46
РЕСПИРАТОР КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНУВЧАН БОЛАЛАРДА ЮРАК
ФАОЛИЯТИ ҲОЛАТИ
Тахирова Рохатой Норматовна
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Факультет педиатрияси кафедраси, т.ф.н., доцент
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри
Долзарблиги.
Кардиоваскуляр дисфункция тизимларда кенг тарқалганлиги каби катталар
ва турли ёшдаги оғирлашган преморбид касаллиги бўлган болаларда, айниқса ўткир
респиратор инфекция фонида, юрак касалликлари жуда кенг тарқалган. Юрак-қон томир
тизими бузилишларининг тарқалишида вегетатив-қон томир генезисининг функционал
кардиопатиялари устунлик қилади, мактаб ўқувчилари орасида бу кўрсаткич 58,6%ни
ташкил қилади. Респиратор инфекция фонидаги касалликларда юрак касалликларининг
ўзига хос шикоятлар, клиник ва лаборатория белгилари йўқлиги сабабли камдан-кам
ҳолларда кардиологик ташхис қўйилади. Шунинг учун бу касалликларни текширишда
Электрокардиография (ЭКГ) кўрсаткичлари ташхисот мезонларига киради. Нафас
йўлларининг шикастланиши билан ўткир юқумли касалликларга чалинган болаларда юрак
фаолиятни ўрганиш хозирги кунгача ўз долзарблигини сақлаб келмоқда.
Тадқиқот мақсади
: реабилитация жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида тез-тез
касал респиратор касалликларга чалинувчан болаларда юрак фаолияти хусусиятларини
аниқлаш.
Материал ва усуллар
. Тошкент 4-ШБК шифохонасида 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган 108 нафар
болаларнинг ЭКГ таҳлиллари ўтказилди, улардан биринчи гуруҳ 28 та соғлом болалар,
иккинчиси - 80та тез-тез респиратор касалликларга чалинувчан болалар ташкил этди.
Статистик қайта ишлаш стандарт усуллар ва замонавий дастурлар ёрдамида амалга
оширилди (Statistica 6,0, Statqrophics Plus 5,0). Тафовутлар р<0,05 ишончлилиги бўйича
ҳисобланди.
Натижалар ва уни муҳокамаси.
ЭКГ кўрсаткичлари тез-тез касал бўлиб турадиган 45
болада (56,3% ± 5,54%) ўтказувчанлик бузилиши тўртинчи гуруҳ болаларида Гисс тутами
ўнг оёқчаси тўлиқ бўлмаган блокадаси кузатилди, соғлом болалар орасида - 6тасида (7,5%
± 4,97%) ўнг қоринчанинг ортиқча зўриқиши, иккинчи гуруҳ болаларида 6тасида (7,5) % ±
2.94%) кузатилди (р<0,05). Шунингдек, тез-тез касал бўлиб турадиган болалар гуруҳида Р
тишчаси 5та болада норматив кўрсаткич оралиғида (6,3% ± 2,71%,
р<0,05) бўлди,
соғлом болаларда - 23 (83% ± 7,0%) болада нормал диапазонда бўлган. Яъни ўтказувчанлик
ва қўзғалувчанликнинг бузилишини кўрсатади. Юрак қоринчаларида реполаризациясини
бузилиши: иккинчи гуруҳда 34та болада (42% ± 5,51%), биринчисида - 21та холатда (22% ±
7,8%) кузатилган; ST-Т ўзгариши - иккинчи гуруҳнинг 26 боласида (32,2% ± 5,2%, р<0,05);
иккинчи гуруҳ болаларида QT оралиғидаги ўзгаришлар 2,1 марта кўпроқ учради. Эктопик
ритм шаклидаги синус тугунининг бузилиши фақат тез-тез касал бўлган болаларда
аниқланди (2,5% ± 1,7%).
Хулоса
. тез-тез респиратор касалликларга чалинувчан болалар гуруҳида юрак
фаолиятининг электрофизиологик параметрларининг кўрсаткичлари асосан ўнг қисмида
ўзгаришлар билан кузатилди. Бу функционал бузилиш холати асосан электролитлар ва
метаболик жараёни бузилиши шаклида ишончли ўзгаришлар мавжудлиги билан аниқланди.
Адабиётлар рўйхати
1.
Agzamova, Shoira. "Value of heart rate variability parameters in prognosis of intrauterine
infection of infants with cytomegalovirus." Medical and Health Science Journal 4 (2010): 24-
30.
2.
Шухратова, Дурдона Жавахировна, Ширина Абраровна Абдуразакова, and Шоира
Абдусаламовна Агзамова. "Характер изменений гематологических показателей при
47
целиакии
у
детей
школьного
возраста
в
зависимости
от
формы
заболевания." Евразийский Союз Ученых 29-1 (2016): 36-37.
3.
Агзамова, Ш. А. "Характеристика нарушений вентиляции легких у детей с острыми и
рецидивирующими бронхитами." Вопросы современной педиатрии S (2006): 11a.