ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
196
БОБУРИЙЛАР МАЛИКАЛАРИ
Усманова Шаходат Ашуровна
Навоий шаҳар №18 умумий ўрта таълим мактабининг Ижодий ва
маданий ишлар бўйича тарғаботчиси
Тел: +998 90 125 48 93.
https://doi.org/10.5281/zenodo.10636923
Аннотация.
Мақолада Бобурийлар маликаларига доир энг сўнгги илмий, бадиий
ва тарихий асарларда акс эттирилиши. Малика Қутлуғ Нигор Хоним Бобурнинг онаси.
Бобурий маликалар:
Хонзода бегим, Гулбадан бегим, Нуржаҳон бегим, Аржуманд
бону, Мумтоз Маҳал бегим (саройнинг кўрки) эди. Жаҳон Оро бегим, Анжуман Оро бегим,
Даҳр Оро бегим ва Кити Оро бегимдир. Малика Дилрас бону Шоҳнавозхоннинг қизи бўлиб,
Бобурнинг Гулбадан бегим исмли қизига бориб туташади. Зебинисо бегим.
Калит сўзлар:
Бобурийлар маликалари,: ижтимоий-“Воқеанома”(“Бобурнома”),
Сарой аъёнлари.
THE QUEENS OF THE BABURIANS
Abstract.
The article reflects the latest scientific, artistic and historical works about the
Baburi princesses. Princess Qutlugh Nigor is the mother of Khanim Babur. Babur's queens were:
Beg Khanzoda, Beg Gulbadan, Beg Nurjahan, Beg Arjumand, Beg Mumtaz Mahal (the queen of
the palace). Jahan Oro Beg, Anjuman Oro Beg, Dahr Oro Beg and Kiti Oro Beg. Princess Dilras
is the daughter of Bonu Shahnavaz Khan, and is married to Babur's daughter Gulbadan Beg. Bey
Zebiniso.
Key words:
Princesses of the Baburis,: social "Event" ("Boburnoma"), courtiers.
КОРОЛЕВЫ БАБУРИЙЦЕВ
Аннотация.
В статье отражены новейшие научные, художественные и
исторические работы о принцессах Бабури. Принцесса Кутлуг Нигор — мать Ханым
Бабура. Царицами Бабура были: Бег Ханзода, Бег Гульбадан, Бег Нурджахан, Бег
Арджуманд, Бег Мумтаз Махал (царица дворца). Джахан Оро Бег, Анджуман Оро Бег, Дар
Оро Бег и Кити Оро Бег. Принцесса Дилрас - дочь Бону Шахнаваз-хана, замужем за
дочерью Бабура Гульбадан-бегом. Бей Зебинисо.
Ключевые слова:
Принцессы Бабуриса: социальное «Событие» («Бобурнома»),
придворные.
Фарғона улусининг ҳокими
Умар Шайх
Мирзо асли Чингизийлар авлодидан
бўлган, Малика
Қутлуғ Нигор Хоним
оиласида дунёга келди. Бобурнинг отаси эса
Умаршайх Мирзо Соҳибқирон Амир Темур авлодидан бўлиб, унинг учинчи ўғли
Мироншоҳ Мирзонинг эвараси бўлган. Бобурнинг онаси
Малика Қутлуғ Нигор Хоним
муғул хонларидан бири Юнусхоннинг қизидир.
Хонзода бегим Умар Шайх Мирзонинг (1456
-
1494) тўнғуч фарзанди,
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг опаси эди. У 1478
-
йилда Андижонда
тўғилди. Унинг онаси
-
Қутлуғ хоним Тошкент хони Юнусхоннинг қизи эди. Хонзода
бегим дид фаросатли, ўткир зеҳнли ва ақл заковат соҳибаси бўлган.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
197
Хонзода бегим айни балоғат ёшида отаси Умар Шайх Мирзо тасодифан жардан
йиқилиб, 1494 йили
фавқулотда ҳалок бўлади. Ота тахтига ўтирган 12-ёшли
Заҳириддин
Муҳаммад Бобур Мирзонинг дарбадарлик даври бошланади. Темурий шаҳзодалар
ўртасида тожу тахт учун аёвсиз кураш авж пайтларида ёш Бобур Мирзо Андижон
тахти учун амакиси Султон Аҳмад Мирзо ва укаси Жаҳонгир Мирзо эди. Укасига
Фарғона улусини ярмини топширади.
Заҳириддин Бобур Мирзо отасининг ҳалокатга учраши, ўзининг бобо мерос
давлатини қайтариб олиш учун эронийлар билан иттифоқ бўлиб, Шайбонийларга қарши
Самарқанд учун курашга киришади. Бу жангларда бир қанча ўзбек султонлари ҳалок
бўладилар. Руҳи тушиб кетган Шайбонийлар Туркистон шаҳрига чекинадилар. Ўн бир йил
темурийлар бўлган шиддатли кўрашда қўлга киритилган Мовароуннаҳр ва Хуросон
уларнинг қўлидан чиқиб кетади.
Қисқа муддатда ғалабани қўлга киритган Заҳириддин Бобур 1501-йили тўғри
Самарқандни ҳам қўлга киритади ва олти ойлар унга ҳукмронлик қилади.
Аммо кўп ўтмай Шайбонийхон қўшин тортиб келиб, Самарқандни қамал қилади. Бу
ҳолат ўзоққа чўзилиб,даҳшатли очарчилик ва ўлим авжига чиқади.
Заҳириддин Муҳаммад
Бобур Мирзо ниҳоят даражада кучсизланиб, ҳатто қамални ёриб чиқиб кетиш
имкониятига эга бўлмай қолади. Унинг кўпгина одамлари шаҳарни ташлаб
қочадилар.
Бор эмиш ажаб шум толеъ менга,
Эсиз умрким. Бўлди зоеъ менга.
Бобур Мирзонинг мураккаб аччиқ қисматидан эзилиш руҳияти акс этган “Кўнгул
изҳори”да ўз мақсадларидан қониқмаган ҳолатини биз билан баҳам кўради.
Мирзо Бобурнинг ҳаётий жасорати, ҳарбий маҳорати, ўлкан салтанатга асос солган
Ҳиндистон архитектура меъморчилик санъатига етти хазинанинг бири сифатида “Тож
маҳал”ни яратиши, сиёсий фаолияти, бебаҳо назмий меъроси, Муфассал “Аруз” рисоласи
беқиёс “Бобурнома” асари тарих саҳифаларидан мангу ўрин олгандир. Бизнинг
ватандошимиз аждодларимининг шон шуҳрати бизнинг ижодий ва маънавий сабоқ
олишимизга маърифий хизмат қилади.
Айирғил мени жумла ҳамроҳдин,
Юзумни эвурм мосиваллоҳдин
1
.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тасаввуфона “Шоҳликни дарвишликка
алмаштирган кўнгул изҳори байтида ифодалаган муножоти эса Оллоҳ таолонинг буюк
марҳамат ва инояти тараннуми, унинг устига сочилган ҳидоят нурдир...
Ана шундай оғир вазиятта қолганида Шайбонихон Бобур Мирзога сулҳ таклиф
қилганлиги ҳақида “Воқеанома”(“Бобурнома”) қўйидагича тасвирлайди: “Бу маҳалда
Шайбонихон сулҳ сўзини арога солди. Агар бир тарафдин умидворлик бўлса эди, ё заҳира
бўлса, сулҳ сўзига ким қулоқ солар эди. Зарурат бўлди, сулҳгина қилиб, кечадин икки паҳр
бўла алломалар/ Заҳириддин Бобур Мирзо 1483-1530 ёвушиб эдиким, Шахзода
дарвозасидан чиқилди. Волидам хонимни олиб чиқдим. Яна икки хотин киши чиқди: бири
1
В.Раҳмонов варианти.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
198
Бичка халифа эди, бири Минглик Кўколтош эди. Менинг эгачим
Хонзода бегим
ушбу
чиққанда Шайбонихоннинг илкига тушди.
Лекин бу воқеа аслида Шайбонихон
Хонзода бегим
ни ўзига хотинликка сўраган.
Агар Бобур Мирзо шунга розилик берса, у ҳолда ўз ҳарамини Самарқанддан саломат олиб
чиқиб кетишига имконият яратиб беражагина айтган.
Бу воқеани Бобур Мирзонинг қизи-
Гулбадан бегим
, ўзининг “Ҳумоюннома” номли
асарида қўйидагича тасвирлайди: “Ана шундай вақтда Шоҳибек (Шайбонийхон) хон агар
ўз эгачингиз Хонзода бегимни менга хотинликка берсангиз, орамизда сулҳ тузилади ва
ҳамжиҳатлик алоқалари ўрнатилади”, деб ёзади. Шундай қилиб, Шайбонийхон никоҳига
киради ва ундан бир ўғил кўради. Исмини Хуррамбек деб атайдилар, Шайбонийхон
қатилидан сўнг Хонзода бегим укаси Заҳириддин Бобуршоҳнинг саройи Қобулга қайтиб
келади. Кўп ўтмай ўғли Хуррамбек ҳам вафот этади.
Хонзода бегим
ўзининг ақл идроклиги
ва тадбиркорлиги натижаси ўлароқ,
сарой маликалари
орасида юксак эътиборга эга
бўлади.
Хонзода бегим
Бобуршоҳ ва унинг тахт вориси Ҳумоюн шоҳ саройида маслаҳатчи
вазифасини бажарган. Нуржаҳон бегим Жаҳонгиршоҳ салтанатида доно маслаҳатчи эди.
Нуржаҳон бегим
мамлакатнинг ижтимоий, маданий ҳаётига доир кўпгина эзгу
тадбирларни бажарган. У ихтирочи ҳам эди, чунончи, гулоб ва “атри безакларини яратди
Сарой аъёнлари орасида унинг обру эътибори кун сайин ошиб борарди. Тарихий
манбаларга кўра, Жаҳонгиршоҳ суюкли хотини
Нуржаҳон бегим
шарафига “
Нури
Жаҳонин
” деб аталган 12 граммли олтин танга зарб эттирган. “Мунтахаб ут таворих”
муаллифи Нуржаҳон бегимнинг шоҳ билан қилган мушоираларидан (Жаҳонгиршоҳ ҳам
ғазаллар битган) бир нечасини кўрсатиб ўтган. Бу шеърларни ўқиган киши
Салтанатни вақтинча
Нуржаҳон бегим
бошқарар эди. У ўз ниятларини амалга
ошириш мақсадида Жаҳонгиршоҳга содиқ лашкарбоши Махобатхонни саройдан четлатиб,
Бенгалияга жўнатади ва мол мулкини рўйхатга олдиради. Бундан норози бўлган
Махобатхон салтанатга қарши бош кўтаради. Шу воқеадан саъл вақт ўтгач, Жаҳонгиршоҳ
Нуржаҳон бегим
билан бирга пойтахтдан Қобулга қараб сафарга чиқади. Махобатхон
ражпутли қўшини билан йўлга чиқиб, Шоҳ қофиласини (карвон) ўраб олади.
Махобатхоннинг барча шартлари Жаҳонгиршоҳ тарафидан ночор қабул қилинади.
Нуржаҳон бегим
Махобатхонга қаршилик кўрсатмоқчи бўлади, кучлар тенг эмаслигига
кўзи етгач, макр ҳийла йўлини қидиради. Шоҳ карвони Махобатхон назорати остида
Қобулга қараб йўл олади. Қобулга кирилгач,
Нуржаҳон бегим
Жаҳонгиршоҳни
Махобатхон соқчилари қўлидан қутқариб олади ва Қобул қўшинини Махобатхонга қарши
қўяди. Махобатхон учун кўчишдан бошқа чораси қолмайди. У Қобулдан қочиб Деканга
боради ва шаҳзода Хуррамга қўшилади.
Аммо бу вақтда шаҳзода Хуррамнинг аҳволи оғирлашиб, Эронга қочиб ўтиш
фикрида юради. Бироқ, 1626-йил октябр ойида акаси баланд шаҳзода Парвезнинг тўсатдан
вафот этиши унинг сўнган умидларини яна жонлантириб юборади. 1627-йил Жаҳонгиршоҳ
Кашмир бўйлаб саёҳатга чиқади. Саёҳатдан қайтаётиб, хасталаниб йўлда вафот этади ва
Лоҳурда дафн этилади. Бу хабарни эшитган шаҳзода Хуррам тахтни эгалаш учун Декандан
Аграга йўл олади. Шаҳзода Хуррам Аграга етиб келгунга қадар унинг қайнотаси Осафхон
муваққат равишда марҳум шаҳзода Ҳусравнинг ўғли Довар Бахшни тахтга ўтқазади.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
199
Зебинисо бегим
Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳнинг панневараси Абу Зафар
Муҳийиддин Аврангзеб Оламгирнинг қизидир. Унинг онаси
Дилрас бону
Шоҳнавозхоннинг қизи бўлиб, Бобурнинг
Гулбадан бегим
исмли қизига бориб туташади.
Зебинисо бегим
(1048-ҳижрий йил шаввол ойи) 1639-йил мелодий, феврал ойида
Деҳлида тўғилган.
Бобурийлар салтанатида, жумладан ҳукмдор Шоҳи Жаҳон даврида мамлакат
ҳаётида муҳим ўрин тутган аёллардан бири
Аржуманд бону (Мумтоз Маҳал
) эди.
Аржуманд бону
тахминан 1594 йилда Машҳадда тўғилган. У асли Эронлик бўлиб, бобоси
ва ота онаси камбағаллик юзасидан Ҳиндистонга кўчиб келиб, Акбаршоҳ мулозаматига
хизматга киради. 1611-йилда
Аржуманд бону
нинг аммаси
Нуржаҳон (Меҳринисо
)
Жаҳонгиршоҳга турмушга чиққач,
Аржуманд бону
нинг бобоси Эътиқод уд Давла бош
вазирлик мансабига ўтади, Эътиқодхон (Осафхон) эса сарой бошқарувчиси лавозимига
кўтарилади. 1613-йили 19 ёшли
Аржуманд бону
21 ёшли шаҳзода Хуррамга (Шоҳ Жаҳон)
турмушга чиқади. Ўткир ақл идрок ва дид фаросат соҳиби
Аржуманд бону
тез кунда
тадбиркорлиги, нозик табиати, иффати ва тенгсиз хуш латофати билан сарой аёллари
ўртасида катта эътибор қозонади. Шунингдек Жаҳонгиршоҳ
Аржуманд бону
ни ниҳоятда
эъзозлар эди. Чунки Жаҳонгиршоҳ билан шаҳзода Хуррам ораларида вужудга келган айрим
келишмовчиликларни Аржуманд бону ҳал қилишга киришар ва бу ишнинг уддасидан
чиқар эди. Ана шундай мулоҳазали ва оқибатли ҳатти ҳаракатлари табиийки, бундай эзгу
хизматлари эвазига ҳар икки томоннинг эътироф ва илтифотига сазовор бўлади. Натижада
кўп ўтмай саройда
Аржуманд бону, Мумтоз Маҳал бегим
(саройнинг кўрки) дея атала
бошланди.
Аржуманд бону
га берилган ушбу ном унга шон шуҳрат келтириб жаҳонга
машҳур қилди ва номи тарих саҳифаларига кўчди.
Мумтоз Маҳал бегим
яхши кунларда ҳам, оғир дамларда ҳам, ҳарбий сафарларда
ҳамэрига вафодор ёр, собиқ ҳамроҳ ва жафокаш ҳамдард бўлди. У қисқа умри давомида 14
нафар фарзанд кўрди. “Тазкират ул ҳавотин” асарида ёзилишича, Мумтоз маҳал бегимнинг
дунёда қолдирган фарзандлари саккиз нафар тўрт қиз ва тўрт ўғил бўлиб, қолган олти
нафари ёшлигида нобуд бўлган. Унинг ўғиллари Доро Шукуҳ(1616-1661), Аврангзеб (1618-
1707) Мурод Бахш (1621-1658),
Жаҳон
Оро бегим, Анжуман Оро бегим, Даҳр Оро бегим
ва Кити Оро бегимдир
. Малика
Мумтоз Маҳал бегим
Шоҳ Жаҳон ҳукмронлигининг
тўртинчи йили, яъни 1631 йил 17 июн чоршанба куни навбатдаги сафар чоғида,
Вурҳонпурда 14 фарзандини туғиш пайтида 38 ёшида вафот этди.
Мумтоз Маҳал бегим
ҳаёт билан видолашган, эри Шоҳ Жаҳондан фарзандларига меҳрибон бўлишни, бундан
буён бошқа уйланмасликни ва ниҳоят, унга атаб, дунёда тенги йўқ улуғвор, ҳашаматли
мақбара бунёд эттиришни илтимос қилди.
Мумтоз Маҳал бегим
ўлим олдидан ўз болалари билан видолашаркан, Шоҳ
Жаҳоннинг аҳволидан хабардор бўлиб, унга ғамхўрлик қилиб туришни ўзининг катта қизи
–
Жаҳон Оро бегим
зиммасига юклайди. Шоҳ Жаҳон севикли рафиқаси
Мумтоз Маҳал
бегим
нинг васиятларига тўла амал қилади. Зотан, у кейинги 36 йиллик умри давомида
уйланмай ўтади. Мунис ва вафодор рафиқасининг номини абадийлаштириш мақсадида,
унга атаб ялтироқ оқ мармардан ҳашаматли мақбара қурдиради. Агра шаҳридаги улкан
мақбаранинг қурилишига йигирма минг мутахасис уста ва ишчилар жалб қилиниб, 18 йилда
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
200
қуриб битказилди. Бу улуғвор обида – “севги ва вафо” қасрининг қурилишига 40 миллион
рупия маблағ сарфланган.
Айнан инсон ҳаёти ва унинг келажаги учун жавобгарлик шукуҳи оила аъзолари
ўртасида эмоционал тенгликни таъминлаш-ишончли мулоқот, бир-бирини аҳлоқий,
маънавий, ҳиссий қўллаб-қувватлаш, уларда хотиржамликни ҳис қилишни таъминлаш
мақсадидаги оила муқаддаслигини кўриб ўрнак олиш. Регулятив-бошқарув,ҳозирги оила
кодексимиз учун ҳам тўлиқ жавоб беради.
REFERENCES
1. Boltaboev H. Xorijda Boburshunoslik. –T.: 2008.
2. Ibrohimov A. Boburnoma-buyuk asar. –Toshkent: 2000.
3. Qoraboyev M. Boburiylar sulolasi haqida yangi badiiy asarlar. Maqola. Namangan 2018.
4. Dilorom salohiy. Boburning buyuk e’tiqodi. Samarqand 2019.
