USE OF AEROSOL SMOKE GENERATORS

HAC
Google Scholar
To share
Abduvaliyev, T. (2024). USE OF AEROSOL SMOKE GENERATORS. Modern Science and Research, 3(1), 372–375. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/28076
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, the author provided information on the structure of aerosol smoke generators and safety rules for their use.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

372

АЕРОЗОЛ ТУТУН ҲОСИЛ ҚИЛУВЧИ ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Абдувалиев Тимур Абдувалиевич

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

Хаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси катта ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.10511365

Аннотация. Мазкур мақолада муаллиф аерозол тутун ҳосил қилувчи воситалар

тузилиши ва уларни қўллашда, хавфсизлик қоидалари бўйича маълумот берган.

Калит сўзлар: “Аерозолар, тутун воситалари, қўл тутун гранатаси, тутун

шашка, аралшмалар.

USE OF AEROSOL SMOKE GENERATORS

Abstract. In this article, the author provided information on the structure of aerosol smoke

generators and safety rules for their use.

Key words: Aerosols, smoke devices, hand smoke grenade, smoke checker, mixtures.

ИСПОЛЬЗОВАНИЕ АЭРОЗОЛЬНЫХ ДЫМОГЕНЕРАТОРОВ

Аннотация. В данной статье автор даёт сведения о конструкции и правила

техники безопасности при их эксплуатации средст образующих аэрозолевый дым.

Ключевые слова: Аэрозоли, дымовые средства ручной дымовой гранат, дымовая

шашка, смеси.

Аерозол (тутун) ҳосил қилувчи моддаларнинг таркиби.
Биз биламизки жанговар ҳаракатлар мобайнида аерозол (тутун) ҳосил қилувчи

воситалар, тутун парда ёрдамида (маскировка қилиш) ниқоблаш учун, кичик бўлинмалар
ва ярадор аскарларни жанг майдонидан олиб чиқиш, душманни кузатиш асбобларини
вақтинчалик кўриш хусусиятини чеклаш учун ҳамда жанговор ҳарбий техникаларни ва
теҳника экипаж аъзоларини чиқиб олишини таъминлаш учун қўллаш мумкин.

Аерозол (тутун) ҳосил қилувчи моддалар сифатида, пиротехник таркиблар

(метоллохлорид ва антросен) фосфор ва суюқ аралашмалар қўлланилади.[1]

Металлохлорид аралашмаси

- гексохлоретан, алюминий кукуни ва синкнинг

окисидидан (темир окиси) таркиб топган.

Антросен аралашмаси

– оқ тутун аралашмаси антросен, бертолет тузи,

аммонийхлордан таркиб топган. қора тутун аралашмаси фақат антросен ва бертолет
тузидан иборат.[2]

Оқ фосфор -

авиатсия бомбалари, кассетали ўқ-дорилар, артиллерия снарядларига

ва миналарни тўлдириш учун қўлланилади. Шундай ўқ-дорилар портлаган вақтида,
фосфорнинг парчалари бўлиниши юз беради. Бу парчалар ҳавода ўз-ўзидан ёниб, осмонда
оқ тутун ҳосил қилади. Ёндирувчи-тутун чиқарувчи патронлар эса қизил фосфор билан
тўлдирилган бўлади.

Суюқ тутун аралашмаларига № 1

тутун аралашмаси киради. Бу аралашма кокс

дистилляти, соляра ёғидан ташкил топган суюқликдир. Уни 40

0

C гача бўлган ҳаво

ҳараратида қўллаш мумкин. Ундан ташқари тутун ҳосил қилувчи мослама сифатида соляра
ёғи ёки дизел ёқилғисидан фойдаланиш мумкин. Биринчи номерли тутун аралашмаси ва
соляра ёғи ёки дизел ёқилиғиси АГП генератори ёрдамда ишлатилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

373

Танкларда, зирҳли ҳарбий техникаларда ва бошқа жанговор машиналардан термик

тутун аппаратурасида дизел ёқилғиси қўлланилади.

қўл тутун гранатаси

4 хилга бўлинади: -РДГ-П ва РДГ-2х оқ тутунли

метоллохлорид аралашмаси билан, РДГ-2ч қора тутун атросен аралашмаси, РДГ-2б оқ
тутун аралашмаси билан тўлдирилган бўлади. .[3]

1- Жадвал қўл тутун граналариниг тактик техник таснифи.

Меъёрлари

РДГ-П

РДГ-2Х

РДГ-2Б

РДГ-2Ч

Оғирлиги кг

0,5

0,5-0,6

0,5-0,6

0,5-0,6

Ёниш вақти, сония

3,5

15 гача

15 гача

15 гача

Тутун хосил қилишнинг
тез давомийлиги, сония

1-2

1-1,5

1-1,5

1-1,5

Тутун

пардасининг

кўринмас узунлиги м.

35

25-35

20-25

10-15


РДГ-2 б (РДГ-) ни ҳаракатга келтириш учун тасма ёрдамида қопқоғи очилади ва

зудлик билан 2ч запал боши ишқаланиб граната нишон томонга улоқтирилади.

ДМ-11 кичик тутун шашкаси

– қисм ва бўлинмаларни, душманнинг кузатуви ва

мўлжалга олиб отишидан яшириниш мақсадида тутун пардалар ҳосил қилиш учун
қўлланилади. қўл ёрдамида яширин тутун пардасини ҳосил қилиш учун мўлжалланган ва
метал футлярдан атрасен аралашмаси билан тўлдирилган мосламадир. ДМ-11ни ҳаракатга
келтириш учун уст қисмидаги махсус белгилардан тешик ҳосил қилинади ва ёндиргич
ўрнатилади ва ёндиргич боши, ишқаловчи билан ишқаланади ва 25 м дан кам бўлмаган
масофагача югириб борилади.

ДМХ-5 кичик тутун шашкаси

– ҳаракатга келтириши, ташқи кўриниши ва

қўлланилиши ДМ-11дан фарқ қилмайди. Фарқи шундаки, у металлохлорид тутун
аралашмаси билан тўлдирилган.

БДШ-5 ва БДШ-15

катта тутун шашкалари

-яширин тутун пардасини ҳосил

қилиш учун мўлжалланган, шунингдек сувда ҳам қўл билан, ҳамда тутун чиқарувчи узоқ
масофадан бошқариш воситаси орқали ишлатиш мумкин (2-жадвал). Шашкалар ишга
туширилганда шахсий таркиб тутун тарқатиш ўчоғидан 25 метрдан кам бўлмаган масофада
туриши лозим.

1.

2- Жадвал тутун тарқатиш шашкаларининг таснифи

Меъёри

ДМ-11

ДМХ-5

УДШ

БДШ-5

2.

БДШ-15

Оғилиги, кг

2,2-2,4

2,6-2,7

13,5

45-50

45-50

Ёниш вақти, дақиқа.

30

30

10ғ30

30

30

Тутун ҳосил қилишнинг
интенсив давомийлиги,
дақиқа.

5-7

5-7

8-10

5-7

15-17

Тутун пардасининг
кўринмас узунлиги м.

50 гача

70 гача

100-150

200

100-120


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

374

Илова:

Махражда УДШнинг ёниш вақти механик запал билан қўлланилганлиги

олинган.

3.

Тутун парда ва аерозол тарқатадиган воситаларини қўлланилгандаги хавфсизлик
талаблари

қушинларни ниқоблашда (маскировка) ва обйекларда қўлланиладиган аерозол ҳосил

қилувчилардан металлохлорид қўшилмаси, антросенли тутун аралашмаси, оқ фосфор ва
нефт махсулотлари терига таъсир қилувчи кимёвий хусусияти бор. Шахсий таркиб
юқоридаги кўрсатилган тутун ҳосил қилувчи воситалар билан кўп вақт давомида
ишлаганда, одам танасининг тери қисмига ўз тасирини кўрсатиши яъний оз миқдорда
ачиштириши ва куйдириши мумкин.

Ушбу тутун ҳосил бўлган майдонларда ишлаш ва бўлиш шахсий таркибни

противогазсиз аерозол булути остида ва аерозол ҳосил қилувчи манбадан 30 дақиқа ичида
бўлиш одам соғлигига зарар кертирмайди. Аерозол кўз қорачиғига ва шиллиқ қаватларига
таъсир кўрсатмайди ҳамда, кўриш аъзоларига таъсир қилмайди. Ниқоблаш майдонларида
ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва профессионал иш қобилияти тўлиқ сақланиб қолади.
Тутун ҳосил бўлган майдонларда ҳарбий хизматчилар ўз жанговор тактик машғулотларини
бажаришлари мумкин.

Айрим ҳарбий хизматчиларда тутунга аерозолга нисбатан организими кучли

таъсирчанлик кузатилиши мумкин. қаттиқ респератор касаллиги билан оғриган ҳарбий
ҳизматчиларда эса юқори нафас олиш юлларини қичиши ҳамда буруннинг ёпилиши ва тез-
тез йўталиш кузатиши мумкин.

Металлохлорид моддасидан ҳосил бўлган тутун парда майдонларида ҳарбий

хизматчиларнинг 30 дақиқа газ ниқоб киймасдан юриши оқибатида бурун бўшлиғининг
ачишиши, сўлак оқиши, кўкрак қафасининг қисилиши ва йўтал пайдо бўлишига олиб
келиши мумкин. Агар ҳарбий хизматчиларга ўз вақтида газ ниқоблар кийдирилса, юқорида
курсатиб ўтилган белгилар ўз-ўзидан йўқолиб кетиши кузатилади.

Шахсий таркибни тутун парда ҳосил бўлган майдонларда хавфсизлигини таъминлаш

мақсадида қўйидагилар таъқиқланади: тутун парда ҳосил қиладиган воситаларни
қўллашни, шу воситаларни тактик-техник таснифларини юқори даражада ўзлаштирмаган
ҳарбий хизматчилар ёрдамида, ниқоблаш майдонларини ҳосил қилишга жалб қилиш;
ниқоблаш майдонларида ҳарбий хизматчиларнинг газниқобсиз бўлиши; ёпиқ жойлар ичида
тутун воситаларнинг қўллаш тақиқланади.

Агарда металлохлоридли тутун билан ҳарбий хизматчилар зарарланиб қолганида,

юқори нафас олиш органларида оғриқлар пайдо бўлиши мумкин, кўкрак қафаси сиқилиши,
куйишиб оғриши, кўп миқдорда суллак ажралиб чиқиши ва доимий йўтал кузатилиши
мумкин. Бу ҳолатларда жабрланувчиларни тезлик билан тутун парда ҳосил бўлган
майдонлардан чиқариб ва тез тиббий ёрдам кўрсатилиши керак.

Юқоридагиларни инобатга олиб биз қуйдагиларни хулоса қилишимиз мумкин:
1. Тутун ва аерозолларни тарқатувчи воситалар душманни вақтинчалик “кўр” қилиш,

ўз бўлинмаларини ниқоблаш ва уларни ядро портлашининг ёруғлик нурланишидан
химоялаш, душманнинг разведка воситаларидан химоялаш учун мўлжалланган.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 1 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

375

2. Мотоўқчи ва танкчи бўлинмалар тутун шашкалари, қўл тутун гранаталари,

ёндирувчи- тутун тарқатувчи патронлар, пиёдалар жанговор машинаси, танкларнинг термо-
тутун чиқариш мосламаси ва БМП нинг тутун тарқатувчи гранаталар отиш мосламасидан
фойдаланади, шунинг учун ушбу воситалар билан ишлаганда хавсизлик қоидаларига амал
қилишликлари лозим.

REFERENCES

1.

“Оммавий қирғин қуроллари ва улардан ҳимояқилиш”. Китоб, нашр. Тошкент –2005 й.

2.

“Кимёвий қўшинлар сержанти дарслиги”. Китоб, нашр. Тошкент – 2006 й.

“Ҳарбий токсикология ва тиббий муҳофаза”. Ўқув қўланма. Нашр. Тошкент. –1997 й..
3.

ҳттпс//риа.ру новости Белый фосфор . Справка-риа новости 17.11.2005 г.

4.

ҳттпс// идо/.тсу.ру/ учпос>техт>белый фосфор.

5.

WWW.хумук.ру фосфор-химическая энциклопедия- химик.ру.

6.

Ҳттпс//42 тут бй что такое белый фосфор.


References

“Оммавий қирғин қуроллари ва улардан ҳимояқилиш”. Китоб, нашр. Тошкент –2005 й.

“Кимёвий қўшинлар сержанти дарслиги”. Китоб, нашр. Тошкент – 2006 й.

“Ҳарбий токсикология ва тиббий муҳофаза”. Ўқув қўланма. Нашр. Тошкент. –1997 й..

ҳттпс//риа.ру новости Белый фосфор . Справка-риа новости 17.11.2005 г.

ҳттпс// идо/.тсу.ру/ учпос>техт>белый фосфор.

WWW.хумук.ру фосфор-химическая энциклопедия- химик.ру.

Ҳттпс//42 тут бй что такое белый фосфор.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов