Оғир даражада куйган беморларда гастродуоденал қон кетиш

Ф Даминов, X Карабаев, K Тагаев, И Мустафакулов, Э Хакимов
Оғир термик жароҳат бўлган беморларда гастродуоденал қон кетиш куйиш касаллиги кечишини оғирлаштиради ва айрим ҳолатларда ўлим оқибати хавфини оширади. 2010 йилдан 2017 йилгача даволанагн куйиш касаллигининг кечишида (чуқур куйиш майдони 20-40% тана юзасига) гастродуоденал қон кетиш кузатилган 105 нафар куйган беморлар таҳлили ўтказилди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, куйганларда массив қон кетиш кузатилганда гемостатик, ўрин босувчи ва ангиопротектор терапия комплекс даволаш фонида эндоскопик усулда қон кетишни тўхтатиш патогенетик асосланган даво усулларидан бири эканлиги маълум бўлди
100

Koʻrishlar

12

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos