Authors

  • Шерзод Раджабов
  • Сабоҳат Абдудаева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.70301

Keywords:

Тотемизм анимизм илон бургут туя тўқай мушуги архар тоғ такаси йўлбарс тўнғиз каби ҳайвонлар Жарқўтон пиктографиясида илон қобан каби ҳайвонлар пиктографик ёзув Тиллабулоқдан топилган аждар тасвирли қадимий мухр ибтидоий ёзув шакллари Окс глиптикаси Даштли Сополли Жарқўтон Тўғолоқ Гонур белги-ёзувлари Бақтрия-Марғиёна Сополли маданияти мухрлари Лабиринт муҳр ХI-ХIIасрларга оид муҳрлар Семурғнинг “Ҳумо” “Анқо” “Давлат қуши” “Бахт қуши” “Марқумомо” “Кунтубулғон” “Булбулигўйё”.

Abstract

Ушбу мақолада Сурхон воҳасининг қадимий мухрлари ва уларнинг топилган жой номлари ҳақида илмий маълумотлар берилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

23

СУРХОН ВОҲАСИНИНГ ҚАДИМИЙ МУХРЛАРИ

Шерзод Раджабов

Термиз археология музейи бўлим мудири.

Абдудаева Сабоҳат

Музей бош мутахассиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.14970402

Аннотация.

Ушбу мақолада Сурхон воҳасининг қадимий мухрлари ва уларнинг

топилган жой номлари ҳақида илмий маълумотлар берилган.

Таянч сўзлар:

Тотемизм, анимизм, илон, бургут, туя, тўқай мушуги, архар, тоғ

такаси, йўлбарс, тўнғиз каби ҳайвонлар, Жарқўтон пиктографиясида илон, бургут,

қобан каби ҳайвонлар, пиктографик ёзув, Тиллабулоқдан топилган аждар тасвирли

қадимий мухр, ибтидоий ёзув шакллари, Окс глиптикаси, Даштли, Сополли, Жарқўтон,

Тўғолоқ, Гонур, белги-ёзувлари, Бақтрия-Марғиёна, Сополли маданияти мухрлари,

Лабиринт муҳр, ХI-ХIIасрларга оид муҳрлар, Семурғнинг “Ҳумо”, “Анқо”, “Давлат қуши”,

“Бахт қуши” , “Марқумомо”, “Кунтубулғон”, “Булбулигўйё”.

ANCIENT SEALS OF THE SURKHAN OASIS

Abstract.

This article provides scientific information about the ancient seals of the Surkhan

oasis and the names of the places where they were found.

Keywords:

Totemism, animism, animals such as snake, eagle, camel, tokay cat, argali,

mountain goat, tiger, boar, animals such as snake, eagle, boar in Zharkotan pictography,

pictographic writing, ancient seal with a dragon image found in Tillabulak, primitive forms of

writing, Ox glyptics, Dashtli, Sopolli, Zharkotan, Togolok, Gonur, sign-writings, Bactria-

Margiana, Sopolli culture seals, Labyrinth seal, seals of the 11th-12th centuries, Semurg's

"Humo", "Anko", "Davlat kushi", "Bakht kushi", "Markumomo", "Kuntubulgan", "Bulbuligyuyo".

ДРЕВНИЕ ПЕЧАТИ СУРХАНСКОГО ОАЗИСА

Аннотация.

В статье приводятся научные сведения о древних печатях

Сурханского оазиса и названия мест, где они были найдены.

Ключевые слова:

Тотемизм, анимизм, животные, такие как змея, орел, верблюд,

токайская кошка, архар, горный козел, тигр, кабан, животные, такие как змея, орел, кабан

в пиктографии Жаркотана, пиктографическое письмо, древняя печать с изображением

дракона, найденная в Тиллабулаке, примитивные формы письма, глиптика Оха, Даштли,

Сополли, Жаркотан, Тоголок, Гонур, знаковые письмена, Бактрия-Маргиана, печати


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

24

культуры Сополли, Лабиринтная печать, печати XI-XII вв., «Хумо», «Анко», «Давлат

куши», «Бахт куши», «Маркумомо», «Кунтубулган», «Бульбулигюё» Семурга.

Қадимги Бақтрия олис ва бой маданиятга эга макон. Сурхон воҳаси кўп минг

йиллик тарихга эга бўлиб, мил.авв. I минг йилликда бу ҳудудда давлатчиликка асос

солингани аслида бу маконда давлатчилик илдизлари сўнгги бронза давридаёқ куртак

ёза бошлангани археологик манбалар асосида ўз исботини топди.

Сополлитепа ва Жарқўтондан ҳам турли муҳрлар соч тўғноғилар ва қадимги

ёзувларнинг топилиши рад этиб бўлмас ҳақиқатдир. Далатчиликнинг пайдо бўлиши

бир неча қоида ва нормаларга таянади яьни давлатчилик бўлиши учун аввало унинг

ҳудуди ва унда истиқомат қилувчи инсонлар жамоаси яьни халқи(айни мана шу ерга

эьтибор беринг халқи деб ижтимоий тоифаларга бўлини

ши зарур), мудофаа иншооти, албатта мудофаланишда навкарларнинг ўрни

алоҳида шунингдек давлат муҳри ва ёзувларнинг бўлиши ажралмас зарурият сифатида

қайд этишимиз лозим.

Давлатчиликнинг бўлишидаги асосларидан бири муҳрлар мавзусини давом

эттирсак аввало, унинг пайдо бўлиши асл негизини топишимиз лозим. Сурхон

воҳасидан топилган энг қадимги мухрлар Сополлитепадан топилган мухрлар бўлиб,

уларда тотемизм, анимизм каби тотемларга сиғиниш учрамайди. Аммо, уларнинг

тошга, терракота ва металлга ишланган сиймолари (шакл-шамойили) тумор, тош

мунчоқ нақшларида катта патриархал оила (нмана) ва қишлоқ (вис) мухрларида рамзий

маънода учрайди. Масалан, Сополлитепада илон, бургут, туя, тўқай мушуги, архар, тоғ

такаси, йўлбарс, тўнғиз каби ҳайвонлар, турли ҳил гиёҳлар тумор ва жамоа мухрларида

кенг акс этган

1

. Ушбу ёдгорликдан топилган мухрлар ичида энг жилокори “қишлоқ

сардорининг мухри бўлиб, унда тўрт тарафга қараган илон тасвири дунёнинг тўрт

томонини англатса, яна илонни шарқда донишмандлик сифатида улуғланади. Ушбу

мухрнинг орқа тарафида 4 та ҳайвон (тўнғиз, йўлбарс, тўқай мушуги ва тоғ

такаси)нинг сурати туширилган. Тўрт ҳайвон символи Сополлитепа халқинининг

муқаддас ҳайвонлари ҳисобланади.

Сополлитепанинг тўрт символи яьни эътибор қаратилса мухрларида ҳам

мудофаа иншоотида ҳам дунёнинг тўрт томони акс этган бўлиб, “тўрт” символи ҳам

1

А.Асқаров “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи”


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

25

муқаддас рақам бўлганлигидан дарак беради. Сополлитепанинг мудофаа деворлари уч

қаторли бўлиб, тўрттала томонидан ҳам дарвозалар ишланган аммо кириш фақат

жанубий дарвоза орқали кирилган. Ушбу мухрнинг икки томонида жами бўлиб 8 та

ҳайвон(4 та илон, тўнғиз, йўлбарс, тўқай мушуги ва тоғ такаси) нинг акс эттирилиш

эҳтимол Сополлитепанинг қишлоқлари (уруғлар сони) га нисбатан бўлиши мумкин

сабаби Сополлитепа 8 қишлоқдан иборат бўлган

2

.

Жарқўтон пиктографиясида илон, бургут, қобан каби ҳайвонлар тасвиридан кенг

фойдаланилган. Бу ҳолат нафақат Жарқўтон, балки бутун пиктографик ёзув усулларига хос

анъанадир. Қадимги Шарқ тарихига эътибор берадиган бўлсак, ягона худолик шаклланиб

бораётган даврда ҳам эски дин кўринишлари, жумладан тотемлар сақланиб қолаверган.

Гоҳида ушбу туйғу ривожланиб, алоҳида ҳайвонларга, тотемларга сиғинишнинг

зоолатрия ёки теротеизмнинг (ҳайвонларга сиғиниш) сақланишига олиб келган

3

.

Сополлитепа конфедератив қабилалар иттифоқи бўлган. Мухрлар ичида энг ўзига ҳос

ҳусусиятлиси бу – Тиллабулоқдан топилган аждар тасвирли қадимий мухрдир. Ушу

мухрнинг тасвири қуйидагича бўлиб, бутун дунёни ютиб юбораётган аждар, инсон ва

ит тасвирлари ишланган. Мухрнинг бир қисми синган. Ўзига ҳос томонларидан яна

бири ўша давр кишиларининг тасаввури, яъни инсонлар ўзи билмаган, кўрмаган

ҳайвонларининг тасвири ишланиши бу дунёқараши ва онги бой улкан сивилацион

даражада бўлганлигидан дарак беради. Айни шу мухр ҳозирда бутун бир миллат

давлатчилик тарихини 200-300 йил орқага қайтариши ўзига ҳос тарихий янгилик

бўлди.Ушбу маъмуотни ҳатто немис тарихчи археологлари ҳам тасдиқлашди. Т.Ш.

Ширинов ўз асарида Жарқўтон ёдгорлигида жамоа бошлиқлари ёки ҳукмдорлари

истиқомат қилган саройга, диний марказ бўлган ибодатхонага, мудофаа деворлари билан

ўралган аркка, шаҳар аҳолиси яшаган ва ишлаган кўплаб иморатларга, юқори даражада

ривожланган хунармандчиликка, муҳр ёки қимматбаҳо буюмлар учрайдиган «бой»

қабрларга, савдонинг ривожини тасдиқловчи бошқа маданиятларга хос бўлган ашёларга

кенг таъриф берган ва глиптика, эпиграфика ва ибтидоий ёзув шаклларининг бўлишини

эътироф этган бўлса

4

, шу асарнинг бошқа жойида «… урф - одатларга тамомила

бўйсунувчи, оғзаки ижод ривожланган, давлат бошқаруви эса кам тараққий этган

жамоаларда ёзувнинг бўлишини илк шаҳарларнинг иккинчи даражали белгиси деб

2

А.Асқаров “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” 145-бет

3

Анвар Боқиев Алишер Шайдуллаев Зубайда Йўлдошева. “Окс цивилизацияси” 95-бет.

4

Аскаров А.А, Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии ... – С. 20.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

26

ҳисоблайди

5

. Окс глиптикаси тарихини ўрганишни икки даврга бўлиш мумкин. Биринчи

давр ўтган асрнинг 70-80 йилларини ўз ичига олиб бу давр глиптика бўйича манбаларнинг

йиғилиши ва глиптикага оид тасвирлар ифодаланган муҳрларнинг вазифалари хусусидаги

билимларнинг тўпланиши билан характерланади

6

. Бу даврда Даштли, Сополли, Жарқўтон,

Тўғолоқ, Гонур каби ёдгорликлардан кўплаб муҳр ва тақинчоқлар стратиграфик жиҳатдан

аниқликлар киритилган ҳолда фанда ёритилган бўлса

7

, Афғонистон бозорларида

сотилаётган юзлаб муҳрлар антиквар товар сифатида намоён бўлди

8

ва ҳозирги кунда ҳам

давом этмоқда.

Жарқўтон даври пиктографик белги-ёзувлари орасида хоч энг кўп учрайдиган белги

ҳисобланади. Хоч нафақат сополларда, балки, Сополлитепа ва Жарқўтон тумор ва

муҳрларида ҳам кенг тарқалган

9

. Сополли даври пиктографик белги-ёзувларида хоч доимо

алоҳида учраса, Жарқўтон даврига келиб хоч алоҳида учраши билан бирга ярим ой шакли

ичида айлана шакли ичида учраши билан бирга хочга қўшимча чизиқларнинг чизилиши ҳам

характерлидир. Бу жараён хоч белгиси пиктографик ёзувда кенг қўлланилганлигидан дарак

беради.

Сополлитепа мухрлари шахсий мулкнинг инъикоси сифатида пайдо бўлган мухрлар-

илк давлатчилик тарихини ўрганишда асосий археологик манбалардан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда археология фанида мухрларнинг Бақтрия-Марғиёна варианти ҳам

пайдо бўлди. Сополли маданиятига оид муҳрлар асосан металл(мис, бронза) ҳар хил юмшоқ

таркибли тошлардан, сополдан ва ёғочдан ясалган. Улар кўпинча тақиб юришга

мўлжалланлиги боис балдоқли, тошдан ясалган мухрларда эса тешикчаларнинг бўлиши

характерлидир. Сополли маданияти мухрлари биринчи марта ашёси асосида типларга ва

шаклларга қараб вариантларга бўлинади. Улар Сополли маданияти анъаналари асосида

ясалган ва маданиятлараро тарқалган мухрларга ажратилди. Мухрлар Сополли малданияти

сўнггида эмас балки унинг Кўзали босқичида хаёт тарзидан чиқиб кетганлиги аниқланди.

Тиллабулоқ ёдгорлигидан топилган муҳрда айлана шаклли лабиринт тасвирланган.

Бир қарашда у илоннинг ғужанак бўлиб турган ҳолатини ҳам эслатади. Аммо, муҳрни лой

парчасига ёки пластилинга босиб кўрилганда илондан кўра лабиринт тасвирланганлиги

5

Аскаров А.А, Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура на юге Средней Азии ... – С.27.

6

Антонова Е.В. К проблеме функций печатей ранних земледельцев Востока. СА. №4, 1984. - С. 26-34.

7

Масимов И.С. Новые находки печатей эпохи бронзы с низовий Мургаба. СА. №2, 1981. - С. 132-150.

8

Sarianidi V.I. Seal-Amulets of the Murgab Style // The Bronze Age Civilization of Central Asia. Recent Soviet

Discoveries. Ed. by Kohl P. L., New York, 1981.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

27

кўринади. Лабиринт муҳр параметридан (гардиш) бошланиб, айлана шаклида марказгача

борган. Психологик жиҳатдан лабиринт марказни топишдан иборатдир. Тиллабулоқ

муҳрида уч айланали лабиринт ва марказга этакловчи йўл тасвирланган. Термиз археология

музейида энг қадимги мухрлардан тортиб ўрта асрларга қадар фойдаланилган жамият

бошқарувида муомолада бўлган мухрлар ўрин олган жумладан шундай мухрлардан яна

бири вилоятимизнинг шимолий ҳудудларидан Узун тумани Жончекка қишлоғи ҳудудида

жойлашган Аҳамонийлар ва антик даврга оид бўлган ёдгорликдан топилган. Ушбу

мухрнинг ўлчами: 4-4,5 см бўлиб, юзаси текис ҳолатда бўлиб, қалинлиги 1,5 см. гача

боради. Узун тумани 11-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Умаров Камолиддин

томонидан топилиб Термиз археология музейига юборилди. Ушбу мухр мил.авв. 8-6

асрларга таъллуқли бўлиб, унда Бақтрия мабудаси тасвири туширилган. Ушбу ноёб

топилмада Маъбуда парвоз қилаётган ҳолда юқори қисмида эса камончи уни ҳимоя

қилаётган ҳолатда ишланган. Ҳавода яна бир инсон тасвири ишланган бўлиб оёқлари

баққуват бўлиб, чалкаштирилган тарзда ишланган. Мухрда мабуда сажда қилаётган инсон

тасвири, тахтиравон, сингари образалар ишлаган бўлиб, мақоламизнинг айни маъносини

ҳам очиб беради сабаби, давлатчилик (ижтимоий тоифалар яъни табақаланишдан дарак

беради.) муносабатлари аста-секин куртак ёзганидан дарак.

ХI-ХIIасрларга оид муҳрлардан яна бири Эски Термиздан топилган бўлиб, унда

олти қиррали бўртма безак берилган. муҳрнинг кўриниши айланасимон олти қиррали

шаклда ички чизиқлари ҳам олти қиррали. Мухрнинг марказида яна бўртма шаклдаги

юлдуз шакли ишланган. Ҳар бир даврнинг ўзига ҳос тасвирлари ва маъно мазмунинни

англатаувчи мухрлари мавжуд бўлган. Мустақил Ўзбекистонимизнинг мухри бу Ҳумо

(Семурғ) қушидир. Ушбу қуш ҳақида қадимги Авестода қуйидагича тасвирланади.

“Senemurg” шаклида учрайди. Туркий халқларда Семурғнинг “Ҳумо”, “Анқо”, “Давлат

қуши”, “Бахт қуши” , “Марқумомо”, “Кунтубулғон”, “Булбулигўйё” ва кўплаб номлари

мавжуд. Бу илоҳий қуш азал-азалдан тинчлик, бахт ва эркскварлик рамзи ҳисобланади.

Бугун мустақил Ўзбекистоннинг мухрига айланган бу қуш давлат идоралари

хужжатлари ҳамда миллий валутамиз сўмда бўлиши лозим.

REFERENCES

1.

А.Асқаров “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи”

2.

А.Асқаров “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” 145-бет


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 3 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

28

3.

3.Анвар Боқиев Алишер Шайдуллаев Зубайда Йўлдошева. “Окс цивилизацияси” 95-

бет.

4.

Аскаров А.А, Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней

Азии ... – С. 20.

5.

Аскаров А.А, Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура на юге Средней Азии ... –

С.27.

6.

Антонова Е.В. К проблеме функций печатей ранних земледельцев Востока. СА. №4,

1984. - С. 26-34.

7.

Масимов И.С. Новые находки печатей эпохи бронзы с низовий Мургаба. СА. №2,

1981. - С. 132-150.

8.

Sarianidi V.I. Seal-Amulets of the Murgab Style // The Bronze Age Civilization of Central

Asia. Recent Soviet Discoveries. Ed. by Kohl P. L., New York, 1981.

9.

Ш.Шайдуллаев. “Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва

ривожланиш босқичлари(Бақтрия мисолида).

10.

Ўзбекистон миллий энс. 2000 й. 1-жилд.

References

А.Асқаров “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи”

А.Асқаров “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” 145-бет

3.Анвар Боқиев Алишер Шайдуллаев Зубайда Йўлдошева. “Окс цивилизацияси” 95-бет.

Аскаров А.А, Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии ... – С. 20.

Аскаров А.А, Ширинов Т.Ш. Ранняя городская культура на юге Средней Азии ... – С.27.

Антонова Е.В. К проблеме функций печатей ранних земледельцев Востока. СА. №4, 1984. - С. 26-34.

Масимов И.С. Новые находки печатей эпохи бронзы с низовий Мургаба. СА. №2, 1981. - С. 132-150.

Sarianidi V.I. Seal-Amulets of the Murgab Style // The Bronze Age Civilization of Central Asia. Recent Soviet Discoveries. Ed. by Kohl P. L., New York, 1981.

Ш.Шайдуллаев. “Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари(Бақтрия мисолида).

Ўзбекистон миллий энс. 2000 й. 1-жилд.