ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1270
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИГА КЎРА
ЖАБРЛАНУВЧИНИНГ ПРОЦЕССУАЛ МАҚОМИ
Эгамбердиев Ҳусан Хамза ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
Академияси магистранти
https://doi.org/10.5281/zenodo.11091073
Аннотация.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят - процессуал
қонунчилигига мувофиқ жабрланувчи тушунчаси, мақоми ва унинг аҳамиятини тадқиқ
қилиш орқали жиноят процессида жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини
ҳимоясини процессуал кафолатларини таъминлаш ҳамда уни кенгайтириш масалалари
ритилиши билан бирга ўрганилиши лозим бўлган мавжуд муаммоли ҳолатлар баён
этилган.
Калит сўзлар:
Жабрланувчи, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлар, маънавий зиён, ақли
норасо шахс, жиноят-процессуал қонунчилиги.
PROCEDURAL STATUS OF THE VICTIM UNDER THE LEGISLATION OF
THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
Abstract.
In accordance with the criminal procedural legislation of the Republic of
Uzbekistan, the existing problem situations that should be studied along with the issues of ensuring
the procedural guarantees of the protection of the rights and legal interests of the victim in the
criminal process by researching the concept, status and its importance are described.
Key words:
Victim, rights and legal interests, moral damage, mentally retarded person,
criminal-procedural law.
ПРОЦЕССУАЛЬНЫЙ СТАТУС ЖЕРТВЫ ПО ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВУ
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Аннотация.
В соответствии с уголовно-процессуальным законодательством
Республики Узбекистан путем исследования выявлены существующие проблемные
ситуации, которые подлежат изучению наряду с вопросами обеспечения процессуальных
гарантий защиты прав и законных интересов потерпевшего в уголовном процессе.
Описано понятие, статус и его значение.
Ключевые слова:
Потерпевший, права и законные интересы, моральный вред,
умственно отсталый человек, уголовно-процессуальный закон.
Сўнги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби Жиноят-процессуал қонунчилигига,
жумладан, мазкур соҳадаги жабрланувчи институтига ва жабрланувчининг ҳуқуқий мақоми
ҳамда унинг ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларига киритилаётган ўзгартиш ва
қўшимчалар мазкур институтнинг доимий равишда такомиллашиб бораётганидан далолат
беради.
Жиноят-процессуал қонунчилигига кўра
жиноят процесси иштирокчилари
деб
жиноят ишларини юритиш учун қонунда белгиланган тартибда муайян бир функцияни
бажаришга йўналтирилган ва қонун билан белгиланган ваколат, ҳуқуқ ва мажбуриятга эга
бўлган орган, мансабдор шахс ва фуқароларга айтилади.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1271
Ўзбекистон Республикаси ЖПКда “процесс иштирокчилари” атамасига жуда кенг
тушунча берилиб, у процессда иштирок этувчи барча шахсларни қамраб олади. Ҳар бир
процесс иштирокчисининг олдида турган вазифалар ҳамда улар бажарадиган процессуал
вазифасининг ҳусусияти бу иштирокчига бериладиган ҳуқуқлар ва уларга юклатиладиган
мажбуриятлар ҳажмида ифода этиладиган ҳуқуқий ҳолатни (ҳуқуқий мақомни)
белгилайди
1
.
Ҳозирда иштирокчилар мақоми деганда жиноят-процессуал қонунчилигида
мустаҳкамлаб қўйилган гумон қилинувчи ва айбланувчи, жабрланувчи ва ҳимоячи,
фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар, уларнинг вакилларининг жиноят ишларини
тергов қилиш ва кўриб чиқиш босқичидаги ҳолати тушунилади
2
.
Жабрланувчининг процессуал мақоми тушунчаси хусусида сўз юритадиган бўлсак,
мазкур муаммони тадқиқ этган олимлар ўртасида якдил фикр мавжуд эмаслигини қайд
этиш лозим. Шу нуқтаи назардан қуйида фақат уларнинг айримлари хусусида тўхталиб
ўтамиз.
Жумладан, В.П.Божьевнинг фикрига кўра, жиноят-процессуал ҳуқуқида
жабрланувчи деганда жиноят оқибатида маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар кўрган ёхуд
шундай зарар етказилиши мумкин бўлган муомалага лаёқатли фуқаро тушунилиши лозим
3
.
Бизнинг фикримизча, В.П.Божьев томонидан берилган таърифга қисман қўшилиш
мумкин, чунки мазкур таърифда фақат муомалага лаёқатли фуқаро жабрланувчи сифатида
эътироф этилиши мумкин деб кўрсатилган. Ушбу таърифдан шундай хулоса қилиш
мумкинки, унга кўра вояга етмаган шахс ёки суд томонидан муомалага лаётқатсиз деб
топилган шахслар жабрланувчи бўлиши истисно этилади. Шу нуқтаи назардан мазкур
таърифга тўла қўшилиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 54-моддасига кўра, жиноят, худди шунингдек
ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши шахсга маънавий, жисмоний ёки мулкий
зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган тақдирда, бундай шахс жабрланувчи деб
эътироф этилиши, бундай шахсни жабрланувчи деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи,
терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқариши белгиланган.
Бундан ташқари жабрланувчига А.Д.Бойков қуйидагича таъриф берган:
“Жабрланувчи – жиноят оқибатида қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар
етказилган ҳамда дастлабки тергов ёки суд томонидан жиноят иши бўйича жабрланувчи
деб эътироф этилган жисмоний ёки юридик шахс ҳисобланади”
4
.
Бошқа процессуал олимлардан фарқли равишда Л.В.Брусницын жабрланувчи
тушунчасига қуйидагича таъриф беришни таклиф этган: “Жиноят, худди шунингдек ақли
норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар
етказилган, шу билан бирга бундай қилмишларга тайёрланиш ёки уларга суиқасд қилиш
1
Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г.З. Жиноят процесси иштирокчилари.Ўқув қўлланма. –Тошкент.: ТДЮИ
нашриёти, 2007. -160 б.
2
Ачилов С.М. Возможности усиления защиты прав потерпевшего в уголовном процессе. // Юридик фан ном.
дисс. – Тошкент.: 2010 г. –28 б.
3
Божьев В.П. Потерпевший в уголовном процессе. // Автореф. дисс. канд. юрид. наук. – Москва.: 2003г. - С.4.
4
Бойков А.Д. Третья власть в России. Очерки о правосудии, законности и судебной реформе 1990-1996 гг. //
- Москва.: 1997 г. 182 б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1272
натижасида шундай зарар етказилиш таҳдиди юзага келган жисмоний ва юридик шахслар
жабрланувчи деб топилади”
5
.
Албатта, бугунги кунда юридик фанда баён этилган жабрланувчи тушунчасига доир
барча таърифлар мавжуд бўлишга ҳақли, бироқ шу билан бирга, мазкур ҳолат
қонунчиликда ушбу тушунчани қатъий мустаҳкамлаб қўйишда муайян қийинчиликлар
юзага келтириш мумкин.
Бундан ташқари, жиноят-процессуал ҳуқуқи назарияси ва амалиётида қуйидаги
масалалар хусусида ҳам якдил ёндашув мавжуд эмас:
- “юридик шахс”ларни жабрланувчи деб ҳисоблаш мумкинлиги ёки мумкин
эмаслиги масаласи мунозарали бўлиб қолмоқда;
- жиноятга суиқасд қилинган ҳолатларда жабрланувчи деб топиш мумкинлиги
масалалари ҳам якдил тўхтамга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 54-моддасига мувофиқ, уч турдаги зарар, яъни
маънавий, жисмоний ва мулкий зарарлар шахсни жабрланувчи деб топишда жиноий-
ҳуқуқий асос бўлиши мумкин. Бунда қайд этилган ушбу зарарларнинг ҳар бири алоҳида-
алоҳида ёхуд бир неча зарар тури бир вақтда юзага келган бўлиши мумкин. Мазкур ҳолат
шахсни жабрланувчи деб топиш ҳолатига дахл қилмайди.
Жисмоний зарар дейилганда, баданга шикаст етказилиши билан бир қаторда, унинг
ҳаёти ва соғлигига етказилган бошқа зарар (жисмоний азобланиш, соғлиқнинг бузилиши ва
ҳ.к.) ҳам тушунилади.
Мулкий (моддий) зарар деганда, шахсни унга тегишли бўлган объектлар
(неъматлар)дан маҳрум қилиш тушунилади.
Жисмоний ва мулкий зарар тушунчаларини таҳлил қилишда ҳеч қандай
мураккаблик юзага келмайди. Шу билан бирга, шахсни жабрланувчи деб эътироф этишда
алоҳида бир мустақил асос сифатида маънавий зарар тушунчаси юридик фанда кўп
йиллардан бери мунозарали бўлиб қолмоқда.
Хусусан, П.В. Ильин маънавий зарар деганда, яқин одамнинг ўлими оқибатида келиб
чиққан азоб тушунилишини баён этган
6
. Ҳуқуқшунос Р.Д.Рахуновнинг фикрича, маънавий
зарар жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш оқибатида келиб чиқади
7
.
Бошқа бир гуруҳ олимлар, жиноят оқибатида маънавий зарар кўрган шахслар
доирасини аниқ белгилаб олиш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олган ҳолда, фақат
жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни жабрланувчи деб эътироф этиш лозим
деган ёндашувни илгари сурганлар. Айни вақтда, ушбу ёндашув орқали мазкур олимлар
жиноят оқибатида зарар кўрган (фақатгина маънавий зарар етказилган шахслар хусусида
сўз бормоқда) одамларнинг катта гуруҳини ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконидан
маҳрум қилганлар.
5
Брусницын Л.В. Потерпевший: уголовно-процессуальные аспекты // Государство и право. – Москва.: 1995г.
– 9-сон. 70 б.
6
Ильин
П.В. Процессуальное обеспечение прав потерпевшего в досудебном производстве Дисс. Канд. юрид.
наук. – Москва.:, 2015 й. – С.24.
7
Гальперин И.М. Об уголовном преследовании, осуществляемом потерпевшим // Сов. государство и
право.1997г.10-сон. 50 б; Рахунов Р.Д. Расширение прав потерпевшего // Соц. законность. 1990й. 4-сон. 37 б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1273
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, жиноят қонунчилиги жиноят содир этилиши
оқибатида етказилган ҳар қандай зарарни эмас, балки жиноят оқибатида, ёки унга суиқасд
қилиш орқали бевосита келиб чиққан зарарни мухофаза қилади. Шу жиҳатдан, “зарарнинг
ҳақиқатда юзага келганлиги ёхуд келмаганлиги аҳамиятга эга эмас, балки унинг ҳақиқатда
келиб чиқиш таҳдидининг мавжудлиги муҳим ҳисобланиши” хусусидаги ёндашувга тўла
қўшилиб бўлмайди.
Шунингдек, В.М.Савицкий ва И.И.Потеружалар жиноятчининг ҳаракатлари
шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилмаган бўлса, унга ҳеч қандай зарар келтирмаган
бўлса, у жабр кўрмаган бўлса, бундай шахс жабрланувчи бўлиши мумкин эмас деган
фикрни илгари суриб, Ўз-ўзидан, бундай шахсни жабрланувчи деб эътироф этиш келгусида
уларнинг иштирокидаги процессуал ҳаракатларни самарасиз бўлиши билан бир қаторида,
ушбу шахслар, тергов органи ва суд учун ортиқча машғулот бўлишини таъкидлайди.
Бошқа бир гуруҳ олимлар, жиноий тажовуз, шу жумладан унга суиқасд қилиш ва
тайёргарлик қилиш учун жавобгарликни бегловчи моддий ҳуқуқ нормаларига ҳавола
қилган ҳолда, жабрланувчининг судда ҳимояланишга бўлган процессуал ҳуқуқларидан
маҳрум қилиш асосининг йўқлиги тўғрисида хулоса қиладилар
8
. Мазкур ёндашувни қўллаб
қувватлаган ҳолда, С.А.Шейфер ва В.А.Лазаревалар ҳам бир қатор мамлакатлар, шу
жумладан Венгрия ва Польша давлатларининг жиноят-процессуал қонунчилиги
нормаларига асосланадилар. Мазкур давлатлар жиноят-процессуал қонунчилигига кўра,
жиноят оқибатида ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зарар етказилган шахслар билан бир
қаторда, ушбу ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказилиши таҳдиди юзага келган шахслар ҳам
жабрланувчи ҳисобланадилар
9
.
Шу билан бир қаторда, айрим процессуалист олимлар таъкидлашича, жиноятга
суиқасд қилиш ёхуд унга тайёргарлик кўриш зарар келтирувчи қилмиш ҳисобланади. Зеро,
жиноий тажовуз оқибатида инсон ҳаёти, соғлиги, мулки ва шахсий ҳуқуқлари муайян хавф
остида қолдирилади ва бундай хавфнинг юзага келиши зарар деб баҳоланиши лозим
10
.
Ушбу ёндашув тарафдорларидан бири бўлган П.С.Янининг фикрича, жабрланувчига
жиноий тажовуз вақтида моддий зарар етказилмаганлиги, яъни тажовуз оқибатида шахсга
тан жароҳати етказилмаганлиги ёки мол-мулк ўғирланмаганлиги оқибатида зарар келиб
чиқмаганлиги ушбу шахсга бошқа тавсифга эга номоддий зарар етказилмаганлигини
англатмайди. Бундай зарарни руҳий тавсифга эга зарар сифатида баҳолаш мақсадга
мувофиқдир
11
. Яъни, тадқиқотчи бундай ҳолатда руҳий зарарнинг мавжудлиги шахсни
жабрланувчи деб эътироф этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши лозимлигини
таъкидламоқчи бўлган.
8
Ларин А.М. Защита прав потерпевшего в уголовном процессе. // Российская юстиция. – Москва.: 2003 г. 1-
сон. 59 б.
9
Шейфер С.А., Лазарева В.А., Право потерпевшего. //Государство и право. – Москва.:1995 г. 2-сон.152 б.
10
Савинов B.H. Потерпевший в уголовном процессе (сравнительно-правовое исследование). Автореф. дисс.
канд. юрид. наук. - Харьков, 2008 й. 6 б. Булатов В.А. Обеспечение следователем прав, законных интересов и
безопасности потерпевших и свидетелей: Автореф. дисс. канд. юрид. наук. – Волгоград.:, 2009 г. – 13 б.
11
Янн П.С. Обеспечение прав потерпевшего в уголовном судопроизводстве. // Российская юстиция. –
Москва.:, 2009 г. 5-сон. 14 б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1274
Юқорида таҳлил этилган ёндашувга қарама-қарши қараш вакиллари фикрича,
жабрланувчи жиноят процессида фақат жиноят ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий
хавфли қилмиши оқибатида муайян зарар (масалан, ўғирлик жиноятига суиқасд қилиш
ҳолатида, жиноятчи ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини охирига етказа олмаган, яъни
мол-мулкни тўла қўлга кирита олмаган бўлсада, бироқ ушбу мулкка муайян шикаст
етказган бўлса) етказилган тақдирда иштирок этиши мумкин бўлади. Қайд этилган
ҳолатларда суиқасд оқибатида зарар етказилмаган бўлса, бундай шахсни жабрланувчи деб
эътироф этиб бўлмайди
12
деб таькидлашади.
Баён этилган ёндашув тарафдорларидан бири В.Дорохов қайд этилган фикрларни
асослаш учун қуйидагича фикрни баён этади: “...жиноий жавобгарлик жиноий қилмишнинг
ижтимоий хавфлилик хусусиятига кўра мазкур хатти-ҳаракатларни содир этишга
тайёргарлик кўриш ёки унга суиқасд қилиш босқичида юзага келади, бироқ жиноят ишига
шахсни жабрланувчи сифатида иштирок этишга жалб этиш учун, қилмишнинг ижтимоий
хавфли бўлиши кифоя қилмайди, балки ушбу шахсга зарар етказилган бўлиши тақозо
этилади. Бундан келиб чиқадики, шахснинг жиноятга тайёргарлик кўриш ёки унга суиқасд
қилганлик учун айбланувчи сифатида жалб қилиниши, ҳар доим ҳам тажовуз объекти
бўлган шахснинг жабрланувчи сифатида эътироф этилишига олиб келмайди
13
. Ушбу
фикрни В.А.Дубривный қўллаб қувватлаб, қуйидаги фикрни баён қилган: жиноятга суиқасд
қилиш шахсга зарар келтириб чиқармаган бўлса, бундай шахс иш бўйича жабрланувчи деб
эътироф этилиши мумкин эмас
14
.
Л.В.Батищеванинг фикрича, “...ўзига нисбатан жиноий тажовуз содир
этилаётганлигини англаб етган шахс жабрланувчи сифатида эътироф этилиши лозим”
15
.
Аммо, биз мазкур ёндашувга тўла қўшила олмаймиз. Зеро, фикримизча, шахс унга
нисбатан жиноий тажовуз қилинаётганлигидан хабардор бўлганлиги, иш бўйича уни
жабрланувчи деб топилиши ёки топилмаслиги учун мезон бўлиши мумкин эмас.
Жабрланувчи унга нисбатан жиноий тажовуз содир этилганлиги тўғрисида ҳуқуқни
мухофаза қилувчи орган ходимларидан (хусусан, айрим ҳолларда жиноят содир этилгандан
узоқ вақт ўтгандан сўнг) хабар топиш ҳолатлари амалиётда кўплаб учраб туради.
Исталган оқибатларни келтириб чиқармаган бўлсада, фош этилмаган жиноят
такроран содир этилиши мумкин. Шу жиҳатдан, тажовуз объекти бўлган шахс, ҳатто унинг
соғлиги ёки мол-мулкига зарар етказилмаган бўлсада, жиноятнинг очилиши, айбдорнинг
фош этилиши ва жазоланишидан манфаатдор бўлиши лозим. Мазкур манфаатини самарали
амалга ошириш учун ушбу шахсга муайян ҳуқуқлар берилиши тақозо этилади ва қонун
нормалари билан жабрланувчига бундай ҳуқуқлар тақдим этилган. Шу боис, бундай шахс
жиноят ишида жабрланувчи сифатида эътироф этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, бу
12
Ачилов С.М. Возможности усиления защиты прав потерпевшего в уголовном процессе. // Юридик фан ном.
дисс. – Тошкент.: 2010 г. 33 б.
13
Дорохов В. Основания признания лица потерпевшим // Сов. юстиция. – Москва.: 2006 г. 14-сон. 9 б.
14
Дубривный В.А. Потерпевший на предварительном следствии.// Учебное пособие. Москва. 1998 г.17 б.
15
Батищева Л.В. О признании лица потерпевшим при покушении на преступление // Проблемы
совершенствования предварительного следствия и прокурорского надзора за соблюдением законов органами
дознания и предварительного следствия. - Москва.:, 2002 г. 58 б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1275
тергов органлари ва суд учун ҳам юқори самарага эга бўлиб иш бўйича ҳақиқатни
аниқлашга, уларга яқиндан ёрдам бериши шубҳасиз
16
.
Биз, “ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилинган шахслар, жиноий
қилмиш оқибатида унга зарар етказилганлиги ёки етказилмаганлигидан қатъий назар,
жабрланувчи деб топилиши лозим” мазмунидаги ёндашувни илгари сурган процессуал
олимлар фикрини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Тожикистон Республикаси ЖПКсининг 42-
моддаси биринчи қисмида айнан шундай тартиб белгиланган бўлиб, унга кўра “ёши, руҳий
ёки жисмоний ҳолатидан қатъий назар, жиноят оқибатида жисмоний, моддий, маънавий
зарар етказилган шахс, шунингдек, жиноятга суиқасд қилиш орқали ҳуқуқ ва манфаатлари
бевосита таҳдид остида қолган шахс ҳам жабрланувчи деб эътироф этилади”
17
.
Тугалланмаган жиноятларнинг ижтимоий хавфи шунда намоён бўладики, уларнинг
содир этилиши билан жиноий оқибат келиб чиқиш хавфи мавжудлиги билан бир қаторда,
жиноятга суиқасд қилиш қонун билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар
етказади. Жиноятга суиқасд қилиш оқибатида жисмоний ва мулкий зарар келиб чиқиш
таҳдидининг мавжудлигини англаш шахсга муайян маънанвий зарар етказади ва айни шу
асос ушбу шахсни жиноят ишида жабрланувчи деб топиш учун асос бўлади.
Г.Абдумажидов “...ҳаёт ва соғлиққа қарши жиноятларга суиқасд қилиш оқибатида
шахсга маънавий зарар етказилади” деб баён этган. Агар шахс ушбу тажовуз ҳақида
олдиндан хабардор бўлмасада, бу ҳақда кейинчалик унга маълум бўлади. Суиқасд ҳақида
бошқа шахслар ҳам билиши ёки кейинчалик хабар топиши мумкин. Жиноят содир қилган
шахс билан якка курашга киришган ва жиноятнинг олдини олган шахсларни жабрланувчи
деб топилмаслиги хато ҳисобланади. Қонун бундай шахсларни суд муҳокамасида
жабрланувчи сифатида иштирок этиш имкониятидан маҳрум этмайди ва маҳрум этмаслиги
лозим
18
.
Юқорида баён этилганларага асосан, жиноятга тайёргарлик кўриш ёки унга суиқасд
қилиш қаратилган, аммо бунда ҳақиқатда зарар етказилмаган шахсларни ҳам жабрланувчи
деб топиш масаласини қонун нормаси билан белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 54-
моддаси биринчи қисмини қуидагича баён қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
Жиноят, худди шунингдек ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши
шахсга маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган
тақдирда
ёхуд
ҳақиқатда маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказиш хавфи
мавжуд бўлган ҳолатда
бундай шахс жабрланувчи деб эътироф этилади. Жабрланувчи деб
эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради.
16
Танцерев М.В. Потерпевший и его функция в уголовном процессе России. Дисс. Канд. юрид. наук. - Томск,
2011 г. – С.24.
17
Уголовно-процессуальный кодекс Республики Таджикистан. 2009 й. (2019 йилгача бўлган ўзгартиришлар
18
Абдумажидов Г.А. Расследование преступлений (Процессуально-правовое исследование) – Тошкент.:
Ўзбекистон. 1986 г. – С.92.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1276
REFERENCES
1.
Иноғомжонова З.Ф., Тўлаганова Г.З. Жиноят процесси иштирокчилари.Ўқув
қўлланма. –Тошкент.: ТДЮИ нашриёти, 2007.
2.
Ачилов С.М. Возможности усиления защиты прав потерпевшего в уголовном
процессе. // Юридик фан ном. дисс. – Тошкент.: 2010 г..
3.
Божьев В.П. Потерпевший в уголовном процессе. // Автореф. дисс. канд. юрид. наук.
– Москва.: 2003г.
4.
Бойков А.Д. Третья власть в России. Очерки о правосудии, законности и судебной
реформе 1990-1996 гг. // - Москва.: 1997 г.
5.
Брусницын Л.В. Потерпевший: уголовно-процессуальные аспекты // Государство и
право. – Москва.: 1995г. – 9-сон.
6.
Ильин П.В. Процессуальное обеспечение прав потерпевшего в досудебном
производстве Дисс. Канд. юрид. наук. – Москва.:, 2015 й.
7.
Гальперин И.М. Об уголовном преследовании, осуществляемом потерпевшим // Сов.
государство и право.1997г.10-сон. 50 б; Рахунов Р.Д. Расширение прав потерпевшего
// Соц. законность. 1990й. 4-сон.
8.
Ларин А.М. Защита прав потерпевшего в уголовном процессе. // Российская юстиция.
– Москва.: 2003 г. 1-сон.
9.
Шейфер С.А., Лазарева В.А., Право потерпевшего. //Государство и право. –
Москва.:1995 г. 2-сон.
10.
Савинов B.H. Потерпевший в уголовном процессе (сравнительно-правовое
исследование). Автореф. дисс. канд. юрид. наук. - Харьков, 2008 й. 6 б. Булатов В.А.
Обеспечение следователем прав, законных интересов и безопасности потерпевших и
свидетелей: Автореф. дисс. канд. юрид. наук. – Волгоград.:, 2009 г.
11.
Янн П.С. Обеспечение прав потерпевшего в уголовном судопроизводстве. //
Российская юстиция. – Москва.:, 2009 г. 5-сон.
12.
Ачилов С.М. Возможности усиления защиты прав потерпевшего в уголовном
процессе. // Юридик фан ном. дисс. – Тошкент.: 2010 г.
13.
Дорохов В. Основания признания лица потерпевшим // Сов. юстиция. – Москва.: 2006
г. 14-сон.
14.
Дубривный В.А. Потерпевший на предварительном следствии.// Учебное пособие.
Москва. 1998 г.
15.
Батищева Л.В. О признании лица потерпевшим при покушении на преступление //
Проблемы совершенствования предварительного следствия и прокурорского надзора
за соблюдением законов органами дознания и предварительного следствия. -
Москва.:, 2002 г.
16.
Танцерев М.В. Потерпевший и его функция в уголовном процессе России. Дисс. Канд.
юрид. наук. - Томск, 2011 г.
17.
Уголовно-процессуальный кодекс Республики Таджикистан. 2009 й. (2019 йилгача
бўлган ўзгартиришлар билан) http://base.spinform.ru //
18.
Абдумажидов
Г.А.
Расследование
преступлений
(Процессуально-правовое
исследование) – Тошкент.: Ўзбекистон. 1986 г.
