Authors

  • М.М. Shukurova

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.138428

Abstract

Жиноятларни қоплаш жиноят ҳуқуқднинг тадқиқ этишга анча мухтож муаммоларидан бири булишига карамай, мутахассислар томонидан кам ўрганилган. Шу сабабли тергов-суд амалиётида кўплаб бахс ва мунозаралар келиб чикмокда.

background image

738

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ УМУМИЙ ҚИСМИ

НОРМАЛАРИ ТУЗИЛИШИ МУАММОЛАРИ СИФАТИДА

НОРМАЛАР РАҚОБАТИ

М.М.Шукурова

Одил судлов академияси тингловчиси юридик фанлар бўйича фалсафа

PhD доктори.

https://doi.org/10.5281/zenodo.17501714

Жиноятларни қоплаш жиноят ҳуқуқднинг тадқиқ этишга анча мухтож

муаммоларидан бири булишига карамай, мутахассислар томонидан кам ўрганилган. Шу
сабабли тергов-суд амалиётида кўплаб бахс ва мунозаралар келиб чикмокда.

Жиноятларни тўғри квалификация қилишда, жумладан, бир канча жиноятлар

шаклларини мураккаб ягона жиноятлардан фарклашда жиноятларни қоплаш муаммосини
тўғри ҳал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун хам мазкур муаммони ўрганиш
долзарб хисобланади.

Давлатимизнинг амалдага жиноят қонунида жиноятларни қоплашга таъриф

берилмаган. Ҳукукий адабиётларда эса жиноятларни қоплаш муаммосини қайси ҳукукий
институт доирасида ўрганиш юзасидан тўрт хил ёндашув мавжуд. Бир гурух
мутахассислар мазкур муаммони жиноят таркиби хақидаги таълимот доирасида
“таркибларни қоплаш” сифатида

1

, бошқа мутахассислар жиноий-ҳуқуқий нормалар

рақобати

2

нуктаи назаридан, айрим олимлар эса жиноий фаолият боскичлари институти

доирасида ўрганса

3

, В.П.Малков жиноят хакидаги таълимоти доирасида ўрганиш максадга

мувофик, деб хисоблайди. В.П.Малковнинг фикрича

4

, жиноятларни қоплаш деганда,

ҳуқуққа хилоф муайян хатти-ҳаракатларнинг мустақил жиноят сифатида ўз аҳамиятини
йўқотган холда бошқа, одатда, оғиррок жиноят билан қамраб олиниши

5

тушунилади.

Таркибларни қоплаш тушунчаси эса А.Н. Трайнин томонидан таклиф қилинган.
Унинг фикрича, таркибларни қоплашнинг ҳуқуқий ва фактик турлари мавжуд

булиб, таркибларни ҳуқуқий қоплаш деганда ҳуқуқ ижодкорлиги йўли билан айрим
ҳуқуқий нормаларни бирлаштириш тушунилса, таркибларни фактик қоплаш оғирроқ,
жиноятлар таркиби билан кам аҳамиятли жиноятлар таркибини қамраб олишни ўз ичига
олади

6

.

Давлатимизнинг амалдаги жиноят ҳуқуқида жиноятларни қоплаш ва унинг

турлари кандай тартибга солинган? Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 33-
моддаси иккинчи қисмида жиноятларни к,оплашнинг бир тури, яъни айнан ўхшаш
жиноятларни қоплаш кўзда тутилган. Унда курсатилган коидага кура “Агар шахе содир
этган қилмишда ушбу Кодекс Махсус қисми айни бир моддасининг турли кисмларида
назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд булса, модданинг оғиррок, жазо
белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилади”.

1

A.H. Трайннн. Общее учение о составе преступления. М., 1957, стр. 254-255; Н .А. Стручков. Назначение

наказания при совокупности преступлений. М., 1957, стр. 29; А.М. Яковлев. Совокупность преступлений.
М., 1960, стр. 64-69.

2

B.H. Кудрявцев. Общая теория квалификации преступлений. М., 1972, стр. 258-270

3

Н Д. Дурманов. Стадии совершения преступления по советскому уголовному праву. М., 1955, стр. 11-12,

79-82; И .С Тишкевич. Приготовление и покушение по уголовному праву.

4

В.Н.Малков. Совокупность преступлений. Издательство Казанского университета, 1974, стр. 126

5

В.Н.Малков. Совокупность преступлений. Издательство Казанского университета, 1974, стр. 125

6

А Л. Трайнин. Общее учение о составе преступления. М., 1957, стр. 254


background image

739

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10

Бизнинг фикримизча, давлатимиз қонун чикарувчиси жиноятларни қоплаш

муаммосини бир канча жиноят содир этиш институти доирасида тартибга солиб,
муаммони тўғри ҳал қилган.

Чунки жиноятларни қоплаш, бир томондан, бир канча жиноятларнинг айрим

шакллари, айникса, жиноятлар мажмуига ўхшаб кетса, иккинчи томондан, мураккаб ягона
жиноятнинг давомли (ЖК 32-моддаси), мураккаб айбли (ЖК 23-моддаси) ва таркибли
турларини бир-биридан фарқлашда муҳим аҳамият касб этади. Жиноятларни қоплашнинг
турлари ҳақида сўз юритар эканмиз, фикримизча, юқорида кўрсатиб ўтилган айнан ўхшаш
жиноятларни қоплашдан ташқари, турдош ва ҳар хил жиноятларни қоплашни ҳам
ажратиш зарур. Агар айнан ўхшаш жиноятлар Жиноят кодекси Махсус қисми бир
моддасининг турли қисмларида ўз ифодасини топган бўлса, турдош жиноятлар Жиноят
кодекси Махсус қисми бир бобининг турли моддаларида ёки моддаларининг қисмларида,
ҳар хил жиноятлар эса Жиноят кодекси Махсус қисмининг турли бобларида кўзда
тутилган бўлади. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ўхшаш жиноятларни қоплаш тартиби
давлатимизнинг амалдаги жиноят қонунида ўз аксини топган.

Турдош ва ҳар хил жиноятларни қоплашда кандай коидаларга амал қилинипш

лозим? Бу саволга жиноят қонунида жавоб берилмаган. Фикримизча, Жиноят кодекси
Махсус қисми бир бобининг турли моддаларида ёки моддаларининг қисмларида (турдош)
ёхуд турли бобларида (ҳар хил) кўзда тутилган жиноятларни қоплаш ҳақида гап кетганда,
жавобгарлик жиноят ҳуқуқи назарияси ва тергов-суд амалиёти томонидан ишлаб чиқилган
жиноий-ҳуқуқий нормалар рақобатини бартараф қилишнинг қуйидаги усуллари асосида
белгиланиши лозим:

Биринчидан,

оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутувчи норма яна бошка

оғирлаштирувчи холатни назарда тутувчи норма билан рақобат қилса, жавобгарлик
оғиррок жазо назарда тутилган норма бўйича белгиланади. Оғирлаштирувчи холатларни
назарда тутувчи нормаларнинг ўзаро рақобатига ўта хавфли рецидивист томонидан жуда
кўп микдорда такроран талончилик жиноятининг содир этилишини мисол қилиб
келтириш мумкин. Чунки ушбу мисолда талончилик жиноятини оғирлаштирувчи учта
холат - такрорий талончилик (Жиноят кодекси 166-моддаси учинчи қисми “а” банди) ўта
хавфли рецидивист томонидан (Жиноят кодекси 166-моддаси тўртинчи қисми “б” банди)
жуда кўп микдорда (Жиноят кодекси 166-моддаси тўртинчи 34 қисми “а” банди) содир
этилиши бир вактда юз беради ва учта норма ўртасида рақобат юзага келади. Ҳуқуқий
нормалар рақобатининг ушбу турини бартараф қилиш усули давлатимиз Жиноят кодекси
33-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган.

Унга кўра “шахс содир этган қилмишида ушбу кодекс махсус қисми айни бир

моддасининг турли кисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд
булса, у модданинг оғиррок жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилади”.

Демак, биз юкорида келтирилган мисол бўйича талончилик учун жавобгарлик

Жиноят кодекси 166-моддаси тўртинчи қисми бўйича белгиланади.

Иккинчидан,

оғирлаштирувчи холатни назарда тутувчи норма енгиллаштирувчи

холатни назарда тутувчи норма билан рақобат қилса, жавобгарлик енгиллаштирувчи
холатни назарда тутувчи норма бўйича белгиланади. Оғирлаштирувчи холатни назарда
тутувчи норманинг енгиллаштирувчи холатлар назарда тутувчи норма билан рақобати
юзага келганда, қилмиш енгиллаштирувчи холат назарда тутилган модда ёкм модданииг
қисми билан баҳоланиш лозим.


background image

740

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10

Масалан, шахс кучли рухий хаяжонланиш холатида қасддан икки ёки ундан ортик

шахсни ўлдирса, Жиноят кодекси 97-моддаси иккинчи қисми “а” банди ва Жиноят
кодекси 98-моддаси ўртасида рақобат вужудга келади. Бундай ҳолатда юқорида баён
қилинган коидага мувофик жавобгарлик Жиноят кодекси 98-моддаси бўйича белгиланади.

Оғирлаштирувчи холатни назарда тутувчи норма билан енгиллаштирувчи нормани

назарда тутувчи норма ўртасида рақобат юз берганда, енгиллаштирувчи холатни назарда
тутувчи норма бўйича жавобгарлик белгиланиши давлатимиз Олий суди Пленуми
карорларида хам ўз аксини топган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 1996 йил 20-декабр кунидаги “Ижтимоий хавфли тажовўзлардан зарурий
мудофаа ҳуқуқини таьминловчи қонунларнинг судлар томонидан қўлланиши ҳақида”ги
қарорининг еттинчи бандида “Зарурий мудофаа чегарасидан четга чикиб, қасддан баданга
оғир тан жароҳати етказиш тажовузчининг ўлимига олиб келса, ҳимояланувчининг айби
тажавузчининг ўлимига нисбатан эҳтиётсизлик оқибатида юз берган бўлса, Жиноят
Кодексининг 107-моддаси билан тавсифланиши керак”

7

, дейилган.

Учинчидан,

енгиллаштирувчи холатни назарда тутувчи норма яна бошка

енгиллаштирувчи холатни назарда тутувчи норма билан рақобат қилса, жавобгарлик энг
енгил жазони назарда тутувчи норма бўйича белгиланади. Енгиллаштирувчи холатларни
назарда тутувчи нормаларнинг ўзаро рақобати юз берганда энг енгил жазони назарда
тутувчи нормага устиворлик берилади. Масалан, кучли руҳий хаёжонлантириш холатида
касддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норма (Жиноят кодекси
98-моддаси) билан зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдирганлик
учун жавобгарликни назарда тутувчи норма (ЖКнинг 100-моддаси) ўртасида рақобат
юзага келса, жавобгарлик ЖКнинг 100- моддаси бўйича белгиланади. Чунки ушбу
моддада Жиноят кодексининг 98-моддасига қараганда енгилроқ жазо назарда тутилган.

Тўртинчидан,

бутун ва қисм рақобати вужудга келганда, жавобгарлик содир

этилган жиноий қилмишни тўлиқроқ тартибга солишга қаратилган норма бўйича
белгиланади. Бутун ва қисм рақобати деганда содир қилинган айни бир жиноий
қилмишнинг бир вактнинг ўзида жиноят қонунида назарда тутилган икки ёки ундан ортик
нормаларнинг белгиларига эга бўлиши ва бунда ушбу нормаларнинг бири мазкур
қилмишни тўлик қамраб олишни, иккинчиси эса унинг фақат бир қисмини ўзида ифода
этиши тушунилади.

Энди юкорида баён қилинган барча холатларни инобатга олган холда жиноятлар

мажмуи билан жиноий-ҳуқуқий нормалар рақобати ўртасида кандай фарқлар мавжудлиги
юзасидан хулоса қилсак. Бизнинг фикримизча, бу икки тушунча ўртасидаги фарқ шахс
томонидан содир қилинган қилмиш жиноят қонуни бўйича нечта норма билан қамраб
олиниши ва нечта жиноят деб тан олинишида яккол намоён булади.

Агар жиноий-ҳуқуқий нормалар рақобатида шахс томонидан содир этилган

қилмиш аввалига бир неча нормалар ёрдамида тартибга солинадиган бўлиб туюлса-да,
охир-оқибатда бир жиноий-ҳуқуқий норма билан қамраб олиниши ва жиноят қонунида
ягона мустақил жиноят деб баҳоланиши аён бўлади. Жиноятлар (идеал) мажмуида эса
шахс содир этган бир қилмиш кам деганда иккита жиноий-ҳукукий норма билан қамраб
олинади ва жиноят қонунида икки ёки ундан ортиқ ягона мустақил жиноятлар сифатида
алоҳида-алоҳида назарда тутилади.

7

Узбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми карорларикинг тўплами. 1991-2024. Биринчи жилдли. 1-

жилд. Т., «Юридик адабиётлар», 2024. 71-бег.


background image

741

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10

Бешинчидан, Жиноятга тайёргарлик кўриш жиноят содир этишга суиқасд қилиш

билан, жиноятга суиқасд қилиш эса тамом бўлган жиноят билан қамраб олинади.

Олитинчидан,

жиноят ҳуқуқи муҳофаза қилаётган объектга зарар етказиш хавфи

туғдирадиган жиноят шундай зарар етказган жиноят билан қопланади. Масалан, била
туриб, бошка шахсни таносил касаллигини юктириш хавфи остида колдириш (ЖК 113-
моддаси биринчи қисми) ўзида таносил касаллига борлигини била туриб, бу касални
бошқа шахсга юктириш (ЖК 113-моддаси иккинчи қисми) билан қамраб олинади.

Еттинчидан,

жиноятни охирига етказишдан ихтиёрий қайтган шахс, агар унинг

амалда содир этган қилмишида бошка жиноят таркибининг белгилари мавжуд бўлса, ўша
жиноят бўйича жавобгарликка тортилади.

Фикримизча, жиноятларни қоплаш масаласини ҳал қилишда қуйидаги холатларни

инобатга олиш зарур:

1) жиноятларни қоплаш натижасида ижтимоий хавфи каттарок жиноят ижтимоий

хавфи кичикрок жиноятни камраб олади. Шунинг учун ижтимоий хавфи катта бўлмаган
жиноят унча оғир бўлмаган жиноятни, унча оғир бўлмаган жиноят оғир жиноятни, оғир
жиноят эса ўта оғир жиноятни қоплаши мумкин эмас. Бу коида Жиноят кодекси 33-
моддаси иккинчи қисмида айнан ўхшаш жиноятларни қоплаш нуктаи назаридан
белгиланган бўлса-да, жиноятларни қоплашнинг бошка турларига ҳам бевосита
тааллуқлидир.

Қолаверса, қонун чикарувчи бир жиноятни бошка оғиррок жиноят билан коплар

экан, унинг учун жазо чораларини ҳам қаттиқроқ белгилайди. Белгиланган жазо чораси
эса ўзининг оғирлиш бўйича мазкур жиноятлар мажмуи учун тайинланиши мумкин
булган жазо чорасидан кам булмайди11; 2) жиноятларни қоплаш натижасида қамраб
олинган жиноят ўз аҳамиятини йўқотади ва алоҳида квалификация қилинмайди;

3) жиноятларни қоплаш натижасида шахс содир этган қилмишлар битта, ягона

жиноят таркиби билан қамраб олинади, ягона жиноят сифатида баҳоланади;

4) жиноятларни қоплаш масаласини ҳал қилишда уни бир канча жиноятнинг

шакллари ва мураккаб ягона жиноятлардан фарқлаш муҳим аҳамиятга эга

5) жиноятларни қоплаш юзасидан- жавобгарликни белгилашда жиноий-ҳуқуқий

нормалар рақобатини бартараф қилиш усуллари асос булиб хизмат қилади.

Юкорида баён этилган фикрларни хулоса қилиб, жиноятларни қоплашга

қуйидагича таъриф беришни таклиф этамиз. Жиноятларни қоплаш деганда, Жиноят
кодекси Махсус қисми бир моддасининг турли кисмларида ёки бир бобининг турли
моддаларида ёхуд турли бобларининг турли моддаларида назарда тутилган ўхшаш,
турдош ёки хар хил жиноятларнинг бошқа ижтимоий хавфи юкорирок жиноят билан
қамраб олиниши тушунилади.