INNOVATIVE APPROACHES TO THE DEVELOPMENT OF TOURISM IN UZBEKISTAN

HAC
Google Scholar
To share
Xazratqulov, O. (2024). INNOVATIVE APPROACHES TO THE DEVELOPMENT OF TOURISM IN UZBEKISTAN. Modern Science and Research, 3(1). Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/28975
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article highlights the issues of innovative approaches to the development of tourism in Uzbekistan. Reasonable points were raised during the discussion.

Similar Articles


background image


37

ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН

ЁНДАШУВЛАР

Хазраткулов Ўктамжон Хикматуллаевич

Бухоро инноватсиялар университети магистранти

https://doi.org/10.5281/zenodo.10638835

Аннотация.

Мазкур мақолада Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда

инновацион ёндашувлар масалалари ёритиб бериган. Ақола давомида аосли фикрлар

келтириб ўтилган.

Калит сўзлар:

инновацион ёндашувлар, оммавий ахборот воситалари, инновацион

фаоллик.

INNOVATIVE APPROACHES TO THE DEVELOPMENT OF TOURISM IN

UZBEKISTAN

Abstract.

This article highlights the issues of innovative approaches to the development of

tourism in Uzbekistan. Reasonable points were raised during the discussion.

Key words:

innovative approaches, mass media, innovative activity.

ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ К РАЗВИТИЮ ТУРИЗМА В УЗБЕКИСТАНЕ

Аннотация.

В данной статье освещены вопросы инновационных подходов к

развитию туризма в Узбекистане. В ходе обсуждения были подняты разумные вопросы.

Ключевые слова:

инновационные подходы, средства массовой информации,

инновационная деятельность.

Ҳозирги кунда инновация сўзига жамиятда кўпроқ эътибор қаратилмоқда ҳамда

адабиётларда, оммавий ахборот воситаларида тез-тез учраб келмоқда. Ҳозирги жамиятда

инновацияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш зарурати нафақат ғарбий мамлакатлар

вакиллари томонидан яхшироқ қабул қилинмоқда, балки Ўзбекистонда ҳам

иқтисодиётнинг барча тармоқларига кенг жалб қилинмоқда. Аммо ушбу йўналишдаги

тадқиқотчилар паст инновацион фаолликни таъкидламоқда. Бу персонални бошқариш,

туризм бизнесида стратегик шериклик, сайёҳлик бозорининг давлат томонидан бошқариш,

сайёҳликда маркетинг ва шу кабилар. Жаҳон иқтисодиётида туризм энг сердаромад

соҳалардан бирига айланди. Туризм йўналишлари асосан тарихий-рекреацион, тарихий-

маданий мерос объектлари, соғломлаштириш туризми элементларини ўз ичига олган

экологик йўналишлардир. Туризмнинг бошқа йўналишларини ҳам ривожлантириш муҳим

аҳамиятга эгадир. Туризм соҳасидаги фирма ва компаниялар фаолиятида Ўзбекистонга


background image


38

хориждан туристларни кириб келишини кенгроқ йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Бунинг асосий сабаблари, Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда мавқеини янада ошиб

боришига, қўшимча иш ўринларини яратилишига, хорижий валюталарни кириб келишига,

ялпи ички маҳсулотда, давлат бюджетининг даромадлар қисмида туризмнинг улушини

ошиб боришига ва бир қатор қулайликларни яратилишига олиб келади. Шу нуқтаи-

назардан олиб қараганда, республикамизда фаолият олиб бораётган туризм хизматлари

кўрсатишга ихтисослашган компания ва фирмаларни стратегик бошқаришнинг умумий

тизимида инновацион ва молиявий-инвестицион мажмуалар, маркетинг тадқиқотлари

алоҳида аҳамиятга эгадир. Бунда маркетингнинг вазифаси керакли маҳсулот (ёки хизмат)ни

харидорларга, бозорга таклиф этишдан иборат. Шу маънода маркетинг санъат ва фан

ҳисобланади. Замонавий маркетинг бизнес юритишнинг “қуроли” ҳисобланиб, унда

қуйидаги тамойиллар кенг қўлланилади: биринчидан, маҳсулот ёки хизматларни

истеъмолчилар хоҳиши ва талабига биноан ишлаб чиқиш; иккинчидан, бутун бозордаги

харидорларнинг эмас, балки шу маҳсулотларни сотиб олиш эҳтимоли бўлган

харидорларнинг талабини инобатга олиш. учинчидан, маркетинг фаолиятини бизнес

мақсадларига монанд равишда амалга ошириш. Маркетинг тамойилларини туризм

индустриясини бошқаришда қўллаш орқали истеъмолчиларга сифатли маҳсулотларни

етказиб, зарур бўлмаган ва харидорбоп бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқишдан халос

бўлади. Туризмда маҳсулот “ғоя”, “хизматлар” ва “товарлар” бўлиши мумкин. Туризм

тармоғи асосан хизматларни ишлаб чиқади. Улар “кўриб ва ушлаб бўлмайдиган

маҳсулотлар бўлгани учун” ҳам маркетинг фаолияти мураккаблашиб бораверади. Айниқса,

“кўз илғамас” муаммоси сифат назоратини мураккаблаштиради. Шунингдек, потенциал

харидорлар ҳам туризм хизматлари сифатини баҳолашда қийналишади. Агар бошқа

соҳаларда маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилса бу тармоқда харидорлар

маҳсулотхизмат (минтақа ёки ҳудуд)га ўзлари борадилар. Туризм хизматлар маркетингида

истеъмолчи(турист)ларнинг сафарга отланишдаги вақт ва маблағ сарфи улуши юқори

бўлганлиги инсонларнинг туризм ҳақида қарор қабул қилишига катта таъсир этади. Бугунги

кунда туризм соҳасида хизмат кўрсатаётган фирмаларнинг кўпчилиги Ўзбекистондан

туристларни хорижий давлатларга юбориш, яъни чиқиш туризми билан шуғулланмоқда.

Айниқса соғломлаштириш туризм хизматларидан фойдаланадиганлар сони йилдан-йилга

ортиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳам соғломлаштириш туризмини янада ривожлантириш

мақсадга мувофиқдир. Бу соҳасини ривожлантиришда табиий ресурсларнинг мавжудлиги

ва ундан оқилона фойдаланиш. Бу соҳада сифатли хизмат кўрсатувчи малакали кадрларни


background image


39

тайёрлаш ва албатта инвесторларни ҳамда истеъмолчиларни жалб қилишда инновацион

маркетинг тадқиқотлари алоҳида аҳамиятга эгадир Бунда маркетингнинг вазифаси керакли

маҳсулот (ёки хизмат)ни харидорларга, бозорга таклиф этишдан иборат. Шу маънода

маркетинг санъат ва фан ҳисобланади. Замонавий маркетинг бизнес юритишнинг “қуроли”

ҳисобланиб, унда қуйидаги тамойиллар кенг қўлланилади: биринчидан, маҳсулот ёки

хизматларни истеъмолчилар ҳоҳиши ва талабига биноан ишлаб чиқиш; иккинчидан, бутун

бозордаги харидорларнинг эмас, балки шу маҳсулотларни сотиб олиш эҳтимоли бўлган

харидорларнинг талабини инобатга олиш. учинчидан, маркетинг фаолиятини бизнес

мақсадларига монанд равишда амалга ошириш. Маркетинг тамойилларини туризм

индустриясини бошқаришда қўллаш орқали истеъмолчиларга сифатли маҳсулотларни

етказиб, зарур бўлмаган ва харидорбоп бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқишдан халос

бўлинади. Туризм тармоғи асосан хизматларни ишлаб чиқади. Улар “кўриб ва ушлаб

бўлмайдиган маҳсулотлар бўлгани учун” ҳам маркетинг фаолияти мураккаблашиб

бораверади. Шунингдек, потенциал харидорлар ҳам туризм хизматлари сифатини

баҳолашда қийналишади. Агар бошқа соҳаларда маҳсулот истеъмолчиларга етказиб

берилса бу тармоқда харидорлар маҳсулот хизмат (минтақа ёки ҳудуд)га ўзлари борадилар.

Туризм хизматлар маркетингида истеъмолчи(турист)ларнинг сафарга отланишдаги вақт ва

маблағ сарфи улуши юқори бўлганлиги инсонларнинг туризм ҳақида қарорлар қабул

қилишига катта таъсир этади. Туризм бизнесида барча фаолият ва мақсадларни

муштараклигини таъминлаш учун маркетинг режасини ишлаб чиқиш зарурдир. Бу режа

маркетинг қарорларини қабул қилишда мавжуд барча ресурслар, вақт ва маблағларни

самарали тақсимлашга хизмат қилади Туризмда маркетинг технологияларни қўллашнинг

энг муҳим соҳаси мамлакат ёки ҳудуднинг сайёҳлик соҳасидаги имкониятларини ошириш,

унинг доирасида кириш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш

ҳисобланади. Сайёҳлик бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш вақтида ҳал

қилинадиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: туризм 436 соҳасининг ЯИМдаги

улушини таҳлил қилиш, туризм секторида даромадни ошириш учун керакли чора-

тадбирлар, стратегик маҳсулот бозори ва аҳоли қатламини аниқлаш, ички ва хорижий

бозорларда рақобатбардош сайёҳлик маҳсулотини яратиш ва обрўсини ошириш. Давлат ва

бозор субъекти даражасида ташкил қилинадиган сайёҳлик бозорининг намунавий

маркетинг тадқиқотлари қуйидаги вазифаларни бажариш мақсадида маълумот (бирламчи

ва иккиламчи) йиғишдан иборатдир: - сайёҳлик бозоридаги таклиф таркибини ўрганиш; -

мамлакат (ҳудуд)нинг иқтисодий тизими учун сайёҳлик соҳасининг устуворлик


background image


40

даражасини аниқлаш; - ички, кирувчи ва чиқувчи сайёҳлар оқимининг таҳлилини ўтказиш;

- мамлакат (ҳудуд)нинг сайёҳлик секторидаги ҳаётий муҳим ва асосий муаммолар

доирасини аниқлаш; - сайёҳлик бозоридаги рақиблар доирасини аниқлаш; - сайёҳлик

маҳсулотининг рақобатдаги устуворлиги ва заиф томонларини аниқлаш; - мамлакат

(ҳудуд)нинг сайёҳлик соҳасидаги имкониятларини аниқлаш ва стратегик бозорлар ва аҳоли

қатламини аниқлаш; - фирманинг сайёҳлик бозоридаги максимал самарали ўрнини

белгилаш. Сайёҳлик бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказишдан олдин сайёҳлик

корхонаси ҳал қилиши лозим бўлган асосий масала - соҳадаги ишларнинг асл ҳолатини

максимал даражада акс эттирувчи маълумотларни йиғиш усулини аниқлаш, шунингдек

маълумот йиғиш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган кўрсаткичларни бир тизимга

келтириш. Сайёҳлик соҳасига оид илмий тадқиқотлар, статистик маълумотларнинг

етишмаслиги – сайёҳлик бозоридаги талаб ва таклифнинг ҳолати ҳақидаги аниқ

маълумотларни олишда юзага келадиган муаммоларнинг асосий сабабидир.

REFERENCES

1.

Мирзаев А.Т., Қодиров М. Туристик кластерлар шаклланишининг аҳоли бандлиги

даражасига таъсири // Реал сектор ва хизмат кўрсатиш тармоқларини

модернизациялаш

ёрдамида

минтақаларни

мувозанатли

ривожлантириш

масалалари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Фарғона, 2018. -

177-179-б.

2.

Мирзаев А.Т. Ҳудудларда рекреация объектларидан самарали фойдаланиш орқали

аҳоли бандлигини таъминлаш йўллари // «Ўзбекистонда бозор ислоҳотлари

шароитида банд бўлмаган аҳоли муаммоларини ечишда олий таълим муассасалари

ролини ошириш». Халқаро илмий – амалий конференция материаллари. – Фарғона,

2019. - 97-99-б.

3.

Мирзаев А.Т. Рекреацион – туризм кластерларини яратиш ёҳуд улар орқали

ҳудудларда сайёҳлик тизимини ривожлантириш истиқболлари // Бизнес-эксперт.

Фонд бозорлари фаолияти самараси ва унга тижорат банклари фаолияти таъсири.

Бизнес-Daily медиа. -2017, №12. -21-24-б. (08.00.00 №3).

4.

Kiyamov, A., Khakimova, M., Ochilova, M., Razzakov, T., & Begimkulov, F. (2023).

Roller-combing machine for preparation of combs. In E3S Web of Conferences (Vol. 390).

EDP Sciences.

5.

Juliev, M., Ng, W., Mondal, I., Begimkulov, D., Gafurova, L., Hakimova, M., ... &


background image


41

Saidova, M. (2023). Surface displacement detection using object-based image analysis,

Tashkent region, Uzbekistan. In E3S Web of Conferences (Vol. 386). EDP Sciences.

6.

Khakimova, M. X., & Bo’riyeva, S. Z. (2022). The Amount of Different Forms of Iron

Contained in Soils Formed in Tertiary Reddish Deposits. Texas Journal of

Multidisciplinary Studies, 6, 157-162.

7.

Rakhimov, D., Juliev, M., Agzamova, I., Normatova, N., Ermatova, Y., Begimkulov, D.,

... & Ergasheva, O. (2023). Application of hyperspectral and multispectral datasets for

mineral mapping. In E3S Web of Conferences (Vol. 386). EDP Sciences.

References

Мирзаев А.Т., Қодиров М. Туристик кластерлар шаклланишининг аҳоли бандлиги даражасига таъсири // Реал сектор ва хизмат кўрсатиш тармоқларини модернизациялаш ёрдамида минтақаларни мувозанатли ривожлантириш масалалари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Фарғона, 2018. -177-179-б.

Мирзаев А.Т. Ҳудудларда рекреация объектларидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш йўллари // «Ўзбекистонда бозор ислоҳотлари шароитида банд бўлмаган аҳоли муаммоларини ечишда олий таълим муассасалари ролини ошириш». Халқаро илмий – амалий конференция материаллари. – Фарғона, 2019. - 97-99-б.

Мирзаев А.Т. Рекреацион – туризм кластерларини яратиш ёҳуд улар орқали ҳудудларда сайёҳлик тизимини ривожлантириш истиқболлари // Бизнес-эксперт. Фонд бозорлари фаолияти самараси ва унга тижорат банклари фаолияти таъсири. Бизнес-Daily медиа. -2017, №12. -21-24-б. (08.00.00 №3).

Kiyamov, A., Khakimova, M., Ochilova, M., Razzakov, T., & Begimkulov, F. (2023). Roller-combing machine for preparation of combs. In E3S Web of Conferences (Vol. 390). EDP Sciences.

Juliev, M., Ng, W., Mondal, I., Begimkulov, D., Gafurova, L., Hakimova, M., ... & Saidova, M. (2023). Surface displacement detection using object-based image analysis, Tashkent region, Uzbekistan. In E3S Web of Conferences (Vol. 386). EDP Sciences.

Khakimova, M. X., & Bo’riyeva, S. Z. (2022). The Amount of Different Forms of Iron Contained in Soils Formed in Tertiary Reddish Deposits. Texas Journal of Multidisciplinary Studies, 6, 157-162.

Rakhimov, D., Juliev, M., Agzamova, I., Normatova, N., Ermatova, Y., Begimkulov, D., ... & Ergasheva, O. (2023). Application of hyperspectral and multispectral datasets for mineral mapping. In E3S Web of Conferences (Vol. 386). EDP Sciences.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов