THEORY AND STRUCTURE OF MUSEUM COMMUNICATION

HAC
Google Scholar
To share
Musurmonov, S. (2024). THEORY AND STRUCTURE OF MUSEUM COMMUNICATION. Modern Science and Research, 3(2), 419–424. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/29331
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, the theoretical foundations of museology, various directions of museum activity, museum communication, activities and practices of world museums, theoretical and practical problems, methodological research, organization of scientific research work and their importance are scientifically justified on a large scale.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

419

МУЗЕЙ КОММУНИКАЦИЯСИ НАЗАРИЯСИ ВА ТУЗИЛИШИ

Мусурмонов Сарвар

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти тютори.

https://doi.org/10.5281/zenodo.10653141

Аннотация. Мазкур мақолада музейшуносликнинг назарий асослари, музейлар

фаолиятининг турли йўналишлари, музей коммуникацияси, жаҳон музейлари фаолияти ва
таржибалари, назарий ва амалий муаммолар, услубий изланишлар, илмий тадқиқот
ишларини ташкил этиш ва уларнинг аҳамияти кенг миқёсда илмий асослаб берилган.

Калит сўзлар: Музей, коммуникация, илмий тадқиқот, ахборот технологиялари,

назария, лойиҳа.

THEORY AND STRUCTURE OF MUSEUM COMMUNICATION

Abstract. In this article, the theoretical foundations of museology, various directions of

museum activity, museum communication, activities and practices of world museums, theoretical
and practical problems, methodological research, organization of scientific research work and
their importance are scientifically justified on a large scale.

Key words: Museum, communication, scientific research, information technology, theory,

project.

ТЕОРИЯ И СТРУКТУРА МУЗЕЙНОЙ КОММУНИКАЦИИ

Аннотация. В данной статье на широком научном обосновании научно обоснованы

теоретические основы музеологии, различные направления музейной деятельности,
музейное общение, деятельность и практика музеев мира, теоретические и практические
проблемы, методологические исследования, организация научно-исследовательской
работы и их значение. шкала.

Ключевые слова: Музей, коммуникация, научные исследования, информационные

технологии, теория, проект.

Музейшунослик амалиётининг умумий мажмуига коммуникация тўғрисидаги

тушунчанинг киритилиши, унга ёндашиш услуби дейилади. Музей фаолиятига янгича
услубларни тадбиқ этишга қарши чиқувчилар ҳам топилади. Эски услубда
фикрловчиларнинг гумонларини тарқатиб юбориш учун янги услубнинг асл моҳиятини
очиб бериш ҳозирги пайтда талаб қилинади.

Музей коммуникацияси – музей ва жамият ўртасидаги ахборот узатиш жараёнидир

[1]. Бизнингча, булар икки хил бўлиб, биринчиси 1949 йилда Клод Шеннон томонидан
ишлаб чиқарилган алоқанинг математик назарияси, яъни унда маълумот етказиб бериш
ишининг асосий элементлари белгиланган: алоқа канали, узатгич, қабул қилувчи, шовқин
ва манзил эгаси. Иккинчи манба канадалик олим Маршалл Маклюэн концепцияси бўлиб,
1960 йилда чоп этилган қатор ишларида инсон жамияти ривожини ўз ичига олган: тил,
йўллар, пул, телевидение, компьютер, босма нашрни оладиган коммуникация воситалари
ривожи сифатида кўриб чиқишни таклиф этди. Демак, Шеннон ва Маклюэн қарашларининг
бирикиши натижаси эса “коммуникация” тушунчасининг турли билим соҳаларида
тарқалишига олиб келди[2].


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

420

Коммуникация ахборот берувчи ва қабул қилувчи орасидаги алоқа яратувчи тизим,

деган маънони англатади. Коммуникация монолог ёки диалог тариқасида бўлиши мумкин.

Музей коммуникациясининг назарий асосини амалда кўз олдимизга келтириш учун

унинг амалий шакли ўз ичига: назария, тарихини, лойиҳадаги тадқиқот ишини қамраб
олади. Шуларга асосан музей ишидаги коммуникацион ёндашиш назарияси амалда тадбиқ
этиш услуби яратилади яъни, музей амалиётига коммуникатив ёндашишнинг назарий
асослари кириб келиши орқали жамиятда муҳрланиб қолган музей тўғрисидаги тарихий,
назарий ва анъанавий тушунчаларга янгича изоҳ берилади ҳамда тарихдан бизгача етиб
келган музей фаолиятида ишлатиладиган баъзи поэтик иборалар ва сўзларнинг меъёридан
ортиқ ишлатилишига барҳам берилади.

Дарвоқе, музей фаолиятига коммуникацион ёндашувнинг амалий жараёнида эса

мавжуд шароитни ҳисобга олган ҳолда ўрганиш, режалаштириш ва ташкил этиш кўзда
тутилади. Демак, унинг лойиҳавий шаклини амалга оширишда янги тузилмаларни тадбиқ
этиш, ишнинг янгича ташкилий усулларини қўллаш кабилар тушунилади.

Шунингдек, музей фаолиятини лойиҳалаштиришда коммуникатив ёндашишнинг

яна бир усули - унинг жиҳози, кўргазмаси ва экспонатининг сценарийсини яратиш ҳамда
ўзига хос тарихи, хусусияти, маданий аҳамияти ва тилини акс эттиришга уриниш лозим.

Буларни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Маълумки, музейдаги ҳар бир ашё ўз-ўзидан

йиғилиб, сақланмайди. У мутахассислар томонидан муҳим қадриятга эга бўлган ашё
сифатида маълум мақсадни кўзлаган ҳолда музейнинг доимий кўргазмасига айланади ва
музейга ташриф буюрувчилар бу экспонатларни завқ-шавқ билан қабул қилиб, баҳо
беришади.

Модомики музей мутахассислари иштирокида томошабинлар учун намойиш

қилинаётган ашёнинг асл қадр-қиммати тўлиқ тушунилиб, унга тўғри баҳо берилмаса,
орада англашилмовчилик вужудга келади ва мулоқот бузилиши мумкин. Бизнингча, ўзаро
мулоқотнинг бузилишига йўл қўймаслик учун, ашёга баҳо беришда эҳтиёткорлик талаб
қилинади, айрим холларда холис баҳо беришга учинчи тараф таклиф қилиниши мумкин.

ХХ асрнинг 60-йилларида жаҳон музейшунослигида коммуникатив назарияни

канадалик олим Дункан Камерон биринчи бўлиб ишлаб чиқди. Унинг назариясига кўра
музейга бошқача кўз билан қараш, яъни бу жойга келувчи музей экспонатлари билан
мулоқот ўрнатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган маскан сифатида ёндашишга олиб
келди. Бундай мулоқот асосида музейга ташриф буюрувчидан нарсаларнинг “тилини
билиш” талаб қилинса, кўргазма намойишининг ташкилотчиларидан нарсаларни сўзсиз
тушуна оладиган қилиб намойиш этилса айни муддао бўлар эди.

Демак, масалага бундай ёндошиш бир тарафдан музей фаолиятини моҳирона ташкил

этиш, яъни нарсаларни тўплаш ва сақлашни талаб даражасида таъминлаш имкониятини
яратиш, иккинчи томондан музей билан одамлар орасида мулоқот муҳитини яратиш
ниҳоятда муҳим эди[3].

Бу иш энг аввало намойиш эта олиш муаммосига оид бўлиб, асосий юк ва вазифалар

тасвирий мулоқот санъатини моҳирона амалга ошира оладиган дизайнер рассомлар
зиммасига тушади. Шунингдек, бу жараёнда музей ходимлари зиммасига тушадиган
вазифага кўпроқ урғу берилади. Чунки, улар экскурсоводларга ўхшаб экспозицияга


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

421

жойлаштирилган экспонатлар маъносини сўз орқали ифодалаб бериш билан бирга,
музейдан берилаётган ахборот томошабинларнинг ўзлари тушуниб олишлари ва
англашларига ёрдам беради. Демак, айни пайтда ўзаро алоқани таъминлаш лозимлигини
ҳам унутмаслик керак. Буни таъминлаш билан музей психологи ва социологи шуғулланади.

Уларнинг вазифасига (илмий ходим ва рассомлар ёрдамида) намойиш этиш

жараёнларининг таъсирчанлигини ошириш (музей педагоглари ёрдамида) орқали музейлар
коммуникациясини ривожлантириш киради.

Шундай қилиб, музей коммуникацияси назарияси асосида намойиш қилиш

тажрибасига кўра, музей педагогикаси ҳамда ижтимоий психологик тадқиқотлар ётади.

Музейдаги экспонатлар маълум даврда жамиятда юз берган воқеаларни ашёвий

далиллар сифатида сақлайди. Ўрни келганда, бирор маданий ёки тарихий воқеани исботлаш
учун улардан далил сифатида фойдаланилади. Бунда воқеанинг ўзи эмас, балки намойиш
қилишдан мақсадни англаш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шу турдаги ахборотларни
моҳиятини англаб олишга интилишнинг ўзига хос хусусияти, уни яққол намойиш қила
олишига ҳам боғлиқдир. Музей экспонатларини намойиш этишда янги усуллар ҳам
қўлланилмоқда. Музейга келувчилар орасида кўзи ожизроқлар ҳам бўлиши мумкинлигини
ҳисобга олиб, намойиш қилишнинг ноанъанавий усулларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Электрон мосламалар ёрдамида ашёларга виртуал шакл бериш орқали турли

тоифадаги одамларга, ҳатто болаларга ҳам таассурот қолдириш мумкин бўлмоқда.

Ҳозирги даврда мамлакатнинг бир қанча музейларида ахборот тизимини секин-

асталик билан шакллантириш жараёнлари давом этмоқда. Биринчидан, компьютерлар,
ахборот технологияси ва музей ишини ташкил этишдаги замонавий техника воситалари
музейлар фаолиятини тубдан ўзгартириб юборди. Иккинчидан, янги технологияни
ишлатиш бир мунча молиявий маблағни жалб қилишни тақозо қилади. Шунга қарамасдан,
бу жараённи четлаб ўтишнинг иложи йўқ. Учинчидан, музей фаолиятини
компьютерлаштириш анча қулайликларни яратмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бизнингча, компьютерлаштириш ҳамма музейларда ҳам бир

хилда амалга оширилмайди. Буни изчиллик билан талаб даражасида амалга ошириш учун:
музей маъмуриятига; илмий ходимлар салоҳиятига; музейнинг молиявий аҳволига
боғлиқлигини ҳисобга олиш керак.

Музей ишини компьютерлаштиришга барча ходимлар ва илмий мутахассисларнинг

қизиқишлари ҳамда ҳиссаларини қўшишлари орқали эришиш мақсадга мувофиқдир.

Шунинг учун ҳам музейнинг барча жабҳаларида компьютерлаштиришнинг амалга

оширилиши лозимлигига эътибор бериш керак.

Айтиш жоизки, ахборотлаштиришнинг глобал турлари ҳаётимизга жадал тарзда

кириб келмоқда. Булардан бири Интернет тармоғи бўлиб, дунёдаги миллионлаб
компьютерларни бир-бирига боғлаб туради. Улар икки синфга бўлинади: 1. Ахборотни
компьютерларга тарқатувчи тармоқ (Интернет тармоғи сервери); 2. Ахборотни қабул қилиб
олувчи тармоқ (Интернет терминали).

Бу тармоқдан музей ходими жуда кўп фойдали маълумотларни топиши мумкин.
Булар: қизиқтираётган савол юзасидан энг янги ахборотлар (NEWS ёки

конференциялар); бошқа ҳамкасблар билан «жонли» мулоқот қилиш (Email); кўргазмалар


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

422

тайёрлашда ишлатиш мумкин бўлган бой ахборотдан фойдаланиш; музей жиҳозларини
ҳисобга олиш, кўпайтириш ва илмий ишларни ёзиш осонлашади.

Тармоқдан ахборот олиш жуда осон кечади: ҳар қандай компьютерни Интернет

компьютерига айлантириш, модем орқали эса Интернетга уланиш мумкин. Интернетга
музей ахборотини жойлаштириш бироз мураккаброқ тарзда амалга ошади. Бунинг учун
музейнинг электрон версиясини яратиш лозим бўлади. Музейнинг версиясини Интернетга
киритиш орқали унинг кенгроқ танилишига ёрдам беради. Яъни: музейнинг довруғи ошади;
Интернетда музейнинг акси пайдо бўлади. Шу орқали у дунёга танилади; ҳамкорликда
кўргазмалар уюштириш имкониятлари кўпаяди; музейнинг маънавий-маърифий аҳамияти
янада орта боради.

Интернет технологик мультимедиа билан узвий боғлиқдир. Бу орқали бериладиган

ахборотларнинг турли воситаларидан фойдаланиш айни муддаодир. Яъни, матн, тасвир,
видео, аудио сифатида юбориш ёки қабул қилиш мумкин. Кўпчилик компакт дискларда
тарқатиладиган мультимедиа дастурларини яхши билади. Бундай дастурлар махсус
фирмалар томонидан ишлаб чиқилади, аммо мураккаб жараён ҳисобланади. Бу ҳолда музей
маҳсулот ўрнига ўзидаги мавжуд ахборотни узатиб бартер усулини қўллайди. Бундай
дисклар музейнинг ўзида СD яратувчилари томонидан сотилиши мумкин. Мультимедиа
дастурларини болаларбоп тарзда тайёрлаш ёки музейда намойиш қилиш ҳам жуда
қизиқарли бўлади. Булар махсус терминал ёки видеоблок сифатида тайёрланиши ва ташриф
буюрувчиларга ахборот беришда ишлатилиши мумкин[4].

Ҳар бир йўналиш алоҳида ривожланиб бориши билан бирга, барча музейлараро

ягона ахборот тизими шаклланади. Мультимедиа дастури ва халқаро тизим орқали
масофадан ўқитиш технологияси ривожланиб боради. Ахборот терминаллар ва махсус
серверлар орқали маҳаллий тизимни ишга солиб мижозларга ахборот хизмати ёки
экскурсиялар уюштириш мумкин бўлади. Яқин келажакда Интернет орқали тушган
талаблар асосида кўргазмалар уюштириш имконияти туғилади. Тизим орқали чипталарни
банд қилиш ва томошаларни буюртма қилиш мумкин бўлади. Шунингдек музей
ахборотидан фойдаланишни кузатиш ва ҳимоя қилиш, касса хизматини кўрсатиш,
компьютер орқали музей экспонатларини таъмирлаш ва ўрганиш юзасидан илмий ишларда
фойдаланиш ҳам мумкин бўлади. Бугун биз шакллантираётган компьютер тизимлари
музейимизнинг келажакдаги мукаммал тизимига асос бўла олади ва музей ходимларининг
меҳнатини енгил қилиб, янги қирраларини очиб беради. Демак, бу борада йўлдан
адашмасдан, тўғри йўналиш билан фаолият кўрсатиш керак.

Дарҳақиқат, илғор технологиялар барча музей хизматларига фаол таъсир кўрсатади.
Улар қайта ишлаш ва визуал ахборот олиш ҳамда янги воситаларни қўллаш,

тасвирлар ва маълумотлар банкини яратиш, ёзишнинг рақамли тасвир ва ёзувлар
услубларини ишлатишда қуйидаги кўринишлар лозим бўлади: интерактив таълим
дастурларини ишлаб чиқиш; материалларнинг электрон нашри; экспозицияни
лойиҳалаштириш; ахборотлар алмашуви; консервациялаш воситаларининг илмий-амалий
таҳлили, маълумотлар базасида ахборотни сақлаш ва компакт-дискларга ёзиш;
компьютер технологияларини қўллаш асосида музей лойиҳаларини ишга тушириш
назарда тутилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

423

1994 йилда Европа Иттифоқи давтлатларида Videomuseum электрон визуал каталоги

яратилди. У санъатшунос-мутахассислар учун мўлжалланган эди. Мазкур каталог
видеодиск билан боғланган маълумотлар компьютер банки бўлиб, Европа музейларида
сақланаётган ХХ аср санъат асарларининг таҳлилий маълумотларини ўз ичига олган эди.

Clearighouze номли ахборотни синтезлаштириш ва таҳлил этиш маркази санъат

асарларини ҳужжатлаштиради ва намойиш этади. У маълумотларнинг Халқаро банки
бўлиб, Нью-Йоркдаги Метрополитен музейининг Томас Дж.Уотсон кутубхонасида
жойлашган. Маълумотлар базаси икки файл: ҳужжатларнинг библиографик кўрсатмаси ва
агентликлар ҳамда дастурларнинг ахборот маълумотномасидан иборатдир.

Компьютер графикаси аста-секинлик билан музей фаолиятининг узилмас қисмига

айланиб бормокда. Масалан, Франциядаги Клюни аббатлигидаги харобалар билан
танишиш эндиликда уч ўлчовдаги қўшимча ҳаракат орқали томошабинга харобанинг
йўқолган ички ва ташқарисида йирик пропорциялар ҳақида унутилмас тассавур беради.

Қайд қилиш жоизки, 1994 йилда Гетти консервациялаш институти томонидан

ташкил этилган “Нефертитининг виртуал хақиқати” кўргазмаси ўзига хос бўлиб, у
Нефертити мақбарасининг топилган даври, яъни 1904 йилдаги ҳолати ҳамда 1992 йилдаги
таъмирдан кейинги ҳолатини кўришга имкон беради. Мақбара устидаги иероглиф
ёзувларини ўрганиш, шунингдек консервация муаммоларини ечишда қўлланиладиган
усулларни аниқлашга ёрдам беради.

Бизнингча, илмий ва ташвиқот-тарғибот йўналишларида қуйидаги ишларни олиб

бориш зарур: Музей ходимлари ўзларининг илмий салоҳияти ҳамда бошқа илмий муассаса
тадқиқотчилари билан биргаликда музейларда сақланаётган манба ва ёдгорликларни чуқур
ўрганишлари орқали халқимизнинг маънавий, аҳлоқий, мафкуравий ҳаётининг тарихий
илдизлари ҳақида асарлар яратиш, матбуот, телевидение ва радиода қизиқарли чиқишлар
билан халқимизнинг, айниқса ёшларнинг баркамоллиги ҳамда миллий меросимизни
қадрлаш руҳида тарбиялашга эришиш, айни муддаодир.

Хулоса қилиб айтганда, музей ишини янада фаоллаштиришда томошабинларнинг

ўзаро алоқаси, яъни коммуникация масалаларини ҳал этиш муҳим муаммолардан
ҳисобланади. Бу борада назарий-амалий асосларини ҳисобга олган ҳолда музей фаолиятини
ўрганиш, режалаштириш ва ташкил этишни лойиҳалаштириш назарда тутилади. Музейлар
ишининг ахборот тизимини шакллантириш ҳозирги даврда муҳим бўлиб,
компьютерлаштириш, уларни Интернет тармоғига улаш, мультимедиа дастурлари ва
мамлакат музейлараро ягона ахборот тизимини шакллантириш орқали масофадан ўқитиш
технологияларини ривожлантириш долзарб бўлиб қолишини унутмаслигимиз лозим, деб
ўйлаймиз.

REFERENCES

1.

Исмаилова Ж. Музейшунослик атамаларининг изоҳли луғати. Тошкент. “Turon zamin
ziyo”, 2016. 42-б.

2.

Исмаилова Ж., Нишанова К., Мухамедова М. Музей ва жамият. Дарслик. Тошкент,
2015. 24-б.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

424

3.

Исмаилова Ж. Замонавий музейшунослик асослари. Тошкент. “Turon zamin ziyo”,
2016. 59-б.

4.

Исмаилова Ж., Муҳамедова М. Замонавий жаҳон музейшунослиги. Ўқув қўлланма.
Тошкент, 2014. 284-б.

References

Исмаилова Ж. Музейшунослик атамаларининг изоҳли луғати. Тошкент. “Turon zamin ziyo”, 2016. 42-б.

Исмаилова Ж., Нишанова К., Мухамедова М. Музей ва жамият. Дарслик. Тошкент, 2015. 24-б.

Исмаилова Ж. Замонавий музейшунослик асослари. Тошкент. “Turon zamin ziyo”, 2016. 59-б.

Исмаилова Ж., Муҳамедова М. Замонавий жаҳон музейшунослиги. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2014. 284-б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов