56
БУГУНГИ КУНДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР
ВАЗИРЛИГИ ЭКСПЕРТ-КРИМИНАЛИСТИКА СОХАСИДАГИ ЗАМОНАВИЙ
ИМКОНИЯТЛАР
Бекмирзаев Камолиддин Олимжон ўғли
Отебаев Самандер Жумабай улы
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси
3-ўқув курси 325-гурух курсантлари.
https://doi.org/10.5281/zenodo.11126641
Аннотация.
Мазкур мавзуда эксперт-криминалистика сохасидаги замонавий
техника ва техналогиялар, уларнинг тарихи, тузилиши, имкониятлари хамда сохага
қандай афзалликлари борлиги, соха мутахасисларининг иш фаолиятида фойдалилик
коэффицент қандайлиги хақида ёритиб ўтилган.
Калит сўзлар:
эксперт-криминалистика, Инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва
эркинликлар, техник–криминалистик воситалар, дахлсиз ҳуқуқлар.
TODAY, THE MINISTRY OF INTERNAL AFFAIRS OF THE REPUBLIC OF
UZBEKISTAN HAS MODERN OPPORTUNITIES IN THE FIELD OF EXPERT
FORENSICS
Abstract.
This topic highlights modern methods and technologies in the field of forensic
science, their history, structure, capabilities, as well as the advantages they have for this field, and
the coefficient of usefulness in the work of specialists in this field.
Key words:
expert forensics, Human interests, rights and freedoms, technical-
criminological tools, inviolable rights.
СЕГОДНЯ МВД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН РАСПОЛАГАЕТ
СОВРЕМЕННЫМИ ВОЗМОЖНОСТЯМИ В СФЕРЕ ЭКСПЕРТНО-
КРИМИНАЛИСТИЧЕСКОЙ ЭКСПЕРТИЗЫ.
Аннотация.
В данной теме поясняются современные методы и технологии в
области экспертно-криминалистической экспертизы, их история, структура,
возможности, а также их преимущества для данной области, коэффициент полезности
в работе оперативных экспертов.
Ключевые слова:
экспертно-криминалистическая экспертиза, интересы, права и
свободы человека, технико-криминалистический инструментарий, неприкосновенные
права.
57
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
таъкидлаганидек: «Инсон
манфаатларини таъминлаш учун, аввало, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон
ҳаёти ҳимоя қилиниши керак».
1
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 моддасида «Ўзбекистон
Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга қўра инсон,
унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият
ҳисобланади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя
қилинади.» деб эътироф этилган. Юқоридаги талабларнинг амалга оширилишида энг
муҳим вазифа содир этилган жиноятларни “иссиқ изи” дан тез очиш, самарали тергов
қилиш ва айбдорларни ўз вақтида жиноий жавобгарликка тортишдан иборатдир.
Бу вазифанинг ҳал этилишида, жиноят ишига тегишли бўлган далилларни тўплаш,
улардан фойдаланиш, техник–криминалистик воситаларни тўғри қўллашдан иборат
бўлган тезкор–тергов ишларининг техник–криминалистик таъминоти муҳим ўрин тутади.
Шунинг учун ҳам эксперт–криминалист нафақат криминалистик техника соҳасида чуқур
билимга эга бўлиши, балки криминалистик масалаларни ҳал этишда назарий билимларни
тўғри қўллай олиши, ашёвий далилларни тўплаш ва текшириш маҳоратини эгаллаган
бўлиши лозим.
Юқоридаги масалаларни ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт–
криминалистика хизматларининг асосий мақсадидир ва ўз навбатида эксперт–
криминалистика фаолиятнинг барча соҳалари билан чамбарчас боғлиқдир.
Хозирги кунда тараккий етиб келаётган мамлакатимизда бошқа сохалар билан бир
қаторда хуқуқ-тартибот сохаси хам замонавий иннавацион техналогиялар орқали
ривожланиб келмоқда. Бугунги мақоламизнинг мазмуни хам эксперт-криминалистика
сохасида замонавий криминалистик техналогияларнинг ўрни хақида танишиб ўтамиз.
Эксперт-криминалистика Бош марказидан тортиб худудий ЭКБ,ЭКМлар
мутахассислари жиноятларни тез ва тўлиқ хамда самарали хал этишда қуйидаги
криминалистик техналогиялардан фойдаланиб келмоқда . Булар:
Ходиса содир бўлган жойда қолган бармоқ излари орқали шахсига аниқлик
киритишда
АДИС (АДАТ) ПАПИЛЛОН
автоматлаштирилган электрон базаси.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2017 йил 9 февраль куни ИИО фаолияти
тизимида мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор
йиғилишидаги нутқи.
58
Қидирувда бўлган шахсларни ,шахсига ойдинлик киритилиши керак болган
жисмоний шахсларни, Ходиса содир бўлган жойда видеокамералар орқали видеоёзувга
фотосуратга тушиб қолган гумон остида бўлганларнинг шахсини аниқлашда қўлланилиб
келаётган техналогия бу –
ПОЛИФЕЙС
юзни идентификация қилиш тизими хисобланади.
ДНК суд-тиббий експертизаси
, шунингдек, ашёвий далилларнинг суд-молекуляр-
генетик експертизаси биологик келиб чиқиши объектларини суд-тиббиёт експертизаси
учун зарур бўлган бир хил объектларни текширишни талаб қилади. ДНКни ўз ичига олган
ҳар қандай инсон биологик тўқималарининг намуналари қиёсий тадқиқот учун биологик
материал намуналари сифатида мос келади.
Юқорида келтириб ўтилганлар эксперт-криминалистика сохасининг замонавий
технологияларинг бир қисмигина холос,хаммасини бирма-бир айтиб ўтмоқчи бўлсак улар
бир талай, хозирча юқорида таърифланган криминалистик техникага батафсил тўхталамиз:
"
АДИС Папиллон
" (автоматлаштирилган бармоқ изини идентификатсия қилиш
тизими) бармоқ изи маълумотларини рўйхатга олиш, қайта ишлаш, таққослаш ва
идентификатсиялаш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда исталган ҳажмдаги ва турли
мақсадлар учун бармоқ изи орқали биометрик маълумотлар базасини яратиш учун
мўлжалланган.Ушбу база оркали ходиса содир бўлган жойда колдирилган бармоқ излари
оркали айбдорни шахсига аниқлик киритиш хамда илгари хуқуқбузарлик содир этиб
худудий ички ишлар идоралари хисобида турадими йўқми аниқлаш имкониятини беради.
2020-йил август ҳолатига кўра, “АДИС Папиллон” фуқароларни бармоқ излари
ҳамда бармоқ ва кафт излари бўйича аниқлаш, шу жумладан реал вақт режимида бармоқ
изидан фойдаланган ҳолда шахсни тезкор текшириш йўли билан ҳал қилади, шахсларнинг
илгари содир етилган жиноятларга алоқадорлигини аниқлайди. Бир шахс томонидан содир
етилган жиноятларни бирлаштиради.
Полифейс
- бу ҳар хил мақсадлар учун мўлжалланган маълумотлар базасини
яратиш ва шахсни идентификатсия қилиш учун ташқи кўриниш тасвирларини рўйхатга
олиш, қайта ишлаш, таққослаш ва идентификатсиялаш жараёнларини автоматлаштириш
учун модулли, кенгайтириладиган тизим. Полифейc маълумотлар базаси икки турдаги
ёзувларни сақлашни таъмилайди:
Шахсини тасдиқловчи маълумотлар маълум бўлган шахсларнинг фото суратлари
туширилган карточкалар;
шахси аниқланмаган шахсларнинг фотографик тасвирлари ёки субектив
портретлари (фото идентификати) бўлган фотографик излар.
59
Ҳар қандай маълумотлар базаси ёзувига қуйидаги маълумотларни киритиш мумкин:
матнли маълумотлар;
юз (тўлиқ юз), ташқи кўриниш ва ўзига хос хусусиятлар тасвирларининг чексиз
сони. Юз тасвирлари (фронтал) автоматик қидириш учун мажбурий кодлаш керак;
бирлаштирилган луғатлар ёрдамида тузилган ташқи кўринишнинг оғзаки тавсифи;
қўлёзманинг тасвир ва матн тавсифи.
ДНК
(дезоксирибонуклеин кислота) - бу битта ҳужайранинг ирсий материалининг
йиғиндиси бўлиб, у организмнинг барча генларини ўз ичига олади. Инсон геноми
тахминан 3 миллиард таянч жуфт ДНКдан иборат. Уларнинг сони 23 та хромосомадан
жуда кўп. Ҳар бир геном организмнинг ўсиши ва сақланиши учун зарур бўлган
маълумотларни ўз ичига олади. ДНК Барча нуклеин кислоталар нуклеотидлардан ташкил
топган. ДНКда ҳар бир нуклеотид учта қисмдан иборат: дезоксирибоза деб аталувчи 5 та
углеродли углевод,фосфат гуруҳи ва азотли асосдан ташкил топган,бу нуклеин кислота,
тўрт асосий биологик макромолекула гуруҳларидан биридир. ДНКда азотли асос тўрт хил
бўлади: аденин (А), гуанин (Г), ситозин (С) ва тимин (Т).
Шу билан бугунги мақоламизда ёритилиш керак бўлган маълумотлар шулардан
иборат.Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки,замоннинг қанчалик ривозланиши хар бир соха
каби эксперт-криминалистика сохасига хам бир қанча ютуқлар олиб келади . Биз хозир
ушбу ютуқларнинг бир қисминигина ёритиб ўтдик .Эътиборингиз учун рахмат !!!
REFERENCES
1.
Дактилоскопик
экспертиза:
Дарслик
Р.Р.Шафигулин,
Т.Б.Маматқулов,
Ш.Х.Хасанов, Л.Й.Югай, А.Д.Хусанов, - Т.:Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси,
2021.-160 б.
2.
Суд экспертизаси бўйича қўлланма. – Т. 1995. - 205 б.
3.
Анциферов И.К Дактилоскопическая экспертиза: современное состояние и
перспективы развития. – Красноярск, 1990. – 187 б.
4.
Крилов И.Ф следы на месте преступления. – М. 1987. – 146 б.
5.
Кунишев Ш.А Дактилоскопик экспертиза: Маърузалар тўрлами. Т. :Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2007. - 106.б
6.
Интернет сайтлар:
