75
НУР-ТОВУШЛИ ТАЪСИРГА ЭГА ПАТРОНЛАРНИНГ ЭКСПЕРТ-
КРИМИНАЛИСТИК ТАДҚИҚОТИ.
Одилов Рўзимуҳаммад Орифжон ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим
3-ўқув курси 325-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.11126737
Аннотация.
Мазкур мақола ҳозирда янги Ўзбэкистонда эксперт криминалистика
соҳасидаги ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ёритилган. Бундан ташқари нур
товуш тасирга эга бўлган қурол ва ўқ дорилардан фойдаланиб содир этилаётган
жиноятлар эхтиёсизлик оқибатида содир этилаётганлиги учун ушбу сохадаги
жиноятларда юзага келадиган муаммоларни тўлақонли бартараф этиш ва содир
этилишида мавжуд шарт-шароитлар ва уларни олдини олиш чора тадбирлари ҳақида ва
улрнинг криминалистик тадқиқоти хақида сўз юритилган.
Калит сўзлар:
Қурол, ўқ-дорилар, патронлар, экпертиза хулосаси, ўқ дориларнинг
тадқиқоти, нур товуш тасирга эга бўл патронлар
EXPERT FORENSIC INVESTIGATION OF RADIOACTIVE CARTRIDGES.
Abstract.
This article describes the reforms and opportunities created in the field of expert
forensics in the new Uzbekistan. In addition, due to the fact that crimes committed using sonic
weapons and ammunition are committed as a result of recklessness, about the existing conditions
for the complete elimination of problems arising in crimes in this field and the measures to prevent
them, and there is talk about his criminalistic research.
Key words:
Weapons, ammunition, cartridges, expert opinion, research of ammunition,
cartridges with light and sound effect.
ЭКСПЕРТНО-КРИМИНАЛИСТИЧЕСКОЕ ИССЛЕДОВАНИЕ
РАДИОАКТИВНЫХ ПАТРОНОВ.
Аннотация.
В данной статье описаны реформы и возможности, созданные в сфере
судебно-экспертной экспертизы в новом Узбекистане. Кроме того, в связи с тем, что
преступления, совершаемые с применением звукового оружия и боеприпасов, совершаюця
в результате неосторожности, о существующих условиях для полного устранения
проблем, возникающих при преступлениях в этой сфере, и мерах по их предотвращению, и
идет речь. о его криминалистических исследованиях.
Ключевые слова:
Оружие, боеприпасы, патроны, экспертное заключение,
исследование боеприпасов, патроны со светозвуковым эффектом.
76
Маълумки Ички ишлар оргонлари фаолиятида эксперт криминалистика сохаси
бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ушбу сохада катта-катта ўзгаришлар
йўлини очиб бэрмоқда дэсак асло муболаға бўлмайди. Ҳусусан амалиётда учраётган энг кўп
экспертиза турларида бири бу Ўқотар қуроллар экспертизаси хисобланиб унга бўлган талаб
кундан кунга ошиб бормоқда. Бэвосита бу сохада талаб ошиб борар экан уни тўлақонли
аниқ хамда ишончли амалга ошириш борасидаги талаблар хам кучайиб боради.
Шуни айтиш жоизки, юқорида такидлаб ўтилган мавзуимизнинг ахамияти катта
хисобланади. Маълумки муайян бир тур, намуна ва русумдаги ўқотар қуроллардан отиш
учун давлат ёки фирма томонидан қўйилган стандард талабларига риоя этилган холда завод
усулида тайёрланган ва айнан махсус шу қуроллардан отишга мўлжалланган, зарурий
тузилишига эга ва баллистик талабларга жавоб бэрадиган патронлар ишлатилади.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги “Фуқаровий ва хизмат
қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муоамаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бэриш
тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сон Қарори
қабул қилинди ушбу қарорга асосан
Қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда
:
қуролни таъмирлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи шахслар ўз
фаолиятини ИИВнинг лицензияси асосида амалга оширади;
қуролдан фойдаланиш учун тирлар ва ўқ отиш майдонлари ўз фаолиятини ҳудудий
ички ишлар органларининг қуролни сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширади;
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қурол ички ишлар органларида
рўйхатга қўйилади ҳамда уларни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома бэрилади.
Муомаласи тақиқланган махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб ўқ
узиш имкониятини истисно этадиган ўқув қуроли ҳамда вазн-ўлчамли қурол, шунингдэк
нур-товушли таъсирга эга патрон билан ўқ узишни имитация қилиш учун мўлжалланган,
махсус таъмирлаш ишларини амалга оширмасдан туриб бошқа турдаги патронлар билан ўқ
узиш имкониятини истисно этадиган пахтавон қурол ва унинг ўқ-дорилари фуқаролар
томонидан ички ишлар органларига текин топширилади, бэлгиланган тартибда йўқ
қилинади ёки махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар коллексияларига топширилади.
Фуқаролар учун пневматик калта стволли қурол ва ташқи томондан автоматик қурол
нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролнинг фақат спорт объэктларида ички
ишлар органларининг рухсатномалари асосида сақланишига ва улардан фойдаланишга йўл
қўйилади. Ички ишлар органлари томонидан рухсатномани бэриш рад этилган тақдирда,
77
қурол уни реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали
реализация қилинади ёки ички ишлар органларига топширилади.
Фуқаролик қуролини олиш учун қўшимча талаб сифатида қурол эгасининг яқин
қариндошларини ва бирга яшовчи шахсларни руҳий ва наркология диспансерларида
ҳисобда туришини текшириш киритилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади
:
фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари сифатида қуйидагиларнинг
муомаласи:
ўқдон (барабан) сиғими ўн дона патрондан ортиқ, ствол узунлиги ствол қутиси билан
бэш юз миллиметрдан ва қуролнинг умумий узунлиги саккиз юз миллиметрдан кам бўлган
узун стволли ўқотар қурол, шунингдэк тузилиши ўқ отиш имкониятини йўқотмаган ҳолда
уни саккиз юз миллиметрдан кам узунликкача буклаш, силжитиш ёки қисмларга ажратиш
имконини бэрадиган қуролнинг;
бошқа ашёларнинг шаклини такрорловчи ўқотар қуролнинг;
сойли стволли ўқотар қуролнинг патронларига мослаб тайёрланган силлиқ стволли
ўқотар қуролнинг;
стволсиз ўқотар қуролнинг (патрон гилзаси ствол сифатида фойдаланиладиган
қуролнинг);
3Д-принтерида полимер ва композит материаллардан чиқарилган ўқотар қуроллар;
Ўзбэкистонда “Қурол тўғрисидаги” қонун 2019 йил 29 июлда Президэнт
томонидан имзоланган. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб
чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбэкистон ҳудудида
бэлгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ўзбэкистонда ноқонуний сақланган қуролларни ўз ихтиёри билан ИИВга топширганларга
пул мукофоти бэрилади.
Ушбу турдаги ўқотар қурол ишлатиб содир қилинган жиноятлар жараёнида, қурол
ишлатиш натижасида шикастланган обэктларда ва ўқ отилиш жойларида ўзига хос моддий
излар вужудга келади. Ушбу моддий изларнинг келиб чиқиши ва бундай холатларда
аниқланиши лозим бўлган саволлар бу турдаги жиноятлар содир бўлган жойни кўздан
кечириш ва экспертиза тайинлашнинг ўзига хос хусусиятларини бэлгилайди.
Экспертиза жараёнидаги криминалистик тадқиқотларнинг мақсади кўздан
кечиришда юзага келган дастлабки тусмоллар ва хулосаларни тасдиқлаш ёки инкор қилиш,
78
кўрилётган жиноят иши бўйича далилий ёки исботлов ахамиятига эга бўлган илмий
асосланган малумотларни олишдан иборат.
Эксперт-криминалистик тадқиқотларнинг методикаси экспертлар олдига қўйилган
саволларга аниқ жавоб бэришга йўналтирилган хамда муайян кетма-кетликда келадиган
турли ишлар, жараёнлар ва операсиялар мажмуадан иборат.
Нур товушли тасирга эга бўлган патронларнинг ўқ ёки гилзаларни текшириш бўйича
ўтказиладиган тадқиқотлар штатли патронларнинг тадқиқотлар методикасидан фарқ
қилмайди. Шунинг учун, патронларни отишда, улардан отиш учун мўлжалланмаган
қуроллардан фойдаланганлик фактини ўз вақтида аниқлаш ва хатоликларга йўл қўймаслик
мақсадида, текширилаётган ўқ ва гилзаларда бўлган, ушбу патронлар отишга
мўлжалланмаган қуролдан отлганлигини кўрсатувчи изларнинг мавжудлиги ёки йўқлигига
этибор бэриш лозим.
REFERENCES
1.
Ўзбэкистон Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 майдаги “Фуқаровий ва хизмат
қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муоамаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат
бэриш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-
сон Қарори.
2.
2019 йил 29 июлда қабул қилинган “Қурол тўғрисидаги” ЎРҚ-550-сон қонуни.
3.
Баллистик экспертиза: Дарслик – Т Ўзбэкистон Республикаси ИИВ Акадэмияси 2022
4.
Криминалистика дарсл
ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИ
5.
ҳттп://акадмвд.уз
(Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси)
6.
ҳттп://
(Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси)
