THE BASES OF THE THREATS DIRECTED AGAINST NATIONAL SPIRITUALITY AND THE FEATURES OF THEIR MANIFESTATION

HAC
Google Scholar
To share
Eshova, H. (2023). THE BASES OF THE THREATS DIRECTED AGAINST NATIONAL SPIRITUALITY AND THE FEATURES OF THEIR MANIFESTATION. Modern Science and Research, 2(9), 574–578. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/23887
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article focuses on spirituality and national spirituality and the threats to national spirituality in the context of globalization. There have also been reflections on the underlying threats to national spirituality and the causes of their manifestation.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2022

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 1 / ISSUE 1

574

МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТГА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ТАҲДИДЛАРНИНГ

НЕГИЗЛАРИ ВА УЛАРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Эшова Ҳуррият Хуррамовна

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари

институти” миллий тадқиқот университети декан ўринбосари

https://doi.org/10.5281/zenodo.8331931

Аннотация.

Мақолада маънавият ва миллий маънавият ҳамда глобаллашув

шароитида миллий маънавиятга қаратилган таҳдидлар хусусида сўз боради. Шунингдек
миллий маънавиятга қаратилган таҳдидларнинг негизлари ва уларнинг намоён бўлиш
сабаблари тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилган.

Калит сўзлар:

глобаллашув, маънавият, миллий маънавият, миллат, таҳдид,

оммавий маданият, миссионерлик, негиз, хавф-хатар.

THE BASES OF THE THREATS DIRECTED AGAINST NATIONAL

SPIRITUALITY AND THE FEATURES OF THEIR MANIFESTATION

Abstract.

The article focuses on spirituality and national spirituality and the threats to

national spirituality in the context of globalization. There have also been reflections on the
underlying threats to national spirituality and the causes of their manifestation.

Keywords:

globalization, spirituality, national spirituality, nation, threat, popular culture,

missionary, base, danger.

ОСНОВАНИЯ УГРОЗ, НАПРАВЛЕННЫХ ПРОТИВ НАЦИОНАЛЬНОЙ

ДУХОВНОСТИ И ОСОБЕННОСТИ ИХ ПРОЯВЛЕНИЯ

Аннотация.

В статье рассматриваются угрозы, направленные на духовность и

национальную духовность, а также национальную духовность в условиях глобализации.
Также обсуждались основания угроз, направленных на национальную духовность, и
причины их проявления.

Ключевые слова:

глобализация, духовность, национальная духовность, нация,

угроза, популярная культура, миссионерство, основа, опасность.


Мамлакатимиз мустақилликка эришиб ўзининг барқарор ривожланиш йўлида давом

этар экан, бу йўлда давлатимиз томонидан бугунги кунга қадар эришган бир қатор
ютуқларимизни кўра олмайдиган, тараққиётимизга хасад билан қарайдиган кучлар мавжуд.
Бундай ғараз ниятли кучлар яхши биладиларки, бизнинг мамлакатимизни ҳеч қачон ҳарбий
йўл билан эгаллай олмайдилар. Шу сабали ҳам улар таъсир ўтказишнинг турли йўлларини
излаб топишмоқда ва глобаллашув даврида ғоявий таъсир этувчи усуллардан
фойдаланишга уринаётганликлари яққол кўзга ташланмоқда. Айниқса бундай
таъсирлардан бири бўлмиш “оммавий маданият” таҳдиди маънавий бойликларимизнинг
қадрсизланиши, миллий маданиятимизнинг оёқ ости бўлиши, вақтинчалик ҳузур-халоват,
кўнгил очишлар деб ёшларимиз ўз келажакларидан махрум бўлишларига ва охир- оқибат
таназзулга тушишларига йўл қўймаслигимиз лозим.

Бугунги шиддат билан ривожланаётган замонда ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан

икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Бу борада компьютер,
уяли телефон, параболик антенна, электрон почта, интернет орқали маънавиятимизнинг
қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари ва бой маънавий фазилатларимизга
маънавий таҳдид солаётганини глобаллашувнинг салбий томони дейиш мумкин.


background image

ISSN:

2181-3906

2022

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 1 / ISSUE 1

575

Мавзумиздан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ҳаммасини эмас, балки конкрет миллий
манфаатлар, унда миллий маънавиятга нисбатан турли таҳдидларнинг мавжудлиги ва унинг
глобаллашув шароитида авж олаётганлиги масалалари устида фикр юритишга ҳаракат
қиламиз.

Миллий манфаат кенг қамровли бўлиб, у миллатнинг шаклланиши, ривожланиши ва

такомиллашуви жараёнида юзага келади. У миллатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва
маънавий-маърифий тараққиёти билан боғлиқ бўлган омил ҳисобланади. Миллатларнинг
ўз-ўзини англашининг ривожланиши ва уларнинг истиқболига қарши қаратилган
таҳдидларнинг ортиб бориши, ўз навбатида, манфаатларнинг кўламининг ошиб боришига
ҳам олиб келади. Бунга яққол мисол сифатида айтиш мумкинки, бугунги кунда
миллатларнинг миллий ўзлигини англашининг кучайиб бориши, айни пайтда,
глобаллашувнинг авж олиши шароитида миллий манфаатлар кўламининг кенгайиб
боришига олиб келди. Хусусан, миллий маънавиятни асраш меросни ўзлаштириш, уларни
кейинги авлодга етказиш бугунги кунда миллий манфаатлар таркибидаги асосий масалага
айланди. Чунки миллий маънавиятга қарши қаратилган таҳдидлар:

1) ҳар қачонгига қараганда ҳам авж олмоқда;
2) миллий маънавиятнинг барбод этилиши миллатнинг ўзлигидан маҳрум бўлишига

олиб келади;

3) миллий маънавиятнинг энг нозик жиҳати шундаки, у миллатни ташкил қилувчи

инсонларнинг дунёқараши, онги, руҳияти ва тафаккурининг маҳсули сифатида
шаклланади.

Уларнинг турли ташқи таъсирларга мойиллиги салбий характерга эга бўлса, бу

табиий равишда миллий онг, дунёқараш, руҳият ва тафаккурнинг заифлашувига олиб
келади. Шунинг учун ҳам миллатнинг манфаатларидан бири ҳам унинг маънавиятини
асрашга хизмат қилади. Зеро, бугун маънавият нафақат миллатнинг кенг маънодаги
ўзлигини асраб қолишидаги асосий омил, шунингдек, унинг иқтисодий, ижтимоий ва
сиёсий устунларини асрашнинг ҳам асосий омилига айланди. Манфаатлар тизимида
миллий манфаатлар етакчи ўринга эга. Чунки уни ҳимоя қилиш орқали миллатни асраш ва
ривожлантириш мумкин. Бунга эса миллий маънавиятни асраш орқалигина эришиш
мумкин. Аммо унга нисбатан таҳдидларнинг ошиб бораётганлиги миллатни асраш
имкониятларини ҳам чекламоқда. Бугунги кунга келиб, маънавиятга қарши қаратилган
таҳдидларнинг негизини қуйидаги манфаатлар ташкил қилади:

биринчидан, иқтисодий омиллар ташкил қилади. Бугунга келиб, юксак тараққиётга

эришган мамлакатларнинг ўзга мамлакатларнинг ерости ва усти заҳиралари устидан
ўзларининг назоратини ўрнатиши, ишлаб чиқариш соҳасига эгалик қилиш, ўзларига қулай
бозор шароитларини қўлга киритиш кабилар ташкил қилади. Уларнинг ҳаракатлари
заминида:

а) бу мамлакатларнинг ўзларида мавжуд бўлган ресурсларни тежаш, ўзгалар

ҳисобига бойлик орттиришга интилиш;

б) айни пайтда, жаҳон иқтисодиёти устидан ўзларининг назоратини ўрнатиш орқали

босқичма-босқич бутун мамлакатларни ўзларига қарам қилиш ва охир-оқибатда, бутун
дунёга эгалик қилиш мақсадлари туради.

Бу жараён бугун мамлакатларга замонавий техника, технология ва инвестицияларни

киритиш, биргаликда ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш кабилардан моҳирона


background image

ISSN:

2181-3906

2022

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 1 / ISSUE 1

576

фойдаланишга интилишларда намоён бўлмоқда. Кўринишидан бундай “ёрдамлар” табиий
кечаётган, ҳар икки томон ҳам улардан тенг манфаатдордек бўлса-да, амалда уларни олиб
кираётганлар асосий манфаатни кўрадилар. Боз устига, ривожланаётган мамлакатлар ана
шундай “ёрдам”ларга муҳтож бўлиб қолмоқдалар.

Чунки замоннинг шиддат билан ўзгариши, инсонларнинг фаровон ҳаёт кечиришга

бўлган хатти- ҳаракатларининг ортиб бораётганлиги ана шу эҳтиёжларни ҳам юзага
келтирмоқда. Асосий муаммо бу ерда ривожланаётган мамлакатларга кириб келаётган
замонавий техника, технология ва фан ютуқларида эмас, уларсиз мамлакатлараро
иқтисодий алоқаларни амалга ошириб ҳам бўлмайди. Шунинг учун ҳам бундай
алоқаларнинг амал қилиши тараққиётнинг умумий қонунияти ҳисобланади.

Аммо манфаатдорликдаги тенгсизлик, маҳаллий ишлаб чиқаришга имкониятнинг

қолмаётганлиги ёки чекланаётганлиги тараққий топган мамлакатлар учун охир-оқибатда
бутунжаҳон мамлакатлари иқтисодиётига эгалик қилиш имкониятини берса,
ривожланаётган мамлакатларнинг уларга боғланиб қолишига олиб келиши мумкинлиги
содир бўлмоқда. Бу, охир-оқибатда, нафақат мамлакат, шунингдек, унда яшаётган титул ва
бошқа миллатларнинг ўзлигидан маҳрум бўлишига олиб келади. Айниқса, бугун
глобаллашувнинг авж олаётганлиги тараққий топган мамлакатлар учун ривожланаётган
мамлакатларни ўзларига қарам қилишда янги имкониятларни яратмоқда.

Иккинчидан, бугунги кунда миллий маънавиятга қарши таҳдидларнинг яна бир

негизини сиёсий устуворликни қўлга киритиш, яна ҳам аниқроғи, геополитик мақсадлар
ташкил этади. Юзаки қараганда, миллий маънавият билан геополитиканинг алоқаси йўқдай
кўринади. Масалага чуқурроқ қараладиган бўлса, бугун “геополитик мақсадлар” кундалик
ҳаётда ва илмий тадқиқотларда энг кўп қўлланиладиган тушунчалардан бирига айланди.
Хўш, унинг миллий маънавиятга қарши қаратилган таҳдидларнинг негизи бўлиши учун
қандай асослар бор?

Аввало, шуни таъкидлаш лозимки, геополитика, аниқроғи, геосиёсат, географик

сиёсат - сиёсатшуносликдаги тушунчалардан биридир. Геосиёсат атамаси муайян бир
мамлакат ўрни, табиий бойликлари, иқлими ва бошқа географик омилларнинг давлат ташқи
сиёсатига (географик - сиёсий стратегияси ва ҳ.к.) таъсирини ифодалаш учун ишлатилади.
...Геосиёсатнинг замонавий талқини бирор кучли давлат ёки давлатларнинг ташқи сиёсатда
у ёки бу масала бўйича устунликка эришиши эмас, балки ўзга иқтисодий бой мамлакатлар
устидан ўз сиёсатини юргизиш ёки, бошқача айтганда, бирмунча заиф давлатларнинг
муайян моддий, ижтимоий ва маънавий ресурслари устида ўзига хос сиёсат олиб
боришидан иборатдир” . Геосиёсат тараққий қилган мамлакатлар фаолиятининг кўриниши
бўлиб, улар ўзининг географик жойлашуви, мавжуд заҳиралари ва моддий имкониятлари
билан ўзга давлатларга ўтказадиган сиёсатининг мазмунини ташкил қилади.

Бу сиёсатнинг характерли хусусияти шундаки, у тўғридан-тўғри қурол ёки бошқа

воситалар билан давлатларни ўзига тобе қилишни назарда тутмайди, балки уларни
“ихтиёрий” мажбурий равишда тобе қилишга қаратилган бўлади. Унинг маъноси шуки,
қулай географик ҳудудда жойлашган моддий имкониятлар ва бой заҳираларга эга давлат
ўзга мамлакатлар билан алоқаларни олиб бориш учун транспорт ва коммуникацияларга эга
эмаслигидан фойдаланган ҳолда, уларда ана шу воситалардан фойдаланишга ёрдам
беришни ваъда қилган ҳолда, тобе қилиш сиёсатини олиб боради. Гарчанд бундай сиёсат


background image

ISSN:

2181-3906

2022

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 1 / ISSUE 1

577

давлатлар пайдо бўлганидан ва турли соҳалардаги муносабатлардан юзага келган бўлса
ҳам, у бугунги кунда кенг ривожланган сиёсат даражасида амал қилмоқда.

Учинчидан, миллий маънавиятга қарши қаратилган таҳдидлар негизларидан яна

бири тараққий топган мамлакатларнинг ривожланиш йўлидан бораётган ва қашшоқ
мамлакатлар ҳамда уларда яшаётган миллатлар устидан маънавий ҳукмронликка эга
бўлишидир. Бунинг учун улар миллатни оломонга айлантирувчи “оммавий маданият”ни
шакллантириб, уни дунё халқлари онгига сингдиришни ўзларининг стратегик вазифаларига
айлантирадилар. Чунки “оммавий маданият” мазмунан ўта қашшоқ, аммо дунёқараши саёз
инсонларни, айниқса, ҳаётий тажрибаларга эга бўлмаган ёшларни ўзининг маънавий
“оҳанграбоси” билан ўзига мафтун эта оладиган маданият ҳисобланади.

“Оммавий маданият” ҳақида фикр юритганда шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки,

у омманинг фаол иштироки билан табиий равишда шаклланмайди, балки ундан манфаат
кўрадиганлар томонидан катта маблағлар ҳисобига шакллантирилади. Унинг инсонларни,
айниқса ёшларни ўзига жалб қила олишдаги “оҳанграбоси” шундаки, унда руҳиятга тез
таъсир этувчи асосий мақсадлар яширинган. Оммавий маданият енгил-елпи ва инсонни
беихтиёр ўзига мафтун этадиган ишқий саргузаштлардан иборат беҳаё мазмундаги
воқеалардан иборат. Хўш, нега энди ана шундай салбий мазмундаги “оммавий маданият”га
ёшлар, нафақат улар, шунингдек, бошқа инсонларнинг мойиллиги ошиб бораётир? - деган
савол пайдо бўлади.

Фикримизча, бунинг икки сабаби бор. Уларнинг биринчиси, анъанавий маданиятни

оммалаштириш уни тез ўзгараётган талаблар даражасида ривожлантирилмаётганлиги
билан боғлиқ. Ҳақиқатан ҳам, “оммавий маданият” ни ривожлантириш ва уни омма
ўртасида кенг ёйишга катта маблағлар сарф қилинмоқда. Анъанавий маданиятни омма
талаблари даражасида ривожлантириш ва кенг ёйиш “оммавий маданият” га нисбатан
орқада қолмоқда; иккинчиси, инсонларнинг, айниқса ёшларнинг ҳар қандай янгиликка, шу
жумладан, маданий тараққиётда содир бўлаётган янгиликка нисбатан мойиллиги билан
боғлиқ. Бугунги кунга келиб, маданий тараққиётда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган шундай
“янгиликлар” юзага келмоқдаки, уларга ҳеч бўлмаганда: “Кўриб қўяйлик, нима экан у”, -
дегувчи ёшларнинг, ҳатто, кўпгина ёши катталарнинг ҳам “қизиқиши” ортиб
бораётганлигини кўриш мумкин.

Миллий маънавиятимизга қаратилган таҳдидлардан яна бири миллатимиз

вакилларининг бир қисмида миллий-маънавий заминлардан бегоналашувнинг юзага
келаётганидир. Хўш, миллий-маънавий заминлар деганда нимани тушунамиз? Унинг
заминини, энг аввало, аждодларимиз томонидан яратилган ва бизгача етиб келган моддий
ва маънавий бойликлар ташкил қилади. Моддий бойликлар аждодларимизнинг қўл меҳнати
ва ақл чироғи билан қурилган бинолар: Мадраса, масжид, қалъа, кутубхона ва бошқаларни
ўз ичига олса, маънавий бойликларимизни уларнинг интеллектуал салоҳиятининг меваси
бўлган илмий ва бадиий асарлар, шакллантирилиб, қадрият даражасигача кўтарилган урф-
одат, анъана ва қадриятлар ташкил этади. Миллий маънавият ривожланишига қарши
бўлаётган таҳдидлардан яна бири миллий тилнинг миллат вакиллари ўртасидаги
муносабатларда устувор восита сифатидаги мақомининг заифлашуви билан боғлиқ.
Мустақиллик йилларида миллий тилимизга давлат мақоми берилди, унинг ҳуқуқи
оширилди.


background image

ISSN:

2181-3906

2022

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 1 / ISSUE 1

578

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки бевосита ҳамда билвосита таҳдидлар бир-

бирлари билан боғлиқ ҳолда кечаётгани ҳамда уларнинг моддий базаларининг
мустаҳкамланаётганлиги миллий маънавиятларни уларнинг таъсиридан асрашни ҳам
мураккаблаштирмоқда. Чунки бугунги глобаллашувнинг авж олиши бир томоннинг, яъни
асосан, моддий имкониятларга эга бўлган томоннинг манфаатларига хизмат қилмоқда,
иккинчи томон эса уларга ўзлари “сезмаган” ҳолда боғланиб қолмоқдалар. Ана шу салбий
ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, таҳдидларга нисбатан тегишли назарий хулосалар ва
амалий тадбирларни ишлаб чиқиш миллий маънавиятларни асраб қолишнинг зарурий
эҳтиёжи бўлиб қолмоқда.

REFERENCES

1.1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. - Тошкент:

Ўзбекистон, 1992.

1.2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура (нутқлар,

мақолалар, суҳбатлар). - Тошкент: Ўзбекистон, 1993.

1.3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик

шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Тошкент: Ўзбекистон, 1997.

1.4. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга

хизмат этсин. - Тошкент: Ўзбекистон, 1998.

1.5. Arnett, J. (2002). Globalization and its effects on cultural diversity-the psychology of

globalization and its effects to national culture. American Psychologist, 57(10), 774-783.

1.6. Graig Galhoun. Nationalism and Ethnicity. Department of Sociology, University of North

Carolina, Chapel Hill, North Carolina 27599¬3 130.

1.7. Jameson, F. (1998). Positive influence of globalization to culture. Globalization as a

philosophical issue. In F Jameson, M/ Miyoshi (Eds.), The cultures of globalization
(pp.54-77). London: Duke University Press

1.8. Yusuf Abdulraheem Yakubu, N.(1999). Impact of globalization on culture. Millenium

and Globalization: What is in it for us? Crystal International News Magazine 1 o. 6 Abuja
Heritage pp. 35. Farbemi, O. (2002). Educational and Nigeria’s Cultural Values. Leading
in General Studies; Humanities and Social Sciences, and others.

1.9. Абдурахмонов Ф.Р. Мустақиллик ва миллий манфаатлар.- Тошкент: Фан,1994.

References

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. - Тошкент: Ўзбекистон, 1992.

2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура (нутқлар, мақолалар, суҳбатлар). - Тошкент: Ўзбекистон, 1993.

3. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Тошкент: Ўзбекистон, 1997.

4. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин. - Тошкент: Ўзбекистон, 1998.

5. Arnett, J. (2002). Globalization and its effects on cultural diversity-the psychology of globalization and its effects to national culture. American Psychologist, 57(10), 774-783.

6. Graig Galhoun. Nationalism and Ethnicity. Department of Sociology, University of North Carolina, Chapel Hill, North Carolina 27599¬3 130.

7. Jameson, F. (1998). Positive influence of globalization to culture. Globalization as a philosophical issue. In F Jameson, M/ Miyoshi (Eds.), The cultures of globalization (pp.54-77). London: Duke University Press

8. Yusuf Abdulraheem Yakubu, N.(1999). Impact of globalization on culture. Millenium and Globalization: What is in it for us? Crystal International News Magazine 1 o. 6 Abuja Heritage pp. 35. Farbemi, O. (2002). Educational and Nigeria’s Cultural Values. Leading in General Studies; Humanities and Social Sciences, and others.

9. Абдурахмонов Ф.Р. Мустақиллик ва миллий манфаатлар.- Тошкент: Фан,1994.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов