2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 10
102
ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ДАВЛАТ
ХАРИДЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА КОРРУПЦИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Maдумарова Хилола
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси магистранти
Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.17358314
10.5281/zenodo.17358314
Мустақиллик йилларида республикада таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни
тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Шу
сабабли, мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини
ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга
тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, ҳозирги кунда мактабгача таълим
ташкилотларида содир бўлаётган ҳолатлар (болаларнинг заҳарланиши, уларга нисбатан
қўлланилган жисмоний зўравонликлар ва бошқалар) олиб борилаётган ишларнинг етарли
даражада эмаслигини кўрсатмоқда.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларига етарли малакага эга бўлмаган
кадрларни ишга қабул қилиш, ташкилот томонидан амалга оширилаётган давлат
харидларининг олдиндан келишиб олиниши, сифатсиз қурилиш объектлари — мактабгача
таълим тизимида коррупциявий ҳолатлар барҳам топмаганлигидан дарак беради.
Коррупция — лотинча “cor” ва “ruptum” сўзларидан ташкил топган бўлиб, “cor”
виждон, юрак “ruptum” эса бузилиш, вайрон бўлиш деган маъноларни англатади . Яъни
коррупция инсоннинг виждонан ва аҳлоқан бузилиши ҳисобланади. Шунингдек, кўплаб
илмий адабиётларда коррупция лотинча “корруптио” сўзидан олинганлиги келтирилган
бўлиб, пора бериб сотиб олиш, бузилиш, ишдан чиқиш, ахлоқий (маънавий) бузилиш
деган маъноларни англатади
1
.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги берган маълумотларига кўра, мактабгача
ва мактаб таълими тизимида коррупция жиноятлари учун судланганлар сони
2023 йилда
474 тани
ташкил этган бўлса, мазкур кўрсаткич
2024 йилга келиб 654 тани
ташкил
қилган.
Жорий
йилда
эса,
мазкур тизимда
220 нафар
ходимда манфаатлар тўқнашуви аниқланиб, бартараф этиш
чоралари қўрилган
2
.
Айниқса, тизимнинг қуйидаги соҳаларида коррупцион ҳолатлар кўплаб учрамоқда:
давлат харидлари ва бюджет маблағларидан фойдаланиш;
раҳбар ва педагог ходимларни ишга қабул қилиш
3
.
Бу каби ҳолатларни олдини олишда Япония давлатида
дебаринг тизими
жорий
қилинган. Дебаринг — бу давлат харидлари соҳасидаги коррупция ва ноқонуний
ҳаракатларга қарши қаратилган санкциялар. Ушбу санкциялар доирасида давлат харидини
амалга оширувчи ташкилот бундай субъектларнинг давлат харидлари буйича
1
[Мишин Г.К. О теоретической разработке проблемы коррупции / Под ред. В.В. Лунеева // Коррупция:
политические, экономические, организационные и правовые проблемы. – М.: Юрист, 2001. С. 26]
2
[ Электрон манба:
https://anticorruption.uz/uz/article/maktabgacha-va-maktab-talimi-tizimida-korrupsiyaning-
oldini-olish-ishlarining-holati
3
[ Электрон манба:
https://anticorruption.uz/uz/article/maktabgacha-va-maktab-talimi-tizimida-korrupsiyaning-
2025
OKTABR
NEW RENAISSANCE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE
VOLUME 2
|
ISSUE 10
103
шартномалар тузиш ҳуқуқини белгиланган муддатга вактинча тухтатади. Агар мазкур
санкция бир буюртмачи томонидан кўлланилса, у бу ҳақда бошқа буюртмачиларга ҳабар
бериши мумкин ва улар хам “дебаринг” чорасини қўллай оладилар
4
. Бу тизим орқали, ўз
фаолиятини ноқонуний йўллар билан амалга ошираётган тадбиркорларнинг даромад
олишига, фаолиятига жиддий зарар етказилиб, уларни бу каби хатти-ҳаракатларни амалга
оширишдан тийиб туради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, коррупция ва порахўрлик жамият
барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади, бунинг
натижасида эса, давлатимизнинг асосий устуни бўлган таълим тизимининг емирилишига
сабаб бўлади. Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва
гуллаб яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро пора олиш ва бериш иллатидан
халос бўлиши, бир сўз билан айтганда “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши керакдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
мурожаатномаси.
2020
йил.:
[Электрон
манба].URL:
https://president.uz/uz/lists/view/4057.
2.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши Конвенцияси” //
[Электрон манба]. URL: https://lex.uz/docs/1461329.
3.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 419-
сонли Қонуни, 2017 йил; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси //
[Электрон манба]. URL: https://lex.uz/docs/3088008.
4.
Мишин Г.К. О теоретической разработке проблемы коррупции / Под ред. В.В.
Лунеева // Коррупция: политические, экономические, организационные и правовые
проблемы. – М.: Юрист, 2001. С.
5.
Давлат
харидлари
соҳасида
коррупцияни
олдини
олиш.
Тошкент - 2025. Рисола.
4
[Давлат харидлари соҳасида коррупцияни олдини олиш. Т. 2025. –Б. 18]
