Authors

  • Ashirali Azimov

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.31606

Keywords:

women gender enlightenment social stability community development.

Abstract

This article describes the author's thoughts and opinions about the impact of women's gender enlightenment on social stability.

background image


545

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ГЕНДЕР МАЪРИФАТИНИНГ ИЖТИМОИЙ

БАРҚАРОРЛИККА ТАЪСИРИ

Азимов Аширали Мехмонбоевич

Андижон давлат тиббиёт институти

Ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.11096374

Аннотация.

Ушбу мақолада хотин-қизлар гендер маърифатининг ижтимоий

барқарорликка таъсири хақида муаллифнинг фикр ва мулоҳазалари баён этилган.

Калит сўзлар:

хотин-қизлар, гендер маърифат, ижтимоий барқарорлик, жамият

тараққиёти.

IMPACT OF GENDER EDUCATION OF WOMEN ON SOCIAL STABILITY

Abstract.

This article describes the author's thoughts and opinions about the impact of

women's gender enlightenment on social stability.

Key words:

women, gender enlightenment, social stability, community development.

ВЛИЯНИЕ ГЕНДЕРНОГО ОБРАЗОВАНИЯ ЖЕНЩИН НА СОЦИАЛЬНУЮ

СТАБИЛЬНОСТЬ

Аннотация.

В данной статье представлены мысли и мнения автора о влиянии

женского гендерного просвещения на социальную стабильность.

Ключевые слова:

женщины, гендерное просвещение, социальная стабильность,

развитие общества.

Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатнинг асосларини барпо этиш, Ҳаракатлар

стратегиясининг конструктив ва деструктурали ҳолатида аёлларнинг ролини илмий

тахлили илмий-назарий ва амалий аҳамият касб этади. Республикамизда аёлларнинг ахоли

умумий салмоғидаги улуши ҳам уларнинг қонуний манфаатларини мухофазаси, таълим ва

тарбия, бандлиги, оилавий тадбиркорликдаги улуши, маиший турмуш, репродуктив

саломатлиги каби муаммоларни оператик ҳал этишни такозо этади. Эътироф этиш лозимки,

1 400 га яқин хотин-қизлар давлат марказий бошқарув тизимида, 43 мингдан зиёди эса

маҳаллий ҳокимиятда масъул вазифаларда фаолият юритмоқда. Айни вақтда ўқиётган

ёшларнинг орасида 48 фоизи бўлса, эндиликда 950 ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларга

давлат гранти белгиланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий сиёсатидаги янгиланиш хотин-қизларнинг

турмушдаги маиший муаммоларни аниқлаш ва манзилли ечимини топиш учун бир қатор


background image


546

мезон асосида 433 минг аёлларнинг “дафтарлар” асосида рўйҳатдан ўтиши, улар орасидан

80 мингдан ортиғи ўз вақтида ижобий ҳал этилганлиги сиёсий янгилик, деб ҳисоблаш

мумкин. Республика ҳукуматининг хотин-қизларга оид сиёсатининг мазмуни аёлларнинг

бандлиги, тиббий репродуктив саломатликни тиклашга ғамхўрлик, оилавий турмуш

муаммоларини мутаҳкамлаш асосида фарзанд тарбиясига мустаҳкам замин яратишни

кўзлайди. Муаммонинг нозиклиги Ўзбекистон Президенти томонидан “Энг оғир, мураккаб

масалаларимиз аёллар бўйича, халқимизнинг талаби ўсиб боряпти”, дея раҳбарларга

аёлларнинг муносиб шароитини таъминлаш вазифасини белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикасида аёллар масаласи юзасидан бир қатор муаммолар

ўзининг ечимини топса-да, лекин юртимизда Т. К. Норбоева етакчилигида Хотин-қизлар

жамоатчилик кенгашини тузиш вазифалари ҳам фикримизнинг исботидир. Бу Кенгаш 2021

йилда 17 миллион аёлларнинг тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, паррандачилик

ва фермер ҳўжаликларини ташкили билан бандликка доир муаммоларни ҳал этиш

белгиланди. Шу билан бирга “Аёллар дафтари”даги 70 мингдан ортиғини замонавий бизнес

ишига мос қайта тайёрлаш иши бошланди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Президенти

раҳбарлигида мазкур соҳада ижобий тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада, 70 мингга

яқин аёлларнинг соҳадаги муаммолари оилавий бизнес учун имтиёзли 2 триллион сўм

кредит ажратилиши муаммони жиддий яхшилади.

