ADDRESSING WORDS AND HISTORICAL TERMS USED IN RELATION TO WOMEN IN CENTRAL ASIA

HAC
Google Scholar
To share
Xidirova, N. (2024). ADDRESSING WORDS AND HISTORICAL TERMS USED IN RELATION TO WOMEN IN CENTRAL ASIA. Modern Science and Research, 3(2), 1076–1083. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/29536
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, references to women in the Middle Ages are analyzed with reference to words and historical terms. The ancient Turkic peoples also reported on the feminine gender, title, epithet and adjectives denoting origin and Khasabi.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1076

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН МУРОЖААТ

СЎЗЛАР ВА ТАРИХИЙ АТАМАЛАР

Н.Ў.Хидирова

т.ф.н.дотцент,

ТДПУ “Ўзбекистон тарихи” кафедраси ўқитувчиси.

тел: 90 988-02-34.

https://doi.org/10.5281/zenodo.10694474

Аннотация.

Мазкур мақолада ўрта асрларда аёлларга нисбатан қўлланилган

мурожаат сўзлар ва тарихий атамалар манбаларга таяниб таҳлил этилган. шунингдек,
Қадимги туркий халқларда аёл жинси, унвони ҳамда насаби ва ҳасабини билдирувчи
эпитет ҳамда сифатлар ҳақида маълумотлар берилган.

Калит сўзлар:

она, опа, сингил, буви, хола, қиз, малика, урф-одат, ижтимоий, оила.

ADDRESSING WORDS AND HISTORICAL TERMS USED IN RELATION TO

WOMEN IN CENTRAL ASIA

Abstract.

In this article, references to women in the Middle Ages are analyzed with

reference to words and historical terms. The ancient Turkic peoples also reported on the feminine
gender, title, epithet and adjectives denoting origin and Khasabi.

Keywords:

mother, sister, grandmother, aunt, daughter, queen, tradition, society, family.

ОБРАЩЕНИЕ К СЛОВАМ И ИСТОРИЧЕСКИМ ТЕРМИНАМ, ИСПОЛЬЗУЕМЫМ

ПО ОТНОШЕНИЮ К ЖЕНЩИНАМ В ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ

Аннотация.

В этой статье упоминания о женщинах в средние века анализируются

со ссылкой на слова и исторические термины. древние тюркские народы также сообщали
о женском роде, титуле, эпитете и прилагательных, обозначающих происхождение и
хасаби.

Ключевые слова:

мать, сестра, бабушка, тетя, дочь, королева, традиция,

общество, семья.


Ўзбек тили тарихидан маълумки, қон-қариндошлик билан боғлиқ терминлар келиб

чиқиш тарихига кўра қадимий бўлиб, улар туркий халқларда қабила-уруғчилик
муносабатлари шаклланаётган дастлабки босқич даврини ифода этувчи атамалар сифатида
яратила бошлаган

1

. Аёлларга нисбатан қўлланилган мурожаат сўз ёки шаклларни насаб ва

ҳасабига кўра, қуйидагича тасниф қилиш мумкин:

● қариндошлик даражалари (насабига қараб);
● ижтимоий аҳволи ва бажарган вазифасига қараб номланишлар (ҳасабига

2

қараб).

1

Жалилова Н. Ўзбек тилида қон-қариндошлик терминларининг пайдо бўлиш даврига кўра типологияси.

Uluslararası Türk Lehçe Araştırmaları Dergisi (TÜRKLAD) Cilt 1 Sayı 1, 2017 s. 1–14.

https://dergipark.org.tr/tr/

;

«Авесто» бўйича қариндошликнинг тўққиз босқичи қайд этилган: 1) ота-оналар; 2) фарзандлар; 3) ака-ука ва
опа-сингиллар; 4) бобо ва буви; 5) неваралар; 6) тоғалар ва холалар; 7) амакиваччалар ва аммаваччалар; 8)
жиянлар; 9) ака-ука ва опа-сингил неваралари. Зардушт таълимотида қариндошлик муносабатлари оталик,
меросхўрлик, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар, қонунларни бузганликдаги жавобгарлик масалаларини тартибга
солишда катта аҳамиятга эга бўлган. Қаранг: Ртвладзе Э.В., Саидов А.Х., Абдуллаев Е.В. Қадимги Ўзбекистон
цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. Тошкент. 2001. – Б.229.

2

بسح -

юқори табақага мансублик, номланиш; асл насаб, қадр-қиммат. Персидско-Русский словарь. Под

редакцией Ю.А. Рубинчика. Москва. – С.503.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1077

Марказий Осиё халқлари урф-одат ва анъаналарига мувофиқ аёлнинг оила ва

жамиятдаги мавқеи асосан ёши билан боғлиқ бўлган. Чунки аёлнинг улғайган сари
оиладаги мавқеи ҳам ошиб борган ва унинг фарзандли бўлиши эса бу ҳолатнинг янада
мустаҳкамланишига хизмат қилган

3

. Қадимдан Шарқда аёл, энг аввало, она сифатида

улуғланган, шу боис аёллар кўп ҳолларда сабр-бардош ва меҳр-муҳаббатнинг тимсоли
сифатида гавдаланар эди. Иккинчидан эса улар ҳаётда опа-сингил, турмуш ўртоқ, фарзанд
қаторида ҳам кўрилган. Манбаларда қайд қилинишича, туркий халқларда аёлларга тил
теккизиш ёки уларни ҳақорат қилиш катта айб саналиб, баъзан гуноҳ ҳам ҳисобланган

4

.

Хусусан, аёл ҳаёти давомида маълум бир мақом даражалари (момо, эна, она, қиз,

опа-сингил, амма, хола ва ҳоказо)га эга бўлган ва бу қариндошлик ришталари билан
боғланган. Қариндошликнинг биринчи бўғини

буви

бўлиб, унга нисбатан маҳаллий

сўзлашув шеваларида момо, эна, катина (катта эна), анна

5

каби сўзлар қўлланилган.

Қадимги туркий тилларда эса кекса аёлга нисбатан ачи (

aчї

) сўзи ҳам ишлатилган

6

.

Бобур «Бобурнома»да битишича, она томонидан бўлган бувиси Эсон Давлат бегим

ва ота томондан бўлган бувиси Шоҳ Султон бегимларга улуғ онам, улуғ энам деб мурожаат
қилган

7

.

Қиз

زق

(

қїз

) сўзи асосан қиз бола фарзандга нисбатан қўлланилиб, бу сўз қимматбаҳо

нарса ёки

чўри

8

маъноларини ҳам англатган

9

. «Девону луғотит турк»да

نقرق زق

(

қϊз қϊрқϊн

)

сўзи чўри,

زق وا

(

ӭв қϊзϊ

) бўйи етган қиз, озод қиз ва сотиб олинган чўри қизларга нисбатан

ҳам ишлатилганлиги қайд этилади. Шунингдек,

وكلت

(

тілкӯ

) қизларга киноя тарзида

қўлланилиб, туққан аёлдан ёки доядан тулкими ё бўрими деб сўралган. Қизлар айёр ва
ялинчоқлик сифатларига эга бўлганлиги учун тулкига, ўғил болалар эса ботирлик
характерига эга бўлганлиги учун бўрига қиёс қилинган

10

.

Она

(

انآ

)

«Авесто»да «Матри» дейилиб, «тарбияловчи» маъносида изоҳланган

11

.

Ўғуз тилида

ابا

(

аба

) қарлуқ туркманларида эса

اپا

(

апа

) дейилган

12

. С.

Муталлибовнинг фикрича, XI асрда кўпгина туркий қабилалар она сўзини асосий вариант

3

Бу ерда асосий ҳолат эътиборга олинди, фарзанд кўрмаган аёллар ҳам ўзига хос мавқега эга бўлганлиги ва

тарихий ҳужжатлар буни тасдиқлашини эслатиб ўтиш жоиз.

4

Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал-макдур фи тарихи Таймур (Темур тарихида тақдир ажойиботлари). Араб тилидан

таржима ва изоҳлар муаллифи: У. Уватов. Биринчи китоб. Тошкент. 1992. – Б.258 – 259.

5

Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида (масалан: Данғара тумани Қум-қияли қишлоғида) буви сўзидан

кўра Катина (ўтган асрнинг 80–90-йилларида ҳам бу сўз истеъмолда учрар эди, ҳозирда деярли
ишлатилмайди) ва Анна сўзлари кўп қўлланилади. Қашқадарё воҳаси шевасида бувиларга «катта эна» деб
мурожаат қилиш ҳозиргача сақланиб қолган.

6

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.114.

7

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Нашр.тайёр.: П. Шамсиев, С. Мирзаев, Эйжи Моно, С. Ҳасанов.

«Бобурнома», В. Раҳмонов ва К. Муллахўжаева табдили. Тошкент. 2008. – Б.43, 70.

8

Чўри – қул хотин, тутқунликдаги аёл; хизматкор хотин, оқсоч. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II том. – Б.387.

9

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.315. С. Муталлибоев кигиз (намат) сўзи киз шаклида

ҳам учрашини ва Алишер Навоий ҳам асарларида ушбу сўзни киз тарзида қўллаганини келтиради. Қаранг:
Муталлибов С. Морфология ва лексика тарихидан қисқача очерк (XI аср ёзма ёдгорликлари асосида).
Тошкент. 1959. – Б.18.

10

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.404.

11

Ҳомидов Ҳ. «Авесто» файзлари. Тошкент. 2001. – Б.62.

12

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.113.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1078

сифатида ишлатган ва апа қарлуқларда, ума тубут қабиласида муомалада бўлган

13

. Бундан

ташқари «Девону луғотит турк»да «аба» термини уч хил маънода қўлланилган. Аба-она,
аба-ота, аба-айиқ. Онаси катта уруғдан отаси оддий халқ вакилидан бўлган одамдан
туғилган фарзанднинг исми

لانٳ

(

їнал

) бўлган

14

. Л. Будагов ушбу сўз қирғизларда шоҳ, хон

маъносини англатганлигини айтиб ўтган

15

.

Қайнона

نذف

(

қазїн

)

16

дейилиб, унга қадимдан алоҳида ўзига хос эътибор ва муомала-

муносабат бўлганлиги манбаларда келтирилади. Жумладан, Маҳмуд Кошғарий
«қариндошларга оға-ини келди деса унга эътибор берилмади. Она (ота) [қайнона-қайнота]
келди дейилган эди, дарров унга қаради» деган мақолни айтиб ўтган

17

.

توغارا

(

урағут

)

18

,

وغاشخا

(

охшағу

)

19

,

سك

(

кiс

)

20

каби сўзлар қадимги туркий тилда

хотин

маъносини билдирган. С. Муталлибов

урағут

сўзи «Девони луғатит турк»да кўп

учрашига урғу бериб,

киши, эшлар, тиши

сўзлари ҳам хотин маъносида ишлатилганлигини

қайд этади

21

. Шунингдек, жувон аёл ва хотинга нисбатан

زذق

(қазуз) сўзи ҳам

қўлланилганини таъкидлайди

22

.

Опа اكا

(

ӭкӓ

),

ازا

(

ӭзӓ

),

اجا

(

ача

);

келин

كلتكا

(

ӭгӓтlік

), турмуш қуриш

یدنلاشغا

(оғушландї)

23

, талоқ қилиниш, ажрашиш эса

ىدنشب

(бошандї)

дейилган. Бошанди сўзи

фарзандини туғиб бўлган аёлга нисбатан ҳам қўлланилган.

Опадан ташқари қариндош аёлларга нисбатан сингил, хола, амма сўзлари ҳам

ишлатилади. Сингил ҳам опа каби меҳрибон бўлиб, «Авесто»да «Совасри» шаклида
қўлланилади ва «муқаддам, хайрихоҳ» маъносини англатади

24

.

Холанинг ўғли

نقج

(

чϊқан

) дейилган

25

. Кўпинча етим қолган болани парваришлаш

хола ёки амма зиммасига юклатилган ва бу ҳолат нафақат қозилик ҳужжатларида, балки
мумтоз бадиий адабиётда ҳам ўз аксини топади. Жумладан, Абдураҳмон Жомийнинг
«Юсуф ва Зулайҳо» достонида онасидан етим қолган икки яшар Юсуфни аммаси ўз
фарзандидек бағрига босиб

,

меҳр билан катта қилганлиги бадиий талқин қилинади

26

.

Тарихий манбаларда ҳукмдорларнинг хола ва аммаларига кўрсатган чексиз ҳурмати

ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Хусусан, бобурий маликалардан бири

Гулбаданбегим

13

Муталлибов С. Морфология ва лексика тарихидан қисқача очерк (XI аср ёзма ёдгорликлари асосида). –

Б.140.

14

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.144.

15

Будагов Л. Сравнительный словарь турецкого-татарских наречий. Том-1. – С.212.

16

Ушбу сўз қайнона, қайнота, қайниларга нисбатан қўлланилган. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-

жилд. – Б.383.

17

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.383.

18

Кўрсатилган манба. – Б.157.

19

Кўрсатилган манба. – Б.156.

20

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.318.

21

Муталлибов С. Морфология ва лексика тарихидан қисқача очерк (XI аср ёзма ёдгорликлари асосида). –

Б.140.

22

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.346.

23

Кўрсатилган манба. – Б.288.

24

Ҳомидов Ҳ. «Авесто» файзлари. – Б.62.

25

Кўрсатилган манба. – Б.382.

26

Абдураҳмон Жомий. Юсуф ва Зулайҳо. Огоҳий таржимаси. Тошкент 1974. – Б.15.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1079

«Ҳумоюннома» асарида отаси Бобурнинг ҳар жума кунлари аммаларини кўришга
борганлигини фахр билан тилга олади

27

.

Опа, сингил, хола, келин каби нисбий даражалар сўзлашув услубида бегона аёлларга

нисбатан ҳам ҳурмат маъносида қўлланилганлигини кузатиш мумкин.

Қадимги туркий халқлар урф-одати ҳамда ислом ахлоқ-одоби ва тартиб-қоидаларига

кўра, хотин кишининг омонлиги, соғлиғини билиш учун айнан «хотининг қандай?» – деб
сўралмаган. Ўрта Осиёга ташриф буюрган саёҳатчилар бунга эътибор қаратиб, туркий
халқлар ҳаётида эркаклар ўз хотинларини «ҳарам», «оила», «чолик-чужук»; форслар эса
«хона», «аёлу-авлод» (аёл-оила, авлод-бола); туркманлар «ова»; Ўрта Осиёликлар «бола-
чақа» деб айтишини таъкидлаб ўтади

28

. Ўз навбатида, хотинлар ҳам ўз эрларини исми билан

чақирмаган ва бу эрга нисбатан ҳурматсизлик маъносини билдирарди. Натижада табу

29

сўзлар вужудга келиб, келинчаклар эрини «энамнинг ули», «байим», айрим ҳудудларда бош
фарзанднинг исми билан, кексалар эса «чолим» деб атаган

30

.

Аёлларнинг ижтимоий аҳволи ва бажарган хизмат ё вазифасига қараб ҳам улар

алоҳида сўзлар ёки атамалар билан номлангани кузатилади. Маҳаллий урф-одат ва
анъаналарга кўра, маҳаллаларда бўладиган тўй ёки мотам моросимларига оқсоқоллар
бошчилик қилган бўлса-да, аёллар учун махсус

кайвони

(ёки дастурхончи)лар

31

тайинланган

32

. Кайвони аёл, биринчи навбатда, аёллар орасида ҳурматга сазовор бўлиши

керак эди. Бундан ташқари ундан ўткир хотира, тез фикрлай олиш, ташкилотчилик
қобилияти, қатъий тартибли бўлиш, маҳаллий урф-одат ва анъаналарни яхши билиш ҳам
талаб этилган. Шу билан бирга, кайвони аёлга ёрдамчи сифатида бева, ишга муҳтож,
ҳаракатчан, эпчил, жисмонан чаққон бўлган, астойдил хизмат қиладиган ёрдамчи ходим аёл
ҳам тайинланарди

33

.

Доялик

34

ҳам тиб илми билан боғлиқ, ўзига хос, қадимдан келаётган касб тури

ҳисобланиб, у билан ёши катта аёллар шуғулланган

35

. Доя сўзи асосан аёлларни туғдириш

билан шуғулланадиган аёлларга нисбатан қўлланилган бўлса-да, айрим манбаларда
энагалар ҳам доя сифатида тилга олинади. Кайковуснинг «Қобуснома» асарида «агар
қизинг бўлса, уни мастура дояларга топширғил, токи яхши парвариш қилғайлар ва каттароқ

27

Гулбаданбегим Заҳириддин Бобур қизи. Ҳумоюннома. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўғли – Ҳумоюн

подшоҳнинг аҳволи. Форс тилидан С. Азимжонова таржимаси. Тошкент. 1998. – Б.37 – 38.

28

Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. Текст приводится по изданию А. Вамбери. Москва. 2003. – С.67.

29

Табу – ўзига хос диний ёки ижтимоий тақиқ.

30

Ражабов Н. Ўзбек шевашунослиги. Тошкент. 1996. – Б.288.

31

Кайвони – дастурхончи; уй бекаси; кўп нарса биладиган; билимдон. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. З.М.

Маъруфов таҳрири остида. II том. Москва. 1981. I том. – Б.358.

32

О.А. Сухареванинг таъкидлашича, оқсоқол эркаклар томонидан, кайвони эса аёллар томонидан сайланган

(ёки танланган). Қаранг: Сухарева О.А. Квартальная община позднефеодального города Бухары (в связи
историей кварталов). Москва. 1976. – С.34.

33

Кўрсатилган манба. – С.34.

34

Доя – тўлғоқдаги аёлларни туғдирувчи хотин; энага; акушерка; гўдакларни тарбияловчи аёл. Ўзбек тилининг

изоҳли луғати. З.М. Маъруфов таҳрири остида. II том. Москва. 1981. I том. – Б.235.

35

Шундай бўлса-да, бу касб авлоддан-авлодга ўтган бўлиши керак ва қизлар ёки жувонлар бу ишга ёшлигидан

ўргатилиб борилгани эҳтимолдан холи эмас. Хусусан, Абдулла Қодирий «Ўткан кунлар» асарида Кумушни
туғдирган доя ва дояча аёл ҳақида ёзади. Қаранг: Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар. Тошкент. 2008. – Б.203.

http://ferlibrary.uz

. Дояча сўзи ўзбек тилининг изоҳли луғатида ёш доя, ёш энага деб талқин этилган. Қаранг:

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. I том. – Б.235.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1080

бўлғондан сўнг муаллимга топширғил» деб маслаҳат берилади

36

. Фикримизча, доялар

ижтимоий табақаларга қараб аёлни туғдирувчи ёки болани тарбияловчи энага
вазифаларини ҳам бажарган. Айрим доялар юқори табақа аёлларини туғдириб, уларнинг
фарзандларига энагалик ҳам қилганлар. Гарчи бу ҳақда тарихий манбаларда тўлиқ
маълумотлар келтирилмаса-да, бадиий адабиётлар орқали бунинг исботини топиш мумкин.

