THE MECHANISM OF FORMATION OF THE NATIONAL MODEL OF TOURISM

HAC
Google Scholar
To share
Xazratqulov, O. (2024). THE MECHANISM OF FORMATION OF THE NATIONAL MODEL OF TOURISM. Modern Science and Research, 3(1), 123–129. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/28953
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article provides information about the mechanism of formation of the national model of tourism.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

123

ТУРИЗМНИНГ МИЛЛИЙ МОДЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИ

Хазраткулов Ўктамжон Хикматуллаевич

Бухоро инноватсиялар университети магистранти.

https://doi.org/10.5281/zenodo.10630515

Аннотация. Ушбу мақолада туризмнинг миллий моделини шакллантириш

механизми ҳақида маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар: Туризм, стратегия, бозор муносабатлари, товар ва хизматлар,

nуристик индустрия.

THE MECHANISM OF FORMATION OF THE NATIONAL MODEL OF

TOURISM

Abstract. This article provides information about the mechanism of formation of the

national model of tourism.

Key words: Tourism, strategy, market relations, goods and services, tourism industry.

МЕХАНИЗМ ФОРМИРОВАНИЯ НАЦИОНАЛЬНОЙ МОДЕЛИ ТУРИЗМА

Аннотация. В данной статье представлена информация о механизме

формирования национальной модели туризма.

Ключевые слова: Туризм, стратегия, рыночные отношения, товары и услуги,

туристическая индустрия.

Туризмни иқтисодиётимизда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишимизнинг

ҳаётий зарурат эканлигини ҳисобга олганимизда асосий эътиборга олишимиз ва
тушунишимиз керакки, биз эркин бозор шароитларига ўтганимизда халқаро туризм
бозорида туризмга бўлган муносабатлар анча ўзгариб кетган эди. Бу вақтга келиб туризм
соҳаси жаҳоннинг кўплаб давлатлари иқтисодиётида салмоғли, баъзиларида етакчи
иқтисодиёт тармоғига айланиб, шаклланиб бўлганди. Туризм соҳасида бу вақтда 350 млн.
ишчи, хизматчи фаолият кўрсата бошлади, бу кўрсаткич ҳар қандай хизматлар кўрсатиш
соҳасидан юқори ҳисобланади.

Туризм ҳаммамизга маълум ҳодиса. Инсоният пайдо бўлгандан бери унинг

вакиллари ёки гуруҳлари сайёрамизнинг у ёки бу қитаъсига, қитъалардаги ўлкаларга,
элларга, мамлакатларга саёҳат қилишган. Фақатгина бизнинг давримизга келиб туризм
ўзига хос бўлган иқтисодий ва ижтимоий соҳага айландики, бу соҳа албатда ўзига хос
бўлган бошқарувни талаб қилади.

Ҳозирги вақтда туризмда асосан иккита бош вазифа турибди:
1) туризмда бозор муносабатларини амалиётга жорий қилиш ва бу муносабатларни

мазмунан билан бойитиш;

2) туризмдаги дунёвий муносабатларнинг ўзгаришини ўз вақтида янгилик деб қабул

қилиш.

Вазифанинг биринчиси, мамлакатимиз туризмини ривожлантиришда ўта муҳим

ҳисобланади. Чунки туризм бозорининг ўзи ҳали шаклланмаган ҳолатда турибди. Бу
бозорни ташкил қилиш ва бозорни туризм маҳсулотлари билан тўлдириш ўзи жуда оғир,
вақт ва билим талаб қиладиган кенг, кўп қиррали жараёндир.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

124

Туризм бозоридаги товар ва хизматларнинг харидорлари, истеъмолчилари ўзгариб

турганлигидан бу бозор маҳсулотларининг рақобатбардошлигини сақлаш, сотиш ва бошқа
кўплаб муаммоларни ечиш ҳам туризмда ўзига хос бўлган менежмент тизимини ишлаб
чиқишни талаб қилмоқда.

Туризм индустриясида ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни бошқариш бизнинг

мамлакатимиз шароитида туристик фирмалар ва туристик ташкилотлар зиммасига
юклатилмоқда.

Туризмнинг ранг-баранглиги, турли-туманлиги ҳам шундан иборат. Бу соҳани

бирданига ривожлантиришнинг ҳам бош сабаби ҳам унинг жуда турли-туманлигидадир. Бу
турфа хилликнинг ҳаммаси инсоннинг ўзи яшаб турган муҳит чегарасидан ташқари
қилган саёҳат тушунилади. Туризм – иқтисодиётнинг фақатгина муҳим соҳасигина эмас,
у инсон ҳаётининг муҳим бир қисми, туризм инсоннинг ташқи муҳит билан бўлган
муносабатларини қамраб оладиган соҳа.

Ўзбекистон Республикасининг «Туризм ҳақида» ги қонунига мувофиқ – «Туризм

бу – жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий,
касбий-амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган
фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетишидир».

Туризм бу – бу ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш функцияларига эга бўлган

ва туристик индустриядан ташкил топган диверсификацияланган, тармоқлараро ижтимоий-
маиший инфратузилма комплексидир.

Туристик индустрия – бу меҳмонхоналар ва бошқа жойлашиш воситалари тўплами,

транспорт воситалари, умумий овқатланиш корхоналари, кўнгил очар воситалар,
танишув, иш билан боғлиқ, соғломлаштириш ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган
объектлар, туроператорлик ва турагентлик фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар
ҳамда саёҳат хизматлари ва гид таржимонлик хизматларини кўрсатувчи муассасалар
йиғиндисидир.

Туризм иқтисодиёти – туризм соҳасида ишлаб чиқариш, тақсимот, айирбошлаш

ва туристик фаолият натижаларини истеъмол қилиш жараёнида ҳосил бўладиган
муносабатлар тизимидан ташкил топади.

Туристик фирма иқтисодиёти – бу туристик маҳсулотни реализация қилиш ва

турли бошқа хизмат турларини кўрсатиш натижасида олинган даромад ва номоддий
активлар ишлаб чиқариш омиллари йиғиндисидан иборат.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида туризмнинг миллий моделини

шакллантириш жараёни амалга оширилмоқда. Ушбу моделда таъкидланишича мамлакатда
ривожлантирилаётган туристик бозор бошқа ҳар қандай бозорлар каби мамлакатнинг
ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятига таъсир кўрсатади. У мамлакатлар ўртасидаги
ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инвестиция ва капитал оқимини таъминлаш
даражаларини аниқлашда муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Маълумки, бозор иқтисодиёти
ривожланган мамлакатларда, асосан, хусусий ва тижорат компаниялари туристларга хизмат
кўрсатади. Бироқ, ҳар қандай шароитда ҳам давлат оптимал иқтисодий ва ҳуқуқий заминни
яратган тақдирдагина туризм ривожланиши мумкин. Агарда давлат касбий тайёргарлик
масалалари, табиий ва маданий муҳитни муҳофаза этиш, ахборот-реклама ишлари ва


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

125

расмиятчиликни соддалаштириш кабилар билан шуғулланмаса, у ҳолда туризм
кутилганидек ривожланиш даражасига эриша олмайди. Бунда давлат томонидан туризмни
ривожлантириш, туристик хизматлар бозорини шакллантириш, иқтисодий тартибга солиш
усуллари ва ричагларини қайта ислоҳ этиш, туризмни ташкилий бошқарув тизимларини
такомиллаштириш, унинг экспорт салоҳиятини ошириш ва энг асосийси, хорижий
инвестицияларни жалб қилиш кабиларга тегишли услубий ва амалий ёндашувларни ишлаб
чиқиш муҳим аҳамият касб етади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг Президентимизнинг бевосита

ташаббуслари билан туризмни ривожлантириш устувор масалага айланди. Умуман
олганда, Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини ривожланишини бешта
босқичга бўлиш мумкин.

Биринчи босқич (ўз ичига 1992 йилни олади). Ушбу босқич республикамизда

миллий туризмнинг дастлабки шакллантирилиши билан характерланади. Бу босқичда
туризм инфратузилмасида етакчи ҳисобланган “Ўзбектуризм” Миллий компаниясига асос
солинди.

Иккинчи босқич (1993-1995 йиллар). Бунда туризмнинг миллий ривожланиш модели

ишлаб чиқилди. Ушбу босқич туристик хизматлар кўрсатиш ҳажмининг ошиб бориши
билан биргаликда янги туристик йўналишларни ишлаб чиқиш, хизмат кўрсатишни
яхшилаш, туризмнинг моддий-техник базасини кенгайтириш, бошқарувнинг ташкилий
структурасини такомиллаштириш ва бошқа шу кабилар билан боғлиқ бўлган бир қатор
муаммоларни юзага келтирдики, уларни фақатгина “Ўзбектуризм” миллий компанияси
доирасида ҳал этиш имкони бўлмай қолди. Компания туристик операторлар билан
тўғридан-тўғри алоқа қилиш мақсадида Германия (Франкфурт-Майн), Буюк Британия
(Лондон), АҚШ (Нью-Йорк), Бирлашган Араб амирликлари (Шаржа) ва Россия (Москва)
каби мамлакатларда ўзининг ваколатхоналарини очди.

Учинчи босқич (1995-1997 йиллар). Бунда туристик хизматлар соҳасида

хусусийлаштириш жараёни бошланди. 1996 йилнинг бошларида “Ўзбектуризм” миллий
компанияси тизимидаги туристик объектлар умумий миқдорининг 90 фоизига яқини давлат
тасарруфидан чиқарилди.

Тўртинчи

босқич (ўз ичига 1998 йилни олади). Кўплаб мутахассисларнинг

баҳолашларича, бу босқичда экспорт салоҳиятини ошириш, валюта, туристлар,
инвестицияларнинг барқарор оқимини таъминлаш учун имконият яратилди. Республикада
миллий туризмни жаҳон андозалари даражасида шакллантириш, туризмга билвосита
тегишли бўлган хизмат кўрсатиш инфратузилмасини, хусусан, туристларни хориждан
кутиб оладиган чегара, божхона ва аеропорт хизматларини қайта шакллантириш бошланди.

Бешинчи босқич (1999 йил майдан ҳозирги давргача). Ушбу босқичда Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “Туризмни ривожлантиришнинг давлат дастури
тўғрисида”ги Фармони нафақат мамлакатдаги миллий ва халқаро туризмни тутган ўрнини
мустаҳкамлаш учун сиёсий асосни шакллантирди, балки унинг иқтисодий асосларини
мустаҳкамлаш имкониятини берди. Ушбу меъёрий ҳужжат асосида туристик корхоналарга
қўшимча бож имтиёзлари берилди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг хорижий
мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарида туризм бўйича маслаҳатчи лавозими


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

126

жорий етилди. Ушбу йилнинг август ойида мамлакат Парламентида “Туризм тўғрисида” ги
қонун қабул қилинди ва бунинг натижасида туризм соҳасини фаолият кўрсатишининг
ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 3 февралдаги

«Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар
яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5326-сонли фармонида
интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини ташкил қилувчи хўжалик юритувчи
субъектларга имтиёз берилди. Унга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар ўз ҳудудида бепул
Wi-Fi зонасини яратган тақдирда, бу ҳудудни кенгайтириш (бир нечта Wi-Fi нуқталарини
яратиш, уларнинг сигнал майдонинг кенгайтириш) учун харид қилинган асбоб-ускуналар
(интернет тармоғига уланиш ва тарқатиш учун зарурий ускуналар, хусусан роутер-
модемлар, алоқа кабеллари) ва интернет-трафикни сотиб олиш учун йўналтирилган
харажатлар хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси, шу жумладан,
ягона солиқ тўлови бўйича базасидан айириб ташланади, ундан қолган маблағ белгиланган
тартибда солиққа тортилади.

Яратилган имтиёзларга мувофиқ Ўзбекистондаги бепул Wi-Fi зоналари сони бир йил

ичида 38 тадан (2017 й.) 230 тага (2018 й.) ошди.

Йўл кўрсаткичлари билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2018

йилда уларнинг республика бўйлаб кўрсаткичи 416 тага етказилган. 2017 йилда уларнинг
сони атиги 43 та бўлган.

Бугунги кунда Республикада тўртта асосий туристик минтақа мавжуд бўлиб, улар

Фарғона, Самарқанд-Бухоро, Тошкент ва Хоразм туризм минтақаларидир.

Фарғона туризм минтақаси Фарғона водийсини ўз ичига қамраб олади. Унинг

туристик ресурслари археологик қазилмалари ва меъморчилик обидалари, қулай табиий
шароитлар, анъанавий халқ ҳунармандчилиги ва санъати маҳсулотлари, саноат ва аграр
комплекслардан иборат. Бу ерда автомобил ва темир йўлларнинг кенг тармоғининг
мавжудлиги ҳам Фарғона минтақасидан туризм мақсадларида фойдаланишга, унинг бутун
ҳудудида туризм базалари ва дам олиш масканларини жойлаштиришга имконият яратади.

Республикамиз халқаро туризмни ривожлантириш учун жуда бой имкониятларга

эга. Буларга «Буюк Ипак Йўли»нинг шох томири республикамиздан ўтганлиги, бутун
дунёга машҳур тарихий ва маданий шаҳарларимиз Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз,
Қўқон, Тошкент ва бошқа шаҳарлар, табиий ва соғломлаштириш ресурсларига бой
минтақаларимиз Чимён, Шохимардон, Зомин, Бойсун, Шеробод ва бошқа шаҳарлар
киради.

Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун асос солинди деб

ҳисобласа бўлади. Бунга далил сифатида 1995 йил 2 июндаги «Буюк Ипак йўли»ни қайта
тиклашда Ўзбекистон Республикаси иштирокини авж олдириш ва Республикада халқаро
туризмни ривожлантириш тўғрисида»ги фармонининг Президентимиз томонидан қабул
қилинишидир. Бу фармонга биноан туристик корхоналар бир қатор солиқ имтиёзларга эга
бўлишди. Бу фармон «Буюк Ипак йўли»да жойлашган тарихий ва маданий шаҳарларда
туристик йўналишларнинг ривожланишига туртки бўлди. Минг йиллар давомида «Буюк
Ипак йўли» Осиё ва Европа халқларини бирлаштиришнинг аҳамиятли ва самарали усули


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

127

ҳисобланиб келган. Худди шу йўл бўйлаб товарлар, билимлар, технологиялар, маданиятлар
алмашуви амалгам оширилган, натижада шаҳарларнинг, давлатларнинг ривожланишига
кўмаклашиб келган. Айниқса, транспорт ва ахборот алоқаларининг, саноат ишлаб
чиқаришнинг, товар ва хизматларинг савдосини ҳамда Осиё ва Европа минтақаларининг
интеграция жараёнларига фаол қатнашуви «Буюк Ипак йўли»нинг «иккинчи нафаси»ни
олганини кўриш мумкин.«Буюк Ипак йўли»да халқаро туризмни ривожлантиришнинг бир
кўриниши бўлиб, жанубий-шарқий Осиёни Европа билан боғлаб турадиган глобал
Трансосиё транспорт линияни шакллантириш ҳисобланади. У ўз ичига Япония, Хитой,
Хиндистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Кавказ давлатлари,
Ғарбий Осиё (Покистон, Эрон) давлатлари ва албатта Европа давлатларини қамраб олади.
Эътиборга олиш керакки ТРАСЕКА лойиҳа доирасида «Делфин» изланиши ўтмоқда. Бу
изланишнинг мазмуни карвон саройларни ташкил қилишнинг техник-иқтисодий
асосланиши, экспертларнинг фикрига кўра, бу «Буюк ипак йўли»нинг ривожланишига ва
халкаро ҳамкорликнинг самарали натижа беришига ёрдам беради, чунки Ўзбекистон ва
Туркманистоннинг асосий йўналишларида ёқилғи станциялари, турар жойлар, овқатланиш
пунктлари ва телекоммуникация зоналарининг қурилиши янги туристик зоналарнинг
шаклланишига ҳамда туристик автотранспортнинг пайдо бўлишига олиб келди.

Бутунжаҳон Туристик Ташкилоти экспертлари «Буюк Ипак йўли»да қатнашишига

қараб, қатнашувчи давлатни 3 қисмга ажратган. Биринчи қисмга ўзига хос туризм миллий
моделини шакллантира бошлаган Ўрта Осий ва Кавказ давлатлари кирган. Бу йўналишда
Бутунжаҳон Туристик Ташкилоти асосий масала қилиб турғун ривожланиш дастурини
тузишда, туристик тармоққа инвестицияни жалб қилишда, қонунчиликни ишлаб чиқишда
ва кадрларни тайёрлашда кўмаклашиши ҳисобланади. Иккинчи қисмга «Буюк Ипак йўли»
объектларини ўз ичига олган ва туристик маҳсулоти билан аниқ тажрибага эга бўлган
давлатлар киради. Булар Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Греция ва Туркиялардир. БТТ
нинг експертлари фикрига кўра бу ерда халқаро ташкилот «Буюк Ипак йўли» номли
туристик маҳсулотнинг сотилишини рағбатлантириши мумкин. Учинчи қисм эса, қадимги
алоқанинг охирги нуқталарини ўз ичига қамраб олади. Буларга бир томондан Япония,
Корея, АСЕАН давлатлари киради. Бу ерда Бутунжаҳон Туристик Ташкилотининг вазифаси
«Буюк Ипак йўли»ни тарғибот қилиш деб ҳисобланади, чунки бу давлатлар нафақат катта
туристик оқимни таъминлайди, балки бу йўл бўйлаб туризм учун етакчи бозорлар
ҳисобланади.

«Буюк Ипак йўли» туристик маҳсулот мавқеининг кўтарилиши учун албатта

фундаментал асос бўлиши керак. Уни сотиш учун барча давлатларнинг фаол ҳамкорлиги
керак. Бу ерда хусусий сектор ва давлат сектори, халқаро ташкилотлар, алоҳида
туроператорлар ва меҳмонхона комплекслари муносабатисиз амалга ошириб бўлмайди.
Бутунжаҳон Туристик Ташкилотининг «Буюк Ипак йўли» лойиҳа бўйича кейинги
йиғилиши Хитойда 1996 йилда бўлиб ўтди, бунда маҳсулотнинг маркетингига оид
масалалар кўриб чиқилди. «Буюк Ипак йўли»да туризм бўйича иккинчи анжуман ҳам
аҳамиятли бўлиб ўтди. Экспертлар фикрига кўра бу ерда «Буюк Ипак йўли»нинг асосий
туристик ресурслари диққатга сазовор жойлар, маданий ва тарихий объектлар,
жойлаштириш воситалари, транспорт ва ахборот марказлари шаклланди. Бу тадбирлардан


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

128

кейин ушбу лойиҳа ривожлана бошлади. Аммо, ҳамма саволлар етарлича ечилмаган эди,
шунинг учун ҳам 1997 йил апрель ойида Техронда «Буюк Ипак йўли» бўйича иккинчи
халқаро йиғилиш бўлиб ўтди. Бунда қуйидаги масалалар шаклланди: «Буюк Ипак
йўли»нинг минтақаларини халқаро тарғибот қилиш, бу туристик маълумотни реклама
қилиш учун глобал ахборот коммуникация тармоқларидан (хусусан Интернет)
фойдаланиш. 1994 йилдан бошлаб Бутунжаҳон Туристик Ташкилоти «Буюк ипак йўли»
лойиҳани барча йирик халқаро ярмаркаларда: Берлинда ТТВ, Лондонда WТМ ва Мадридда
FJTUR фаол тарғибот қила бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 июнидаги

3815-сонли қарорига мувофиқ Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" халқаро туризм
университети фаолияти ташкил қилинди. 25 июлда кириш тестлари ўтказилиб, қабул
квоталари асосида 137 нафар талаба танлаб олинди. Халқаро туризм университети
Франция, Испания, Туркия, Индонезия, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Беларус каби
16 хорижий давлат ОТМ билан расмий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди.

Бутунжаҳон Туристик Ташкилотининг башоратларига кўра 2020 йилга келиб

дунёнинг асосий туристик йўналишлари бўлиб Хитой ҳисобланади. Бу давлат ҳозирги
кунда 22 млн. турист қабул қила олишлиги билан олтинчи ўринни эгаллайди ва ўртача
йиллик 8 % ўсиш билан Хитойга келадиган туристларнинг сони 137 млн.га, Гонконгга эса
59 млн. кишига етиб, биринчи ўринни эгаллайди. Бундан келиб чиқиб, «Буюк Ипак йўли»
лойиҳага иштирокчиларнинг олдида туристик маҳсулотни шакллантиришда бу
давлатларни ҳисобга олиш масаласи турибди, масалан, Германия-Ўзбекистон-Хитой,
Франция-Ўзбекистон-Гонконг ва бошқалар. Туристлар-нинг йиллик харажатлари 5 млрд.
долларга этишини ҳисобга олса, Ўзбекистон ҳам бу валютанинг айрим қисмини
шаклллантиришга ва Ўзлаштиришга етарли имконияти бор.


REFERENCES

1.

Мирзаев А.Т., Қодиров М. Туристик кластерлар шаклланишининг аҳоли бандлиги
даражасига таъсири // Реал сектор ва хизмат кўрсатиш тармоқларини
модернизациялаш

ёрдамида

минтақаларни

мувозанатли

ривожлантириш

масалалари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Фарғона, 2018. -
177-179-б.

2.

Мирзаев А.Т. Ҳудудларда рекреация объектларидан самарали фойдаланиш орқали
аҳоли бандлигини таъминлаш йўллари // «Ўзбекистонда бозор ислоҳотлари
шароитида банд бўлмаган аҳоли муаммоларини ечишда олий таълим муассасалари
ролини ошириш». Халқаро илмий – амалий конференция материаллари. – Фарғона,
2019. - 97-99-б.

3.

Мирзаев А.Т. Рекреацион – туризм кластерларини яратиш ёҳуд улар орқали
ҳудудларда сайёҳлик тизимини ривожлантириш истиқболлари // Бизнес-эксперт.
Фонд бозорлари фаолияти самараси ва унга тижорат банклари фаолияти таъсири.
Бизнес-Daily медиа. -2017, №12. -21-24-б. (08.00.00 №3).

4.

Kiyamov, A., Khakimova, M., Ochilova, M., Razzakov, T., & Begimkulov, F. (2023).
Roller-combing machine for preparation of combs. In E3S Web of Conferences (Vol. 390).


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

129

EDP Sciences.

5.

Juliev, M., Ng, W., Mondal, I., Begimkulov, D., Gafurova, L., Hakimova, M., ... &
Saidova, M. (2023). Surface displacement detection using object-based image analysis,
Tashkent region, Uzbekistan. In E3S Web of Conferences (Vol. 386). EDP Sciences.

6.

Khakimova, M. X., & Bo’riyeva, S. Z. (2022). The Amount of Different Forms of Iron
Contained in Soils Formed in Tertiary Reddish Deposits. Texas Journal of
Multidisciplinary Studies, 6, 157-162.

7.

Rakhimov, D., Juliev, M., Agzamova, I., Normatova, N., Ermatova, Y., Begimkulov, D.,
... & Ergasheva, O. (2023). Application of hyperspectral and multispectral datasets for
mineral mapping. In E3S Web of Conferences (Vol. 386). EDP Sciences.

References

Мирзаев А.Т., Қодиров М. Туристик кластерлар шаклланишининг аҳоли бандлиги даражасига таъсири // Реал сектор ва хизмат кўрсатиш тармоқларини модернизациялаш ёрдамида минтақаларни мувозанатли ривожлантириш масалалари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Фарғона, 2018. -177-179-б.

Мирзаев А.Т. Ҳудудларда рекреация объектларидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш йўллари // «Ўзбекистонда бозор ислоҳотлари шароитида банд бўлмаган аҳоли муаммоларини ечишда олий таълим муассасалари ролини ошириш». Халқаро илмий – амалий конференция материаллари. – Фарғона, 2019. - 97-99-б.

Мирзаев А.Т. Рекреацион – туризм кластерларини яратиш ёҳуд улар орқали ҳудудларда сайёҳлик тизимини ривожлантириш истиқболлари // Бизнес-эксперт. Фонд бозорлари фаолияти самараси ва унга тижорат банклари фаолияти таъсири. Бизнес-Daily медиа. -2017, №12. -21-24-б. (08.00.00 №3).

Kiyamov, A., Khakimova, M., Ochilova, M., Razzakov, T., & Begimkulov, F. (2023). Roller-combing machine for preparation of combs. In E3S Web of Conferences (Vol. 390). EDP Sciences.

Juliev, M., Ng, W., Mondal, I., Begimkulov, D., Gafurova, L., Hakimova, M., ... & Saidova, M. (2023). Surface displacement detection using object-based image analysis, Tashkent region, Uzbekistan. In E3S Web of Conferences (Vol. 386). EDP Sciences.

Khakimova, M. X., & Bo’riyeva, S. Z. (2022). The Amount of Different Forms of Iron Contained in Soils Formed in Tertiary Reddish Deposits. Texas Journal of Multidisciplinary Studies, 6, 157-162.

Rakhimov, D., Juliev, M., Agzamova, I., Normatova, N., Ermatova, Y., Begimkulov, D., ... & Ergasheva, O. (2023). Application of hyperspectral and multispectral datasets for mineral mapping. In E3S Web of Conferences (Vol. 386). EDP Sciences.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов