ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1502
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ
Мирзалиев Шавкатжон Хайиталиевич
E-mail:
shavkatjonmirzaliyev1989@gmail.com
Тел: (99) 090-22-24.
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясининг магистратура
тингловчиси, ИИВ кадрларининг амалдаги захирасидаги ходим
https://doi.org/10.5281/zenodo.11402203
Аннотация.
Мазкур мақолада Жиноят процесси иштирокчилари хавфсизлигини
таъминлаш тушунчаси ва унинг моҳияти билан боғлиқ масалалар таҳлил этилган.
Шунингдек, мақолада “хавфсизлик”, “қўриқлаш”, “ҳимоя”, “чора” тушунчаларига доир
илмий фикрлар ҳам таҳлил этилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
Жиноят, жазо, жараён, жиноят процесси, хавфсизлик,
хавфсизликни таъминлаш, хавф, ҳимоя, чоралар, таҳдид.
THE CONCEPT OF ENSURING SECURITY OF CRIMINAL PROCESS
PARTICIPANTS AND ITS ESSENCE
Abstract.
This article analyzes issues related to the concept of ensuring the safety of
participants in criminal proceedings and its essence. The article also analyzes scientific opinions
on the concepts of "security", "protection", "protection", "measure", and gives relevant
suggestions and recommendations.
Key words:
Crime, punishment, process, criminal proceedings, safety, security, risk,
protection, measures, threat.
ПОНЯТИЕ ОБЕСПЕЧЕНИЯ БЕЗОПАСНОСТИ УЧАСТНИКОВ УГОЛОВНОГО
ПРОЦЕССА И ЕЕ СУЩНОСТЬ
Аннотация.
В данной статье анализируются вопросы, связанные с понятием
обеспечения безопасности участников уголовного судопроизводства и его сущностью.
Также в статье анализируются научные мнения о понятиях «безопасность», «защита»,
«охрана», «мера», даются соответствующие предложения и рекомендации.
Ключевые слова:
Преступление, наказание, процесс, уголовное производство,
безопасность, защищенность, риск, защита, меры, угроза.
КИРИШ
Шахс хавфсизлигини таъминлаш тушунчасини турли усулларда таҳлил қилиш
мумкин, яъни хавфсизлик комплекс тушунчасининг турли хил семантик, легал, доктринал
ва қиёсий маънолари бор. Хавфсизлик семантик жиҳатдан ҳимоя, тўсиқ, воситалари ёки
қандайдир хавфдан, ёмон нарсадан, ҳаракатдан ҳимояланиш тадбирлари маъносини
англатади
1
.
Хавфсизликни таъминлаш тушунчасининг легал ва доктринал маънолари бу борада
қабул қилинган йигирмадан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда берилган.
Хавфсизликнинг қиёсан “жазо”, “қўриқлаш”, “ҳимоя” сўзлари билан таққосланади.
Хавфсизлик чорасини қўллаш учун асос хавф солаётган шахснинг мавжудлиги бўлса, жазо
қўллаш учун қилмишнинг жиноийлиги асос бўлади. Хавфсизлик ва қўриқлаш сўзлари эса
таҳдидга қарши ўз вақтида адекват жавоб қайтариш маъноларини билдириб, бу атамалар
синоним тарзида ҳам қўлланилиши мумкин
2
.
1
Большой юридический словарь. Электрон ресурс://http//slo-vari.yandex.ru
2
Епихин А.Ю. Обеспечения безопасности личности в уголовном судопроизводстве. –М.: Юридический центр
Пресс. -2004. – Б.12.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1503
Хавфсизлик ва ҳимоя тушунчалари ҳам маъно жиҳатидан бир-бирига яқин, лекин
хавфсизлик бу биринчи навбатда ҳолат, таассурот, кечинма, ҳимоя эса жараёндир. Демак,
ҳимояни хавфсизликка эришишнинг бир воситаси деб тушуниш тўғри бўлади.
Т. Гоббс ва Ж. Локкларнинг асарларида хавфсизлик ҳақидаги дастлабки шу билан
бирга батафсил тушунчалар, яъни табиий-ҳуқуқий концепция аниқ таърифланган эди.
Ушбу концепцияга мувофиқ хавфсизлик, яшаш ҳуқуқи ва эркинлик ҳуқуқи билан бир
қаторда, инсоннинг табиий ҳуқуқлари сифатида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳодиса деб
қаралади. Унга эҳтиёж инсоннинг ижтимоий мавжудлигидан келиб чиқади. Айнан шу
даврда хавфсизлик антропологик феъл-атворга эга бўлиб, унинг ижтимоий табиати шахсни
ижтимоий муносабатлар томонидан таъминланадиган турли таҳдид ва хавфлардан ҳимоя
қилиш ҳолатида ифодаланган.
Н.Д. Казаков хавфсизликни “жамият ва унинг фуқароларининг барқарор
ривожланиш имкониятини кафолатлайдиган давлат мавжудлиги учун бундай ички ва
ташқи шароитларни таъминлаш учун ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича
салбий таъсирлар ва фаолиятга нисбатан барқарор ҳолат сифатида белгилайди”
3
.
А.В. Петрянин ва О.А. Петрянина хавфсизликни жамоатчилик билан алоқалар
ҳолати деб ҳисоблаб, ушбу ҳолатни қонуний кучлар, воситалар тўплами ёрдамида
таъминлаш зарурлигини таъкидлайдилар
4
. Хавфсизлик кенг маънода маълум бир жамият
фуқароларини маданиятли ҳаёт, ривожланиш ва ўзини намоён қилиш учун зарур шарт-
шароитлар билан таъминлашдир.
Хавфсизликни таъминлаш
– тегишли субъектларнинг таҳдид ва хавф-хатарларни
аниқлаш, олдини олиш, камайтириш ва бартараф этишга қаратилган фаолиятидир.
Фалсафа, социология, психология, иқтисод, ҳуқуқ ва сиёсатшунослик каби билим соҳалари
вакилларининг хавфсизликни аниқлашга турли хил ёндашувларни кўриб чиқиб, биз
ҳозиргача доктринавий ёки қонунчилик даражасида ягона умумий тушунча ишлаб
чиқилмаган деган хулосага келишимиз мумкин. Шу билан бирга, давлат органлари ва
мансабдор шахслар томонидан амалга ошириладиган фаолият бир вақтнинг ўзида алоҳида
шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига нисбатан хавф манбаи
бўлиши мумкин. Шундай қилиб, дастлабки тергов пайтида, агар терговчи гувоҳнинг
манфаатдор шахслар томонидан унга қарши қилинган таҳдидлар тўғрисидаги мурожаатини
ҳисобга олмаса, гувоҳга зарар етказилиши мумкин. Хавфсизлик чораларини қўллаш
тўғрисидаги процессуал қарор қабул қилиниши билан бирга терговчи томонидан касбий
вазифаларни виждонан бажариш жиноят процессида кўрсатилган иштирокчининг
хавфсизлигини таъминлашга олиб келади.
Хавфсизлик нафақат одамларнинг манфаатлари ва мақсадларига жавоб берадиган,
балки бутун жамиятнинг мавжудлиги ва ривожланишининг ажралмас шарти бўлган энг
муҳим ижтимоий манфаатга айланади. Шундай қилиб, хавфсизлик – бу хавфли (зарарли)
таъсирлар шароитида унинг хусусиятлари ва функцияларини сақлаб қолиш ҳамда ушбу
объектнинг ўз кучлари ва воситалари ёки бошқа бировнинг фаолияти орқали эришиш билан
тавсифланган объектнинг маълум бир ҳолати ҳисобланади.
Россиялик ҳуқуқшунос олим Н.И. Матузов фикр билдиради. Унинг нуқтаи назарича,
“шахс ҳуқуқлари доимий равишда муҳофаза қилинади, унинг ҳуқуқлари бузилган
тақдирдагина ҳимоя қилинади
5
.
3
Казаков Н.Д. Безопасность и синергетика (опыт философского осмысления) // Безопасность. 1994. № 4 (20).
–С. 61-65.
4
Петрянин А.В. Понятие безопасности: законодательно-доктринальные подходы // Вестник Нижегородской
академии МВД России. 2013. № 21. – С. 176.
5
Матузов Н.И. Правовая система и личность. – Саратов. 1987. – с. 130-131.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1504
Олимларнинг фикрича, “муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилиш иборалари ўртасидаги
нисбат уларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил баҳоланади”
6
. Бошқа
тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, “ҳимоялаш тушунчаси муҳофаза қилиш тушунчасига
нисбатан торроқ мазмунга эга эканлиги ҳақида фикр билдиришган”
7
.
Д. Тўраеванинг фикрича эса, “муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилиш тушунчалари бир-
бирига мутаносиблиги ва муҳофаза қилиш тушунчаси ҳимояланишни ўз ичига олган ёхуд
таркиб топган”
8
.
Бизнинг фикримизча эса, муҳофаза биринчи навбатда, инсон ва фуқароларнинг
ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга қаратилган чора- тадбирлар тизимига
қаратилганлигида намоён бўлади.
Бундан ташқари, миллий жиноят-процессуал қонунчилигимизда инсон ва
фуқароларни муҳофаза қилиш асосий принциплардан бири эканлигини таъкидлаш
ўринлидир. Демак, муҳофаза қилишни (фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини)
умумий конституция ва қонунлар билан белгилайди, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари
бузилган тақдирда эса, уни жиноят ва жиноят процессуал қонунчилик билан ҳимоя қилади.
Жиноят процесси иштирокчиларига қарши қаратилган ва кенг тарқалган
ғайриҳуқуқий ҳаракатлар мажмуи қуйидагилардан иборат: таҳқирлаш, ўлдириш билан
қўрқитиш, шахсий мол-мулкига зарар етказиш билан қўрқитиш; жисмоний зўрлик ўтказиш;
шантаж ёки шахснинг обрў-эътиборига зарар етказувчи маълумотларни тарқатиш билан
қўрқитиш; оғдириб олиш ёки шунга ҳаракат қилиш; шахсий мол-мулкни қасддан йўқотиш
ёки унга зарар етказиш; қариндошларини ёки яқин кишиларини ўғирлаб кетиш;
жабрланувчи ва унинг яқин қариндошларига нисбатан бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар
содир этиш.
Жабрланувчи ҳақидаги маълумотларнинг тарқалиб кетмаслиги учун қуйидаги
тадбирлар ўтказилиши мумкин: жабрланувчининг, шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки
яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этган ҳолларда суд томонидан
ажрим чиқариб, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш (ЖПКнинг 19-моддаси);
жабрланувчининг шахсий ҳаётига доир аниқланган маълумотларни ошкор қилмаслик учун
шундай маълумотлар аниқланиши мумкин бўлган тергов ёки суд ҳаракатлари олиб
борилаётганда
иштирок
этадиган
шахслар
доирасини
чеклаш
(ЖПКнинг
88-моддаси); жиноят ишидаги маълумотларни ошкор қилмаслик учун иштирокчилардан
тилхат олиш (ЖПКнинг 353-моддаси); аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар ўзида давлат
сирини ёки касб сирини акс эттиради ёхуд шахслар ҳаётининг сир тутиладиган томонларига
тегишли деб ҳисоблаш учун асос бўлганда, жабрланувчини сўроқ қилиш чоғида бу
ҳолатларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш (ЖПКнинг
118-моддаси); жабрланувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тергов ҳаракатлари
баённомасининг кириш қисмларини танишиб чиқиш учун тақдим қилмаслик ва бундай
маълумотларни ўз ичига олган кириш қисмларини муҳрланган ҳолда сақлаш (ЖПКнинг
375-моддаси); жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесснинг бошқа иштирокчилари
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахслар
рўйхатида уларнинг тахаллусларини кўрсатиш (ЖПКнинг 380-моддаси).
6
Мартыненко Н.Э. Совершенствование уголовно-правовой охраны потерпевшего - задача уголовной
политики Российской Федерации // Труды Академии управления МВД России. 2015. №3 (35). – С.12.
7
Бутылин В.Н. Институт государственной правовой охраны конституционных прав и свобод // Российской
право. 2001. №12. – С. 17.
8
Тураева Д.Р. Жиноят процессида жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш механизмини
такомиллаштириш, юрид. фан. номз. диссертацияси. – Т., ИИВ Академияси. 2020. – Б.35.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1505
Кўплаб мамлакатлар қонунчилигида жабрланувчининг ўзи, оила аъзолари ва яқин
қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида илтимоснома қилиш ҳуқуқи
унинг асосий ҳуқуқлари қаторидан ўрин олган
9
.
Шу билан бирга, ЖПКнинг бир қанча моддаларида ҳам процесс иштирокчиларининг
хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги қоидалар ўз аксини топган. ЖПКнинг 270-
моддасига кўра, жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга,
шунингдек уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-
мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга
ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинаётганлиги ҳақида етарли маълумотлар
мавжуд бўлган тақдирда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд бу шахсларнинг ҳаёти,
саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек
айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришлари шарт.
Процесс иштирокчилари хавфсизлигининг кафолатларига жабрланувчиларнинг,
гувоҳларнинг, холисларнинг ёки процесснинг бошқа иштирокчиларининг, шунингдек
уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо
этган ҳолларда суднинг ёпиқ суд мажлисини ўтказиш ҳуқуқи ҳам тааллуқлидир (ЖПКнинг
19-моддаси).
Жабрланувчилар, гувоҳлар, холислар ва процесс бошқа иштирокчиларининг
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тергов ҳаракатлари баённомасининг кириш
қисмлари танишиб чиқиш учун тақдим қилинмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда
баённомаларнинг кўрсатиб ўтилган процесс иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларни
ўз ичига олган кириш қисмлари муҳрланган ҳолда сақланади (ЖПКнинг 375-моддаси).
Жиноят процессуал қонунчилигида жиноят процесси иштирокчилари тушунчасига
алоҳида таъриф бериб ўтилмаган бўлса-да, ЖПКнинг иккинчи бўлими “Жиноят процесси
иштирокчилари” деб номланиб, жиноят процесси иштирокчилари ўз ваколатлари, ҳуқуқ ва
мажбуриятларига кўра қуйидагича тоифаларга:
1)
Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор
шахслар;
2)
Жиноят ишини юритишда иштирок этувчи жамоат бирлашмалари, жамоалар ва
уларнинг вакиллари;
3)
Жиноят процессида ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган шахслар. ҳимоячилар ва
вакиллар;
4)
Жиноят процессида иштирок этувчи бошқа шахслар ажратилган.
Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар
деганда
, жиноят процессуал қонунчилигига кўра жиноят процессида ўзига берилган
ваколатлар доирасида маълум бир ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг бошлиқлари ва мансабдор
шахслари, суриштирув бўлинмаси бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари,
суриштирувчилар, тергов бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари,
терговчилар, прокурорлар, суд мажлиси котиблари, судьялар ва уларнинг халқ
маслаҳатчиларини тушуниш мумкин.
Жиноят ишини юритишда иштирок этувчи жамоат бирлашмалари, жамоалар ва
уларнинг вакиллари деганда,
жиноят процессуал қонунчиликка кўра
ўзларининг ҳуқуқ ва
9
Врожцов С. Обеспечение процессуальной безопасности потерпевшего и свидетеля // Российская юстиция.
1996. –№11. –Б.25; Рытьков А.А., Рытькова В.Ю. Реализация конституционных прав потерпевшего в
уголовном судопроизводстве России / Актуальные проблемы реализации нового уголовно-процессуального
законодательства Российской Федерации: Материалы семинара. – Калининград: Калининградский ЮИ МВД
России, 2003. – Б.16. ва бошқалар.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1506
мажбуриятлари билан жиноят процессида қатнашувчи жамоат бирлашмалари ва жамоалар,
уларнинг раҳбар органларининг жамоат айбловчиси ёки жамоат ҳимоячиси тариқасида
иштирок этувчи вакилларини тушунишимиз мумкин.
Жиноят процессида ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган шахслар, ҳимоячилар ва
вакиллар деганда,
жиноят процессуал қонунчиликка кўра жабрланувчи, гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий
жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳимоячи назарда тутилади.
Жиноят процессида иштирок этувчи бошқа шахслар деганда эса
жиноят
процессуал қонунчиликка кўра ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан жиноят ишини
юритишда жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор
шахсларга кўмаклашиш ва ҳақиқатни аниқлашда холис ва беғараз тарзда иштирок этувчи
гувоҳ ва унинг адвокати, эксперт, мутахассис, таржимон ва холислар назарда тутилади.
Жиноят
процесси
иштирокчиларининг
хавфсизлигини
таъминлаш
жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ва жиноят процесси бошқа иштирокчилари ёки
уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига
тажовуз қилиш билан боғлиқ ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир бўлишининг олдини олиш
учун суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни,
қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, шунингдек айбдорларни аниқлаш ҳамда
уларни жавобгарликка тортиш орқали амалга оширади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг терговга қадар текширув, суриштирув ва
тергов бўлинмалари амалиёти таҳлил қилинганда, кўпинча гувоҳлар ва жабрланувчилар
томонидан ҳақиқатни яширган ҳолда ёлғон тушунтириш ёки кўрсатув беришлари ёхуд
аввал берган тушунтириш ёки кўрсатувларини кейинчалик тубдан ўзгартиришлари, гумон
қилинувчилар, айбланувчилар ва судланувчилар ҳамда иш натижасидан манфаатдор бўлган
шахсларнинг уларга ғайриҳуқуқий таъсир кўрсатишлари билан боғлиқ бўлади. Авраш,
кўндиришга ҳаракат қилиш, таъқиб этиш, қўрқитиш, товламачилик, пул ва бошқа
қимматликлар эвазига оғдириб олиш каби таъсир ўтказиш усуллари булар жабрланувчилар,
гувоҳлар, холисларга нисбатан ишлатиладиган ноқонуний таъсир кўрсатиш усулларининг
кичик бир қисми, холос.
Терговга қадар текширув органлари ходимларининг, суриштирувчиларнинг ва
терговчиларнинг процессуал ва ташкилий-тактик масалалардаги кичик хатолари, терговга
қадар текширув, суриштирув, тергов ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишдаги
номувофиқликлар, ўтказилаётган ёки ўтказилиши режалаштирилаётган ҳаракатларга доир
маълумотларнинг ошкора бўлиши, шунингдек ушлаб турилганлар ва маҳбусларни сақлаш
жойларида ахборотнинг тез тарқалиши, ҳуқуқий базанинг такомиллашмаганлиги,
жабрланувчилар, гувоҳлар ёхуд ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга ғайриқонуний
салбий таъсир кўрсатишни осонлаштирадиган шарт-шароитлардан ҳисобланади.
Мамлакатимизда асосан жабрланувчилар ва гувоҳлар ҳуқуқий ҳимоя
қилинмаганлигининг асосий сабабларидан бири сифатида шуни кўрсатиб ўтиш мумкинки,
аксарият терговга қадар текширув органлари ходимлари, суриштирувчи, терговчи,
прокурор ва судьялар жабрланувчи ва гувоҳларга нисбатан ҳақиқатни аниқлаш ва
жиноятни фош этишда вақтинчалик восита сифатида деб қараб, уларнинг имкониятларидан
фақат ўз ҳаракатлари доирасида фойдаланиб, келгусида уларнинг хавфсизлигига эътибор
қаратилмасдан келинмоқда. Бундай фикр уларнинг онгига қаттиқ ўрнашиб қолган бўлиб,
қонун чиқарувчи ҳам кўпинча шу нуқтаи назарга асосланади. Агарда жабрланувчи ёки
гувоҳ суриштирув ва тергов органларига ёки судга узрли сабабларсиз келмаса, унга
нисбатан мажбурий келтириш, кўрсатув беришдан бўйин товлаганлик учун эса ҳеч бир
муқобил чорасиз, фақат жиноий жавобгарлик қонунлаштириб қўйилган.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1507
Хулоса қиладиган бўлсак, бизнингча, нафақат жабрланувчилар ва гувоҳларнинг,
балки жиноят процессининг исталган босқичида иштирок этган шахслар ва уларнинг
яқинларнинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ҳимоясини кафолатлайдиган комплекс чора-
тадбирларни ўзида мужассамлаштирган механизмнинг ишлаб чиқилиши уларнинг амалий
таъсирчанлигини таъминлашда муҳим қадам бўлади. Ушбу комплекс чора-тадбирлар
механизми
ўзида
жиноий-ҳуқуқий
ва
жиноят-процессуал
масалаларни
мужассамлаштириши керак.
REFERENCES
1.
Абдумажидов Ғ.А., Алимова Р.А., Норбоев А. ва бошқалар. Криминалистика. Дарслик
1-қисм. –Т.: Адолат, 2003. –367 б.
2.
Ахраров Б. Қамоқ тариқасидаги жазони ижро этишнинг ҳуқуқий моҳияти ва
такомиллаштириш масалалари. // Жиноий жазони ижро этиш: муаммо ва ечимлар.
Илмий-амалий анжуман материаллари. –Т.: ТДЮИ, 2006. –Б. 27.
3.
Большой юридический словарь. Электрон ресурс://http//slo-vari.yandex.ru
4.
Дастлабки тергов ва жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида суд
назорати. Монография. –Т.: ТДЮИ, 2006. -136 б.
5.
Епихин А.Ю. Обеспечение безопасности личности в уголовном судопроизводстве. -
М.: Юридический центр Пресс. 2004. –Б.40.
6.
Епихин А.Ю. Обеспечение безопасности личности в уголовном процессе. –СПб: 2004.
–Б.251.
7.
Жиноят процесси. Умумий қисм. / З.Ф.Иноғомжонованинг умумий таҳрир остида. -
Т.: Янги аср авлоди, 2002. –354 б.
8.
Замылин Е.И. Реализация государственной функции по обеспечению безопасности
участников уголовного судопроизводства как одно из оснований применения мер
пресечения. Вестник Волгоградской академии МВД России. -2012. -№1. –Б.99.
9.
Иноғомжонова З.Ф. Дастлабки тергов ва жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш
босқичларида суд назорати. –Т.: ТДЮИ, 2006. –Б.41-42.
10.
Иноғомжонова З.Ф. Жиноят процессида суд назорати функцияси // Дастлабки
терговда суд назоратини ташкил қилиш муаммолари. Илмий-амалий анжуман
материаллари. –Т.: ТДЮИ, 2005. –Б.27.
11.
Калиновский К.Б. Условия для неразглашения данных о личности свидетеля и
потерпевшего по Уголовно-процессуальному кодексу Российской Федерации. //
Юридические гарантии правового статуса личности: защита свидетелей и лиц,
способствующих раскрытию преступлений в уголовном процессе. Материалы
международной научно-практической конференции. Санкт-Петербург, 28 мая 2004 г.–
СПб.: Санкт-Петербургский университет МВД России, 2004. –Б.43.
12.
Кипнис Н.М. Допустимость доказательств в уголовном судопроизводстве. –М.:
Зерцало, 1995. –Б.80-81, 104.
