Authors

  • D.G‘ Botirova

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.32559

Abstract

Seeds of winter wheat variety Gozgon should be sown in a 2.8x20 mm sieve and fed (N210P105K70) in excess of the recommended rate of mineral fertilizers (N180P90K60). As a result, the physical and technological characteristics of the grown grain will improve.

background image


316

УДК: 633.11+581.13+581.14

КУЗГИ БУҒДОЙ ДОНИНИНГ ФИЗИКА-ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТГИЧЛАРИГА

ТУРЛИ ФРАКЦИЯЛАРДА ЭКИБ, ҲАР ХИЛ МЕЪЁРЛАРДА

ОЗИҚЛАНТИРИШНИНГ ТАЪСИРИ

Д.Ғ.Ботирова

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.11200123

Аннотация.

Кузги буғдойнинг Ғозғон нави уруғлари 2,8x20 мм ли элакларда элаб,

экилганда минерал ўғитларнинг тавсия этилган (N

180

P

90

K

60

) меъёридан оширилиб

(N

210

P

105

K

70

) озиқлантирилиши керак. Натижада етиштирилган доннинг физика-

технологик хусусиятлари ҳам яхшиланиб боради.

Калит сўзлар:

кузги буғдой, Ғозғон нави, тешиклари турли ўлчамдаги элаклар

тўплами, минерал ўғитлар.

THE EFFECT OF PLANTING IN DIFFERENT FRACTIONS AND FEEDING AT

DIFFERENT RATES ON PHYSICAL AND TECHNOLOGICAL INDICATORS OF

WINTER WHEAT GRAIN

Abstract.

Seeds of winter wheat variety Gozgon should be sown in a 2.8x20 mm sieve and

fed (N

210

P

105

K

70

) in excess of the recommended rate of mineral fertilizers (N

180

P

90

K

60

). As a result,

the physical and technological characteristics of the grown grain will improve.

Ключевые слова:

winter wheat, goose variety, a set of sieves of different sizes with holes,

mineral fertilizers.

ВЛИЯНИЕ ПОСЕВА РАЗНЫМИ ФРАКЦИЯМИ И РАЗНЫХ НОРМ ПОДКОРМКИ

НА ФИЗИКО-ТЕХНОЛОГИЧЕСКИЕ ПОКАЗАТЕЛИ ЗЕРНА ОЗИМОЙ

ПШЕНИЦЫ

Аннотация.

Семена озимой пшеницы сорта Гозгон должны быть посеяны в 2,8x20

мм сита и подают (N

210

P

105

K

70

) в избытке рекомендованной нормы минеральных удобрений

(N

180

P

90

K

60

). В результате улучшатся физические и технологические характеристики

выращенного зерна.

Ключевые слова:

озимая пшеница, сорт Гозгон, набор сит разного размера с

отверстиями, минеральные удобрения.

Кузги буғдой навларини етиштиришда жадал агротехнологияларнинг татбиқ

этилиши, дон ҳосилдорлигини ошириш билан бир қаторда суғориладиган ерлардан


background image


317

самарали фойдаланиш, доннинг технологик сифат кўрсаткичларини ошириш энг долзарб

вазифалардан ҳисобланади. Суғориладиган шароитда ҳар бир вилоятнинг ҳудудий

жойлашуви ва минтақаларига кўра ўзига хос тупроқ ва иқлим шароитига эга.

Шу сабабли ҳам буғдой ҳосилдорлигини оширишда пойдевор бўлган юқори

фракцияли уруғларини кўпайтириш агротехникасини ишлаб чиқиш долзарб муаммо бўлиб,

ушбу диссертация тадқиқоти қайд этилган вазифаларни изчил амалга оширилишига хизмат

қилади.

Бир қатор олимлар тажрибаларида [1; 215 с., 2; Б.42-44, 3; С.17, 4; Б.179-181] буғдой

дони сифат кўрсаткичларини белгиловчи асосий кўрсаткичлар физика-технологик

кўрсаткичлар бўлиб, уруғлик донлар фракциялари ва озиқлантириш режимини

мақбуллаштириш йўли билан дон ҳосилини ва сифатини яхшилаш мумкинлиги

таъкидланади.

Шунинг учун ҳам илмий тадқиқотларимизда кузги буғдой ҳосилдорлигига Ғозғон

нави уруғлик донлари фракциялари ва озиқлантиришнинг таъсири ўрганилди (жадвал).

Дала тажрибалари Косон туманидаги “Саипов Шахбоз” фермер хўжалигида 2015-

2017-йилларда ўтказилди.

Дала тажрибалари тўрт такрорланишда ўтказилган бўлиб, тажриба майдонлари

юзасининг катталиги 180 м

2

, ҳисоб майдончалари юзаси катталиги 100 м

2

, тажриба

майдончалари эни 7,2 метр, узунлиги 25 метрни ташкил этди.

Тажриба тизими бўйича етиштирилган буғдой донларининг 1000 дон массаси,

натура оғирлиги ва шишасимонлик даражаси ГОСТ-9353-84 бўйича аниқланди.

Илмий тадқиқотларимизда NPK қўлланилмасдан етиштирилган юқори фракцияли

навдор уруғларнинг кейинги таъсирида

1000 донасининг вазни

38,2 г ташкил этиб, 2,5х20

мм уруғларнинг кейинги таъсирида 0,7 г, 2,2х20 мм уруғларнинг кейинги таъсирида 1,1 г

ва 2,0х20 мм уруғларнинг кейинги таъсирида 2,3 г кичиклашиши кузатилди. Бирмунча

майдалашган навдор уруғлар 2,5х20 мм, 2,2х20 мм ва 2,0х20 мм донлар таъсирида ҳам

кузатилиб, 2,8х20 мм фракцияли донлар фонларида кузатилган қонуният такрорланди.


background image


318

Жадвал

Кузги буғдойнинг Ғозғон нави донининг физика-технологик кўрсатгичларининг

навдор уруғлари фракциялари ва озиқлантиришга боғлиқлиги (2015-2017 йилларда

ўртачаси)

Кўрсаткичлар

Тажриба

вариантлари

1000 та дон

вазни, г

Натура

оғирлиги,

г/л

Шишасимон-лик

даражаси, %

Ун чиқими,

%

2,8x20 мм

2,8x20 мм

2,8x20 мм

2,8x20 мм

NPK қўлланилмаганда (st)

1

I вариант

2,8x20 мм

38,2

789

79,6

76,6

2

II вариант

2,5x20 мм

37,5

791

78,3

75,2

3

III вариант 2,2x20

мм

37,1

798

77,2

74,3

4

IV вариант 2,0x20

мм

35,9

802

76,2

73,7

NPK тавсия этилган меъёр ва нисбатда қўлланилганда N

180

P

90

K

60

1

I вариант 2,8x20мм

38,9

787

80,1

78,8

2

II вариант

2,5x20 мм

38,4

795

79,1

77,1

3

III вариант 2,2x20

мм

38,0

799

78,1

76,6

4

IV вариант 2,0x20

мм

37,3

800

77,3

76,1

NPK тавсия этилган меъёр ва нисбатдан оширилиб қўлланилганда N

210

P

105

K

70

1

I вариант

2,8x20 мм

39,3

785

81,0

79,4

2

II вариант

2,5x20 мм

39,0

791

80,3

78,8


background image


319

3

III вариант 2,2x20

мм

38,5

802

79,2

77,1

4

IV вариант 2,0x20

мм

38,0

805

78,4

77,3

Тадқиқотларимизда кузги буғдойнинг Ғозғон нави навдор донлари

натура

оғирлигига

навдор уруғлари фракциялари ва озиқлантиришнинг таъсири ҳам ўрганилди.

Юқори фракцияли уруғлик донлар (2,8х20 мм) NPK қўлланилмасдан етиштирилганда

натура оғирлик 789 г/л ташкил этгани ҳолда, дон фракциялари катталиклари пасайиши

натижасида 2,5х20 мм фракция донларида 2 г/л; 2,2х20 мм фракция донларида 9 г/л ва

2,02х20 мм фракция донларида натура оғирлиги 13 г/л ошиши кузатилди.

Кузги буғдойнинг Ғозғон нави юқори фракцияли уруғлик донлари минерал

ўғитларнинг тавсия этилган (N

180

P

90

K

60

) меъёрлари ва нисбатлари қўлланилгандаги юқори

фракцияли (2,8х20 мм) навдор уруғлари натура оғирликлари 787 г/л ни ташкил этгани ҳолда

2,5х20 мм фракцияли донларда 8 г/л; 2,2х20 мм фракцияли донларда 12 г/л ва 2,0х20 мм

фракция донларида 13 г/л ошиши натижасида майдалашиши кузатилиб, юқори фракцияли

донларда натура оғирлиги пасайиши натижасида навдор уруғлар сифати ошишини

кўрсатди.

Кузги юмшоқ буғдой уруғининг навдорлилик ва технологик сифатини белгиловчи

бош кўрсаткич ҳисобланган донларнинг

шишасимонлиги

экилган юқори фракцияли

уруғлар катталигига ва озиқлантиришни мақбуллаштирилиши билан боғлиқ бўлиши

аниқланди. Масалан, Ғозғон навининг юқори фракцияли (2,8х20 мм) уруғлик донлари NPK

қўлланилмасдан етиштирилганидаги донлари шишасимонлиги 79,6 % ни ташкил этгани

ҳолда 2,5х20 мм фракцияли донларида 1,3 %; 2,2х20 мм фракция донларида 2,4 %; 2,0х20

мм фракция донларида эса 3,4 % пасайиши кузатилди.

Доннинг шишасимонлилиги кузги буғдойнинг юқори фракцияли донлари

етиштирилганда минерал ўғитларнинг тавсия этилган меъёрлари ва нисбатлари қўлланилиб

етиштирилганда юқори фракцияли (2,8х20 мм) донларида 80,1 % ни ташкил этгани ҳолда,

2,5х20 мм фракция донларида 1,0 %; 2,2х20 мм фракцияли донларида 2,0 %; 2,0х20 мм

фракцияли донларида 3,9 % пасайиши кузатилди.

Кузги буғдойнинг Ғозғон нави навдор уруғи экилиб, минерал ўғитларнинг

оширилган (N

210

P

105

K

70

) меъёри ва нисбати қўлланилгандаги дон шишасимонлиги юқори

фракцияли (2,8х20 мм) донларида 81,0 % ни ташкил этгани ҳолда, 2,5х20 мм фракцияли


background image


320

донлари шишасимонлиги 0,7 %; 2,2х20 мм фракция донларида 1,8 % ва 2,0х20 мм фракция

донларида эса 2,6% пасайиши аниқланди. 2,5х20 мм; 2,2х20 мм; 2,0х20 мм фракцияли

навдор уруғларнинг кейинги таъсирида ҳам дон фракциялари пасайишига мутаносиб ҳолда

доннинг шишасимонлиги пасайиб бориши кузатилди.

Донли экинлар донларидан озиқ-овқат сифатида самарали фойдаланишда ун

тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, донли экинлар донларидан айниқса буғдой

донидан ун тайёрлаш ядросида мавжуд бўлган моддалардан самаралироқ фойдаланишни

назарда тутади. Шу билан бир қаторда буғдой дони эндоспермасида мавжуд бўлган

моддалар миқдорлари навларнинг нав хусусиятлари, етиштирилган шароити ва

қўлланилган агротехнологик жараёнларга мутаносиб ҳолда ўзгариб боради.

Шу сабабли ҳам кузги буғдойнинг Ғозғон нави донларидан

ун чиқимига

навдор

уруғлари фракциялари ва озиқлантиришнинг таъсири ўрганилди.

Минерал ўғитлар қўлланилмасдан юқори фракцияли буғдой уруғлари экилиб

етиштирилган буғдой донидан ун чиқими 76,6 % гача бўлиб, минерал ўғитлар меъёрлари

ва нисбатлари тавсия этилган даражада қўлланилганда (N

180

P

90

K

60

) 2,2 %; минерал ўғитлар

меъёрлари ва нисбатлари оширилиб (N

210

P

105

K

70

) қўлланилганда 2,8 % гача юқори

бўлишини кўрсатди.

2,5х20мм фракцияли донлар экилиб етиштирилган 2,5х20мм фракцияли донлардан

ҳам ун чиқими 2,5х20мм фракцияли донларда экилган 2,0х20мм фракцияли донлардагига

нисбатан 2,4 % гача; 2,2х20мм фракцияли донларда 1,4 % гача ва 2,0х20мм фракцияли

донларда эса 1,7 % гача юқори бўлиши кузатилди.

Демак, кузги буғдойнинг навдор уруғлари сифатини яхшилашнинг асосий усули

юқори фракцияли уруғлик донларини экишдан иборат бўлиб, бундай натура оғирлиги

бўйича юқори сифатли навдор уруғларни минерал ўғитлар қўллашни мақбуллаштириш

йўли билан оширишга эришиш мумкин.

REFERENCES

1.

Казаков Е.Д. Методы оценки качества зерна. –М; Агропромиздат. 1987. -215 с.

2.

Азизов Б.М., Тошпўлатов Ч., Мирзаев Ш., Ўтмишдош экинларнинг дон

ҳосилдорлиги ва технологик сифат кўрсатгичларига таъсири. // Агроилм –

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали илмий иловаси. – Тошкент, №1(51), 2018. –

Б.25-27.


background image


321

3.

Ковырялов

Ю.П.

Интенсивные

технологии

в

растениеводвтве.

–М;

«Агропромиздат» 1989. –С 17.

4.

Мирзаев О.Ф., Азизов Б.М., Минерал ўғитларни уруғ сифатига таъсири. Қишлоқ

хўжалигида илғор технологиялар Республика илмий-амалий конференцияси.

Андижон. 2003. Б.179-181.

References

Казаков Е.Д. Методы оценки качества зерна. –М; Агропромиздат. 1987. -215 с.

Азизов Б.М., Тошпўлатов Ч., Мирзаев Ш., Ўтмишдош экинларнинг дон ҳосилдорлиги ва технологик сифат кўрсатгичларига таъсири. // Агроилм – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали илмий иловаси. – Тошкент, №1(51), 2018. – Б.25-27.

Ковырялов Ю.П. Интенсивные технологии в растениеводвтве. –М; «Агропромиздат» 1989. –С 17.

Мирзаев О.Ф., Азизов Б.М., Минерал ўғитларни уруғ сифатига таъсири. Қишлоқ хўжалигида илғор технологиялар Республика илмий-амалий конференцияси. Андижон. 2003. Б.179-181.