички дунёсининг инъикоси эканлиги, халқнинг оғир иж-
тимоий аҳволини акс эттириши ва ҳаётнинг беқарорлиги билан изоҳлаш мумкин.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов