Духовные основы демократического направления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
97-102
3
0
Поделиться
Шазаманов, Ш. (2016). Духовные основы демократического направления. Востоковедения, 3(3), 97–102. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/15604
Шоазим Шазаманов, Ташкентский государственный институт востоковедения

кандидат политических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В 2016 году исполнилось 15 лет со дня вступления Узбекистана в Шанхайскую  организацию  сотрудничества.  В  этом  году  также  был  проведен очередной  саммит  ШОС  в  Ташкенте.  С  учетом  этих  историко-политических событий,  в  статье  будут  раскрываться  некоторые  особенности  китайской политической культуры.

Похожие статьи


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

97

ТАРИХ

//

ИСТОРИЯ //

HISTORY

ШАЗАМАНОВ ШОАЗИМ

Сиёсий фанлар номзоди, ТошДШИ

Демократик йўналишнинг маънавий заминлари

Аннотация. 2016 йил Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо бўлганлигига 15 йил тўлди.

Бу йил ШҲТнинг навбатдаги йиғилиши ҳам Тошкентда катта тантана билан
ўтказилди. Мақола шуни эътиборга олиб, Хитойнинг тарихи давомида шаклланган
сиёсий маданиятининг айрим қирраларини ўрганишга эътиборни қаратади.

Таянч сўз ва иборалар: Хитой тарихи, Евросиё макони, Ғарбий ўлкалар, ШҲТ,

Авторитар, Демократия, Конфуций, “Очиқ эшиклар сиёсати”, “Осмон мандати”,
“Марказий Осиё”, Мафкура, Ўзбекистон

ХХР.

Аннотация. В 2016 году исполнилось 15 лет со дня вступления Узбекистана в

Шанхайскую организацию сотрудничества. В этом году также был проведен
очередной саммит ШОС в Ташкенте. С учетом этих историко-политических
событий, в статье будут раскрываться некоторые особенности китайской
политической культуры.

Опорные слова и выражения: история Китая, пространство Евроазии,

Западные края, ШOC, авторитаризм, демократия, Конфуций, «Политика откры-
тых дверей», «Мандат Неба», Центральная Азия, идеология, Узбекистан, КНР.

Abstract. Uzbekistan celebrated 15 years of joining to the Shanhai Cooperation

Organization in 2016 year. The summit was held in Tashkent at this year. On account of
these historical and political facts this article will highlight some Chinese political
culture.

Keywords and expressions: history of China, area of Eurasia, Western territory,

Shanghai Cooperation Organization, authoritarianism, democracy, Confucius, Open
Door Policy, “mandate of heaven”, Central Asia, Ideology, Uzbekistan, China.

Ҳар бир халқ ўзига хос маданий қадриятларига эгадир. Маданий қад-

риятларининг мавжудлиги, у ёки бу халқнинг давлат сиёсий моделини

шакллантиришнинг тамойилларидан бўлиб келганлиги ҳам инсоният тари-

хидан яхши маълум. Ана шу нуқтаи назардан бугунга келиб аксарият халқлар

миллий-маънавий қадриятларини ўрганиш ижтимоий мазмун касб этмоқда.

Буни хитойлик олим Чан Сюцзэ тил нуқтаи назардан қуйидагича

таснифлайди: “Хитойнинг Ғарбий ўлкалари ва Марказий Осиёда миллий-

маданий қадриятлари ва фалсафий тафаккури бир хил, бир тилда гаплашувчи

халқлар яшайдики, айнан ана шу омиллар ҳудудий қўшни бўлган давлатлар

билан ўзаро алоқаларни мустаҳакамлашда ҳал қилувчи ўрин тутади”.

Юқоридаги фикрларга қўшилган ҳолда, тарихий тараққиётнинг маълум

босқичларида мазкур макон халқларининг ташқи таъсирлар туфайли


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

98

ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан боғлиқ тил ва ёзувларида туб ўзгаришлар
юзага келганлиги ҳисобга олинмоғи керак бўлади.

Бошқа бир томондан, аксарият Шарқ мамлакатларида демократик

қадриятларни ўзлаштириш ҳодисаси амалда кучайди. Бундай вазиятда эса
рус олими Ю. Галеновичнинг таъбири билан айтганда “Ҳар қандай давлат, у
хоҳ Хитой, Япония ёки Россия бўлсин, бари бир улар ўтмишда синовдан
ўтган бой тажрибаларига таянади ва унинг асосида ривжланади”

1

.

ХХР ҳозир ҳам ўзининг янгиланиш даврида, расмий давлат мафкурасида

конфуцийлик таълимоти тамойилларига оғишмай амал қилмоқда

2

.

Хитойнинг давлатчилик тарихида конфуцийчилик таълимотига бундай

ишонч вақт ўтиши билан хитой халқининг у таълимотга нисбатан
эътиқодини белгилайдиган кучга айланди.

Агар Ғарб ва Шарқ мамлакатлари тараққиёти қиёсий ўрганилса, бу

борада Ғарбда шарқона демократияни тушинишда қатор камчиликларга йўл
қўйилаётганлигини ҳис этиш қийин эмас. Яъни, демократия принциплари
универсал бўлса-да, муайян шароитда унинг ривожланиш қонуниятлари ва
амалга татбиқ этиш йўллари билан фарқ қилиши инобатга олинмайди.
Тажрибалар эса христиан дунёсида ҳудудий бирликни ташкил этаётган
мамлакатлар АҚШ ва Европа давлатларининг демократик принципларини
амалга ошириш йўллари билан ҳам фарқ қилишини кўрсатмоқда. Бундан ҳар
бир халқнинг демократия ҳақидаги қарашларида тарихан шаклланган
миллий қадриятлар, анъаналар устувор аҳамият касб этади, деган тўхтамга
келишимиз табиий. Ушбу тарихий тушунчаларнинг амалий маҳсули ўлароқ,
бугунги Хитой сиёсий тизимининг асоси бўлган “Бутунхитой халқ
вакиллари қурултойи” вужудга келди. Вазифаларига кўра, бугунги Ғарбдаги
парламент бошқарувининг барча мезонларига жавоб беради ва ҳатто ўзининг
устунлик томонларига ҳам эгадир. Шундай бўлса-да, Хитойнинг бугунги
давлат раҳбарлари агарда хитой учун фойдали бўлса, амалда синалган у ёки
бу давлатларнинг тажрибаларини бошқарувда қабул қилишдан воз
кечмаётир. Яъни тараққиёти учун манфаат келтирса, бас. Ана шу маънода
ХХРнинг расмий газеталаридан бўлган “Гуанмин жибао”нинг бошқарувда
анъаналарнинг аҳамиятини таъкидлаб айтган қуйидаги фикрлари эътиборга
лойиқдир: “Хитой миллати – бу бой маданий меросга эга бўлган улуғ
миллат. Агар, ватанни, халқни чинакам севса, хитой миллатининг гуллаб-
яшнашига ишонса, унда бошқа тажрибалар сабоғини ўрганиш Хитойга
фойдали. Аммо хитой халқи учун ҳалокатли, чириган, қолоқ каби
иллатларнинг ҳаммасини инкор қилишни ўрганиш керак”. Шундай экан,
Хитойда қадимдан ижтимоий бошқарувда тарихга мурожаат қилиш удум
сифатида қабул қилинган.

1

Галенович Ю. Образ врага начинает разрушаться // Япония сегодня, 1997. – С. 20.

2

Торчунов Е. А. Даосизм: опыт историко-религиозного опасения. – Санкт-Петербург: Лань,

1998. – С. 448.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

99

Айрим ХХР ва Тайвань мутахассисларининг фикрича, “Хитой сиёсий

ислоҳотларини ва унинг ривожланиш йўллари, қонуниятлари”ни
“маданияти ва тарихи” орқали тадқиқи илмийлик касб этади. Зотан, Хитойда
демкоратияни амалга ошириш масаласи ижтимоий-тарихий жараёнлар
орқали кечган. Унинг тарих билан боғлиқ мезонларига амал қилиш бугун
ҳам Хитой тажрибаларида ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.

Бизнингча,

демократик юксалишнинг маънавий заминлари

деганда

масаланинг ушбу томонларига диққат қилиш Хитойнинг бугунги ислоҳотлар
даври тараққиётини тушунишда ижобий мазмун касб этади.

Масалан, Хитой демократиясининг тараққиёти билан боғлиқ тарихий

қадриятларига эътиборни қаратар эканмиз, унинг камида 3 минг йилдан
кўпроқ тарихи борлигининг шоҳиди бўламиз. Хитойда давлат бошқарув
тартиботларига сиёсий анъана сифатида, XX асрнинг ўрталаригача ҳеч
ўзгартиришларсиз амал қилиб келинди. Натижада мамлакатни анъанавий
усулда бошқарув хитой сиёсий тузумининг ажралмас бир қисмига
айлантирилди. Ва анъанавий бошқарув тамойилларига амал қилиш
принциплари, мамлакатда сиёсий вазиятлар кескин тусга кирганда ҳам,
жамият осойишталигини таъминлаш, хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш,
барқарорликни кафолатлашнинг ишончли қуролига айланди.

Хитойда анъанавий бошқарувнинг узоқ давом этиши, табиийки, Ғарбга

хос демократия ва парламент тузумини халқ томонидан қабул қилиш
имконини бермас эди. Бунинг сабабларини эса хитой халқининг
демократияни маълум бир тарихий тамойилларга асосан тушунганлиги
билан изоҳлаш мумкин. Масалан, хитой тарихидан етарлича гувоҳлик
берувчи “Шуцзинг тарих китоби”, “Шицзинг – шеърлар китоби”, ”Ицзинг –
ўзгаришлар китоби”, “Чунцю – баҳор ва куз китоби “,”Лицзи – ахлоқ ва
маросимлар ҳақидаги китоб”га қарар эканмиз, унда демократиянинг
дастлабки куртаклари барқ уриб турганлигини кўрамиз. Бу ўринда,
“ўзгаришлар китоби” алоҳида ўрин тутади. Унда бизнинг замонавий
тушунчамиздаги ҳозирги замон халқ демократиясининг асосий шартларидан
бўлган

“халқ хоҳиш-иродасига қараб”

ғояси ўзининг аниқ ифодасини

топган

1

. Ушбу қарашлардан, мамлакатни бошқаришни бу хилда англаш

Хитойда маданият орқали амалга оширилган, деган тўхтамга келинади.

Халқ тушунчасида “Осмон мандати”нинг сиёсат билан уйғунлашуви ва

амалда ҳам халқ томонидан сиёсатни “Осмон мандати” нуқтаи назаридан
тушуниш ХХ асрнинг бошларигача мавжуд бўлди. Конфуцийнинг жамият
сиёсий ҳаёти ва оила-тарбия ҳақидаги ўгитлари ҳозир ҳам Хитой халқининг
маънавий дунёсини белгилаб келмоқда, халқ маросимларини ўтказиш, диний

1

Козловский Ю.В. Конфуцианство: миф и реальность // Народы Азии и Африки, № 3. – М.,

1982. – С. 41–49.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

100

бағрикенглик ва ҳ.к.лар ўзининг жамиятга бўлган таъсир кучини йўқотмади,
аксинча янгилари билан бойитилмоқда

1

.

Умуман, Хитойнинг ўтмиш тарихи билан боғлиқ сиёсий ҳур фикрлигига

эътиборни жалб этар эканмиз, амалда бунга ўхшаш кўплаб фикрларни
учратиш мумкин. Масалан, Ся подшолигининг афсонавий қаҳрамони ва
асосчиси Буюк Юй (милоддан аввалги ХХI–XVI асрлар)нинг “Халқнинг
хоҳиш-иродасига қараб” сиёсий қарашлари кишини ўзига эътиборсиз
қолдирмайди. Айниқса, Унинг

Гао-Яога қарата “Халқ ҳукмдор, танаси-

ҳукмдор эса унинг юраги, жон томиридир” дея билдирган фикри замонлар
ўтса-да, сиёсий мазмунини йўқотмади. Ушбу фикрларда ҳам халқ ҳақида
ғамхўрлик қилиш, ўз халқига нисбатан мулойим муносабатда бўлиш
кераклиги ҳақидаги ғоялар ифодасини топади.

Бундай пурвиқор сўзларни Чжоу подшолигининг асосчиси (милоддан

аввалги ХI аср) У Вангда ҳам борлиги кузатилади. Унинг Шанг подшолиги

мустабидлигига қарши юриши олдидан қилган қуйидаги мурожаати

таҳсинга сазовор: “Халқ нимани хоҳласа, Осмон шуни хоҳлайди”. Бу ўринда

ҳам халқнинг хоҳиш-иродаси ҳисобга олинган ҳолда ўз бурчини адо этиш

мақсадида урушга киришида ёрқин намоён бўлади.

Халқ номи билан ичилган бу қасамёд маъно ва мазмун жиҳатдан Юйнинг

нисбатан Гао-яога қарата айтган сўзларига ҳам оҳанг. “Бунда эркинлик
туйғуси” янада кучлироқ жаранглайди. Унинг ҳайқириқларида ўзига хос
рамзий маъно ўз ифодасини топган. Масалан,

биринчисида

– Осмон,

иккинчисида

– Халқ,

учинчисида

– хоҳиш-ирода масаласига алоҳида эътибор

қаратилган. Агар бу ғояларнинг мазмунига эътибор билан қараладиган
бўлса, унда “Осмон” халқнинг хоҳиш-иродасига қараб иш кўради, яъни бу
ўринда Осмон халқнинг хоҳиш-истагини амалда бажо келтиради. Ҳукмдор
эса Осмон измига бўйсуниб, Осмоннинг ердаги элчиси сифатида халқнинг
истакларини бажо келтириши, ерда юз бераётган воқеликлардан Осмонни ўз
вақтида огоҳлантириб бориши, акс ҳолда нотинчликлар юз бериб, ҳукмдор
ўз вазифасидан четлатилиши, халқнинг ғазабига дучор бўлади. Вақт ўтиши
билан бу каби чуқур маъно касб этувчи демократик “ғоя”лар моҳиятига
эътиборни қаратар эканмиз, қадимги хитой сиёсий ҳурфикрлигида ҳокимият
ва халқ бир-бирига қарама-қарши турувчи кучлар сифатида эмас, балки
“ҳокимият билан халқ бир-бирига мувофиқ келувчи ўзида ягона мақсадни
уйғунлаштирган” кучлар бирлиги деб тушунилган. Бу эса халқ сиёсий
тафаккурининг ўсиб, сиёсий фаоллигининг ўсишига замин ҳозирлаган бўлса,
бошқа бир томондан, турли хил демократик фикрларнинг туб негизини
ташкил этувчи сиёсий-тарихий жараёнларнинг ҳосиласи сифатида
фалсафий-ғоявий назарияларнинг вужудга келишининг асоси бўлиб хизмат
қилди.

1

Ли Дэнхуэй. К рацвету демократии – через возрождение культуры // Свободный Китай,

№ 2. – Тайвань, 1996. – С. 2–6.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

101

Хитойликларнинг назарида тарихнинг маънавий хусусияти – бу жамият

учун йўл-йўриқ кўрсатувчи, тарбияловчи аҳамиятга эга эканлиги. Расмий
нутқларда нотиқ фикрларининг тўғрилигини исботлашда далилларга тақлид
анъанаси ҳозир ҳам қимматли аҳамиятга эга. Ана шу нуқтаи назардан буюк
сиёсатчилар “тарих ва сиёсат институти”ни доимо янги ғоялар ва тушунча
билан бойитиб келганлар.”Қадимги муаллифлардан тўғри фойдаланишни
билсак, – деб ёзган эди Сунь Ятсен, – бизни алдашларига йўл қўйилмайди,
агар уларни ўз хизматимизга олсак, яъни кўр-кўрона уларга эргашмасак, у
ҳолда ўтмиш ёзувларидан ўзимиз учун кўп фойдали нарсаларни олиш,
камчиликларни эса ўз котибаларимизга айлантириш мумкин, бизда бундай
ёзув ва котибалар қанча кўпайса, шунча яхши”

1

.

Хитойнинг маданий мероси ва анъаналари ҳақида фикр юритар эканмиз, бу

борада ўз даври хитойшуносларидан бири О. В. Борисовнинг қуйидаги
фикрларини қайд этишга тўғри келади: “Хитойшунослигимиз билан боғлиқ
икки даврни кўрсатиб ўтиш лозим. Кўпгина ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий
ҳодисаларда, ғоявий концепцияларда кўрсатилаётган Хитойнинг ўзига хос
хусусиятларини ўрганиш, Хитой анъаналари тадқиқоти шак-шубҳасиз керак.
Нафақат керак, балки муҳим. Уларсиз на ҳозирги, на ўтмиш тарихи бор
Хитойнинг бугунги сиёсати йўналишларида башоратлар қилиш мушкул масала.
Бу, аввало, “анъаналарни тадқиқ қилишнинг умумий стратегияси”, яъни
таълим билан боғлиқ вазифани бажарувчи, асосий қонун ва қоида сифатида
ҳаракат қилувчи назарий ҳолатларни ажратиш”.

Шу билан бирга, анъана категорияси аниқ ўлчовидан чиқиб,

мамлакатнинг жамият ҳаёти таркиби ва анъаналар пайдо бўлишини
ажратиш. Бундан ташқари, анъанавий меросга ёндашувлар ўртасида катта
узилишлар мавжуд,

биринчидан

ҳозирги замон тадқиқотчилари тарафидан

мамлакат ҳаётига анъаналар таъсирининг ҳисобга олинмаётганлиги,

иккинчидан,

Қадимги ва ўрта аср тадқиқотчилари томонидан Хитой тарихий

мероси ва унинг замонавийлашуви билан боғлиқ долзарблигига етарли
аҳамият қаратилмаганлик масаласи.

Машҳур хитойлик тарихчи Дин Вейчжи ўз мақоласида шундай

таъкидлайди: “Ишнинг моҳиятига кўра, маданий мерос масаласида уни
мерос қилиб олишга арзийдими ёки йўқ, деган савол бўлиши мумкин эмас,
балки уни қандай мерос қилиб олиш керак, деган савол бўлиши керак”.
Яъни, маданият ривожи ҳақида гапирсак, ўзлаштириб олиш – бу объектив
зарурат, уни четлаб бўлмайди. Биз миллий маданият тарафдоримиз, аммо
Ғарб маданияти рақиби ҳам эмасмиз. Маданий меросни ўрганиш жараёнида
уни танқидий қабул қилиб, замонавий илмнинг янги ютуқларидан
фойдаланиш зарур. Маданий меросни бундай ўзлаштириб олиш ғоявий
анъаналарнинг турли шакллари танқидчилар учун тўсиқ бўлиши мумкин

1

Сунь Ятсен. Избранные произведения. – М., 1964. – С. 195.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2016,

3

102

эмас. Шу билан бир қаторда бундай ўзлаштириш бизларни куримсоқ ёки
фақат ўз меросини сақлаб қолишни ўйловчи, қадимийликни қадрловчиларга
айлантириб қўймайди

1

.

Хулоса ўрнида таъкидлайдиган бўлсак, Хитой демократияси ҳақида гап

кетганда, авваламбор, унинг тарихини яхши билиш керак бўлади.

Иккинчидан,

Хитой сиёсий маданиятида ҳозир ҳам халқ ичида удум

сифатида “Осмон мандати”, “Одил подшо” тушунчаларида анъанавий
қарашлар ҳозиргача сақланиб қолинмоқда.

Учинчидан,

Хитой халқида ҳозир

ҳам виждони пок амалдорга хизмат қилиш тушунчаси амалда заррача бўлса-
да, қийматини йўқотмай келмоқда. Ана шу маънода Хитойнинг сиёсий
маданиятида чуқур илдиз отган сиёсий анъаналари ва урф-одатлари тадқиқи
Хитойни яқиндан англаш ёхуд тушуниш имкониятларини бериши шубҳасиз.

АВАЗОВ ФАРРУХ

Илмий ходим, Темурийлар тарихи давлат музейи

Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари

темурийлар даври тарихига доир манба сифатида

Аннотация. Ушбу мақолада Амир Темур ва Шоҳрух Мирзо бошқарув даврига

оид энг муҳим манбалардан ҳисобланган, Темурийлар даврининг машҳур тарих-
чиларидан бири Ҳофизи Абру ва унинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари,
шунингдек, ушбу асарнинг қўлёзма нусхалари ва чоп этилган нашрлари хусусида
маълумотлар берилади.

Таянч сўз ва иборалар: Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий, Соҳибқирон,

Мажмаи ат-таворихи султония, ёзма манбалар, Темурийлар даври, Шарқ
қўлёзмалар маркази.

Аннотация. В статье исследуются сведения об одном из самых известных

историков эпохи Темуридов

Хофизи Абру, рукописях и печатных изданиях его

книги “Зубдат ат-таворихи Байсункури”, которая считается одним из
важнейших источников об эпохе правления Амира Темура и Шохруха Мирзы.

Опорные слова и выражения: «Зубдат ат-таворихи Байсункури», Сахибкиран,

«Мажма ат-таворихи Султония», письменные источники, период Темуридов,
Центр восточных рукописей.

Abstract. The paper deals with the information about well known historian of Timurid’s

period Hāfeze Abru and his historical essay «Zobdat al-tawārie Bāysonhori». This historical
work is one of the main sources of the reign of Amir Timur and his son Shahrukh.

Keywords and expressions: Zobdat al-tawārike Bāysonhori, Sahibkiran, Majma‘ al-

tawārial-soltāniya, historical source, Timurids period, Center of Oriental Manuscripts.

1

人民日报

“Женьмин Жибао” 22. III. 1989.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов