ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
253
ҚАДИМГИ КАМОН ЎҚЛАРИ ТАРИХИ ВА ТАЪРИФИ
Шерзод Раджабов
Термиз археология музейи бўлим мудири.
Гавҳар Чубалова
Катта илмий ходим.
https://doi.org/10.5281/zenodo.17381783
Аннотация.
Мақолада камон ўқлари тарихи, уларнинг турлари, ясалган хом-
ашёси, хусусан Сурхон воҳаси ҳудудидан топилган камон ўқлари тарихига бағишланган.
Калит сўзлар
: пайкон, Кучуктепа, Эски Термиз, Сополлитепа, Жарқўтон.
ИСТОРИЯ И ОПРЕДЕЛЕНИЕ ДРЕВНЕЙ СТРЕЛЬБЫ ИЗ ЛУКА
Аннотация.
Это статья посвящена к истории наконечников стрел, их
разновидности и материалу, а особенно к истории наконечников стрел обнаруженных в
Сурханском оазисе.
Ключевые слова:
копьё, Кучуктепа,Старый Термез, Сапаллитепа,Джаркутан.
HISTORY AND DEFINITION OF ANCIENT ARCHERY
Abstract.
In this article expressed the history of arrows, their types, preparing methods,
especially, the history of arrows wich were found in Surkhan oasis.
Keywords:
spear, Kuchuktepa, Old Termez, Sopollitepa, Djarkhutan
Инсоният яралгандан буён ҳар бир уруғнинг бошқа бир қабилалар тажовузидан
ҳимоя қиладиган ўз худуди яьни ватани бўлган. Мазкур ҳудудларни химоя қилишда
дастлабки қурол – яроғларнинг алоҳида ўрни бор. Курол яроғларнинг дастлабки турлари
сўйил ёки тўқмоқ, шунингдек тош пайконли найза бўлган
1
. Қадимги тош даври
(палеолит)дан бошлаб зарба берувчи ва улоқтирувчи дастлабки қуроллар пайдо бўла
бошлаган. Кейинги даврларда ҳам яьни ўрта тош даврига келиб (мезеолит даври 12- 7
минг йиллик) “ўқ ёйнинг” кашф этилиши овчилик ривожида янги босқич бўлди. Энди
инсонлар тез югурувчи ва кўкдаги қушларни овлаш имконига эга бўлишди. Дастлаб камон
ўқлар ов жарaёнида ишлатилган бўлса, кейинчалик урушларда ҳам асосий қуроллар
сирасига кирар эди.
Мил.авв.1-минг йилликда инсоният тарихида кескин бурилиш темирнинг кашф
этилиш жарaёни содир бўлди. Энди инсоният тарихида сезиларли ижобий ўзгаришлар
хўжалик тизими ва бошқа соҳаларда мехнат унумдорлиги сезила бошланди. Темирнинг
яралиши дастлаб, Хеттлар томонидан мил.авв. XV асрда кашф этилган бўлса, бизда бу
маьдан тахминан 1- минг йилликда яратилган эди. Темир дастлаб зеб–зийнат сифатида
ишлатилган бўлса, кейинчалик қурол-яроғлар ва мехнат қуроллари сифатида
фойдаланилган. Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”сатрларида ҳам “Митра
суякдан моҳирона ясалган камонни хўкиз терисидан таёрланган камон ипи, бургут
қанотли минг ўқлар, олтин пайконлар, мугуз ва темирдан ишланган даста билан аравада
туриб учиб бормоқда улар фикр тезлигида девларнинг бошига ўқ ёғдиради” деб ўйлашган.
1
Ўзбекистонда харбий саньат тарихи.Тошкент, “Ўзбекистон”нашриёти.2013й. 12 – 27 бетлар.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
254
Пайкон – камон учлари ҳар бир даврда ўзига хос ривожланиб, такомиллашиб
боргани сайин уларнинг материали ҳам ўзгариб борган. Дастлабки камон ўқлар тошдан
ёки суякдан ишланган бўлса, кейинги даврларда мисдан,бронзадан, кремний тошдан,
темирдан ва ҳаттоки массагетларнинг олтиндан ишланган камон ўқлари душманнинг ақл
ҳушини олганлиги тарихий манбаларда ўз аксини топган. Камон ўқлари шунчаки қурол
сифатида эмас, балки унинг ишланиш жараёнида турли формалар безаклар туширилган
бўлиб, маьлум минтақанинг ўзига хос фарқли камон турлари бўлган.
Юнон тарихчиси Геродотнинг маьлум қилишича сакларнинг отлиқ қўшин
тузилиши тартибли эканлиги ҳамда массагетларнинг кўп сонли жанговарлиги, яьни отлиқ
қўшини ҳам пиёда лашкари ҳам мохирона жанг олиб борганлигини таькидлаган.
Табиийки узоқ масофалардан жанг олиб боришда биринчи навбатда, ўқ – ёйдан
фойдаланишган. Қадимги сак жангчилари ҳақида юнон рим тарихчилари “Камон билан
жанг қилувчи ўқлари бекор кетмайдиган энг моҳир камончилар “ деб ёзганлар. “Сак
жангчиси – бу отлиқ камончи”. Унинг куч қудрати, Овидийнинг сўзларига кўра
садоғининг тўлалиги, камон ўқи ва чарчоқ билмас отида бўлган. Камон таркибан
мураккаб, “скифча” бўлиб, узоқ масофага ўқ отиши ва натижадорлиги билан ажралиб
турган.
Геродот шундай хабар беради: “Массагетлар отда ва пиёда жанг киладилар.
Массагетларнинг яроғ-аслахалари найза, болта ва уқ-ёйлардан иборатдир.
Уларнинг барча нарсалари олтиндан ва мисдан ишланган. Болта, ўқ ва найза
учлари мисдан ишланган, уларнинг ўз усти-бошлари олтин билан нақшланган. Темир ва
кумушдан ясалган буюмлар уларнинг рузғорида ишлатилмайди, чунки бу металлар
массагетларнинг ерларида, умуман, учрамайди, аммо олтин ва мис уларнинг заминида
жуда ҳам кўпдир”.
2
У икки ўроқсимон қисм (кўпинча суяк икки шох - мугуз) дан таркиб топиб, таранг
ёй ипи билан бирлаштирилган. Юнон тарихчиси Геродотнинг айтишича, скифлар камон
торини кўкракга эмас, елкага қараб тортганлар ҳамда ўнг ва чап елкадан бирдай моҳирлик
билан ўқ узганлар. Камон пайконлари аста – секинлик билан турли ҳилдаги восита
услублар билан такомиллашиб борди мана шундай ривожланишлардан бири захарланган
пайкон учлари бўлди. Бу камонлар яралаш билан бирга ўлдириш ҳусусиятига ҳам эга эди.
Бугунги кунда шу каби камон ўқлар Термиз археология музейида ҳам ўрин олган
бўлиб, томошабинлар учун ҳавола этиб келинмоқда жумладан, Бойсун туманида
жойлашган Мачай ғори, Шеробод туманидаги Жарқўтон ёдгорлиги ҳамда Эски Термиз ва
Музработ туманидаги Кучуктепа ёдгорлигидан топилган камон ўқлари шулар сирасига
киради. Музейнинг кўргазма залларидан ўрин олган ушбу камон ўқлар қадимги Бақтрия
ҳудудида ҳам қуролсозлик соҳасида қадимги дунёнинг бошқа мамлакатларидан
қолишмаган. Ушбу юрт ёдгорликларидан топилган камонўқлар бунинг ёрқин далилидир.
Кучуктепа ёдгорлигидан жами бўлиб 26 дона ўқ – ёй учлари топилган бўлиб, улар
шаклига кўра 6 хил кўринишга эга. Камон ўқларнинг япасқи, қаламчали, баргсимон,
парракли ва бошқа турлари топилган.
2
А.Сагдуллаев, Ў Мавлонов Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. Т., “Академия” 2006, 12 бет.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
255
Ушбу камонлардан бири баргсимон бандли бўлиб, унинг банд қисми ўртасидан 2
томонлама чизиқлар ўтказилган. Бошқа яна бир камон ўқи баргсимон аммо, ўлчами
жиҳатдан турлича бўлган. Банд(қалам) қисми кенг бўлиб камоннинг учигача шу
кўринишда давом этган. Камоннинг уч қисми ўткирланиб сайқалланган. Мана шу
камонларнинг учлари ҳам яна 2 хил кўринишда ишланган.
1. Йирик камон учлар 5.3 – 6 см бўлса. 2. Кичик камон учлар эса 3-3.5 см бўлган.
Биринчи хил турдаги камон ўқлар – баргсимон бандли кўринишда, ушбу қуроллар
Кучуктепанинг учинчи қурилиш даврига оид бўлиб, икки паракли, патсимон тарам –
тарам қилиб ишланган, ўлчами: 4,3 см ни ташкил этади.
Иккинчи хил турдаги камон ўқлар – ушбу турдаги камон учлари ҳам баргсимон
кўринишда бўлиб, турли ўлчамларда ишланган шунингдек, пастки дум қисми
маҳкамлагич қисми аниқ кўринишда ишланган. Камон ўқининг уч қисми сайқаланган
ўлчами: 5.3 – 6 см ни ташкил этади. Мазкур камон ўқлар бронзадан ишланган. Шу
турдаги камон ўқлар тўртинчи қурилиш давридан топилган. Шурф қазилган жойдан 2 та
камон ўқи топилган. Камон ўқларнинг маҳкамлагич қисми бироз емирилган бўлиб,
пастки дум ыисми томон энсизлашиб борган.
Учинчи хил турдаги камон ўқлар – камон ўқлар бир ҳил кўринишга эга бўлиб, икки
паракли, камон ўқнинг уч қисми учбурчаксимон шаклда бўлиб, банд қисми узун уч қисми
ўткир аммо синган ҳолда топилган. Камон ўқи юқори томондан пастга томон
ингичкалашиб боради. Мазкур камон ўқлар даврий жиҳатдан тўртинчи қурилиш даврига
оид.
Тўртинчи хил турдаги камон ўқлар – камон ўқлар ромбсимон кўринишда бўлиб,
бошқа камон ўқлардан фарқи учи яполоқсимон ўткир бўлмаган тарзда ишланган.
Узунлиги 4 см ни ташкил этади. Мазкур камон ўқлар даврий жиҳатдан тўртинчи
қурилиш даврига оид.
Бешинчи хил турдаги камон ўқлар – камон ўқларнинг учки қисми патсимон
кўринишда ишланган бўлиб, шу камон ўқларнинг ўзи ҳам 3 хил усулда ясалган.
Олтинчи хил турдаги камон ўқлар – камон ўқлар учли минорага ўхшаш тарзда
қилиб ишланган. Мазкур камон ўқлар даврий жиҳатдан бешинчи, олтинчи қурилиш
даврига оид
3
.
Эски Термиз худудидан 1979 йилда бронзадан ишланган камон ўқи қум қазиб
олинадиган худуддан (карерь) топилди. Мазкур камон ўқи бошқа камон ўқлардан фарқли
томони шундаки, шакли ва хусусиятига кўра фарқ қилади, яьни оддий камон ўқларидан
биринчи фарқи, формасининг ўзига хослиги шундаки камон ўқининг ўзи билан бирга
рақиб ёки ўлжани шунчаки яраламасдан балки, ўлдирганлиги мазкур камон ўқининг
рақибнинг танасига ҳаво олиб кирганлиги. Иккинчи фарқи эса ниҳоят даражада
ўткирланганлиги камоннинг марказидаги қисми икки ярим ой шаклидаги қисмдан иборат
бўлиб, айнан ўша ярим ой шаклидаги қисмидан ҳаво ичкарига кирган яна рақиб
3
Поселение Кучуктепа. А.А.Асқаров, Л.И. Альбаум. Издательство “Фан”. Ташкент – 1979 г.
стр 43 – 45.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
256
(ўлжа)нинг танасидан қон шиддат билан сизиб чиққан.Мазкур камон ўқи сўнги бронза
даврининг охири илк темир даврининг бошларига таалуқли.
Жарқўтон ёдгорлигидаги камон ўқлар(8 дона )эркак қабридан топилган бўлиб,
ушбу камон ўқлар ниҳоятда юқори сифатли кремний тошидан бежирим қилиб ишланган.
Мазкур камон ўқнинг шакли ромбсимон кўринишда. Барча камон ўқлар синчиклаб
эьтибор берилса,ретушлаш усули билан зич қилиб ишланган. Камон ўқларнинг ранги кул
ранг ва тўқ малла рангларда бўлиб, ярим баргсимон, ярим учбурчаксимон, ромбсимон
кўринишни ясалган
4
. Бугунги кунда Термиз археология музейининг кўргазма залида
Жарқўтон ёдгорлигидан топилган 6 дона камон учлари томошабинлар эътиборига ҳавола
этилган.
Олтинсой туманидаги Қизилтепа ёдгорлигидан ҳам бронзадан ишланган 2 дона
камон ўқи қальанинг ғарбидаги хоналардан топилган бўлиб, икки парракли, баргсимон ва
яполоқ турдаги камон ўқлардир
5
.
Сополлитепа ёдгорлигидан ҳам кремний тошидан ишланган камон ўқлар топилган
бўлиб, ўттиз ҳил камон учлари бўлганлигини кўришимиз мумкин. Камон ўқларнинг
шакли ромбсимон кўринишда. Камон ўқларнинг ранги кул ранг ва тўқ малла рангларда
бўлиб, ярим баргсимон, ярим учбукчасимон, ромбсимон кўринишда ясалган
6
.
Хулоса ўринда шуни алоҳида таькидлаш лозимки, Шимоли – ғарбий Бақтрия
ҳудудида қадимдан қуролсозлик ривожланган ва такомиллашиб борган.
Аждодларимизнинг мардлиги, довюраклиги, ҳақида қадимги юнон тарихчилари
тарихий битикларида ёзиб қолдирганлар. Қадимий Бақтрия заминида рўй берган
кўчманчи қабилаларнинг тинимсиз ҳарбий юришлари оқибатида қурол аслаҳалар
такомиллашиб, ривожланиб боргани сайин харбий соҳанинг ўрни нуфузи доимий ошиб
борган. Бронза даврида кремний тошдан камон учлари ясалган бўлса, илк темир даврига
келиб камон ўқлари фақат метал ашёлардан ясалган. Такомиллашган камон ўқларидан
ўша давр ҳарбий юришлари ва овчиликда кенг фойдаланилган.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистонда харбий саньат тарихи.Т., “Ўзбекистон”, 2013. 12 – 27 бетлар.
2.
А.А.Асқаров, Л.И. Альбаум. Поселение Кучуктепа. Т. “Фан” – 1979 г., стр 43
3.
А.А.Асқаров, Б.Н. Абдуллаев “Жаркутан”. Т., “Фан” 1983., стр 19.
4.
“Sсripta Antiqua” Вопросы древней истории, филологии, искусства и материальной
культуры. Альманах. Том третий. К юбилею Эдварда Васильевича Ртвеладзе.
Собрание. Москва 2013., Стр 9.
5.
А.А. Аскаров. Сапаллитепа. Т., “Фан”.,1973. стр. 58- 87.
6.
А.Сагдуллаев, Ў Мавлонов. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. Тошкент.
“Академия”, 2006, 12 бет.
4
“Жаркутан” .А,А,Асқаров, Б.Н. Абдуллаев, Ташкент издательство “Фан” 1983г.стр 19.
5
“SсriptaAntiqua” Вопросы древней истории, филологии, искусства и материальной культуры
Альманах
Томтретий
К юбилею Эдварда Васильевича Ртвеладзе СобраниеМосква 2013г. Стр 9.
6
А.А. Аскаров. Сапаллитепаиздательствофан.УзССР Ташкент'1973 стр. 58- 87.