Юқоридаги фактларга таяниб, аёлларнинг мавқеи эркакларникидан жиддий ўсиб,

сунъий жиҳатдан “кўтар-кўтар” қилиш нафақат эркакларнинг ижтимоий мавқеи, балки

аёлларнинг ижтимоий манфаатларига жиддий зарар етказади.

Аёлларнинг жамият тараққиётидаги фаол ўрни масаласи тарбия ьилан боғлиқ бўлиб,

оилавий тарбиядаги фаолиятини шакллантиришга эҳтиё мавжудлигини этнолог Б. Исоқов

Жан Жак Руссо ва А. Авлонийнинг аёлнинг ижтимоий вазифаларини солиштириб,

“...Биринчиси уй тарбияси. Бу она вазифасидир. Иккинчиси эса мактаб ва мадраса тарбияси.

Бу ота, муаллим, мударрис, ҳукуматнинг вазифасидир” деган жавобни миллий

тикланиш зарурияти эканлигини таъкидлайди. Шу билан бирга аёлнинг илм-фан билан

маърифатлилик даражаси 2 миллион чақалоқнинг улғайиши билан тадқиқ этилиб,

маърифатсиз аёлларда гўдакларнинг ўлим 63 фоиз юқори эканлигини кўрсатади.

Хотин-қизларнинг жамиятимиз тараққиётига қўшадиган улуши таълим ва маърифат

билан бевосита алоқадор бўлиб, ҳукумат томонидан уларни билим даражасини ошириш

учун мономарказлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Ўзбекистондаги амалдаги қонунлардан


background image


547

аёлларни ҳабардор эмаслиги ижтимоий муаммоларни ҳал этишни мураккаблаштиради.

Давлатимизда қонунийликни таъминлаш учун аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлиги таълим

камқонлик, юрак, қон томир, ошқозон ичак трактати, овқат хазм қилиш тизими,

айниқса, кейинги йилларда нафас олиш йўллари каби хасталиклар ортиб бориши

хавотирлидир. Шу маънода аёлларнинг соғломлаштириш дастури репродуктив саломатлик,

қизларни турмушга тайёрлашда соғломлик ҳолати, турли паталогик касалликларни

аниқлаш, уларни алоҳида назоратга олиш, тиббий ходимларни манзилли бириктириш,

алоҳида ҳолларда шифокорлик мониторингини ўрнатиш муҳим аҳамият каб этади. Айни

вақтда аёлларнинг махсус тиббий кўриги 12 миллиондан ортиқ аёлларни кўзда тутади.

Чунки, республика миқёсида тиббий профилактика йўналиши 323 минг қизларни

инфекцион касалликларини аниқлаш ва даволаш ишини йўлга қўйиш белгиланди.

Тадқиқотларга кўра хотин-қизларнинг қўллаб-қувватлаш жамғармаси “Соғлом аёл”

концепцияси доирасида йиллик жамғарма фондига 50 миллиардгача маблағ ажратилиши

вазиятни ижобий томонга ўзгартириши табиий ҳол бўлиши мумкин. Шу билан бирга, биз

хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий тараққиётда янада фаоллаштириш учун

аёлларнинг маънавий-ахлоқий маърифати, Ўзбекистон Президентининг беш ташаббуси

доирасида марказ ва вилоятларда реабилитация марказларини ташкили, уларнинг

соғломлаштириш билан бирга маънавий-ижтимоий миллий қиёфасини ўзига хос имиджини

шакллантириш заруриятни кўрсатмоқда:

Жамиятда аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маданий фаоллигини

таъминлаш

республикамизнинг

Ҳаракатлар

стратегиясининг

иқтисодиётни

либераллаштиришга доир йўналишининг ижросини бевосита таъминлаши билан ижтимоий

аҳамиятга эгадир. Муаммони ижобий ҳал этишда жойлардаги шўролар давридан сақланиб

қолаётган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш муаммоси ҳам масалани илмий-амалий

қимматини тасдиқлайди.

Иккинчидан, аёлларнинг бандлиги, уларнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик

фаолиятининг ўзига хослиги, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни ички ва ташқи бозорга

таклифининг иқтисодий рақобати туфайли уларни ишлаб чиқариш фаоллигини

таъминловчи меҳнаизмларни бозор қонунлари доирасида шакллаштиришга эҳтиёж

туғилади. Чунки, аёлларнинг ўз табиатига кўра иқтисодий муаммоларни ҳал этиш

маҳсулотларни жиддий бозор муносабатларига киришувида имкониятлар бериш зарурати

эркакларга нисбатан даркор;


background image


548

Учинчидан, аёлларнинг тадбиркорлигида 3уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги

улушини орттириб боришга урғу бериш орқали уларни табиий-биологик мақомига зарар

етказилишини олдини олишни ёдда тутиш ҳам даркор. Чунки, иқтисодиёт соҳада етук

“бизнес леди” мақомини қўлга киритиш, аёлга ноқобил қиз, хотин, она “эвази”га бўлиши

миллий манфаатларга зарар келтиради. Шу боис, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги

уларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасида дағаллик, бозор рақобат агрессиясини

шакллантириш эҳтимоли ҳам мавжуд;

Тўртинчидан, хотин-қизларнинг энг муҳим ижтимоий вазифаси оила, фарзанд

тарбияси билан боғлиқ масалалардан айириш, уларни оналик туйғуси, аёллик ҳиссиётидаги

хотинлик мақомидан ўзга ижтимоий қадриятларга ўтказиш хавфи хам мавжудлиги

масалани нозик томони ҳисобланади. Зеро кейинги йилларда аёлларга нисбатан миллий

“хотин-қизларнинг реабилитацияси” шароитида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари,

бандлиги, ҳақ тўлови, иш шароитларини қулайлаштириш, низо ва можароларда уларнинг

ҳуқуқининг устуворлиги, оила ва фарзанд тарбиясидан узилиши каби ҳолатларда

аёлларнинг ўз мақомига нисбатан суистеъмоллари ҳам кузатилмоқда. Фикримизни

юқорида келтирилган оила ва никоҳ муаммоларини кескинлашувига оид статистик

маълумотлар, чақалоқлар савдосининг жиддий “бренди” шаклланаётганлиги билан

далиллаш мумкин.

Квинтэссенция маъносида таъкидлаш жоизки, аёлларнинг эркаклар билан тенглиги

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланиб, унинг яна юридик такрори

(дублирование) хотин-қизларнинг ижтимоий барқарорликка бўлган муносабатда ижобий

натижадорлигини яна бир бора таҳлил этишшга тўғри келади. Чунки, республикада ахоли

ўсишининг нисбатан барқарорлашиб, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимоя сиёсатида

жиддий ўзгариш, давлат сиёсатида аёллар ва ёшларга оид сиёсатнинг амалий конкрет

натижаларидан вазиятнинг ижобийликдан кўра салбий жиҳатларга томон ўзгариши билан

изоҳлаш мумкин.

Демократик талаблар антик даврдан бошлаб фуқаролик мақомида тенглик ва

эркинликни амалий белгилаган мезонлари мавжудки, улардан оғиш аҳолининг ўзга

табақалари манфаатига салбий таъсир этиши аксиома ҳисобланади. Айни бир вақтда “аёл

феномени ўз навбатида ижтимоий воқеликда

фетишлашиб

бориши фуқаролик

муносабатларини жиддий оғирлаштиради.


background image


549

REFERENCES

1.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 562-сон // Халқ сўзи. – 2019. – 2

сентябрь,

2.

Исоқов Б. Манфаатлар мувозанати муаммоси. – Наманган.: “Vodiy mediya”. 2021. –

Б. 383

3.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 562-сон // Халқ сўзи. – 2019. – 2

сентябрь,

4.

Nurqulova, G. (2023). ACCENTUATION FOR TEENAGERS. Modern Science and

Research, 2(6), 274-276.

5.

Haydarova, S., & Nurqulova, G. (2023). EMERGENCE OF AGGRESSION AND

NEGATIVISM IN PSYCHOLOGICAL CHARACTERISTICS OF ADOLESCENT

PERIOD. International Bulletin of Engineering and Technology, 3(10), 62-64.

References

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 562-сон // Халқ сўзи. – 2019. – 2 сентябрь,

Исоқов Б. Манфаатлар мувозанати муаммоси. – Наманган.: “Vodiy mediya”. 2021. –Б. 383

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 562-сон // Халқ сўзи. – 2019. – 2 сентябрь,

Nurqulova, G. (2023). ACCENTUATION FOR TEENAGERS. Modern Science and Research, 2(6), 274-276.

Haydarova, S., & Nurqulova, G. (2023). EMERGENCE OF AGGRESSION AND NEGATIVISM IN PSYCHOLOGICAL CHARACTERISTICS OF ADOLESCENT PERIOD. International Bulletin of Engineering and Technology, 3(10), 62-64.