Қалқонсимон без жаррохлигида операция олди тайёргарлик усуллари самарадорлигини ошириш

У Аралов, А Рахимов, С Жониев
Текшириш қалқонсимон без касаллиги бўлган беморларда операция олди тайёргарлик усул-лари самарадорлигини баҳолаш мақсадида олиб борилди. Текшириш учун 32 ёшдан 49 ёшгача қалқонсимон без касаллиги билан даволанаётган 110 нафар бемор олинди. Асосий гуруҳдаги 55 нафар беморнинг операциядан олдинги комплекс тайёргарлигига адаптол, мексидол, бисопролол дори воситалари қўшилди; назорат гуруҳидаги 55 нафар беморга эса операция олди тайёргарлиги оддий усуллар билан олиб борилди. Операция олди тайёргарлигининг самарадорлиги умумий клиник белгилар, анестезия ва операция босқичларида ўрганилган марказий гемодинамик кўрсаткичлар асосида баҳоланди. Текшириш асосида қалқонсимон без касаллиги бўйича операция қилинган беморларда узайтирилган премедикация воситаси сифатида бисопролол, мексидол, адаптол ва сибазоннинг қўлланилиши, руҳий таранглик, ваҳима, безовталикни камайишини, гемодинамик кўрсаткичларнинг стабиллашишини ва операция олдинги седация даражасини адекватлигини таъминлаши аниқланди.
72

Koʻrishlar

20

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos