Ўзбекистонда постменопаузал ёшдаги аёлларда остеопорознинг хавф омилларини тарқалганлиги ва хусусиятлари

Л Аббосхужаева, Н Алиханова, С Исмаилов, Г Аллаярова
Ўзбекистонни турли минтақаларида истиқомат қилувчи ёши 50 дан 80 гача бўлган 2329 нафар аёлларга анкета тўлдирилди. Текширилган аёллар орасида постменопаузал остеопороз тарқалганлиги 33,4% ни, остеопения -34,0% ни ташкил этди. Ёшини ортиб бориши билан СТМЗ (суяк тўқимасининг минерал зичлиги) нормал кўрсаткичларга эга бўлган аёллар сони сезиларли камайиб боради (86,2% дан 50-59 ёшда то 1,3% - ≥70 ёшгача). Аёлларнинг деярлик учдан бир қисми (31,8%) кунда сут махсулотларини истеъмол қилишади ва ярмидан кўпи (54,7%) актив хаёт тарзини олиб боришади. Текширилаётган аёллар гурухида сут махсулотларини норегуляр истеъмол қилиниши, паст жисмоний юкламалар ва менопаузанинг давомийлиги хавф омиллари бўлиб ҳисобланади
164

Koʻrishlar

36

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos