Authors

  • Шоҳина Мамаюсупова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.33814

Abstract

Ушбу мақолада О’збекистон Республикасининг 2023-йилдаги давлат бюджет таркиби келтирилган. Бундан ташқари 2023-йилдаги солиқ турлари ва ставклари, шунингдек, белгиланган имтиёзлар турлари ҳамда уларнинг статистик ма’лумотлари келтирилган. Мақолада жадвал ко’ринишидаги даромадлар таркиби ва солиқ турлари ва уларнинг то’ловчилар сони, шу билан бирга уларга таҳлиллар келтирилган. Мақола со’нгида эса турли хулоса ва таклифлар берилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

184

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ 2023 ЙИЛДАГИ ИЖРОСИ

Мамаюсупова Шоҳина Улу

ғ

бек қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Молия ва бухгалтерия ҳисоби факултети 3-босқич талабаси.

Shahinamamayusupova28@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.11521364

Аннотация.

Ушбу мақолада О’збекистон Республикасининг 2023-йилдаги давлат

бюджет таркиби келтирилган. Бундан ташқари 2023-йилдаги солиқ турлари ва ставклари,
шунингдек, белгиланган имтиёзлар турлари ҳамда уларнинг статистик ма’лумотлари
келтирилган. Мақолада жадвал ко’ринишидаги даромадлар таркиби ва солиқ турлари ва
уларнинг то’ловчилар сони, шу билан бирга уларга таҳлиллар келтирилган. Мақола со’нгида
эса турли хулоса ва таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

Иқтисодиёт, молия, даромад, харажат, Ставка, солиқ, бюджет,

таркиб, мажбурий то’ловлар, солиқ агентлари.

IMPLEMENTATION OF THE STATE BUDGET IN 2023

Abstract.

This article presents the structure of the state budget of the Republic of

Uzbekistan in 2023. In addition, the types and rates of taxes in 2023, as well as the specified types
of benefits and their statistical data are presented. The article presents the structure of income and
types of taxes and the number of their payers in the form of a table, as well as their analysis. At
the end of the article, various conclusions and suggestions are given.

Key words:

Economy, finance, income, cost, rate, tax, budget, composition, compulsory

payments, tax agents.

ИСПОЛНЕНИЕ ГОСУДАРСТВЕННОГО БЮДЖЕТА В 2023 ГОДУ

Аннотация.

В данной статье представлена структура государственного

бюджета Республики Узбекистан на 2023 год. Кроме того, представлены виды и ставки
налогов в 2023 году, а также указанные виды льгот и их статистические данные. В статье
представлены структура доходов и виды налогов и численность их плательщиков в виде
таблицы, а также их анализ. В конце статьи даются различные выводы и предложения.

Ключевые слова:

Экономика, финансы, доходы, стоимость, ставка, налог,

бюджет, состав, обязательные платежи, налоговые агенты.

Кириш

Маълумотларга кўра, молия тизими қарз олувчилар ва қарз берувчилар ўртасида

маблағларнинг алмашинувини осонлаштирадиган тизим ҳисобланади. Минтақавий
даражадаги молия тизимига банклар ҳамда ҳисоб-китоб марказлари ва шунга о’хшаш
бошқа бир молиявий институтлар киритиш мумкин. Глобал миқёсда эса молия тизими
молия институтлари, шунингдек инвесторлар, марказий банклар, давлат органлари, жаҳон
банки ва бошқалар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўз ичига олади. Молиявий тизимлар
маблағларни тақсимлаш, жумладан инвеститсия қилиш ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасида
бир субектдан бошқа субектга ўтказиш имконини беради ва улар жисмоний шахслар ва
компанияларга тегишли рискларни бўлишиш имконини беради. Давлат молия тизимининг
инфратузилмаси деганда молиявий бозор операциялари аниқ амалга ошириладиган тўлов


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

185

ҳамда ҳисоб-китоб тизимлари тушунилади. Тўлов ва ҳисоб-китоб тизимларининг узлуксиз,
шунингдек ишончли ишлаши иқтисодиётда капиталнинг самарали ҳаракатига ёрдам беради
дейилади ва шу билан молиявий барқарорликни қўллаб қувватлайдиган омил бо’либ ҳизмат
қилади. Бугунги кунда мукаммал ишлайдиган молиявий тизимлар молиявий инқирозларга
осонликча тушиб қолмайди ва ҳаттоки қийин молиявий шароитларда ҳам ўзларининг
асосий вазифаларини бажара олади дейилади. Шундай қилиб, "Молия" жамғармага эга
субектлар ва инвесторлардан пулни пулга муҳтож бўлган субектларга ёъналтириш
жараёнини ўрганадиган омил ҳисобланади. Тежамкорлар, жумладан инвесторлар о’зининг
пулларидан унумли фойдаланиш мақсадида фоиз ёки дивиденд олиши мумкин бўлган
жойларга ё’налтиради. Жисмоний шахслар, компаниялар ва ҳукуматлар фаолият юритиш
учун етарли маблағлари бўлмаганда, кредит каби ташқи манбалардан пул олишлари керак
бо’лади. Улар о’ртасидаги муносабатлар эса жудаям зарур ҳамда фойдали бо’либ, уларнинг
иккисига ҳам бирдек манфаат олиб келади.[1]

Молия институтлари дейилганда - молия институтлари инвесторлар ҳамда қарз

олувчилар ўртасида воситачи вазифасини бажарадиган воситачи ташкилотлар тушунилади.
Улар аъзолар ҳамда мижозлар учун молиявий хизматлар кўрсатади. У молиявий
воситачилар деб ҳам аталади, чунки улар омонатчилар ва қарз олувчилар ўртасида воситачи
вазифасини бажарадилар. Инвесторнинг жамғармалари тўғридан-тўғри ёки билвосита
молия бозорлари орқали сафарбар қилинади. Улар бозорлардан маблаг’ тўплашни ва
молиявий активларга (депозитлар, қимматли қоғозлар, кредитлар ва бошқалар)га
йўналтиришни хоҳлайдиган ташкилотларга хизматларни таклиф қиладилар. Молиявий
хизматлар дейилганда эса активларни бошқариш ва мажбуриятларни бошқариш
компаниялари томонидан кўрсатиладиган хизматлар. Улар керакли маблағларни олишга
ёрдам беради, шу билан бирга, улар орқали иқтисодий субектлар самарали инвеститсия
қилинганлигига ишонч ҳосил қилишади.

Адабиётлар шарҳи:

Т.Маликовнинг фикрича, молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт

қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраболиш соҳаси ва ижтимоий такрор
ишлаб чиқаришдаги роли жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва
функсиялари билан белгиланади. Тарихий категория сифатида ҳам молиянинг вужудга
келиши жамиятнинг синфларга бўлиниши ва давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ.

Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни та’минлаш ҳамда

давлатнинг функсиялари ва вазифаларини бажариш мақсадида марказлаштирилган ва
марказлаштирилмаган пул маблағлари фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва
фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий (молиявий) муносабатлар молия дейилади.[3]

Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи

характерли белгиларидан бири шундаки, улар ёрдамида амалга ошириладиган ЯИМни
қайта тақсимлаш жараёнида олдиндан ма’лум мақсадларга мўлжалланган турли пул
маблағлари жамғармалари (фондлари) яратилади. Давлат ва маҳаллий ўзи бошқариш
органлари даражасида тузиладиган пул маблағлари фондлари марказлаштирилган фондлар,
хўжалик субектлари даражасида тузилган пул фондлари эса марказлаштирилмаган пул


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

186

фондлари дейилади. Хўжалик субектларининг турли фаолиятларидан олинган

даромадлар ҳисобидан махсус пул маблағлари фондлари шакллантирилади. Уларни
шакллантириш қат’ий равишда регламентатсия қилиниш (тартибга солиниш) характерига
эгаки, бу нарса молиявий муносабатларнинг яна бир фарқланувчи характерли белгиси
ҳисобланади. ЯИМни тақсимлашда аҳоли ҳам иштирок этиб, иш ҳақи, тадбиркорлик
даромади, дивидендлар ва қайта тақсимлашнинг бошқа шакллари кўринишидаги ўз
ҳиссаларини олади. Бундан

ташқари мажбурийлик характерига эга бўлган солиқлар ва бошқа тўловларни тўлаш

орқали аҳоли марказлаштирилган пул маблағлари фондини шакллантиришда иштирок
этади. Аҳоли даромадлари ва харажатларини шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ
бўлган пул муносабатларининг бу тизими ҳам молиявий муносабатларнинг алоҳида
соҳасини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг янги

босқичида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари ҳамда
макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида давлат молияси тизимини
мазмун ва сифат жиҳатдан замон талаблари асосида такомиллаштириш зарурати келиб
чиқмоқда. Маҳаллий буджетлар маҳаллий ҳокимликларни ўз вазифаларини амалга
оширишда молиявий дастак ҳисобланади, шунингдек уларнинг молиявий мустақиллиги шу
каби ҳудудларни ривожлантиришга ҳамда барқарорлаштиришда бевосита ва билвосита
таъсир кўрсатади. [4]

,,Молиянинг моҳияти, унинг иқтисодий категория сифати ижтимоий муносабатлар

орқали кўриниб, ўзига хос вазифани бажаради. Давлат ва хўжалик юритувчи субектларнинг
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун зарур
бўлган пул маблағларидан марказлашган фондни ташкил қилиш, тақсимлаш ва истеъмол
қилиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар жараёнида ижтимоий эҳтиёжларни
қондириш устидан назорат ва ижтимоий маҳсулотнинг тақсимланиши ва қайта
тақсимланиши содир бўлади’’, - дея та’кидлайди Сафаров Б.Ш [5]

Таҳлил ва натижалар:

Мамлакатнинг давлат бюджети даромадларининг 2023-йилги ижросида қуйидаги

чора-тадбирлар инобатга олинган:

• Солиқ ставкаларининг ўзгариши:
• Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди;

Бундан ташқари, айланмадан олинадиган солиқни 4-25 фоизлик ставкалари ўрнига

ягона,4 фоизлик солиқ ставкаси ўрнатилди. Бунда, айланмадан олинадиган солиқнинг 3 ва
1 фоизлик солиқ ставкаси сақлаб қолинди. Алкогол ва тамаки ҳамда бензин, дизел ёқилғиси
ва газни ишлаб чиқаришда аксиз солиғи ставкаси 10 фоизга индексасия қилинди. Маҳаллий
ва импортга белгиланган аксиз солиғи ставкаларини тенглаштириш мақсадида алкогол
ҳамда тамаки маҳсулотлари импорти учун ставка 5 фоизга пасайтирилди. Шунингдек,
қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоизга индексатсия
қилинди Бундан ташқари, мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун
белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари турар жойлар бўйича 1-1,1 баробарга


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

187

(қишлоқ жойларда 1,1 баробарга, Тошкент шаҳрида 1 баробарга), нотурар жойлар бўйича 1-
1,1 баробарга индексасия қилинди; қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни
ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 45 сўм миқдорида белгиланди.

Турар жой фонди, шунингдек, кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган

автомашина турар жойлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи базавий ставкалари, сув
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ўртача 10 фоизга индексатсия
қилинди. Бунда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан базавий ставкаларга
камайтирувчи ва оширувчи коеффисиентларни қўллаган ҳолда уларнинг иқтисодий
ривожланишига қараган ҳолда, солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини аниқлаш ҳуқуқи
сақлаб қолинган.

Қуйидаги солиқ имтиёзлари бекор қилинди: бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар

йиллик минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари
доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари, почта маркалари, маркали откриткалар,
конвертларни реализация қилиш, бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган
илмийтадқиқот ва инновацион ишларни реализация қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматлари бўйича айланма; солиқ
тўловчиларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш учун
йўналтириладиган қисми бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан
берилган солиқ имтиёзлари. Солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигига оид бир қатор
ўзгартиришлар амалга оширилди.[6]

1-Расм: Республика бўйича солиқ тўловчилар сони

2023 йилда бошқа солиқсиз тушумлар Давлат бюджети даромадларининг 19,7

фоизини ташкил қилиши кутилмоқда. Бунда, асосан давлат улушига эга корхона ва
ташкилотларнинг соф фойдаси ҳисобидан дивидендлар кўринишидаги даромадлар 24,5
трлн сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 2,0 трлн сўмга кам, бунда даромадлар асосан


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

188

“Навоий кон-металлургия комбинати” ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”
акциядорлик жамиятлари (дивидендлардаги умумий улуши 82,4 фоиз) ҳисобига тўғри
келади.[7]

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг кутилаётган ижроси

тасдиқланган режага нисбатан кўп бўлиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ва
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган асосан қуйидаги дастур ва тадбирлар учун
қўшимча маблағлар ажратилиши билан изоҳланади, хусусан: табиий газни сотиб олиш ва
сотиш нархларидаги тафовут сабабли юзага келадиган зарарларини қоплашга – 4,6 трлн
сўм; иш ҳақи ва пенсияларни индексация қилиш учун кўшимча харажатлар (тасдиқланган
бюджетда кўзда тутилгандан ташқари) – 2,6 трлн сўм; Ягона ижтимоий реестрда рўйхатда
турувчи оилалар сонининг режадагидан 18 фоизга ошиши ҳамда мезонлар
такомиллаштирилиши натижасида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва
моддий ёрдам харажатларига қўшимча – 1,8 трлн сўм; Ижтимоий ва ишлаб чиқариш
инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қўшимча 478 та объектда янги
қуриш, реконструкция, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш
учун қўшимча 1,9 трлн сўм; коммунал хизматлар тарифларининг оширилиши натижасида
бюджет ташкилотлари учун қўшимча 1 трлн сўм; автобус йўналишларида чекланган
тарифлар бўйича йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил
этиш ва молиялаштириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш харажатларига 748 млрд
сўм.[8]

Давлат-хусусий шерикчилиги ва оилавий мактабгача таълим муассасалари сонининг

режага нисбатан кўп ошиши ҳисобига уларга ажратиладиган субсидияларга талабнинг
ошишига қўшимча 510 млрд сўм; умумий ўрта таълим муассасаларини Финляндия
тажрибаси асосидаги янги авлод дарсликлари билан таъминлашга 456 млрд сўм;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш жамғармаси учун талаб
этиладиган қўшимча 170 млрд сўм маблағ ва бошқалардир.

2-расм: 2023-йилги Давлат бюджети харажатларининг таркиби, трлн сўм


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

189

Ҳар бир вилоят бюджетининг ёки туман бюджетининг ҳам даромадлари миқдори

харажатлари миқдорига тенг бўлиши лозим. Агар харажатларни қоплашга етарли
даромадлар бўлмаса, вилоят бюджетига республика бюджетидан, туман бюджетига эса ўзи
бўйсунувчи вилоятнинг бюджетидан турли хил молиявий ёрдамлар (бюджет
трансфертлари) ҳисобига даромадлар харажатларни қоплашга етарли миқдорда
шакллантирилади, яъни баланслаштирилади. Бюджет жараёнида туман бюджетлари фақат
ўзлари бўйсунувчи вилоят бюджети билан, вилоятлар бюджетлари эса республика бюджети
билан ўзаро боғлиқликда бўлади.

Хулоса ва таклифлар:

Ҳар бир мамлакатнинг йиллар кесимида статистик ма’лумотлари келтирилади ва

очиқ тарзда сайтда э’лон қилинади. 2023-йилдаги давлат бюджетининг таркиби, миқдори
асосан келиб тушган солиқлар орқали белгиланган. Прогнозлар натижасида шуни
ко’ришимиз мумкинки, энг ко’п ҚҚС я’ни қо’шилган қиймат солиг’идан давлат бюджетига
даромадлар келиб тушган. Мамлакатнинг аниқ барқарор иқтисодиётини яратиш учун
албатта ҳар йилги статистик ма’лумотларга тайнган ҳолда, солиқлар ва бошқа мажбурий
то’ловлар миқдори ва ставкалари ҳамда уларни турларини оптимал тарзда танлаш жоиздир.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси // Қонун ҳужжатлари ма’лумотлари
миллий базаси, 29.04.2021-й., 03/21/689/0395-сон.

2.

Ўзбекистон Республикаси Буджет Кодекси // Қонунчилик ма’лумотлари миллий
базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон.

3.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 913-ХИИ-сон
Қонуни // Қонунчилик ма’лумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й.,
03/21/683/0375-сон.

4.

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Юнусобод тумани кенгашининг
2022-йил 5-январдаги “Юнусобод туманининг 2022-йил учун маҳаллий буджетини
тасдиқлаш тўғрисидаги” ИИ-57-1-14-206-К/22-сонли қарори

5.

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қат‘ий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик –ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2017. –104 б.

6.

Бюджетнома 2022-2026 йиллар кесимида

7.

Молия: Дарслик. Т.С. Маликов, О.О. Олимжонов; / - Т.: “Иқтисод-Молия”

2019.- 800

б

8.

Стат.уз расмий сайт

References

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси // Қонун ҳужжатлари ма’лумотлари миллий базаси, 29.04.2021-й., 03/21/689/0395-сон.

Ўзбекистон Республикаси Буджет Кодекси // Қонунчилик ма’лумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 913-ХИИ-сон Қонуни // Қонунчилик ма’лумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон.

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Юнусобод тумани кенгашининг 2022-йил 5-январдаги “Юнусобод туманининг 2022-йил учун маҳаллий буджетини тасдиқлаш тўғрисидаги” ИИ-57-1-14-206-К/22-сонли қарори

Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қат‘ий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик –ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Тошкент: Ўзбекистон, 2017. –104 б.

Бюджетнома 2022-2026 йиллар кесимида

Молия: Дарслик. Т.С. Маликов, О.О. Олимжонов; / - Т.: “Иқтисод-Молия” 2019.- 800 б

Стат.уз расмий сайт