Ревматоид артрит бўлган беморларда алкоголсиз стеатогепатит ривожланишида омиллар таъсирини баҳолаш

С Смиян, Л Данькив, У Слаба, О Маховска, В Кородюк
Ревматоид артрит ва алкоголсиз стеатогепатит биргаликда келганда беморлар ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ревматоид артрит ва алкоголсиз стеатогепатит қўшма касаллиги шароитида ревматоид артриткечиши ва даволаш усуллари билан жигар морфофункционал ҳолати, суяк тизими, ёғлар алмашинуви, ёғларнинг перикисли оксидланиш интенсивлиги ўртасида ўзаро боғлиқлигини аниқлаш. Беморларга жигар, суяк тизими, қоннинг липид спектри пероксид синдроми ва эндоксемия морфофункционал ҳолатини ўрганиш учун текшириш ўтказилди. Миқдорий ўзгаришлар ўртасидаги корреляцион ўзаро боғлиқликни аниқлаш учун Пирсон коэффициентидан фойдаланилди. Белгилар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни баҳолаш учун Спирмен (r) корреляция коэффициентини ҳисобга олиб корреляцион таҳлил қўлланилди
101

Koʻrishlar

23

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos