Мияча ўсмаларининг диагностикаси ва даволашидаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида

С Норкулов, А Шодиев, А Мамадалиев, Н Норкулов
Бу текширишга 35 нафар (21та аёл, 14та эркак) беморларнинг комплекс текшириш ва даволашга оид маълумотлар киритилган, беморларнинг ўртача ёши 30 ёшни (3 ёшдан 69 ёшгача) ташкил қилади. Барча беморларда комплекс жумладан, бош мия компьютер ва магнитно-резонанс томография текширувлари ўтказилган. Операциядан кейинги ўлим 6 (17,1%) беморда кузатилиб, у ўсма субтотал олинганда кўпроқ (11,4%), ўсма тотал олинганда ва биопсия қилинганда биттадан беморда кузатилган.Мияча ўсмаларини даволаш натижалари замонавий хирургик усулларни қўллаш ва операция радикалига боғлиқ.
90

Koʻrishlar

19

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos