Қалқонсимон без касаллигининг ривожланишида микроэлементларнинг роли

Ф Останова, Х Хамраев, Х Хусанов, Г Жумаев
Қалконсимон безнинг функционал фаоллигига боғлик ҳолда диффуз токсик бўкокда микроэлементлар статусини ўрганиш мақсадга мувофиқ. “Струмоген” омил ҳисобланадиган бир қатор элементлар, яъни селен, темир, кобальт, мис, марганец ва бқ. каби эссенциал микроэлементлар устида изланишлар олиб борилган. Текширувга диффуз токсик бўқок билан касалланган 51 бемор танлаб олинди. Қуйидаги текширувлардан фойдаланилди: умумий клиник текширувлар, тиреоид статус ва микроэлементлар статусини (бемор соч толаларидаги селен, темир, кобальт, мис, марганец, рух миқдорини аниқлаш). Текширувлар натижаси ўларок диффуз токсик бўқоқда аниқланган микроэлементлар миқдори (бемор соч толаларидаги селен, темир, кобальт, мис, марганец, рух) етишмовчилигини ҳамда сочларнинг организмда микроэлементлар статусининг узоқ муддатли тенденцияларни акс эттириш қобилияти диффуз токсик бўқоқнинг ривожланишида санаб ўтилган микроэлементлар етишмовчилигига хавф омили сифатида қарашни тақозо этади.
128

Koʻrishlar

42

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos