ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
890
ЎЗБЕК МУСАВВИРЛАРИ ИЖОДИДА МАНЗАРАНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
(МАНЗАРАЧИ РАССОМ ЎРОЛ ТАНСИҚБОЕВ ИЖОДИ МИСОЛИДА)
Уразов Алишер Қувондиқ ўғли
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Тасвирий санъат факультети 3-курс талабаси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.11264680
Аннотация. Мақолада Ўзбек мусаввирлари ижодида манзаранинг хусусиятлари
манзарачи рассом Ўрол Тансиқбоев ижоди мисолида ўрганиб чиқилди. Тасвирий санъат
ихлосмандлари учун уста рассом Ўрол Тансиқбаев ижоди тахлил этилди.
Калит сўзлар: Манзара жанри, Ўрол Тансиқбаев ижоди, реалистик тасвир.
FEATURES OF THE LANDSCAPE IN THE WORK OF UZBEK MUSICIANS
(ON THE EXAMPLE OF THE WORK OF THE LANDSCAPE ARTIST OROL
TANSIKBAEV)
Abstract. In the article, the features of the landscape in the work of Uzbek musicians were
studied on the example of the work of the landscape artist Orol Tansigbaev. For lovers of Fine
Arts, the work of the master artist Orol Tansigbaev was conceived.
Key words: Landscape genre, Orol Tansiqbaev creativity, realistic image.
ОСОБЕННОСТИ ПЕЙЗАЖА В ТВОРЧЕСТВЕ УЗБЕКСКИХ ХУДОЖНИКОВ
(НА ПРИМЕРЕ ТВОРЧЕСТВА ХУДОЖНИКА-ПЕЙЗАЖИСТА ОРОЛА
ТАНСИКБАЕВА)
Аннотация. В статье были изучены особенности пейзажа в творчестве узбекских
музыкантов на примере творчества художника-пейзажиста Орола Тансигбаева. Для
любителей изобразительного искусства была задумана работа мастера-художника Орола
Тансигбаева.
Ключевые слова: Жанр пейзажа, творчество Орола Тансигбаева, реалистический
образ.
Манзара мустақил жанр сифатида ҳаётга кенг кўламда кириб келди. Манзара
жанрининг янги босқичи ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошланди. Табиат кўринишларини
хаққоний тасвирлашга, нур-ҳаво тўла асарлар яратишга ҳаракат қилиш франсуз
рассомлари ижодида сезиларли ўринни эгаллади.
Рассомлар ижодида манзара жанри оддий табиат кўринишининг аксидан инсон
қалби тўлқинларини ифода этиш воситасига айланди. Рассомлар манзараларида аста-секин
конкрет инсон образи, индивидуал характер ифодаси эмас, балки табиатнинг ажралмас бир
қисми сифатида идрок қила бошланди. Очиқ ҳавода расм чизишнинг бадиий-естетик
кўркидан ҳайратланиш тобора кучайиб борди ва турли мавсумий макондаги кўринишлар
сонияси асосий бадиий образ саналади.
Манзара санъати ташқи дунёнинг гўзаллигини акс эттириш билан инсонга ижобий
таъсир этувчи кучга эга. Шунинг учун рассом табиат оламини энг нозик, типик
ҳолатларини, ранг гармонияларини англаб, табиатга нисбатан бўлган эстетик муносабатини
билдиради.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
891
Тасвирий санъатдаги манзара жанрига оид асарлари инсонда табиатга ва гўзаллик
фазилатларини шакллантиради. Рассомлар тарихий ва маиший мавзудаги асарларда
бевосита манзарага ҳам мурожат қиладилар этюд, эскизлар ёзадилар. Бу ҳолда манзара
картинада қўшимча фон вазифасини ўтайди.
Мазмунан инсондаги фикрлаш жараёни бирон бир масалага жавоб бериш, аниқ бир
саволни ечиш,у ёки бу ҳаракат усулини қўллаш зарурати пайдо бўлганда бошланади.
Буларнинг барчаси рассом томонидан санъат асарларида хақиқатнинг
тасвирланиши ва англашига нисбатан рассомнинг алоҳида фаолият йўналиши билан
ифодаланади.
1
Шаҳар кўринишларининг реалистик тасвири бўйича уларнинг оригиналлиги кўзга
яққол ташланди, табиат лавҳаларини ҳамоҳанг тарзда тасвирлай олдилар, шаҳар ҳаётининг
камалак сингари товланиши, одамлар, бинолар, муҳит, ҳаво ҳамда дарахтларнинг рангин
ритми турли вазиятлар билан уйғунлашиб ҳаракат симфониясини ташкил этади. Улар
бўёқларнинг тоза ўз кучини сақлаб қолган ҳолда ёнма-ён қўйиш орқали нур товланишига
эришишни мақсад қилиб қўйдилар. Тасвирланаётган ҳамма нарсаларда қуёш нурларига
кўмилган вазиятни ифодалашга ўтдилар.
Томошабинлар шаҳар ритми ва ҳаводаги намгарчилик, осмон қаъридаги
булутларнинг безовта ҳаракатларидан ҳайратга тушдилар. Бу рассомлар бирор кун ёки
бирор манзаранинг турли вақтларга хос "нафас" олишини кузатадиган ва шунга мос
келувчи кечинмаларни матога муҳрлайдилар. Рассом полотносида воқеликнинг
моддийлигидан кўра ундан олинган кечинмалар асосий ўринни эгаллайди.
Ўзбекистонга бу рангтасвир ХIХ аср охириларидан кириб келди. Л.Буре, И.Казаков,
О.Татевосян, А.Исупов, кейинроқ П.Бенков ва унинг шогирдлари (Р.Тимуров, А.Розиқов
ва б.) ижодида ривожланди. Манзара рассомлиги шу даврнинг ғоявий пластик
изланишлари билан узвий боғлиқ.
Турли оқим ва йўналишлар манзара жанрида ҳам ўз ифодасини топди. Ўзбекистонда
манзара жанри узоқ тарихга эга бўлса ҳам лекин унинг кенг кўламда ривожланиши 20-
асрнинг ўрталаридан бошланди. Ўрол Тансикбоев, Рашид Тимуров, Николай Корахон,
Неъмат Қўзибоев кейинроқ Анвар Мирсоатов, Абдуманноп Юнусов ва бошқалар ижоди шу
жанрнинг турли кўриниш ва йўналишларини намоён этади.
2
Манзара жанрининг моҳир
устаси Ўрол Тансиқбоев бутун ҳаёти ва ижодий фаолиятини Ўзбекистон табиатини
тасвирлашга бағишлаган. Ўрол Тансиқбоев серқуёш ўлкамиз табиатини санъаткорона
тасвирлаш орқали тасвирий санъат ривожига улкан ҳисса қўшган буюк рассомдир. Ўрол
Тансиқбоев ўзининг манзара асарларида табиатимизга хос ранглар мажмуасини ёрқин
ифодалаган.
Айниқса, унинг “Баҳор” (1947) асарида турфа хил бўёқларга бурканган табиат
манзараси санъаткорона маҳорат билан кўрсатиб берилган. Унинг манзараларида
кенгликлар бағри жуда усталик билан тасвирланиб, бу бўшлиқдаги нозик ва нафис сирлар
1
Zarifova Dilfuza Omon qizi,.
RANGTASVIRDA ODAM BOSHI PORTRETINI TASVIRLASH MAVZUSINING
O‘QITISH TEXNOLOGIYASI.
International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME
2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ. https://doi.org/10.5281/zenodo.8432354.
2
Oydinov N. O’zbеkiston tasviriy san'ati tarixidan lavhlar.-T., “O’qituvchi”. 1997.11 b.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
892
ўта маҳорат билан акс эттирилган. Рассом асарлари кенгликларни кўрсатиш ва улардаги
ранглар аниқ ифодаланиши ва бу ранглар бир-бирига мутаносиб тушиши билан эътиборни
тортади. Манзара жанри усталари ўз асарларида қадрдон ўлканинг умумлаштирилган
образини яратар эканлар, уларда табиатни ўз истагича ўзгартирувчи ижодкор инсон
фаолияти гавдалантирилган.
Ў.Тансиқбоевнинг манзара жанридаги полотноларида табиатнинг гўзаллиги ва
улуғворлиги чизиб берилган. Рассом ўлканинг мафтункор манзараларини мураккаб планли
композитсия, нафис ва ранг-баранг бўёқлар гаммаси ва баъзан декоратив қарама-
қаршиликлар воситасида чизган. Унинг лирик манзаралари ва эпик полотноларида она-юрт
гўзаллиги жўшқин туйғулар билан куйланган. Санъаткор тоғлар бағридаги, гуллаган
водийлар, бепоён чўллар ва сокин сув омборларини мехр билан тасвирлаган.
Ўзбекистон халқ рассоми, кўплаб давлат мукофотлари совриндори, устоз санъаткор
Ўрол Тансиқбоевнинг ижодида ватанимиз тасвирий санъати риволининг бутун бир даври
мужассамдир. Ўзбекистон табиатининг моҳир куйчиси манзара жанрининг буюк устаси
сифатида нафақат мамлакатимизда, балки чет элларда ҳам маълум ва машҳур ижодкор эди.
Ўрол Тансиқбоев 1904 йилнинг 4 майида Тошкентда, ишчи оиласида дунёга келди.
Бўлғуси рассом ўн беш ёшида ети йиллик мактябни тугатиб, устозлар маслаҳати билан,
дастлаб Тошкентдаги санъат музейи қошидаги бадиий студияда - И.Е.Репиннинг шогирди
Н.В.Разанов раҳбарлигида тасвирий санъат сирларини ўрганади. Кейинчалик эса, Пенза
бадиий билим юртида бадиий билимларини оширади. Бу билим юртида таниқли рус
рассомларидан И.С. Горюшкин - Сорокопудов бошчилигидаги рус сайёр рассомлари ва
бошқа илғор ғояли ижодкорларнинг шонли анъаналарини давом эттириб келаётган
санъаткор-педагоглар ишлар эди. Ў.Тансиқбоев билим юртини тугатиб ватанига қйтди ва
мустақил ижодий фаолиятини бошлади. Ҳаёт чиройи - табиат нафосатини эҳтирос билан
илғаб олиб, уни ҳайратомуз такрорлаб, миллионлаб санъат шайдоларига тортиқ қилиб
келган Ўрал Тансиқбоев буюк бахтга мушарраф ижодкор. У инсонлар кўриб чексиз
завқланган, бироқ сўз билан тавсифлашга ожизлик қилган наботат гўзаллигини бўёқли
сатрларда янада нафис, назокатли қилиб тасвирлайди. Ўрал Тансиқбоев қуёшли ўлкамизда
манзара жанрига асос слоган қалдирғоч рассом. Табиат куйчиси бу жанрни эпик
манзаралари билан юксак поғаналарга кўтарди. Устоз мусаввир санъатининг сеҳри-
асарларининг овозаси Ўрта Осиё сарҳадларидан ошиб кетди, оламга ёйилди. Урал
Тансиқбоев диапазони кенг рассом. У табиатни акс эттирибгина колмай, балки ундаги
инсон қўли, акл-заковати орқали бўлаётган ўзгаришларни хам маҳорат билан тасвирлайди.
Узбек табиат манзара санъатининг куйчиси Урал Тансиқбоевнинг кўплаб асарлари
Москвадаги Третяков галереяси, Ўзбекистон Давлат санъат музейларида сақланмоқда.
Урушдан кейинги йилларда Республикамизда мунтазам ташкил этилган чорижий
давлатларнинг бадиий кўргазмалари, Ўзбекистон тасвирий санъатига ижобий таъсир
кўрсатди. Табиатни янгича ҳис этиш, янгича талқин қилиш хиссиёти пайдо бўла бошлади.
Ўзбекистон рассомларининг табиат манзараларига яна ҳам иштиёқи ортди. ХХ
асрнинг 50 йилларида узбек манзара жанрида Урол Тансикбоев карвонбоши бўлди. Қишлок
хўжалик мавзусига оид асарлар ярата бошлади. 1950 йилда «Ўзбекистонда баҳор»,
«Пахтани суғориш» асарини яратди. Тонгда эсаётган майин шабада ва шилдираб оқаётган
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
893
сув, салқин табиатнинг уйғониши томошабинда қувончли ҳиссиётни уйғотувчи таъсирчан
воситадир. Хаётнинг обектив қонунлари ва инқилобий ривожланишининг эпик ҳолатда
юазага келиши «Она ўлка» (1951), “Тоғқишлоғи Оқшоми” (1962) каби асарларида ўз аксини
топди. Композитсия ечимини - панорама усулида ечиш, рассом ижодининг характерли
нуқталаридан бўлиб қолди. Айниқса, ҳолат чўлни очишга бағишланган «Тахятош» ва
«Иссиқ кўл» номли асарларида намоён бўлади. Манзара композитсиясини панорама
усулида асвирлаш рассомга хос хусусиятлардан биридир.
«Қайроққум ГЕС тонги» (1957) энг яхши индустриал манзара асарларидан бири деб
тан олинган.
3
. Асар 1957 йили Москвада собиқ иттифоқ кўргазмасида ва Брюселдаги
кўргазмада намойиш этилиб кумуш медал билан такдирланган. Ҳозир у Москвадаги Шарқ
халклари
Давлат
санъат
музейида
сақланмокда.
Қаршимизда
катта
кенг
гидроелектростансиянинг қурилиш панорамаси, оркасида бирюза рангли «Қайроққум»
денгизи исталган композитсия маркази ҳам гидростансия қурилиши намоён бўлади.
Тепаликдаги булдозер, тўғон устидаги кранлар, олдинги пландаги қумли
дўнгликлар, тўғон орқасидаги чўл манзараси, чўлда ҳосил бўлаётган мўжизани эслатади.
Энг асосийси манзара асарида қайрокқумда ҳақиқатни поетик талқин этиш маҳорат
билан кўрсатиб берилган. Ёрқин декоратив илиқ, совуқ туслардаги контраст пушти, тилла,
кўкбирюза рангларда гўзал табиатнинг бепоён кенглигидаги кайнок хаёт уз аксини топган.
Денгиз сатҳидаги қуёш нурларида ярқираб турган ўйноки бликлар рассом томонидан
жуда катта маҳорат билан тасвирлаб берилган.
У.Тансиқбоев Республика индустриясини ривожланишига бағишланган куплаб
асарлар яратди. «Олмаликда» (1958), «Семент заводи» (1960), Чорвок ГЕС қурилишида»
(1969-1970) асарлари шулар жумласидандир. Ҳар бир мўйқалам соҳиби мухлислар
эътиборига ҳавола қилмоқчи бўлган асарини юзага чиқариш учун озмунча ҳозирлик
кўрмайди, машаққат чекмайди. Шунинг учун ҳам етук асар ўз муаллифи учун ниҳоятда
қадрли, ва у узоқ яшаб қолади. Бундай умрибоқий асарлар Ўрол Тансиқбоев ижодида
кўпчиликни ташкил қилади. Рассомнинг «Ангрен-Қўқон тоғ йўли» манзара асари 1962
йилда яратилган бўлиб, унда ватанимизнинг гўзал табиати манзараси ўзининг ёрқин
ранглари билан кўз ўнгимизда гавдаланади. “Йўллар - менинг яқин дўстим,- деб ёзган эди
рассом “Советская кулътура” газетасининг 1972 йил 12 октябр сонида эълон қилинган
мақоласида. У олам қўйнига олиб боради, борлиқ гўзаллигини сахийлик билан инъом этади,
қадам етмаган йироқ-йироқларга чорлайди, ҳаётни, табиатни англашга кўмаклашади.
Йўллар менга жонажон ўлкамнинг мўжизакор фўзаллигини кўришга имкон беради,
йўллар менинг истъдодимни чархлайди. Мен манзарачи рассом бўлиб етишдим…” Бу
машҳур рассомнинг ушбу картинани яратиш борасидаги дил изхорлари эди. Манзаранинг
олдинги планида кўм-кўк майсалар, ўт-ўланлар, очилиб турган ёрқин рангли тоғ гуллари,
орқа томонда кенг манзаралар, ярақлаб кўриниб турган тоғ йўлларини кўрамиз. Узоқдаги
залворли тоғлар, улар тепасидаги булутлар ва тоғлардаги оппоқ қорлар, бепаён кенгликлар
кишига ажиб бир руҳ бағишлайди. Тоғ бағридан оқариб кўринаётган йўлар инсонларнинг
улуғвор ва яратувчанлик меҳнатининг маҳсули эканлиги мовий манзара томошабинларни
3
Б.В. Веймарн, У, Тансиқбоев Москва Изд. Искусства 1958 г
ISSN:
2181-3906
2024
International scientifijournal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
894
ўз бағрига чорлаётгандай хис қиласиз. Бу картина катта эпик полотна бўлиб, матога
мойбўёқ билан ишлабган, хажми- 200х175см. Юқорида айтиб ўтилганидек, бу асарни
яратилиши ҳам улуғ рассомнинг уша мовий тоғларга чиққан ижодий сафарларининг меваси
ҳисобланади. Маълумки устоз санъаткор ўз асарларини даимо натуранинг ўзидан
тасвирлашни хуш кўрган. У киши олдин асар мавзуси учун махсус жой танлаб, ўша жойни
обдон кузатган, фақат шундан кейингина, бўлажак асар эскизларини, этъюдларини
бажарган. Моҳир мусаввир бундай дамларда бир неча кунлаб, хафталаб тоғ кишлоқларида,
чўпонлар хузурида куноқ топган.
Ўрол Тансиқбоевнинг бу даврга оид энг яхши асарлари ўзига хос услуби, ифодали
образлари, юксак профессионал маҳорат билан диққатни жалб этади. Бу асарлар услуби ва
мавзуси жиҳатдан бир-бирига ўхшамаса хам, ғояси умумийлиги, замонавий воқеликни
таъсирчан акс эттириши, ўзбек кишиларининг ички дунёси, меҳнатга муносабати ва ҳаёт
тарзини аниқ тасвирлаши билан ўзаро ҳамохангдир.
4
REFERENCES
1.
Zarifova Dilfuza Omon qizi,. RANGTASVIRDA ODAM BOSHI PORTRETINI
TASVIRLASH MAVZUSINING O‘QITISH TEXNOLOGIYASI. International scientific
journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 /
MODERNSCIENCE.UZ.
https://doi.org/10.5281/zenodo.8432354
2.
Oydinov N. O’zbеkiston tasviriy san'ati tarixidan lavhlar.-T., “O’qituvchi”. 1997.11 b.
3.
Б.В. Веймарн, У, Тансиқбоев Москва Изд. Искусства 1958 г
4.
Umidjon To’xtasinov, «Manzara janrida tasvir va tasavvur uyg’unligi» maqola.
4
Umidjon To’xtasinov, «Manzara janrida tasvir va tasavvur uyg’unligi» maqola.
