Oktabr, 2025-Yil
135
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ
ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
Maдумарова Хилола
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси магистранти
Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.17356515
Мактабгача таълим тизими – ёш авлодни интеллектуал, ахлоқий ва жисмоний
жиҳатдан ривожлантиришнинг бошланғич босқичидир. Ушбу тизимда коррупциянинг
мавжудлиги таълим сифатига, ота-оналар ишончига ҳамда давлат ислоҳотларининг
самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатади. Шу сабабли коррупцияни олдини олиш
масаласи Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Коррупциясиз соҳа” дастурлари доирасида
энг муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Коррупция, нафақат мактабгача таълим
тизимига, балки, ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи
хавфли омил, барча мамлакатларга таҳдид солувчи мураккаб ижтимоий-сиёсий, иқтисодий
ҳодисадир. Бугун катта-ю кичик, бой ва камбағал, қудратли ва кучсиз биронта давлатни
коррупциядан ҳоли ҳудуд, деб айтолмаймиз. БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг
маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти бу офат туфайли йилига 1.5-2.6 трлн. долларгача
зарар кўрмоқда. Шу боис ҳам, жаҳон ҳамжамияти бу иллатга қарши кескин курашмоқда.
Коррупция — лотинча “cor” ва “ruptum” сўзларидан ташкил топган бўлиб, “cor”
виждон, юрак “ruptum” эса бузилиш, вайрон бўлиш деган маъноларни англатади . Яъни
коррупция инсоннинг виждонан ва аҳлоқан бузилиши ҳисобланади. Шунингдек, кўплаб
илмий адабиётларда коррупция лотинча “корруптио” сўзидан олинганлиги келтирилган
бўлиб, пора бериб сотиб олиш, бузилиш, ишдан чиқиш, ахлоқий (маънавий) бузилиш деган
маъноларни англатади
1
.
Мактабгача таълим тизимида коррупция, асосан, болаларни қабул қилиш жараёни,
иш ўринларини тақсимлаш, таълим муассасаларини молиялаштириш ва харид тизими
соҳаларида кўпроқ учрайди. Ушбу иллатларнинг асосий сабаблари сифатида бошқарувдаги
шаффофлик етишмаслиги, инсонга йўналтирилган назорат механизмларининг сустлиги ва
ахлоқий масъулиятнинг пасайиши кўрсатилади.
Ҳуқуқий нуқтаи назардан, коррупцияни олдини олиш бир норматив ҳуқуқий
ҳужжатлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун “Давлат фуқаролик хизмати
тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Президентнинг “Коррупциясиз
соҳа” концепциясини жорий этиш тўғрисида”ги қарорлари буларга мисол бўла олади.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан:
электрон навбат тизими жорий қилиниши;
давлат харидларини рақамлаштириш;
ички аудит ва жамоатчилик назорати тизимлари;
коррупция хавфини камайтирувчи муҳим чора-тадбирлар сифатида эътироф
этилади.
1
[Мишин Г.К. О теоретической разработке проблемы коррупции / Под ред. В.В. Лунеева // Коррупция:
политические, экономические, организационные и правовые проблемы. – М.: Юрист, 2001. С. 26]
Oktabr, 2025-Yil
136
Бундан ташқари, педагог кадрларнинг ахлоқий маданияти, ҳалоллик ва масъулият
тамойилларини ўқитиш жараёнига сингдириш, ҳамда ота-оналар иштирокини ошириш ҳам
коррупцияга қарши профилактиканинг муҳим йўналишларидир.
Иккинчидан,
юртимизда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб БМТ ва халқаро экспертлар
кўмагида мактабгача таълим муассасаларидаги болаларда коррупцияга қарши “ҳалоллик
иммунитети”ни ошириш, коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини
кенгайтириш глобал ресурси (GRACE) дастурлари ишлаб чиқилиб, бу ўқув дастури
республикадаги барча муассасаларда жорий қилинди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Мактабгача таълим тизимида коррупцияни
олдини олиш учун фақатгина ҳуқуқий чоралар эмас, балки маънавий, ташкилий ва
технологик ёндашувларни уйғун қўллаш зарур. Шунда бу тизимда адолат, ҳалоллик ва
шаффофлик муҳитини яратиш орқали ёш авлод тарбияси учун соғлом маънавий муҳит
таъминланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
мурожаатномаси.
2020
йил.:
[Электрон
манба].URL:
https://president.uz/uz/lists/view/4057.
2.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши Конвенцияси” //
[Электрон манба]. URL: https://lex.uz/docs/1461329.
3.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 419-
сонли Қонуни, 2017 йил; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси //
[Электрон манба]. URL: https://lex.uz/docs/3088008.
4.
Мишин Г.К. О теоретической разработке проблемы коррупции / Под ред. В.В.
Лунеева // Коррупция: политические, экономические, организационные и правовые
проблемы. – М.: Юрист, 2001. С.
5.
Давлат харидлари соҳасида коррупцияни олдини олиш.
Тошкент - 2025. Рисола.
