В Безрук
Черновци вилояти болалар аҳолиси орасида сийдик ажратиш тизими инфекциясини (САТИ) қўзғатувчиларининг маъмурий-худудий этиологик структураси хусусиятларини аниқлаш мақсадида,
Черновци вилояти даволаш муассасаларида 1175 нафар бемор болалар сийдигининг бактериологик текшириш натижалари таҳлил қилинди. Таҳлил давомида ахборот-аналитик, статистик усуллар қўлланилди. Черновци вилояти болалар аҳолиси орасида САТИ қўзғатувчиларининг маъмурий-худудий этиологик структураси хусусиятлари аниқланди: САТИ қўзғатувчилари этиологик аҳамиятли микрофлорасининг ўсиб боришга мойиллик кузатилди; болалар орасида сийдик ажратиш тизими сурункали инфекцияси билан кечувчи шаҳарлик қиз болалар қишлоқдаги тенгдошлари билан аниқ статистик маълумотларга кўра таққосланганда энтеробактерияларнинг (протейлардан ташқари)
камайганлиги (p<0,01) ва протей ҳамда псевдомонадларнинг (p<0,01) кўпайганлиги аниқланди.
Ўтказилган тадқиқот САТИ бўлган болаларда малакали тиббий ёрдам кўрсатиш барча
босқичларида аргументлашган даволаш-реабилитацион чора-тадбирлар ўтказишга ва ушбу
патологияда соғайиш ва касаллик олдини олиш кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган дастур
ишлаб чиқишга имкон беради.