Атопик дерматитли болаларда сурункали гломерулонефритнинг диагностик алгоритмининг самарадорлигИ

Л Рахманова, У Каримова, А Самадов
7 дан 11 ёшгача бўлган 145 нафар бола клиник-иммунологик текширувдан ўтказилган. Улардан: 1-гуруҳ: 40 нафар бола – СГН, нефротик шакли. 2-гуруҳ: 40 нафар бола – СГН, нефротик шакли+атопик дерматит (АД). 3-гуруҳ: АД билан 40 нафар бола. Нейронлар тармоғини моделлаштиришнинг математик усули атопия фонида кечувчи сурункали гломерулонефритнинг нефротик шаклларини сифат ва миқдор белгилари комбинацияларини баҳолаш имконини берди. СГНда сифат ва миқдор белгиларининг юқори ахборийлиги олигурия, протеинурия, СД3; СГН+АДда: шишлар, умумий оқсил, буйрак тўқимасига нисбатан АСЛ, ЦИК; АД маркерлари бўйича – теридаги қичима, IgE кўрсаткичлари билан ифодаланди.АДли болаларда СГНнинг ташхисот кўрсаткичи бўлиб иммунопатологик хусусиятлар: буйрак тўқималарига нисбатан АСЛнинг ошиши, ЦИК, IgЕ миқдорининг кўпайиши, IL2, IL4 кўп ишлаб чиқариши. Ишлатилган ташхисот алгоритмининг самарадорлиги СГНда: ГРНС- 35%, ГЗНС- 65%; СГН+АД: ГРНС- 45%, ГЗНС 55%; АДда-20% эрта аниқлаш
273

Koʻrishlar

24

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos