Тошкент шаҳридаги умумий ва санатор типидаги таълим муассасаларида тарбияланаётган мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг ҳаёт тарзи

Л Башарова, X Наимова
Сўровнома усули асосида умумий типдаги ва сил касаллигига мослаштирилган санатор типидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг - 1175 та оиланинг ота-оналари ва фарзандларига тегишли бўлган ижтимоий-гигиеник омиллари ўрганилиб чиқилди. Статистика бўйича ишончли равишда шу нарса аниқландики, сил касаллиги бор беморлар билан алоқада бўлган болаларда сурункали касалликларни ривожланиш хавфи даражасини ошишига ота-оналарнинг тамаки ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиши, болаларни кўкрак сути билан боқишни давомийлиги (9 ойгача), отаоналар ўртасидаги қариндошлик никоҳлари, болани тўла-тўкис бўлмаган оилада яшаши, теледастурларни кўриш давомийлиги (кун бўйи 2 соатдан ошмаслиги керак) ва компьютердаги ўйинлар (кун бўйи 30 дақиқадан ошмаслиги керак), отанинг ижтимоий аҳволи (вақтинча ёки доимий ишсиз), тоза ҳавода сайр қилиш давомийлиги (кун бўйи 1 соатдан ошмасин) ва болани бешикда катта қилиш (2 ёшдан ошмасин), ота-оналарнинг касб билан боғлиқ ишлаб чиқаришдаги зарарлари (ҳарорат билан боғлиқ омиллар ва ҳайвонлар билан алоқада бўлиш), кўп болали (4 та ва ундан ортиқ болалар) ва катта оилаларда (7 та ва ундан ортиқ одам) яшаш каби омиллар кетма-кет таъсир қилади.
83

Koʻrishlar

22

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos