Authors

  • Azamjon Ergashev

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.32358

Abstract

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.

background image


260

БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИДА МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ

ЎЗИГА ҲОСЛИКЛАРИ

Эргашев Азамжон Раҳматилло ўғли

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистранти.

https://doi.org/10.5281/zenodo.11186544

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланган

самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш бўйича кенг кўламли

маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.

Жумладан, давлат органларининг соҳага оид бўлмаган вазифаларини қисқартириш

ва фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали уларнинг тузилмаси

ўртача 15 фоизга мақбуллаштирилди, шунингдек, 26 та давлат органлари ва

ташкилотларида 40 та раҳбар ўринбосарлари лавозимлари қисқартирилди

1

.

Лекин, Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги сиёсий-иқтисодий

иштироки олдинги даврларга нисбатан бир неча баробарга ортиб, давлат идоралари ва

ташкилотларининг иш ҳажми уларнинг сонини қисқарганлиги эвазига кўпайиб, давлат

хизматчилари орасида турли стрессли ва муаммоли вазиятларни юзага келишига сабабчи

бўлди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2022 йилдаги “Янги

Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-

269-сон фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини 61 тадан 28 тагача, шу жумладан

вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартирилди.

Шунингдек, мазкур фармон асосида ижро этувчи ҳокимият органлари штат

бирликлари, шу жумладан раҳбар лавозимлари 30 фоизгача, лекин, республика ижро этувчи

ҳокимият органларининг функцияларини тартибга солиш орқали уларни 10 фоизга

қисқартирилди. Натижада, лавозими қисқартирилган ходимларнинг вазифалари хизматда

қолган бошқа ходимларга юклатилишига ва уларда иш ҳажмининг ортиши билан боғлиқ

муаммоларни юзага келишига олиб келди.

Маълумки, давлат фуқаролик хизматида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат

фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига кўра давлат фуқаролик хизмати

лавозимлари сиёсий, бошқарув ва ёрдамчи лавозим гуруҳларидан иборатдир. Таҳлиллар

1

https://www.lex.uz/uz/docs/6324756


background image


261

шуни кўрсатмоқдаки, бошқарув фаолиятида стресс ва муаммоли вазиятларга энг кўп дуч

келадиган қатлам бошқарув кадрлари ҳисобланади.

Шу ўринда, стресс ва муаммоли вазиятга изоҳ бериб ўтиш ўринли ҳисобланади.

Стресс тўғрисида дастлаб ХХ асрнинг 30 йилларида Канадалик врач Ганс Селье томонидан

маълумот бериб ўтилган бўлиб, уни организмнинг узоқ муддатли ёки интенсив ҳолатларга

мослашиш жараёни сифатида изоҳлаган. Бошқарув фаолияти билан боғлиқ стресс ва

муаммоли вазиятларни изоҳлаш учун рус тадқиқотчиси В.Бубенко томонидан ишлаб

чиқилган бошқарув жараёнларини айланма циклини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб

ҳисобланади (1-расм)

2

.

1-расм. Бошқарув жараёнларини айланма цикли

Ушбу циклнинг барча босқичларида стресс ва муаммол вазиятлар юзага келиши

мумкин. Уларни келтириб чиқарувчи омилларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

1. Нотўғри берилган мотивация:

кўп ҳолларда давлат хизматчиларини қўллаб-

қувватлашнинг асосий усули сифатида уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида

берилган ижтимоий ҳимоя тури танланади. Лекин, ташкилотнинг мураккаб иқтисодий

вазиятларида олдинги каби иқтисодий қўллаб-қувватлаш ололмаган ходимларнинг хизмат

2

В.Бубенко. Управленические навыки и стресс. Вестник практической психологии образования. 2010. №2. -

С. 95-100.


background image


262

фаолиятида муаммоли вазиятларни юзага келтиради. Ушбу муаммоли вазиятларга хизмат

самарадорлигининг тушиб кетиши, малакали ходимларнинг хизматни тарк этиши,

коррупцион ва бошқа турдаги жиноятларга қўл уриш холатларининг ортиши,

ходимларнинг ижтимоий муаммолари ортиши натижасида уларда стрессли вазиятлар юзага

келиши ва бошқалар.

Шунинг учун, ходимларни қўллаб-қувватлашнинг усулларидан бири сифатида

уларни янги турдаги инновацион технологиялар билан ишлаш бўйича малакаларини

оширишни бепул ташкиллаштириш ҳисобланади. Бу турдаги қўллаб-қувватлаш навбатдаги

пуллик таъминотдан фойдалироқ ҳисобланади.

Хусусан, Глобал коучинг тадқиқотлари (ICF) натижасига кўра, ходимларнинг

коучингига сарфланган инвестициянинг фойдалилик даражаси 221%га тенг эканлиги

аниқланган.

2. Жараёнлар устидан назоратнинг йўқлиги:

ходимлар фаолияти устидан квартал

назорат ўрнатиш муаммоларни ўз вақтида аниқлаш имкониятини чеклайди. Gallup

тадқиқотларига кўра, ташкилот ходимлари устидан юқори назорат ўрнатилиши унинг

фаолияти самарадорлигини 21%га оширади.

3. Асосий вазифаларнинг 2-даражага ўтказилиши:

бир ходимга ёки раҳбарга бир

нечта вазифаларнинг юклатилиши уларнинг доимий кўп вазифали ишлаш режимига сабаб

бўлади. Натижада, ходимда асосий вазифадан кўра кунлик амалга оширилаётган хизматига

вақт ажратиши ҳолати юзага келади. Ушбу муаммоли вазиятни ўз вақтида

бошқарилмаслиги ташкилот самарадорлигини пасайишига олиб келади.

4. Ходимларнинг қарор қабул қилиш ҳуқуқининг мавжуд эмаслиги

, оддий

масалаларни ҳал этиш учун ҳам раҳбар томонидан қарор қабул қилинишини кутиб

ташкилот учун қимматли вақтни сарфланишига олиб келади.

5. Раҳбарнинг руҳий тушкунлик ҳолатида бўлиши

иш фаолиятида бошқарувдаги

стрессли ва муаммоли вазиятларни юзага келтирувчи ҳолати ҳисобланади.

6. Раҳбарнинг етарли билим савияга эга бўлмаслиги

хизмат фаолиятида юзага

келган муаммоли вазиятларни ўз вақтида бартараф этилмаслиги ва ташкилотнинг

самарасиз хизмат олиб боришига олиб келади.

Таъкидлаш жоизки, бошқарув жараёнларида муаммоли вазиятларни юзага келишига

сабаб бўлган омилларни ўз вақтида бартараф этилиши бошқарувчи кадрларнинг асосий

вазифаси ҳисобланади.


background image


263

Юқоридагиларга кўра бошқарув фаолиятида стресс ва муаммоли вазиятларни

бартараф этишнинг асосий усуллари сифатида қуйидагиларни амалга ошириш лозим

бўлади:

- бошқарув кадрларининг хизмат фаолиятида юзага келадиган муаммоли

вазиятларни бошқариш (Risk management) йўналишида малакасини ошириш курсларида

ўқитиш;

- бошқарув фаолиятида стресс ва муаммоли вазиятларни юзага келтирувчи

омилларни ўз вақтида аниқлаш учун бошқарув циклини яратиш ва унинг моделидан

фойдаланиш.