Кам ҳаракат хаёт тарзининг ўсмирлар соғлиғига таъсири

С Убайдуллаева
Тадқиқот мақсади: кам ҳаракат хаёт тарзининг ўсмирлар соғлиғига таъсирини ўрганиш. Тадқиқот материаллари: 14-18 ёшдаги Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги ўсмирлар орасида 1350 нафар болаларнинг анкетасини йиғиш асосида тадқиқот иши олиб борилди. Улардан 663 нафари қиз болалар ва 687 нафари ўғил болалар. Натижалар. 39,8% ўсмирларда соғлиғига бевосита таъсир этувчи кам ҳаракат хаёт тарзи аниқланди. Таълим муассасаларида етарли хажмда бўлмаган жисмоний зўриқишлар - ўқувчи ўсмир-лар жисмоний соғлиғининг пасайиш омили ҳисобланади. Кам ҳаракат ҳаёт тарзи бўлган ўсмирлар орасида кам қонлик 3 марта зиёт эканлиги аниқланди, 17,9%да артериал қон босимининг ошиши ва 25,3%да аксинча қон босимининг пасайиши аниқланди. 49,5% ўсмирларда касалликларнинг у ёки бу шакли, хусусан эндокрин тизими ва меъда ичак тракти касалликлари билан характерланадиган касал-ликлар аниқланди
160

Koʻrishlar

54

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos