Ўсмирлик даври эпилепсиясининг гормонал ва нейрофизиологик хусусиятлари

Д Рахматова, С Пулатов
Эпилептик пароксизмлари мавжуд 95 та ўсмир текширилди. Шундан 48 таси (22 та ўғил бола ва 26 та қиз бола) текширувга жалб қилинди. Барча беморларга клинико-инструментал текширувлардан электроэнцефалография (ЭЭГ), магнит-резонансли томография (МРТ) ва қондаги гормонлар миқдори текширилди.Текширув натижасига кўра, кўп ҳолларда ЭЭГда эпилептиформ ўзгаришлар ва МРТ даги структур ўзгаришлар намоён бўлади. Қондаги гормонлар миқдорининг натижалари эса эпилепсиянинг ўсмирларда кечишида эндокрин ва асаб тизимининг ўзаро мувофиқликда таъсир кўрсатишидан далолат беради.
151

Koʻrishlar

23

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos