Authors

  • Nizomiddin Zaynobiddinov

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.31630

Keywords:

imitation of a signature by hand transcription drawing general and special signs imitation.

Abstract

Through this article, I have provided information about the concept of forging signatures by criminals, methods, methods of their detection, general and specific signs, and their importance in conducting an examination.

background image


565

ИМЗОЛАРНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ

Зайнобиддинов Низомиддин Исомиддин ўғли

Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси 3-босқич 325-гуруз

курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.11103397

Аннотация.

Ушбу мақола орқали мен жиноятларни содир этишда

жиноятчилар томонидан имзоларни сохталаштириш тушунчаси, усуллари, уларни

аниқлаш усуллари , умумий ва хусусий бэлгилари, уларниниг экспертиза ўтказишдаги

ахамияти хақида малумот бэрганман.

Калит сўзлар:

имзо қўл билан чамалаб тақлид қилиш, транскрипсия, чизиш,

умумий вахусусий булгилар,тақлид.

METHODS OF FORGING SIGNATURES

Abstract.

Through this article, I have provided information about the concept of

forging signatures by criminals, methods, methods of their detection, general and specific

signs, and their importance in conducting an examination.

Key words:

imitation of a signature by hand, transcription, drawing, general and

special signs, imitation.

СПОСОБЫ ПОДДЕЛКИ ПОДПИСЕЙ

Аннотация.

В данной статье я предоставил информацию о понятии подделки

подписей преступниками, методах, способах их выявления, общих и специфических

признаках, а также их значении при проведении экспертизы.

Ключевые слова:

имитация подписи от руки, транскрипция, рисунок, общие и

специальные признаки, имитация.

Тақлид

— имзоси акс эттирилган шахснинг ҳаракатларини қайтаришга

уринишдир. Тақлид шахсда мавжуд бўлган стереотипни бузиш жараёни билан боғлиқ.

Тақлидчи ўзининг ғайриодатий ҳаракатларини бажаради, натижада имзони бажариш

жараёнини назорат қилиш истаги пайдо бўлади. Динамик стереотипнинг қотиб

қолганлиги, яъни унинг нисбий турғунлиги тақлид қилиш имконини чегаралайди ва

одатда, тақлид билан бажарилган имзоларда кузатилади. Шу билан бирга, доимий

машқлар ва ҳаракатларнинг ишлов даражасининг муайян мос тушишида, шунингдек,

дастхатларнинг ўхшашлиги натижасида ижобий натижага эришиш мумкин.


background image


566

Кўпинча имзони тақлид қилиш орқали қалбакилаштириш қуйидаги усуллар билан

бажарилади: кўз билан чамалаб, ёддан, машқлар натижасида.

«Кўз билан чамалаб» тақлид

— кўз орқали қабул қилиш ва уни акс эттиришни

билдиради. Тақлиднинг бу тури асосида кузатилаётган ҳарф, штрихларни, яъни

имзонинг қисмларини чизиб олиш ётади. Қалбакилаштирувчи аввал имзони

бутунлигича ўрганади, кейин уни таркибий қисмларга бўлади, ҳаракатларни таҳлил

қилади ва ундан кейин уни қалбаки ҳужжатда худди ўзидай тасвирлайди. Намуна

имзони тасвирлаш аниқлиги кўз орқали қабул қилишга, унинг ўткирлиги, тўлиқлиги ва

аниқлигига боғлиқ. Қалбакилаштирувчи ўзининг эътиборини имзонинг ташқи

кўринишига қаратади ва одатда, унинг индивидуаллаштирувчи айрим муҳим

аломатларини эътиборсиз қолдиради.

Қалбакилаштирилаётган имзо ҳаракатларнинг бирлашган тизими сифатида

тасвирлангани учун уни бажариш жараёни алоҳида ҳаракатлардан ташкил топади.

Эксперт ҳаракатлар координациясининг бузилиш аломатларини, бажарилиш

суръатининг секинлашишини қуйидагилардан аниқлайди: ёзув қуролининг табиий

бўлмаган тўхталишларидан; алоҳида ҳарфлар, штрихларни бажаришда ҳаракатларнинг

узилишларидан; штрихларнинг синишлари ва эгрилигида акс эттирилган титраш

изларидан; чизиб қўйилишидан; босимнинг нотекислигидан.

Шундай қилиб, ёзув анжомининг тўхташлари, ҳарфнинг қандайдир элементи

(штрихи) ҳаракатларининг узилиши юзага келган жойдаги ҳаракатларнинг бошланиш

нуқтасининг силжиши орқали, паст боғланиш даражаси эса – кейинги ҳарф

(штрих)ларнинг бошланғич қисмларида тугаган узун охирги штрихлар билан

ниқобланади.

Шунингдек, имзонинг бир хил хусусий аломатлари қуйидагича фарқланади:

имзонинг бошланғич ва якуний қисмларини бажаришдаги ҳаракатларнинг шакли

билан; қўшимча штрихларни бажаришдаги ҳаракатларнинг чўзилганлиги билан;

ҳаракатларнинг жойлашиши билан; шунингдек, чизмани бажаришдаги ҳаракатларнинг

мураккаблиги билан. Шундай қилиб, ушбу тақлид тури учун қалбаки имзо ва намуна

имзонинг ташқи кўриниши бўйича жуда ўхшашлиги ва хусусий аломатларда жиддий

фарқлар билан тавсифланади.

«Ёддан» тақлид

— қалбакилаштирувчини аввал кузатган ва ёдлаб олган бошқа

шахснинг номидаги имзони тасвирлашдан иборат. Қалбакилаштирувчи ёдида қолган

имзонинг шаклига тақлид қилади. Ушбу тақлид турида имзони бажаришдаги аниқлик


background image


567

— кузатиш вақти, ёдлашнинг тавсифи (олдиндан ўйлаб ёки ўйламасдан), хотирага ва

ҳоказоларга боғлиқ. Кўп ҳолларда қалбаки имзо билан ҳақиқий имзо орасида фақат

нисбий ўхшашлик бўлиши мумкин.

«Ёддан»

тақлид билан бажарилган имзолар учун умумий аломатлар хатнинг

сийраклиги, боғланганлигидаги ва кўп хусусий аломатлардаги фарқлари билан

тавсифланади. Ҳаракатларнинг секинлашиши, координациясининг бузилиши каби

аломатлар ҳам намоён бўлиши мумкин. Қалбакилаштирувчи имзонинг яққол кўзга

ташланувчи аломатлари: транскрипция, чизма, ҳаракатларнинг йўналиши ва умумий

шаклини акс эттиради. Қалбакилаштирилаётган имзода қалбакилаштирувчи

имзосининг элементлари намоён бўлиб қолади.

Шундай қилиб, «ёддан тақлид» бўйича бажарилган имзолар, «кўз билан

чамалаб» бажарилган имзолардан қуйидагилар билан фарқ қилади – охиргиси ҳақиқий

имзолар билан ташқи кўриниши бўйича катта ўхшашликка эга, шунингдек, маълум

даражада хусусий аломатлар ҳам мос тушади.

Машқлар натижасида имзонинг бажарилиши

.

Машқ мақсади бегона имзони

акс эттириш жараёнини енгилллаштириш учун маълум кўникмаларни ишлаб чиқишдан

иборат. Машқ — кўринишга оид қабул қилиш билан боғлиқ бўлган узоқ давом этувчи

жараён. Давомий машқ шундай кўникмани ишлаб чиқишга олиб келиши мумкинки,

унинг натижасида қалбакилаштирувчи имзони эркин, координацияланган ҳаракатлар

билан бажариши мумкин, бу эса тақлид қилинганлик фактини аниқлашда қийинчилик

туғдиради.

Дастлабки машқ билан бажарилган «кўз билан чамалаб» қалбакилаштиришда

ҳаракатлар координацияси бузилиши, суръатнинг секинлашиши, шунингдек, хусусий

аломатларнинг фарқланиши каби белгилар кам даражада намоён бўлади. Шундай

қилиб, масалан, секинлашиш аломати умуман йўқ бўлиши мумкин.

Ишлов даражаси тақлид билан имзонинг бажарилишига қандай таъсир

қилишини билиш шарт. Қалбакилаштирувчининг имзоси ва намуна имзонинг ишлов

даражасининг бир хиллиги тақлид қилишни енгилаштиради ва акси, агар

қалбакилаштирувчи дастхатининг ишлов даражаси юқори, намуна имзоники

камишловли бўлса, унда қалбакилаштирилган имзода, намуна имзога хос бўлган

аломатлар кучлироқ намоён бўлади (улар ҳаракатлар координациясининг камайиши

натижасида киритилади).


background image


568

Транскрипциянинг кўриниши ҳам имзони тақлид билан бажариш мумкинлигига

таъсир қилади. Шундай қилиб, тузилиш нуқтаи назаридан, мураккаб ҳарфли

транскрипцияли имзолар, ҳатто дастлабки машқ билан имзони бажаришда ҳам катта

қийинчиликларга эга.

Қоида бўйича, машқлар натижасида тақлид билан бажарилган имзоларда

ижрочи дастхатининг аломатлари кам қолади. Лекин бир хил ҳолларда

қалбакилаштирувчи имзосининг чизмаси, шунингдек, ҳарф элементларининг

қисмлари, ҳарф ва штрихлар учун хос бўлган алоҳида хусусий аломатларнинг

сақланганлигини кузатиш мумкин. Ижрочи имзосининг чизмаси ва бошқа

аломатларнинг сақланиб қолиши, шунинг учун содир бўладики, машқларга

қарамасдан, қалбакилаштирувчи намуна имзо ва ўзининг имзосидаги аҳамиятсиз

фарқларни сезмайди ва қалбаки имзони ўзининг кўникмасига хос бўлган ҳаракатлар

билан бажаради.

Дастлабки машқ орқали тақлид билан бажарилган имзоларда, намуна имзо

билан мос тушишлар каби фарқлар ҳам кузатилади.

Мос тушишлар

барча умумий ва қуйидаги хусусий аломатларга тегишлидир:

ҳарфли қисмларнинг элементларини ва чизмани бажаришдаги ҳарактларнинг

тузилиши бўйича мураккаблиги; штрих, ҳарф элементининг бош қисмини

бажаришдаги ҳаракатларнинг шакли; бош ҳарфлар ва чизмани бажаришдаги

ҳаракатларнинг йўналиши; ҳарфларни ўзаро боғлашдаги ҳаракатларнинг шакли; имзо

элементларини бажаришдаги бошланиш ва якунлаш нуқталарини жойлаштириш.

Фарқлар

асосан хусусий аломатларга тегишли: ҳарфнинг элементларини

бажаришдаги ҳаркатларнинг йўналиши ва шакли; ҳарфнинг элемент ва штрихларини

бажаришдаги эгилувчи ҳаракатлар (оғишлар)нинг нисбий йўналиши; ҳарфлардаги

боғланиш ва кесилиш нуқталарининг жойлашиши; ҳаракатларнинг вертикал бўйича

чўзилганлиги.

Эксперт чизилишларга алоҳида эътибор қаратиши керак. Қалбаки имзоларда

чизилишлар алоҳида пухталик билан бажарилганлиги ва монограммада, яъни мураккаб

ҳарфларнинг бирикмаларида жойлашиши билан фарқланади,.

Ўйлаб чиқарилган шахслар

номидаги имзоларда қалбакилаштирувчи шахсий

дастхатининг аломатлари, шунингдек, унинг имзосига хос бўлган аломатлар ҳам

топилади. Бундай имзоларни гумон қилинаётган бажарувчининг имзо ва дастхат


background image


569

намуналари (эркин, тажрибавий) билан таққослаш тадқиқоти натижасида кўпинча

қалбаки имзолар ким томонидан бажарилганлигини аниқлаш мумкин.

Ўйлаб чиқарилган шахслар номидаги имзоларни алоҳидаалоҳида тадқиқот

босқичида, эксперт ҳарфларда, шунингдек, унинг ҳарфсиз қисмида акс эттирилган

дастхатнинг барча аломатларини ўрганади. Аломатларни ўрганиш кетма-кетлиги

оддий имзони ўрганиш кетма-кетлигига ўхшаш бўлади. Гумон қилинаётган

ижрочининг дастхат аломатларини ўрганаётганда, асосий эътиборни тадқиқ этилаётган

имзода мавжуд бўлган ҳарфлар ва ҳарф элементлари бирикмасига қаратиш керак.

Кўпинча ўйлаб чиқарилган шахслар номидаги имзолар бузилган дастхат билан

бажарилган бўлади. Бундай қалбаки имзонинг ижрочиси ўз дастхатини яширишга

ҳаракат қилади. Шунинг учун эксперт имзо тадқиқотига ўтишдан олдин ижрочи

дастхатида бузилиш аломатлари мавжуд эмаслигини аниқлаши керак.

Бузилишлар тезёзувли яшириш йўли, чап қўл ёки босма шрифт билан бажариш

орқали амалга ошиши мумкин. Тезёзувли яшириш йўли орқали дастхат бузилишининг

ўзига хос аломатларига қуйидагилар киради: ҳарф элементлари ва тўлалигича

ҳарфларнинг тузилиш мураккаблиги, баъзида эса имзонинг якуний қисми — чизманинг

жимжимадорлиги; алоҳида ҳарфлар (элементлар)нинг ишлов даражаси тузилишининг

имзонинг (ишлов даражасининг камайиши мавжудлиги) бошқа қисмига нисбатан мос

эмаслиги. Имзо элементларининг тузилиши бўйича мураккаб бажарилиши одатда

юқори аниқликдаги ҳаракатларни ва тез суръатни талаб қилади, бундай имзода эса, бу

элементлар секин бажарилган: алоҳида такрорланувчи хусусий аломатларнинг турғун

эмаслиги.

Лекин тезёзувли яширишда бузилиш аломатларини алоҳидаалоҳида тадқиқот

босқичида аниқлаш жуда ҳам қийин ва ҳар доим ҳам имкони бўлавермайди. Бу эса

аломатларнинг турғунлигини аниқлашга имкон бермайдиган график материалнинг

кичик ҳажмига боғлиқ. Таққослаш материалини ўрганиш имзонинг ўзига хос бўлмаган

бажарилиш аломатларини аниқлашга маълум даражада ёрдам беради.

Ўйлаб топилган шахс номидаги имзони чап қўл билан бажаришда ижрочи

дастхатининг бузилиш аломатларини аниқлаш фақат чап қўл хати акс эттирилган

аломатлар бўйича мумкин. Бундай аломатлар қуйидагича бўлиши мумкин: ҳаракатлар

координациясининг пастлиги (штрих ва ҳарфларнинг тўғри чизиқли элементларининг

эгрилиги ва синиши, овалларнинг бурчаксимонлиги); хат суръатининг секинлиги.


background image


570

Шу билан бирга, бир томондан, ҳаракатлар координацияси пастлиги ва хат

суръатининг секинлиги орасида ва, бошқа томондан, алоҳида ҳарфларни бажаришда

ҳамда уларнинг тузилиши юқори ишловли ҳаракат ва тез суръат орасида кескин мос

тушмасликлар кузатилиши мумкин.

Ҳаракатларнинг «кўзгудагидек аксланиши».

Бу аломат имзонинг чап қўл

билан бажарилганлиги фактини аниқлашда асосий аҳамиятга эга ва, айни пайтнинг

ўзида, имзонинг паст ишловли дастхат билан бажарилганилигини, имзонинг атайин

ишлов даражасини пасайтириб (чап қўл) бажарилганлигини фарқлашга имкон беради.

Таққослаш материалини алоҳида-алоҳида тадқиқот босқичида ўрганиш

қандайдир ўзига хос жиҳатга эга эмас. Дастхат намуналари каби, гумон қилинаётган

ижрочининг имзо намуналаридаги барча аломатлар ўрганилади. Шу билан бирга,

бундай имзоларга кўпинча ижрочи ўз имзосининг барча элементларини киритишини

ёдда тутиш лозим.

REFERENCES

1.

Т.Б.Маматяқбов,

А.К.Закурлаев,

Л.Ю.Югай

ва

бошқалар.

Ўзбекистон

Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонунига шарх. –Т.: Ўзбекистон

Республикаси Академияси, 2017-176.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 5-апрелдаги 5-сон

“Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, ташкилот томонидан суд

экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги наьмунавий низомни тасдиқлаш

хақида”ги Қарори.

3.

Д.Б.Базарова, А.А.Мирзаев, Г.З.Тўлаганова, С.И.Латипов, Б.Х.Хамидов ва

бошқалар. Криминалистика дарслик.Т.: Тошкент, 2018.

4.

Р.А.Алимова. Жиноятларни тергов қилиш услубёти. Ўқув қўлланма.Т.:ТДЙИ, 2006.

References

Т.Б.Маматяқбов, А.К.Закурлаев, Л.Ю.Югай ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида”ги Қонунига шарх. –Т.: Ўзбекистон Республикаси Академияси, 2017-176.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 5-апрелдаги 5-сон “Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги наьмунавий низомни тасдиқлаш хақида”ги Қарори.

Д.Б.Базарова, А.А.Мирзаев, Г.З.Тўлаганова, С.И.Латипов, Б.Х.Хамидов ва бошқалар. Криминалистика дарслик.Т.: Тошкент, 2018.

Р.А.Алимова. Жиноятларни тергов қилиш услубёти. Ўқув қўлланма.Т.:ТДЙИ, 2006.