ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
767
ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ТОМОНИЛАН ЁКИ УЛАР ИШТИРОКИДА СОДИР
ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Абдуллаев Ориф Қосим ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
Академияси магистранти.
https://doi.org/10.5281/zenodo.11223320
Аннотация.
Мақолада чет эл фуқаролари тушунчаси, чет эл фуқаролари ёки улар
иштирокида содир этилган жиноятларнинг таснифи, ушбу жиноятларни тергов
қилишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари, Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал
қонунчилигига мувофиқ ўтказиладиган айрим тергов ҳаракатларининг ўзига хос
хусусиятлари, ушбу турдаги жиноятларни тергов қилишда таржимон хизматидан
фойдаланиш, улар бўйича вужудга келаётган муаммоли ҳолатлар баён этилган.
Калит сўзлар:
чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс, жиноят, жиноятда
иштирокчилик, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлар, жиноятни тергов қилиш, сўроқ қилиш,
жиноят-процессуал қонунчилиги.
SPECIFIC CHARACTERISTICS OF THE INVESTIGATION OF CRIMES
COMMITTED OR WITH THEIR PARTICIPATION BY FOREIGN CITIZENS
Abstract.
In the article, the concept of foreign citizens, the classification of crimes
committed by foreign citizens or with their participation, the theoretical and legal basis of the
investigation of these crimes, the specific features of some investigative actions conducted in
accordance with the criminal procedural legislation of the Republic of Uzbekistan, the use of
interpreter services in the investigation of this type of crime, problematic situations arising in
relation to them are described.
Key words:
foreign citizen, stateless person, crime, participation in crime, rights and legal
interests, criminal investigation, interrogation, criminal procedural law.
ОСОБЕННОСТИ РАССЛЕДОВАНИЯ ПРЕСТУПЛЕНИЙ, СОВЕРШЕННЫХ ИЛИ
С ИХ УЧАСТИЕМ ИНОСТРАННЫХ ГРАЖДАН
Аннотация.
В статье рассмотрены понятие иностранных граждан,
классификация преступлений, совершенных иностранными гражданами или с их участием,
теоретико-правовые основы расследования этих преступлений, особенности некоторых
следственных действий, проводимых в соответствии с уголовно-процессуальным
законодательством. Республики Узбекистан, описаны использование услуг переводчика
при расследовании данного вида преступлений, проблемные ситуации, возникающие в связи
с ними.
Ключевые слова:
иностранный гражданин, лицо без гражданства, преступление,
участие в преступлении, права и законные интересы, уголовное расследование, допрос,
уголовно-процессуальное право.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
768
КИРИШ
.
Чет эл фуқаролари томонидан ёки улар иштирокида содир этилган жиноят ишларини
тергов қилиш мамлакатимиз миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормалари
воситачилигида хорижий давлат қонунларини қўллаш зарурати билан тавсифланади.
Шу муносабат билан шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси амалдаги
Конституциясининг 15-моддаси учинчи қисмида Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан бир
қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисми эканлиги, агар
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг
қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилиши белгиланган
1
. Чет эл
фуқаролари томонидан ёки улар иштирокида содир этилган жиноятларни тергов қилишда
ушбу қоидалар албатта ҳисобга олиниши лозим.
Асосий қисм.
Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро
шартномаларга мувофиқ, миллий қонунчилик фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари
соҳасидаги халқаро стандартларни ўз ичига олганлиги билан бир қаторда, Ўзбекистон
қонунчилигида муносабатлар субъектлари сифатида хорижий фуқаролар учун ҳуқуқ ва
эркинликларнинг алоҳида доирасини белгилайдиган нормалар мавжуд. Чет эл
фуқароларининг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2021 йил 04
июндаги ЎРҚ-692-сонли «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида» қонуни, шунингдек
фуқаролик ҳуқуқи, оила, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги томонидан
белгиланади.
Янги Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашуви муқаррар равишда
ҳуқуқни бирлаштириш билан бирга келади, бу халқаро ҳужжатларни имзолаш ва
кейинчалик миллий ҳуқуқ нормаларини халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштириш
шаклида бошқа давлатлар олдидаги мажбуриятларни бажариш орқали эришилади. Бу ҳолат
чет эл фуқаролари ёки улар иштирокида содир этилган жиноятларни тергов қилишни
ҳуқуқий тартибга солиш масалаларида акс эттирилган хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий
ҳолатини миллий белгилаш масалаларида ҳам ўз ифодасини топади.
Шу билан бирга, чет эл фуқаролари томонидан ёки улар иштирокида содир этилган
жиноятларни тергов қилишда халқаро ҳуқуқнинг аҳамиятини камайтирмаган ҳолда шуни
таъкидлаш лозимки, фуқаронинг ҳуқуқий мақоми фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари билан
шаклланади, бу эса асосида сиёсий ва биринчи навбатда ҳуқуқий характернинг барқарор
доимий алоқаси ётадиган фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари билан белгиланади.
Фуқаролик деганда шахснинг давлатга қонуний мансублиги тушунилади ва у ҳам
ҳуқуқ, ҳам мажбуриятларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, халқаро ҳуқуқ инсоннинг
фуқаролиги бўлган давлат билан, бу шахснинг бошқа давлат ҳудудида жойлашган ҳуқуқ ва
мажбуриятлари билан узвий боғлиқлигини ва биринчи навбатда, давлатдан ёрдам олиш
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
01.05.2023 й.,
03/23/837/0241-сон. Тошкент 2023. 3-Б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
769
ҳуқуқини таъминлайди. Бу чет эл фуқароларига дипломатик ва консуллик ваколатхоналари
мансабдор шахслари билан учрашиш ҳуқуқини берувчи консуллик шартномалари ва
конвенцияларида ўз ифодасини топган.
Бошқа давлат фуқаросининг Ўзбекистонда яшаши уни фуқаролиги бўлмаган ҳолатга
келтирмайди, шахс тегишли давлат фуқароси бўлиб қолаверади. Шу билан бирга,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқароси, унинг ҳуқуқий онги
Ўзбекистон қонунчилиги нормаларига зид келиш-келмаслигидан қатъи назар, мавжуд
бўлган мамлакатнинг қонунларига риоя қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахснинг мавжудлиги
ушбу шахснинг тегишли давлат фуқаролигининг тугатилишини англатмайди. Ушбу шахсга
нисбатан унинг фуқаролиги бўлган давлатнинг юрисдикцияси сақланиб қолади. Бу
умумэътироф
этилган
халқаро
норма
бўлиб,
у
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 23-моддасида ўз аксини топган, яъни “Ўзбекистон Республикаси ўз
ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик
кўрсатишни кафолатлайди”
2
. Худди шу қоидалар бошқа давлатлар конституцияларида ҳам
мавжуд. Шунга кўра, ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга кўра, Ўзбекистон
Республикаси Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар даражасида
чет эл фуқаросининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доирасини белгилайди.
Ушбу фикримизга мисол қилиб, Конституциямизнинг 24-моддасини келтиришимиз
мумкин. Унда шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл
фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро
ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо
этадилар”.
Миллий қонунчилигимизда чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс
тушунчаларига таъриф берилган бўлиб, “
чет эл фуқароси
- Ўзбекистон Республикасининг
фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат
фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс,
фуқаролиги бўлмаган шахс
-
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет давлат фуқаролигига
мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс”
3
дея таърифланган. Аммо “чет эл фуқароси”
тушунчаси баъзи бир қонунларимиз ва қонуности ҳужжатларимизда “ажнабий фуқаролар”
деб аталган. Мантиқан ҳамда луғавий жиҳатдан олиб қаралганда, ушбу тушунча ҳам
тҳнотўғри эмас. Лекин ушбу тушунча барча норматив ҳужжатларда бир хилда ёзилгани
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилишнинг
ҳуқуқий асосларидан бири Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида ҳам
мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, унинг 4-моддасида, “Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги
2
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
01.05.2023 й.,
03/23/837/0241-сон. Тошкент 2023. 5-Б.
3
«Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати
тўғрисида» қонуни. (
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
04.06.2021 й., 03/21/692/0528-сон, 14.03.2022
й., 03/22/759/0213-сон)
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
770
бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни юритиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексга мувофиқ олиб борилади” деб
кўрсатилган.
Шундай қилиб, фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақоми жиноят-процессуал
қонунчилигимизда ҳам чет эл фуқаросининг ҳуқуқий ҳолатига тенглаштирилади. Бироқ,
фуқаролиги бўлмаган шахс учун жиноят процессида унинг мақомининг халқаро хусусий
ҳуқуқда назарда тутилган оқибатлари мавжуд эмас, бунда ушбу шахс билан алоқалар
ўрнатган мамлакат қонунларини қўллаш мумкин. Бундан ташқари, жиноят ва жиноят-
процессуал қонунчилигида фуқаролиги бўлмаган шахснинг икки томонлама юрисдикция,
яшаш жойи ва фуқаролиги ҳолатида мавжудлиги ҳақида гапирилмайди. Фуқаролиги
бўлмаган шахсга ҳар қандай хорижий давлат томонидан ушбу шахсни жиноий
жавобгарликка тортиш муносабати билан юридик ёрдам кўрсатиш масаласи Ўзбекистон
қонунчилигида назарда тутилмаган. Бу халқаро ҳуқуққа зид эмас, чунки дипломатик ва
консуллик конвенцияларида фақат улар вакили бўлган давлатлар фуқаролари учун бундай
қоидалар мавжуд.
Халқаро хусусий ҳуқуқда бу масала бир маънода ҳал қилинган. Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1168-моддасида «Фуқаролиги бўлмаган шахс қайси
мамлакатда доимий яшаб турган бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни
ҳисобланади» деб кўрсатилган. Бироқ, бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардир.
Жиноят-процессуал қонунчилигида чет эл фуқаросига ўз фуқаролиги бўлган давлат
вакилларининг консуллик конвенцияларида белгиланган ҳуқуқларни берувчи нормалар
бўлиши лозим.
Бундан ташқари, жиноят-процессуал қонунчилигига гумон қилинувчи сифатида
ушлаб турилган ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган чет
эл фуқаросига юридик ёрдам олиш имкониятини таъминлайдиган консуллик ҳужжатларида
қайд этилган нормаларни киритиш мақсадга мувофиқдир. Жиноят-процессуал кодексига
чет эл фуқаросига давлат ва нодавлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, шунингдек
фуқаролиги бўлган давлатнинг жисмоний шахсларининг юридик хизматларидан
фойдаланиш ҳуқуқини берувчи нормаларни киритиш мантиқан тўғри келади. Шунга кўра,
ушбу мақсадлар учун чет эл фуқароларининг жиноий процессида адвокат сифатида
иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тан олиш талаб этилади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига
қуйидаги қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқдир:
-
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 24-моддаси 8-
хатбошисидан кейин қуйидаги мазмундаги 9-хатбоши билан тўлдирилсин: “Чет эл
фуқароси ушланганда, унга ўз давлати дипломатик ёки консуллик ваколатхонасининг
мансабдор шахси билан учрашиш ҳуқуқи тушунтирилиб, бу тўғрисида баённомада тегишли
ёзув киритилади”.
-
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 243-моддаси қуйидаги
мазмундаги 15-қисм билан тўлдирилсин: «Ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт
чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган чет эл фуқаросига у фуқароси бўлган
давлатнинг дипломатик ёки консуллик ваколатхонасининг мансабдор шахси билан
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
771
учрашиш ҳуқуқи, шунингдек тегишли давлат билан консуллик шартномаси ёки
конвенциясида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари тушунтириб берилади.
Мазкур таклиф қилинаётган иккала ҳолатлар ҳам ҳозирги кунда амалдаги жиноят-
процессуал кодексда мавжуд бўлмаса-да, органларнинг ички буйруқ ёки кўрсатмаларига
асосан бажариб келинади, аммо уни бажарилиши қонун доирасида мустаҳкамлаб қўйилса,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг масъулиятларини янада оширишга
хизмат қилади.
Олимларнинг фикрига кўра, жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликнинг
ҳуқуқий асосини иккита асосий йўналишга бўлиш мумкин бўлган кўплаб ўзаро боғлиқ
элементлар ташкил этади: халқаро ва миллий.
Халқаро йўналишга умумий сиёсий характердаги ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро
ҳужжатлар киради. Бу эса давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларида, шу
жумладан, умуман жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган махсус халқаро
ҳужжатларни қабул қилиш учун шарт-шароит яратади. Халқаро йўналишнинг навбатдаги
даражаси жиноятнинг маълум бир турига (наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши,
қурол-яроғлар, фирибгарлик, терроризм ва бошқалар) қарши курашишга қаратилган
моддий характердаги халқаро ҳаракатлардир. Улар халқаро миқёсдаги айрим хатти-
ҳаракатларни ва жиноят-процессуал характердаги халқаро хатти-ҳаракатларни жиноят деб
ҳисоблайдиган ҳаракатларни ажратиб кўрсатишлари лозим.
Шу билан бирга, халқаро ҳуқуқнинг айрим нормаларини қўллаш уларни миллий
қонунчиликда жорий этилгандан кейингина мумкин бўлади. Қоида тариқасида, бу
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган жиноят-ҳуқуқий характердаги
халқаро нормалардир. Ушбу нормалар чет эл фуқаролари томонидан ёки улар иштирокида
содир этилган жиноятларни тергов қилишда хорижий давлатларнинг ваколатли органлари
билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун шароит яратади.
Жиноят-процессуал характердаги халқаро муносабатлар, жиноят ишлари бўйича
тергов ва бошқа ҳаракатлар шаклида халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни, жиноий
жавобгарликка тортиш ёки жазони ўташ учун шахсларни топширишни, ҳукмни ижро
этишни, маҳкумларга жазони фуқаролиги бўлган мамлакатда ўташ учун топширишни
таъминлайди.
Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни ҳуқуқий тартибга солишнинг
навбатдаги хусусияти шундан иборатки, халқаро ҳуқуқ нормаларининг қўлланилиши ҳуқуқ
субъектларининг ўзлари – давлатлар томонидан таъминланади
4
. Халқаро муносабатлар
соҳасида давлат ичидаги органларга ўхшаш функцияларни бажарадиган миллий олий орган
мавжуд эмас.
Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик масалаларида, албатта, халқаро
ҳуқуқнинг хусусиятларидан бири ўз ифодасини топади, бу унинг манбалари тамойиллар
эканлигидадир.
Шуни таъкидлаш лозимки, умумий тамойилларни мажбурий нормалар деб
таснифлаш мумкин, алоҳида тамойиллар эса ҳар доим ҳам ҳисобга олинмайди, бу эса
4
Лукашук И.И., Наумов А.В. Международное уголовное право: Учеб. - М.: Спарк, 1999. С. 13.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
772
давлат суверенитети билан белгиланади. Мисол учун, ўз фуқароларини экстрадиция
қилмаслик тамойилига баъзан риоя қилинмайди ва Исроил, Франция ва АҚШ ўз
фуқароларини экстрадиция қилган прецедентлар мавжуд
5
. Юридик ёрдам кўрсатиш
тўғрисидаги сўровларни бажариш принципи ҳам ҳар доим ҳам ҳурмат қилинмаслиги
мумкин ва сўраган давлатнинг илтимосига биноан буйруқ сўраган томоннинг
қонунчилигига мувофиқ бажарилиши мумкин. Бироқ, агар у фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларининг бузилишига олиб келиши, давлат хавфсизлиги ёки жамоат тартибига
таҳдид солиши мумкин бўлса, бундай тартиб қўлланилмайди.
Юқорида қайд этилганидек, халқаро ҳамкорликнинг асосий манбалари халқаро
шартномалардир. Уларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар халқаро ҳуқуқий
ҳужжатлар бўлиб, тартибга солиш нуқтаи назаридан миллий қонунчилик билан кўпроқ
боғлиқ бўлган нормаларни ўз ичига олади, масалан, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартиби,
чунки халқаро ҳуқуқнинг ушбу нормаларини қўллаш маълум бир давлатнинг ваколатли
органлари томонидан миллий даражада амалга оширилади.
ХУЛОСА:
Чет эл фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари доираси миллий
қонунчилик билан белгиланади ва ўзига хос шаклланиш тарихига эга, аммо қонуннинг
ҳозирги ҳолати шундайки, чет эл фуқаросининг мақоми Ўзбекистон Республикаси
иштирокчи бўлган халқаро ҳужжатлар нормаларини ҳисобга олган ҳолда ва уларга мувофиқ
белгиланади.
Чет эл фуқаролари томонидан ёки уларнинг иштирокида содир этилган жиноятларни
тергов қилиш нафақат Ўзбекистон қонунчилигини, балки чет эл фуқароси бўлган
давлатнинг миллий қонунчилигини ҳам қўллаш билан боғлиқ. Чет эл фуқаролари
томонидан ёки уларнинг иштирокида содир этилган жиноятларни тергов қилиш мақсадида
хорижий давлат қонунларини қўллаш халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш орқали амалга
оширилади, бу бизга иккита муҳим фикрни айтишга имкон беради:
1. Хорижий фуқаролар томонидан ёки улар иштирокида содир этилган жиноятларни
тергов қилишда иккита таркибий қисм мавжуд: миллий ва халқаро;
2. Чет эл фуқаролари томонидан ёки улар иштирокида содир этилган жиноятларни
тергов қилишда қўлланиладиган халқаро ҳуқуқ нормалари жиноят-процессуал хусусиятга
эга бўлиб, бу халқаро жиноят-процессуал ҳуқуқ мавжудлигини тасдиқлаш имконини
беради.
REFERENCES
1.
Уголовная юстиция: проблемы международного сотрудничества. Международный
научно-исследовательский проект. Руководитель проекта Савицкий В.М.-М.:БЕК.
1995. С. 230.
2.
Иващук В.К. “Расследование преступлений, совершаемых иностранными гражданами
или с их участием” диссертация на соискание ученой степени кандидата юридических
наук.
5
Галенская Л.Н. Правовые проблемы сотрудничества государств в борьбе с преступностью. — Л., 1978. С.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
773
3.
Кобец П.Н. Предупреждение преступности иностранных граждан и лиц без
гражданства в России. Москва. 2004. Б-26.
4.
Преступность среди иностранцев в ФРГ // Преступность среди иностранцев.
Реферативный обзор. - М.: ГИЦ МВД РУз. С. 3-32.
5.
Каримов,Х. Жиноятларни квалификация қилишда жиноят субъекти мезонларининг
аҳамияти. (2018) Review of law sciences, (2).
6.
Специальный раздел (ч. 5) УПК РФ содержит основные положения о порядке
взаимодействия следователей, судов с соответствующими органами и должностными
лицами иностранных государств и международными организациями, а также порядок
выдачи лица для уголовного преследования или исполнения приговора.
7.
Положение о помощнике следователя // Пункт 8 Приложения № 22 к приказу МВД
России от 4 января 1999 г. № 1 (ред. от 26 января 2009 г.) «О мерах по реализации
Указа Президента Российской Федерации от 23 ноября 1998 г. № 1422 ».
8.