Масалан, «Юсуф ва Зулайҳо»да энага (асарда: доя) «мен сени биринчи бўлиб юзинги

кўрганман ва киндигингни кесганман. Сутимни сенга овқат қилиб берганман. Мени
оғушимда ухлар эдинг, қаерга юрсам бағримда эдинг. Кечаю кундуз хизматингда эдим»,
деб

Зулайҳога

писанда қилган лавҳалар бор

37

.

Халқ оғзаки ижоди ва тарихий манбаларда айрим э

нагаларнинг

38

номлари сақланиб

қолган. Шулардан бири

Бобожа хотундир.

Бу аёл

Ойша бибининг

энагаси бўлиб, ҳозирги

кунда унинг қабри Қозоғистон Республикасининг Жамбул вилояти ҳудудида жойлашган

39

.

Ривоятларга кўра,

Ойша биби

Сулаймон Боқирғонийнинг

40

қизи бўлиб, Тароз

ҳукмдори Қорахон Муҳаммад билан бир-бирларини севиб қолишади. Лекин уларнинг
никоҳига отаси

41

рози бўлмайди.

Ойша биби

уйидан яширинча қочиб кетаётган вақтда уни

йўлда илон чақиб ўлдиради. Қорахон Муҳаммад қиз вафот этган ерга уни дафн қилиб,
мақбара қурдирган.

Бобожа хотун

қизнинг

энагаси сифатида то вафотигача

Ойша биби

мақбарасининг ёнида яшайди. Вафот этгач, у ушбу мақбарадан йигирма қадам узоқликдаги
масофада дафн этилади.

Бобожа хотуннинг

номи

ўз фарзандидек бўлиб қолган ва тарбия

қилган қизга садоқат рамзи сифатида ардоқланиб

,

ҳозирги кунгача оғиздан-оғизга ўтиб

келмоқда.

Бобожа хотун

мақбарасининг қурилиши Ўрта Осиё архитектурасида кам

учрайдиган ноёб икки қобиқли гумбаздан иборат

42

.

Самарқандда жойлашган Шоҳи Зинда мажмуасида кичикроқ гўрхона ҳам қурилган

бўлиб, унинг шифти нозик сталактит (сув томчиларига ўхшаш) оқ фон кўринишидаги кўк
рангга бўялган

43

. Ушбу гўрхона халқ оғзаки ривоятларига кўра, Амир Темурнинг кўкрак

сути билан эмизган энагаси

Улжон энага

ва унинг қизи

Биби Синобга

тегишлидир

44

.

Шарафуддин Али Яздий темурий шаҳзодалардан бири Шоҳруҳ (1377 – 1447)нинг

иккинчи ўғли Иброҳим мирзо (1394 – 1435)ни Тумон оғо томонидан тарбия қилишга

36

Кайковус Унсурулмаолий. Қобуснома. Нашрга тайёрловчилар: Долимов С., Долимов У. Тошкент. 1994. –

Б.89.

37

Абдураҳмон Жомий. Юсуф ва Зулайҳо. Огаҳий таржимаси. – Б.31.

38

Энага-кимса (биров)нинг боласини тарбиялаб катта қилган хотин; момо, ача. Ўзбек тилининг изоҳли луғати.

II том. – Б.446.

39

Бобожа хотун ва Ойша биби тўғрисида 28 га яқин афсона мавжуд. Қаранг:

https://kazakhstan.travel

,

https://kapital.kz

40

Сулаймон Боқирғоний XII асрда яшаб фаолият юритган тасаввуф вакили. У Хоразмнинг Боқирғон

қишлоғида туғилган. Халқ орасида Ҳаким ота номи билан машҳур бўлган. Баъзи ривоятларда Ойша биби
Занги отанинг қизи сифатида келтирилади.

41

Айрим ривоятларга кўра отаси вафотидан кейин Ойша биби шайх Ой хожа томоиидан тарбияга олинган ва

айнан шу шахс бу никоҳга рози бўлмаган.

42

Глауддинов Б., Глауддинова М. Казахстан. Художественная культура Центральной Азии и Азербайджана

IX–XV веков. Том. IV. Архитектура. Самарканд-Ташкент. 2013. – С.16.

43

Пугаченкова Г.А. Ремпель Р.И. Выдающиеся памятники архитектуры Узбекистана. Ташкент. 1958. – С. 111.

44

Кўрсатилган манба. – С.111.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1081

олинганлигини келтирар экан, унга

Сотқин оғо

45

энага қилиб, турмуш ўртоғи амир Усмон

Аббос эса отабек этиб тайинланганини айтиб ўтган

46

.

Дунёнинг бошқа ҳудудларида ташкил топган исломий давлатлар тарихида ҳам

шаҳзодаларни эмизиб катта қилган ва юксак мақомга эга бўлган энагалар ҳақида
маълумотлар учрайди. Хусусан, Тунис шаҳзодасининг энагасига «Мусҳаф ал-ҳадина»
нисбати берилган ва у юксак дид билан безатилган Қуръони карим нусхаларини чоп
эттирган

47

. Ҳиндистондаги мусулмон шаҳзодаларнинг энагалари Лаҳор

48

ва Манду

49

шаҳарларида муҳташам бинолар барпо эттирганлар. Мандуда XV асрда бунёд этилган
«энаганинг кичик синглиси қўрғони» деб аталган серҳашам бино мавжуд

50

.

Қадимги туркий халқларда аёл жинси, унвони ҳамда насаби ва ҳасабини билдирувчи

сўзлар махсус қўлланилгани фанда маълум. Шулардан бири

-чин

аффикси бўлиб, ушбу

қўшимча аёл жинсидаги исмлар ясашга хизмат қилган

51

. Бунга Барчин исмини мисол қилиб

келтириш мумкин. Бундан ташқари, маликалар исми ёнига хотун (

qatin

) унвони қўшиб

айтилган. Аслида хотун генетик жиҳатдан сўғд тилига мансуб бўлиб, «малика» маъносини
англатади

52

. Маҳмуд Кошғарий текинлар

53

ва Афросиёб

54

авлодидан бўлган хотинларнинг

барчаси (катта-кичиги)га

مرت

(

тарїм

)

55

сўзи ишлатилганлигини, подшо хотинларининг

лақаблари

مرت نتلا

(

алтїн тарїм

) бўлганлигини таъкидлаган

56

. Яна муаллиф асарнинг бошқа

бир жойида Афросиёб қизларидан туғилган аёлларга нисбатан

نوتاق

(

қатун

) исми

қўлланилганини ҳам келтириб ўтади

57

. Шунингдек,

رلاشا

(

iшlӓр

) хотин асли

رلاپشا

(

iшijlӓр

)

хоним

58

نوتاق وغلاغا

(

оғлоғу қатун

) саида хотун

59

иборалари ҳам қўлланилган.

Бону

сўзи ҳурмат маъносида аёллар исми ёнига қўшиб ишлатилган

60

. «Авесто»да

ҳам ушбу сўз рамзий моҳиятга эга эканлиги таъкидланиб, «чароғон, ёруғлик» маъносини
англатган

61

.

45

Муаллифнинг маълумотига кўра, Сотқин оғо Амир Темурга қариндош бўлган.

46

Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. Сўзбоши, табдил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари: Ашраф

Аҳмад, Ҳ. Бобобеков. Тошкент. 1997. – Б.172.

47

Аннемарие Шиммел. Жонон менинг жонимда. Ислом оламида хотин-қизлар сиймоси. – Б.87.

48

Лаҳор – ҳозирги кунда Покистоннинг Карачидан кейинги иккинчи катта шаҳри. XIII асрда Деҳли

султонларининг йирик ислом ва тасаввуф марказларидан бири бўлган.

49

Манду – ҳозирда Ҳиндистоннинг Мадхья Пардеш штатининг шимолий қисмида жойлашган. XIII асрда

Деҳли султонларининг пойтахти.

50

Аннемарие Шиммел. Жонон менинг жонимда. Ислом оламида хотин-қизлар сиймоси. – Б.87.

51

Мусаева Ф.Т. Ўзбек тилида жинс тушунчасининг ифодаланиши. Филология бўйича фалсафа доктори (PhD)

диссертацияси автореферати. Тошкент. 2019. – Б.11.

52

Ўрозбоев А. Огаҳийнинг «Риёз уд-давла» асарида ижтимоий-сиёсий лексика. – Б.66. Kh-davron. uz

53

Текин (ёки тегин)лар – бу ерда: Ғазнавийлар сулоласи вакиллари Алп тегин

(901 – 963)

, Сабук тегин (977 –

997)лар назарда тутилган бўлса керак.

54

Афросиёб – Туроннинг қадимги подшоҳи. Мил.ав. VII – VI асрларда ҳозирги Самарқанд ҳудудида

жойлашган шаҳар номи.

55

Тарїм – аслида кўл ва кўлмакларга қуйиладиган сувларнинг қирғоқлари, уйғурларда оқадиган сув маъносини

англатган. Қаранг: Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.376.

56

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.376.

57

Кўрсатилган манба. 3– Б.88.

58

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.140.

59

وغلاغا

(оғлағу) – тўқлик, мўллик билан ўсган одам. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.156.

60

Бону – юқори табақаларга, зодагонларга мансуб аёллар унвони; ҳурмат юзасидан аёллар исмига қўшиб

ишлатилади. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. З.М. Маъруфов таҳрири остида. I-том. – Б.130.

61

Ҳомидов Ҳ. «Авесто» файзлари. – Б.62.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1082

Хусусан, темурийлар даврида юқори табақага мансуб хотин-қизлар ҳақиқий исмлари

билан тилга олинмай, бошқа жумлалар билан аталган. Бунга

хонум

,

бегим

,

оғо

/

оға

,

оқа/ака,

бекач

ёки иккинчи исм билан номланишларини кузатиш мумкин

62

. Ҳаттоки, оилада қиз

фарзанд туғилса, «

пардалик бола

», «

зийнат соҳиби

» ёки «

мастура

» каби сўз ва иборалар

қўлланилган. Араб сайёҳи Ибн Баттутанинг маълумотига кўра, турк султонларига яқин
қариндош бўлган аёл ва эркакларга ҳам «ағо» деб мурожаат қилинган. Демак, «ағо» сўзи
туркий тилда «катта, улуғ» деган маънони англатган

63

. Б. Д. Кочнев Қорахонийларнинг 1013 –

1034 йиллар оралиғида зарб қилган дастлабки тангаларида ноёб ном ва бошқа туркий
компонентлар билан биргаликда а

ка-оға

сўзи ҳам учрашини келтирган

64

.

Ислом дини Ўрта Осиёга кириб келгандан бошлаб оғзаки сўзлашувда ва ёзма

манбаларда аёлларга хос туркий эпитетлар билан бирга исломий (ёки исломлашган)лари
ҳам қўлланила бошлайди. Хусусан, Муҳаммад (с.а.в.)нинг қизлари Фотима (р.а.) билан Али
(р.а.)дан дунёга келган Имом Ҳасан ҳамда Имом Ҳусайндан тарқаган авлодларгина
«Саййидлар» деб аталади. Бу авлод аёллари «Саййида» деб эзозланган. Ҳадича (р.а.) ва
Фотима (р.а.)га нисбатан «хайруннисо» яъни «аёлларнинг (аълоси) яхшиси» деган ўзига хос
даража берилган

65

. Худди шундай номланишлар вақф ҳужжатларида ҳам учрайди.

Жумладан, айрим аёллар Ҳадича-и даврон (даврон Ҳадичаси), Фотима-и замон (замон
Фотимаси), Билқис-и макон сифатлари билан васф қилинган

66

. Ушбу ҳужжатларни ёзишда

аёлларни улуғлаб сифатловчи турли хил ижобий маъноли сўзлардан ҳам фойдаланилган.

Масалан, «иффатпаноҳ

67

, исмат

68

дастгоҳ

69

мосаммат

70

Чучук ойим

бинти Қул

Муҳаммад додхоҳ» кабилар

71

. Баъзи вақф ҳужжатларида эса аёллар «икки ҳарам эгаси»

сифатида таърифланади

72

. Айрим маликалар эса «Маҳди улиё» (юксак бешик, тахт

ворисининг онаси)

73

, «Билқиси соний» эпитети остида улуғлангани кузатилади. Шундай

62

Нафасов Т. Имена женщин темуридского происхождения // Тезисы международной научной конференции

«Амир Темур и его место в мировой истории». Ташкент. 1996. – С.103.

63

Ибн Баттута. саёҳатнома. – Б. 299.

64

Кочнев Б.Д. Нумизматическая история Караханидского каганата (991 – 1209 гг.) часть I.

Источниковедческое исследование. Москва. 2006. – С.28 – 29.

65

Аннемарие Шиммел. Жонон менинг жонимда. Ислом оламида хотин-қизлар сиймоси. – Б. 25.

66

Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви. (Бундан кейинги ўринларда: ЎзР МА. Ф.) 323. 1-рўйхат. №568.

67

Иффатпаноҳ – иффатли, номусли. Навоий асарлари луғати. – Б.288.

68

Исмат – поклик, бегуноҳлик, маъсумлик. Навоий асарлари луғати. – Б.281.

69

Дастгоҳ – асбоб, асбоб-ускуна, яроғ; бойлик, савлат, қудрат, иқтидор. Навоий асарлари луғати. – Б.183.

70

Масамот – бирон лақаб билан номланиш. Персидского-русский словарь: в 2-х тт. Ю.А. Рубинчик. 2-том. –

С.511; Масомот – майда тешиклар, ҳужайралар. Навоий асарлари луғати. – Б.370.

71

ЎзРМА. И-323. 1-рўйхат, 129/10.

72

«Икки ҳарам эгаси» эпитети асосан Макка ва Мадинада ҳукмдор бўлган эркакларга нисбатан ишлатилган.

Аммо биз ўрганган вақф ҳужжатларида ушбу ибора аёлларга нисбатан қўлланган кўчма маънодаги эпитет
эканлигини ҳам учратдик. Айрим аёллар ҳаж зиёратчилари учун ҳам вақфлар ажратганлиги маълум. Балки
ҳаж амалларини бажарган ёки шу масалада вақф қилган аёлларга нисбатан ҳам бу ибора қўлланилгандир.
Чунки Носир Хусравнинг «Сафарнома», Ибн Баттутанинг «Саёҳатнома» асарларида шу каби аёллар тилга
олинади. Афсуски, ўрта асрлар даврида Ўрта Осиёдан ҳажга борган аёллар тўғрисида маълумотлар кам
сақланиб қолган. Шу боис келгусида бу масалани ҳам чуқурроқ тадқиқ қилиш талаб этилади. Ушбу масала
юзасидан мен билан фикрлашган Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими,
филология фанлари номзоди Б. Ражабовага ўз минатдорлигимни билдираман.

73

Айрим ҳолларда бу ибора тахт вориси бўлмаган, фарзанд кўрмаган аёлларга нисбатан ҳам қўлланилган.

Масалан, Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»да Сароймулкхоним (Бибихоним)ни Маҳди Улиё деб тилга


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 2 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1083

маликалардан бири Шайбонийхоннинг келини

Меҳри хоним

(ёки

Меҳрибон хоним

)дир

74

.

Айрим ҳужжатларда эса аёллар исми ёнига

хотун

сўзи ҳам қўшиб ишлатилган

75

. Вақф

ҳужжатларида аёллар исмига

бека

сўзи ҳам қўшиб битилган. Бундай эпитет номлар кўпроқ

Хива хонлиги ҳужжатларида учрайди

76

. Баъзи бир тадқиқотчиларнинг фикрича,

бека (ёки

бекам)

деб юқори табақа аёлларига нисбатан мурожаат сўзлар ҳам қўлланилган

77

.

Шунингдек, аёлларга тегишли қабр тоши битикларида ҳам маъсума (бегуноҳ),

мукаррама (ҳурматли, азиз), афифа (ҳаёли, иболи, покдомон), муаззама (буюк, улуғ), «тож ул-
мухаддирот» (номусли, иффатли аёллар тожи), «зайн ал-мастурот», яъни «мастура, покдоман
аёлларнинг зийнати» каби эпитетлар учрайди

78

.

Хулоса қилиб айтганда аёлларга нисбатан қўлланилган мурожаат сўзлар ва тарихий

атамаларни ўрганиш ҳозирги кунгача Ўзбекистон тарихини номаълум бўлиб қолаётган
жиҳатларини ўрганиш имконини беради.

олган. Шубҳасиз, бу Сароймулкхонимнинг темурий шаҳзодаларни тарбиялаш ишларига бош-қош бўлганлиги
билан боғлиқ.

74

Мукминова Р.Г. К истории аграрных отношений в Узбекистане XVI в. По материалам «Вакф-наме».

Ташкент. 1966. – С.5.

75

Вақф ҳужжатларида Фаҳриддин Давлат хотун, Амина хотун, Утарчин хотун каби бир нечта аёллар номи

учрайди. Батафсил қаранг: Чехович О.А. Бухарские документы XIV в. Ташкент. 1965. – С. 135, 156, 159.

76

Хидирова Н. Ў. Хива хонлиги оила-никоҳ муносабатларида аёлларнинг мавқеи (XIX аср охири – XX аср

бошларига оид архив ҳужжатлари асосида) // Хоразм тарихи замонавий тадқиқотларда. Тошкент-Урганч.
2019. – Б.379 – 384.

77

“Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси катта илмий ходими тарих фанлари номзоди К.

Худайбергановнинг фикрича, Хива хонлигида юқори табақа аёлларига бека деб мурожаат қилинган (Хива.
2016 йил, 18 май, монография муаллифи билан бўлган суҳбат).

78

Аминов Б. Б. Қабртош битикларида аёллар исмлари. Ўрта асрлар даври тарихи бирламчи манбаларда:

муаммолар ва ёндашувлар мавзусидаги илмий-амалий семинар материаллари. Тошкент. 2019. – Б.36 – 37.

References

Жалилова Н. Ўзбек тилида қон-қариндошлик терминларининг пайдо бўлиш даврига кўра типологияси. Uluslararası Türk Lehçe Araştırmaları Dergisi (TÜRKLAD) Cilt 1 Sayı 1, 2017 s. 1–14. https://dergipark.org.tr/tr/; «Авесто» бўйича қариндошликнинг тўққиз босқичи қайд этилган: 1) ота-оналар; 2) фарзандлар; 3) ака-ука ва опа-сингиллар; 4) бобо ва буви; 5) неваралар; 6) тоғалар ва холалар; 7) амакиваччалар ва аммаваччалар; 8) жиянлар; 9) ака-ука ва опа-сингил неваралари. Зардушт таълимотида қариндошлик муносабатлари оталик, меросхўрлик, ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар, қонунларни бузганликдаги жавобгарлик масалаларини тартибга солишда катта аҳамиятга эга бўлган. Қаранг: Ртвладзе Э.В., Саидов А.Х., Абдуллаев Е.В. Қадимги Ўзбекистон цивилизацияси: давлатчилик ва ҳуқуқ тарихидан лавҳалар. Тошкент. 2001. – Б.229.

- حسبюқори табақага мансублик, номланиш; асл насаб, қадр-қиммат. Персидско-Русский словарь. Под редакцией Ю.А. Рубинчика. Москва. – С.503.

Бу ерда асосий ҳолат эътиборга олинди, фарзанд кўрмаган аёллар ҳам ўзига хос мавқега эга бўлганлиги ва тарихий ҳужжатлар буни тасдиқлашини эслатиб ўтиш жоиз.

Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал-макдур фи тарихи Таймур (Темур тарихида тақдир ажойиботлари). Араб тилидан таржима ва изоҳлар муаллифи: У. Уватов. Биринчи китоб. Тошкент. 1992. – Б.258 – 259.

Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида (масалан: Данғара тумани Қум-қияли қишлоғида) буви сўзидан кўра Катина (ўтган асрнинг 80–90-йилларида ҳам бу сўз истеъмолда учрар эди, ҳозирда деярли ишлатилмайди) ва Анна сўзлари кўп қўлланилади. Қашқадарё воҳаси шевасида бувиларга «катта эна» деб мурожаат қилиш ҳозиргача сақланиб қолган.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.114.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Нашр.тайёр.: П. Шамсиев, С. Мирзаев, Эйжи Моно, С. Ҳасанов. «Бобурнома», В. Раҳмонов ва К. Муллахўжаева табдили. Тошкент. 2008. – Б.43, 70.

Чўри – қул хотин, тутқунликдаги аёл; хизматкор хотин, оқсоч. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II том. – Б.387.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.315. С. Муталлибоев кигиз (намат) сўзи киз шаклида ҳам учрашини ва Алишер Навоий ҳам асарларида ушбу сўзни киз тарзида қўллаганини келтиради. Қаранг: Муталлибов С. Морфология ва лексика тарихидан қисқача очерк (XI аср ёзма ёдгорликлари асосида). Тошкент. 1959. – Б.18.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.404.

Ҳомидов Ҳ. «Авесто» файзлари. Тошкент. 2001. – Б.62.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.113.

Муталлибов С. Морфология ва лексика тарихидан қисқача очерк (XI аср ёзма ёдгорликлари асосида). – Б.140.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.144.

Будагов Л. Сравнительный словарь турецкого-татарских наречий. Том-1. – С.212.

Ушбу сўз қайнона, қайнота, қайниларга нисбатан қўлланилган. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.383.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.383.

Кўрсатилган манба. – Б.157.

Кўрсатилган манба. – Б.156.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.318.

Муталлибов С. Морфология ва лексика тарихидан қисқача очерк (XI аср ёзма ёдгорликлари асосида). – Б.140.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.346.

Кўрсатилган манба. – Б.288.

Ҳомидов Ҳ. «Авесто» файзлари. – Б.62.

Кўрсатилган манба. – Б.382.

Абдураҳмон Жомий. Юсуф ва Зулайҳо. Огоҳий таржимаси. Тошкент 1974. – Б.15.

Гулбаданбегим Заҳириддин Бобур қизи. Ҳумоюннома. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўғли – Ҳумоюн подшоҳнинг аҳволи. Форс тилидан С. Азимжонова таржимаси. Тошкент. 1998. – Б.37 – 38.

Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. Текст приводится по изданию А. Вамбери. Москва. 2003. – С.67.

Табу – ўзига хос диний ёки ижтимоий тақиқ.

Ражабов Н. Ўзбек шевашунослиги. Тошкент. 1996. – Б.288.

Кайвони – дастурхончи; уй бекаси; кўп нарса биладиган; билимдон. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. З.М. Маъруфов таҳрири остида. II том. Москва. 1981. I том. – Б.358.

О.А. Сухареванинг таъкидлашича, оқсоқол эркаклар томонидан, кайвони эса аёллар томонидан сайланган (ёки танланган). Қаранг: Сухарева О.А. Квартальная община позднефеодального города Бухары (в связи историей кварталов). Москва. 1976. – С.34.

Кўрсатилган манба. – С.34.

Доя – тўлғоқдаги аёлларни туғдирувчи хотин; энага; акушерка; гўдакларни тарбияловчи аёл. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. З.М. Маъруфов таҳрири остида. II том. Москва. 1981. I том. – Б.235.

Шундай бўлса-да, бу касб авлоддан-авлодга ўтган бўлиши керак ва қизлар ёки жувонлар бу ишга ёшлигидан ўргатилиб борилгани эҳтимолдан холи эмас. Хусусан, Абдулла Қодирий «Ўткан кунлар» асарида Кумушни туғдирган доя ва дояча аёл ҳақида ёзади. Қаранг: Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар. Тошкент. 2008. – Б.203. http://ferlibrary.uz. Дояча сўзи ўзбек тилининг изоҳли луғатида ёш доя, ёш энага деб талқин этилган. Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. I том. – Б.235.

Кайковус Унсурулмаолий. Қобуснома. Нашрга тайёрловчилар: Долимов С., Долимов У. Тошкент. 1994. – Б.89.

Абдураҳмон Жомий. Юсуф ва Зулайҳо. Огаҳий таржимаси. – Б.31.

Энага-кимса (биров)нинг боласини тарбиялаб катта қилган хотин; момо, ача. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II том. – Б.446.

Бобожа хотун ва Ойша биби тўғрисида 28 га яқин афсона мавжуд. Қаранг: https://kazakhstan.travel, https://kapital.kz

Сулаймон Боқирғоний XII асрда яшаб фаолият юритган тасаввуф вакили. У Хоразмнинг Боқирғон қишлоғида туғилган. Халқ орасида Ҳаким ота номи билан машҳур бўлган. Баъзи ривоятларда Ойша биби Занги отанинг қизи сифатида келтирилади.

Айрим ривоятларга кўра отаси вафотидан кейин Ойша биби шайх Ой хожа томоиидан тарбияга олинган ва айнан шу шахс бу никоҳга рози бўлмаган.

Глауддинов Б., Глауддинова М. Казахстан. Художественная культура Центральной Азии и Азербайджана IX–XV веков. Том. IV. Архитектура. Самарканд-Ташкент. 2013. – С.16.

Пугаченкова Г.А. Ремпель Р.И. Выдающиеся памятники архитектуры Узбекистана. Ташкент. 1958. – С. 111.

Кўрсатилган манба. – С.111.

Муаллифнинг маълумотига кўра, Сотқин оғо Амир Темурга қариндош бўлган.

Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. Сўзбоши, табдил, изоҳлар ва кўрсаткичлар муаллифлари: Ашраф Аҳмад, Ҳ. Бобобеков. Тошкент. 1997. – Б.172.

Аннемарие Шиммел. Жонон менинг жонимда. Ислом оламида хотин-қизлар сиймоси. – Б.87.

Лаҳор – ҳозирги кунда Покистоннинг Карачидан кейинги иккинчи катта шаҳри. XIII асрда Деҳли султонларининг йирик ислом ва тасаввуф марказларидан бири бўлган.

Манду – ҳозирда Ҳиндистоннинг Мадхья Пардеш штатининг шимолий қисмида жойлашган. XIII асрда Деҳли султонларининг пойтахти.

Аннемарие Шиммел. Жонон менинг жонимда. Ислом оламида хотин-қизлар сиймоси. – Б.87.

Мусаева Ф.Т. Ўзбек тилида жинс тушунчасининг ифодаланиши. Филология бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Тошкент. 2019. – Б.11.

Ўрозбоев А. Огаҳийнинг «Риёз уд-давла» асарида ижтимоий-сиёсий лексика. – Б.66. Kh-davron. uz

Текин (ёки тегин)лар – бу ерда: Ғазнавийлар сулоласи вакиллари Алп тегин (901 – 963), Сабук тегин (977 – 997)лар назарда тутилган бўлса керак.

Афросиёб – Туроннинг қадимги подшоҳи. Мил.ав. VII – VI асрларда ҳозирги Самарқанд ҳудудида жойлашган шаҳар номи.

Тарїм – аслида кўл ва кўлмакларга қуйиладиган сувларнинг қирғоқлари, уйғурларда оқадиган сув маъносини англатган. Қаранг: Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.376.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.376.

Кўрсатилган манба. 3– Б.88.

Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.140.

اغلاغو (оғлағу) – тўқлик, мўллик билан ўсган одам. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. 1-жилд. – Б.156.

Бону – юқори табақаларга, зодагонларга мансуб аёллар унвони; ҳурмат юзасидан аёллар исмига қўшиб ишлатилади. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. З.М. Маъруфов таҳрири остида. I-том. – Б.130.

Ҳомидов Ҳ. «Авесто» файзлари. – Б.62.

Нафасов Т. Имена женщин темуридского происхождения // Тезисы международной научной конференции «Амир Темур и его место в мировой истории». Ташкент. 1996. – С.103.

Ибн Баттута. саёҳатнома. – Б. 299.

Кочнев Б.Д. Нумизматическая история Караханидского каганата (991 – 1209 гг.) часть I. Источниковедческое исследование. Москва. 2006. – С.28 – 29.

Аннемарие Шиммел. Жонон менинг жонимда. Ислом оламида хотин-қизлар сиймоси. – Б. 25.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архиви. (Бундан кейинги ўринларда: ЎзР МА. Ф.) 323. 1-рўйхат. №568.

Иффатпаноҳ – иффатли, номусли. Навоий асарлари луғати. – Б.288.

Исмат – поклик, бегуноҳлик, маъсумлик. Навоий асарлари луғати. – Б.281.

Дастгоҳ – асбоб, асбоб-ускуна, яроғ; бойлик, савлат, қудрат, иқтидор. Навоий асарлари луғати. – Б.183.

Масамот – бирон лақаб билан номланиш. Персидского-русский словарь: в 2-х тт. Ю.А. Рубинчик. 2-том. –С.511; Масомот – майда тешиклар, ҳужайралар. Навоий асарлари луғати. – Б.370.

ЎзРМА. И-323. 1-рўйхат, 129/10.

«Икки ҳарам эгаси» эпитети асосан Макка ва Мадинада ҳукмдор бўлган эркакларга нисбатан ишлатилган. Аммо биз ўрганган вақф ҳужжатларида ушбу ибора аёлларга нисбатан қўлланган кўчма маънодаги эпитет эканлигини ҳам учратдик. Айрим аёллар ҳаж зиёратчилари учун ҳам вақфлар ажратганлиги маълум. Балки ҳаж амалларини бажарган ёки шу масалада вақф қилган аёлларга нисбатан ҳам бу ибора қўлланилгандир. Чунки Носир Хусравнинг «Сафарнома», Ибн Баттутанинг «Саёҳатнома» асарларида шу каби аёллар тилга олинади. Афсуски, ўрта асрлар даврида Ўрта Осиёдан ҳажга борган аёллар тўғрисида маълумотлар кам сақланиб қолган. Шу боис келгусида бу масалани ҳам чуқурроқ тадқиқ қилиш талаб этилади. Ушбу масала юзасидан мен билан фикрлашган Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Б. Ражабовага ўз минатдорлигимни билдираман.

Айрим ҳолларда бу ибора тахт вориси бўлмаган, фарзанд кўрмаган аёлларга нисбатан ҳам қўлланилган. Масалан, Шарафуддин Али Яздий «Зафарнома»да Сароймулкхоним (Бибихоним)ни Маҳди Улиё деб тилга

олган. Шубҳасиз, бу Сароймулкхонимнинг темурий шаҳзодаларни тарбиялаш ишларига бош-қош бўлганлиги билан боғлиқ.

Мукминова Р.Г. К истории аграрных отношений в Узбекистане XVI в. По материалам «Вакф-наме». Ташкент. 1966. – С.5.

Вақф ҳужжатларида Фаҳриддин Давлат хотун, Амина хотун, Утарчин хотун каби бир нечта аёллар номи учрайди. Батафсил қаранг: Чехович О.А. Бухарские документы XIV в. Ташкент. 1965. – С. 135, 156, 159.

Хидирова Н. Ў. Хива хонлиги оила-никоҳ муносабатларида аёлларнинг мавқеи (XIX аср охири – XX аср бошларига оид архив ҳужжатлари асосида) // Хоразм тарихи замонавий тадқиқотларда. Тошкент-Урганч. 2019. – Б.379 – 384.

“Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси катта илмий ходими тарих фанлари номзоди К. Худайбергановнинг фикрича, Хива хонлигида юқори табақа аёлларига бека деб мурожаат қилинган (Хива. 2016 йил, 18 май, монография муаллифи билан бўлган суҳбат).

Аминов Б. Б. Қабртош битикларида аёллар исмлари. Ўрта асрлар даври тарихи бирламчи манбаларда: муаммолар ва ёндашувлар мавзусидаги илмий-амалий семинар материаллари. Тошкент. 2019. – Б.36 – 37.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов