Международная научно
-
практическая конференция
«ПЕРСПЕКТИВЫ КРОЛИКОВОДСТВА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ»
248
ҚУЁНЧИЛИКДА
САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШДА МИНЕРАЛ
-
ВИТАМИНЛИ ҲАМДА ОҚСИЛЛИ ОЗУҚАЛАРНИНГ ЎРНИ
Турсунов Хайрулло Шарофиддинович
Чорвачилик ва паррандачилик илмий
-
тадқиқот институти
,
Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази, ката илмий ходим, қишлоқ
хўжалиги фанлари номзоди
Рузиев Раҳмон Истамович
Чорвачилик ва паррандачилик илмий
-
тадқиқот институти,
Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази, ката илмий ходим, қишлоқ
хўжалиги фанлари номзоди
Юсупов Отажон Йўлдош ўғли
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва
биотехнологиялар университети Тошкент филиали таянч докторанти
Аннотация:
Бу мақолада қуёнчилик соҳасини жадал ривожлантириш
наслчилик ва селекция ишларини яхшилашда ҳамда сифатли парҳезбоп,
экологик тоза ва биологик хавфсиз гўшт ва бошқа маҳсулотлар
етиштиришда бир ҳужайрали кўк яшил сув ўтлардан фойдаланиб, дағал
ўсимликлар уни ёрдамида таннархи арзон донадор озуқа етиштириш ҳақида
фикр юритилган.
Калит сўзлар:
қуёнчилик соҳаси, наслчилик ва селекция, парҳезбоп
экологик
тоза ва биологик хавфсиз гўшт, кўк яшил сув ўтлари, донадор озуқа,
оқсил, протеин, витамин, аминокислоталар, минерал моддалар.
Аннотация:
В данной статье рассматриваются бурное развитие
кролиководства, совершенствование селекции и кормления, а также
выращивание экологически чистого и биологически безопасного мяса и
других продуктов с использованием одноклеточных синезелёных водорослей.
Кроме того, обсуждается применение растительной муки для
производства дешёвых зерновых кормов.
Ключевые слова:
кролиководство, разведение и селекция, диетическое
экологическое и биологически безопасное мясо, синезеленые водоросли,
зерновые корма, белок, протеин, витамины, аминокислоты, минеральные
вещества.
Abstract:
In this article, the rapid development of the rabbit breeding
industry, the improvement of breeding and selection, and the cultivation of high-
quality meat, ecologically clean and biologically safe meat and other products, using
single-celled blue green algae, and the use of coarse plant meal to grow low-cost
grain feed are discussed.
Международная научно
-
практическая конференция
«ПЕРСПЕКТИВЫ КРОЛИКОВОДСТВА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ»
249
Keywords:
Rabbit industry, breeding and breeding, dietary ecological and
biologically safe meat, blue green algae, grain feed, protein, protein, vitamin, amino
acids, minerals.
Кириш
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатларни ривожлантиришда турли
мулкчилик ва хўжалик юритиш тизими такомиллашиб бормоқда. Қишлоқ
хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда шахсий ёрдамчи,
деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли хонадонларида якка тартибда
фаолият олиб бораётган тадбиркорларни иқтисодий барқарорликни
таъминлашда чорвачилик муҳим соҳага айланмоқда. Чорвачилик асосий
тармоқларидан бири қуёнчилик ҳам аҳолини экологик тоза маҳсулот
етиштириш ва озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлашда салмоқли ўрин
эгалламоқда.
Қуёнчилик
кўплаб мамлакатларда чорвачиликнинг истиқболли
соҳасидир, чунки ишлаб чиқарилган махсулотнинг юқори нархи ва унга
жаҳон бозорида талаб жуда катта. Қуёнчилик иқтисодий жиҳатдан
самаралироқ бўлишига қарамай, республикамизда кенг тарқалмаган,
айниқса кичик фермер хўжаликлари ва хусусий секторда бир нечта йирик
қуён боқадиган фермер хўжаликлари ва якка тартибда фаолият олиб
бораётган тадбиркорлар мавжуд. Шунинг учун ҳозирги вақтда
республикага Европа мамлакатларидан тез етилувчан қуён зотларини
катта қисми олиб келинмоқда. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашё ва озиқ
-
овқат
бозорларини тартибга солиш бўйича давлат дастурида қуёнчилик фермер
ва аҳоли хонадонларида қуёнчиликни ривожлантириш бўйича асосий чора
-
тадбирларни амалга ошириш анъанавий турмуш тарзини сақлаб қолиш ва
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, деҳқон (фермер) хўжаликларининг
бандлиги ва иқтисодий даромадларини оширишга эътибор бериш
зарурдир.
Ўзбекистонда
қуёнчиликни
ривожлантириш
қишлоқ
хўжалигини янада самарали қилади ва аҳолини юқори парҳез маҳсулотлар
билан таъминлайди. Шу муносабат билан республикада қуёнчиликни
жадал
ривожлантириш
истиқболларини
яхшилашга
қаратилган
тадқиқотлар ўтказиш зарур деб ҳисоблаймиз.
Қуёнчилик
соҳасини ривожлантириш учун ҳар томонлама қулай
шарт
-
шароитларни яратиш, янги маҳаллий зотларни такомиллаштириш,
қуёнлар селекцияси ва генетикаси соҳасида рақобатбардош маҳаллий
технологиялар мажмуасининг замонавий усулларини жорий этиш,
қуёнларни озиқлантиришда таннархи арзон озуқа ишлаб чиқариш,
куёнларни физиологик ҳолатини яхшилаш билан самарали селекция ва
наслчилик ишларини юритишда қулай шароит яратилади, шунингдек,
тармоқни келгусида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
қарори, Ўзбекистон республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги,
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда
Международная научно
-
практическая конференция
«ПЕРСПЕКТИВЫ КРОЛИКОВОДСТВА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ»
250
“Микрокредитбанк” акциядорлик
-
тижорат банкининг Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги Чорвачилик ва
паррандачилик илмий
-
тадқиқот институти хузурида “Қуёнчилик
селекцияси ва генетика маркази”ни (кейинги ўринларда марказ деб
аталади) лабораторияларида қуёнларни интенсив озиқлантиришни
ташкил этиш қуёнчилик маркази илмий салоҳиятини оширади ва ишлаб
чиқариш учун керакли тавсиялар ишлаб чиқилади.
Асосий қисм
Биз тадқиқотларимизни “Чорвачилик ва паррандачилик” илмий
-
тадқиқот институти ҳузуридаги Қуёнчилик селекцияси ва генетикаси ва
марказида ўтказилди. Қуёнларга арзон оқсилга бой экологик хавфсиз озуқа
ишлаб чиқиш мақсадида бир ҳужайрали кўк яшил сув ўтларидан
фойдаланишни мақсад қилган ҳолда ишлаб чиқарилган оқсилли озиқа
таркибида 56% умумий протиен, шундан 50% оқсил,7
-
15% ёғ,30 карбон
сувлар, 5,5% Р
-
кислотаси, 12% минерал тузлар ташкил қилиб, 25 хил
аминокистоталар шу жумладан 10,2% лизин, митионин 1,4%, трифтофан
2,2%, аргинин 15,8%, гистидин 3,3%, лицен 6,1, изолицин 3,5%, финоацитин
2,8%, трионин 2,9%, ванелин 5,5%
-
ни ташкил қилади. 100 г биомасса
таркибида 78 мг каратин, витамин В 6
-
2,3%, В2
-
3,5%, В12
-
25%, холин
хлорид 302 мг,145 Н никатин кислотаси 50 мг витамин С мавжуд.
Республикамиз вилоятлари шароитида кўк яшил сув ўтлардан
фойидаланиб, қуёнлар учун оқсилга бой экологик хавфсиз озуқа ишлаб
чиқариш орқали қуён болаларини жадал ўстириш, қуёнлар учун оқсилга
бой биологик хавфсиз озуқа ишлаб чиқариш орқали, қуёнларда учрайдиган
ҳар хил кассалликларни олдини олиш, уларнинг иммунитетини ошириш,
организмини меъёрида ривожланишини таъминлаш, озиқа рационини
оқсилли
-
витаминли компонентлар билан бойитиш қуён болаларини
турли ўсиш даврларида касаликкга чалинишини олдини олади. Кўк яшил
сув ўтлардан фойидаланиб, қуёнлар учун оқсилга бой экологик хавфсиз
озуқа ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
Қуёнларнинг
маҳсулдорлиги юқори, иммунитети кучли бўлиши учун
уларга бериладиган озуқаларнинг таркиби оқсилларга, витаминларга ва
микроэлементларга бой бўлиши керак. Республикада қуёнларга асосий
озука омухта емлар ва комбикормалар берилади.
Айниқса йилнинг куз, қиш ва баҳор ойларида ушбу озуқалар кўп
миқдорда ишлатилади.
Бу озуқаларнинг таркибида каротин ва бошқа витаминлар кам
бўлганлиги сабабли озуқа таркибидаги оқсил қуёнлар томонидан тўлиқ
ўзлаштирилмайди, шу сабабли улар озуқа базаси сифатида қиммати
камайиб кетади. Бундан ташқари бу озуқаларнинг таркибида алкалоид
госсипол моддаси мавжуд. Госсипол моддаси қуёнларнинг жигарида ва
бўғимларида йиғилиб, уларни захарлайди ва авитаминоз касаллигига
учрайди. Бу жараён кўпроқ ёш қуёнларда кўп кузатилади. Госсипол
Международная научно
-
практическая конференция
«ПЕРСПЕКТИВЫ КРОЛИКОВОДСТВА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ»
251
моддасининг қуёнлар организмида йиғилиши натижасида организмдаги
моддалар
алмашинуви
жараёни
яъни
оқсилларнинг
нуклеин
кислоталарнинг, ферментларнинг, гормонларнинг ва бошқа моддаларнинг
синтезининг бузилишига олиб келади. Бунинг натижасида организмларда
ҳар хил касалликлар содир бўлиб, уларнинг авлоддан–авлодга ўтиши
натижасида наслий касалликлар кузатилмоқда.
Қуёнларга
бериладиган озуқаларнинг таркибини оқсиллар ҳамда
витаминлар билан бойитиб, уларнинг маҳсулдорлигини ошириб, ҳар хил
касалликлардан ҳамда госсиполдан заҳарланишнинг олдини олиш учун
таркибида оқсиллар, углеводлар, витаминлар, ферментлар, гармонлар
яъни биологик фаол моддаларни сақловчи микроскопик яшил сув
ўтларидан фойдаланиш биотехнологияси ишлаб чиқилди.
Юқорида кўрсатилган биотехнологик жараёнларни бажариш учун
микроскопик яшил сув ўтлари табиатдан ажратиб олиниб, улар
лаборатория
шароитида
кўпайтирилади.
Яшил
сув
ўтларини
кўпайтиришда минерал озуқавий муҳитдан фойдаланилади.
1-
жадвал
Чорвачиликда яшил сув ўтларни ўстиришда асосан қуйидаги
минераллардан фойдаланиш тавсия этилади
Озиқа
нормалари
Суспензия
-
сида
0,5м³
Суспензия
-
сида
1м³
Суспензия
-
сида
1,5м³
Суспензия
-
сида
5м³
Суспензия
-
сида
10м³
Амоний
сульфат
100 г
200 г
300 г
1 кг
2 кг
Калций
дигидро
-
фосфат
15 г
30 г
45 г
150 г
300 г
Калций
сульфат
15 г
30 г
45 г
150 г
300 г
Магний
сулъфат
40 г
80 г
120 г
400 г
800 г
Натрий гид
карбонат
(сода)
50 г
100 г
150 г
500 г
1 кг
Калий
хлорид
12,5 г
25 г
37,5 г
125 г
250 г
Темир
хлорид
эритмаси
75 мл
150 мл
225 мл
750 мл
1500 мл
Эслатма.
Хлорелла суспензиясини ўстиришда
қўлланадиган минерал
тузларни алоҳида эритиб ишлатиш тавсия этилади.
Международная научно
-
практическая конференция
«ПЕРСПЕКТИВЫ КРОЛИКОВОДСТВА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ»
252
Лаборатория шароитида кўпайтирилган сув ўтлари, кейинчалик ярим
ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш шароитида кўпайтирилади.
Яшил сув ўтларини кўпайтиришда махсус қурилмалардан ва
параболик лотоклардан фойдаланилади. Махсус қурилмаларда яшил сув
ўтлари кўпайтирилиб, уларнинг хужайра сони 1 мл.да 25
-
30 миллион дона
бўлганда қуёнларга истеъмол қилиш учун фойдаланилади.
Бу сув ўти оқсил, витамин ва бошқа озиқ манбаларга бой бўлиб,
ундан озиқ
-
овқат ва ем манбаи сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Бу модданинг афзаллиги шундаки, қуёнларнинг
организмидаги физиологик жараёнларни яхшилайди, организмда
иммунитетни оширади, бу билан
кўпгина касалликларни олдини олади,
ҳайвон организмида пайдо бўлган захарли моддаларни парчалайди.
Организмда ишлаб чиқадиган фойдали гармонлар сифатини оширади.
Наслли қуёнларнинг наслини яхшилайди натижада туғиладиган ёш
қуёнчалар соғлом туғилишига имкон яратилади. Айниқса бизнинг
Ўбекистон шароитида бу сув ўтидан фойдаланиш учун табиий иқлим
шароити мавжуд.
Тадқиқот натижалари
Ҳозирги
кунда фермер хўжаликларида ва аҳоли хонадонларида
айниқса қуёнчиликни янги инновацион технологиялар асосида
ривожлантириш зарурати туғилди. Чорвачиликни ва қуёнчиликни
ривожлантиришда бир ҳужайрали сув ўтини янги, енгил ҳамда тан нархи
арзон бўлган қурилмаларда самарали усул билан ўстириш йўлга
қўйилмоқда. Бундай усул мутахассис чорвадорлардан аниқ ва ҳар
томонлама қулай лабораториялардан фойидаланиш талаб этилади.
Барча олинган натижалар баҳоланиб, энг иқтисодий самарали
инновацион технологиялар амалиётга тадбиқ этиш маҳаллий шароитида
аҳоли хонадонлари, деҳқон хўжаликларида қуён боқишнинг инновацион
усуллари ишлаб чиқлади ва ишлаб чиқаришга таклиф этилади.
Чорвачилик соҳасида ноаънанавий қуёнчиликда кўк яшил сув
ўтларидан фойдаланиб арзон оқсилга бой экологик хафсиз озиқа ишлаб
чиқарилади. Ишлаб чиқарган оқсилга
бой озиқаларни қуёнларни боқиш
орқали қуёчиликда экологик тоза биологик хавфсиз ёш авлод ва
хомиладор аёллар ҳамда қариялар учун тез ҳазм бўлувчи пархезбоп қуён
гўшти ишлаб чиқаришга эришилади. Бу ишлаб чиқилаётган технология
хорижий давлатларнинг қуёнчилигида қўлланилмаган. Илк бор маҳаллий
шароитда бир хужайрали яшил сув ўтларидан фойдаланиб қуёнлар ва
чорва моллари учун оқсилга бой озиқа ишлаб чиқарилади. Тажрибалар
ўтказиш учун, 3 та махсус тажриба майдони 3 хил усулда қуёнларни боқиш
учун шароитлар яратилади. Уларнинг 3 таси тажриба гуруҳлари учун
мослаштирилган. қуёнларни 3 хил боқиш усулларида (хўжаликда мавжуд
озуқалар билан боқиш, кўк яшил сув ўтлари аралаштирилган озуқалар
билан боқиш ва аралаш озуқалар билан боқиш) тажрибалар ўтказилади
ва
Международная научно
-
практическая конференция
«ПЕРСПЕКТИВЫ КРОЛИКОВОДСТВА: ПРОБЛЕМЫ И РЕШЕНИЯ»
253
уларнинг натижалари бир
-
бири билан таққосланади ҳамда ишлаб
чиқаришга тавсия қилинди.
Хулоса
қилиб шуни такидлаш керакки, қуёнчилик соҳасини жадал
ривожлантириш мақсадида таннархи арзон озуқадан фойдаланиш
мақсадида бир ҳужайрали яшил сув ўтлардан фойдаланиш ва бу ўсимликни
хўжалик шароитида етиштириш ҳамда дағал ўсимлик унларидан
фойдаланиб гранулла шаклида озуқа тайёрланса ва қуёнчиликда
фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади. Хўжалик эҳтиёжидан кўпроқ
ишлаб чиқариб қуёнчилик билан шуғулланадиган хўжаликлар ва якка
тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга шартнома асосида
берилса яна қўшимча ишчи ўрни яратилиб иқтисодий самарадорлик янада
ошади. Ҳозирги кунда қуёнчилик соҳаси сердаромад ҳамда таннархи арзон
парҳезбоп гўшт етиштирувчи соҳа эканлиги сир эмас шуни эътиборга олиб
юқоридаги тажрибалардан самарали фойдаланилса кўзлаган натижаларга
эришилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Турсунов Х.Ш. Экономическая эффективность производства мяса из
молодых ягнят в условии пастбищного содержания. Международная
конференция г. Красноярск
. -
2011 год.
2.
Турсунов Х.Ш. Сут ва гўшт қайта ишлаш ҳамда экологик тоза озуқа
етиштиришниниг замонавий технологиялари Республика инновацион
ярмаркаси.Тошкент –
2012 йил.
3.
Турсунов Х.Ш. Биологик актив моддалардан фойдаланиб экологик
тоза
озуқа
етиштириш
усуллари.
Республика
инновацион
ярмаркаси.Тошкент –
2013 йил.
4.
Турсунов Х.Ш., Махмудов М.М. Cho’lda ozuqa tayorlash va
chorvachilikda samarali foydalanish. Услубий қўлланма. Бухоро 2014.
5.
Турсунов Х.Ш., Буриев С.Б. Хлорелладан самарали фойдаланиш
бӯйича тавсиялар. Услубий қўлланма. Бухоро 2016.
6.
Турсунов Х.Ш., Кичиков Т.Ж. Кўк яшил сув ўтлардан самарали
фойидаланиш бўйича услубий қўлланма. Услубий қўлланма. Бухоро 2019.
