Қариялар ва кекса ёшдаги беморларда қорин бўшлиғи пастки қавати операцияларида унилатерал спинал анестезияни биринчи марта қўлланилиши

М Матлубов, Э Хамдамова, В Атамурадов, Б Акрамов
Тадқиқотдан мақсад икки турдаги нейроаксиал блокадаларни солиштирма клиник баҳолашни ўтказиш: қариялар ва кекса ёшдаги беморларда қорин бўшлиғи пастки қаватида операция вақтида симметрик спинал ва унилатерал спинал анестезияларни баҳолаш. 30 нафар бемор розилигидан сўнг тадқиқот ишига киритилди (13 нафар аёллар ва 17 нафар эркаклар). Нейроаксиал блокада ўтказиш турига қараб улар 15 нафардан 2 гуруҳга ажратилди. Мотор ва сенсор блокларни аниқлаш асосида нейроаксиал блокадалар клиникасининг солиштирма баҳоланиши ўтказилди. Гипербарик бупивакаин эритмасини ёрдамида унилатерал спинал анестезия қорин бўшлиғи биринчи қаватида бир ёнли операцияларда яхши таъсир қилувчи оғриқсизлантириш усули бўлиб операциядан кейинги даврда адекват оғриқсизлантирувчи ҳисобланади.
115

Koʻrishlar

31

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos