ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
402
ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАРДА КУЧ КОМПОНЕНТИ ВА ЮМШОҚ КУЧ
ТУШУНЧАСИ
Салихова Муҳаббат Дилшод қизи
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Халқаро муносабатлар факултети
Амалий сиёсатшунослик, магистрант
https://doi.org/10.5281/zenodo.11649533
Аннотация.
Халқаро муносабатларда куч халқ ва миллатлар ўртасидаги ўзаро
муносабатлар ва динамикани шакллантирувчи асосий компонент ҳисобланади. Халкаро
муносабатлардаги куч тушунчаси бир давлатнинг халқаро тизимдаги бошқа бир
давлатлар ёки иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатиш қобилиятига
ишора қилади. У ҳар бир мамлакат ўз миллий манфаатларини рўёбга чиқариш ва глобал
натижаларни шакллантириш қобилиятига кўшадиган ҳиссасига кўра турлича шаклларда
бўлади. Айни пайтда, академик ва амалиётчилар томонидан қўлланилаётган кучнинг
“қаттиқ” ва “юмшоқ” шакллари ўз маъноларига кўра халқаро сиёсат майдонида
кечаётган турли геосиёсий кескинликлар ва муаммоларни ҳал қилишда глобал характерга
эга бўлиб бормоқда. Шу боисдан, ушбу мақолада куч тушунчаси ва унинг шаклларини,
айниқса, юмшоқ куч тушунчасини чуқур англаб етишда ва унинг қаттиқ кучдан қай
жиҳатлари билан фарқланиши ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
халқаро муносабатлар, куч, динамика, миллий манфаатлар,
геосиёсий кескинликлар, қаттиқ куч, юмшоқ куч.
POWER COMPONENT AND SOFT POWER CONCEPT IN INTERNATIONAL
RELATIONS
Abstract.
In international relations, power is the main component that shapes the dynamics
and relations between peoples and nations. The concept of power in international relations refers
to the ability of one state to influence the behavior of other states or participants in the
international system. It takes different forms depending on the contribution each country makes to
its national interests and ability to shape global outcomes. At the same time, the "hard" and "soft"
forms of power used by academics and practitioners are becoming global in their meaning in
solving various geopolitical tensions and problems in the international political arena. Therefore,
this article provides information on the concept of power and its forms, especially in the deep
understanding of the concept of soft power and how it differs from hard power.
Key words:
international relations, power, dynamics, national interests, geopolitical
tensions, hard power, soft power.
СИЛОВАЯ КОМПОНЕНТА И КОНЦЕПЦИЯ «МЯГКОЙ СИЛЫ» В
МЕЖДУНАРОДНЫХ ОТНОШЕНИЯХ
Аннотация.
В международных отношениях власть является основным
компонентом, формирующим динамику и отношения между народами и нациями. Понятие
силы в международных отношениях относится к способности одного государства влиять
на поведение других государств или участников международной системы. Оно принимает
разные формы в зависимости от вклада каждой страны в свои национальные интересы и
способности формировать глобальные результаты. При этом «жесткие» и «мягкие»
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
403
формы силы, используемые учеными и практиками, становятся глобальными по своему
смыслу при решении различных геополитических противоречий и проблем на
международной политической арене. Поэтому в данной статье представлена информация
о понятии силы и ее формах, особенно о глубоком понимании понятия «мягкая сила» и ее
отличии от «жесткой силы».
Ключевые слова:
международные отношения, сила, динамика, национальные
интересы, геополитическая напряженность, жесткая сила, мягкая сила.
Сўнгги йилларгача минтақа ва халқаро майдонда фаол ташқи сиёсат олиб борган
барча давлатлар ўз миллий манфаатларини илгари суришда “қаттиқ куч” деб номланувчи
анъанавий босим усулларидан фойдаланиб келишган. “Қаттиқ куч” сиёсати давлатларга
нисбатан муайян бир фикрни мажбуран сингдиришга каратилган. “Қаттиқ куч” инглизча
“hard power” атамаси орқали машхур бўлиб, сиёсатдаги ўрни бошқа сиёсий органларнинг
хатти-ҳаракатлари ёки манфаатларига таъсир қилиш учун ҳарбий ёки иқтисодий
воситалардан фойдаланиш билан белгиланади. Сиёсий хокимиятнинг бу шакли, юқорида
таъкидланганидек, кўпинча тажовузкор (мажбурлаш) характерига эга ҳисобланиб, у бир
сиёсий ташкилот томонидан камроқ ҳарбий ёки иқтисодий кучга эга бўлган бошқа бир
сиёсий ташкилотга юкланганда энг самарали ҳисобланади. Қаттиқ куч ҳарбий аралашув,
мажбурий дипломатия ва иқтисодий санкцияларга асосланган ва қуролли кучлар ёки
иқтисодий воситалар каби моддий куч манбаларига таянади.
1
Унда таҳдидлар, уруш ва
иттифок, ёрдам, тўловлар, коррупция ва санкциялар мавжуд бўлади. Ушбу назарияга кўра,
1939-йилда Германиянинг Полшага бостириб кириши ва биринчи Форс кўрфази урушидан
кейин 1991-йилда Ироққа қарши Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий
санкцияларини мисол қилиб келтириш мумкин. Бирок бугунги замонавий халқаро
муносабатларда “қаттик куч” сиёсатидан фарқли ўлароқ, “юмшок куч” сиёсати давлатларни
ўз ихтиёри билан керакли йўналишда ҳаракат қилишига ва эргаштиришга эришиш йўлида
самарали натижаларга эга бўлмоқда. Сабаби бугунги дунё ахборот инқилобини кўрди.
Ахборотнинг инқилоби ва иқтисодиётнинг глобаллашуви дунёни трансформация
бўлишига ҳамда торайишига олиб келади. Шу боисдан, 21-аср бошларида Америка ўз
қудратини қаттиқ куч, яъни ҳарбий ва иқтисодий кучлар орқали оширгани, аммо вақт ўтиши
билан технология бошқа мамлакатлар ва халқларга ҳам тарқала бошлагани, Американинг
нисбий хукмронлигини пасайтиргани туфайли юмшоқ кучнинг аҳамияти тобора
кенгаймоқда.
Юмшоқ кучнинг пайдо бўлиши унинг ўзига хос тарзда қўлланилиши билан боғлиқ
бўлиб, бу сиёсий атама илк бор Гарвард университети профессори Жозеф Най томонидан
1990-йилда чоп этилган “Bound to Lead: The Canging Nature of American Power” китобида
қўлланилган. Кейинчалик профессор ушбу атамани 2004-йилда “Soft Power: Жаҳон
сиёсатида муваффақиятга эришиш воситалари” китобида ва “Юмшоқ куч ва АҚШ-Европа
муносабатлари” мақоласида янада аниқ ва тушунарли таъриф ва мисоллар орқали баён этиб
1
Gallarotti, G., 2011. Soft Power: what it is, it’s importance, and the conditions for its effective use.Journal of Political
Power, 4(1), p. 29.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
404
берди. Унга кўра, юмшоқ куч ўз истакларимизни мажбурлаш, маълум бир таҳдидлар ёҳуд
бадал орқали эмас, балки қизиктириш ва ишонтириш орқали мақсадга эриша олиш
қобилиятидир. Асосий жалб қилувчи восита мамлакатнинг маданияти, сиёсий мақсадлари
ва ундаги сиёсий тузумдир. Жозеф Най бугунги кунда юритилаётган сиёсат ўзгалар
нигоҳида ҳам адолатга асосланган легитим сиёсат сифатида намоён бўлса, ўшандагина
юмшоқ кучнинг таъсири янада ортади, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, “soft power” атамаси тарихда маданий-мафкуравий гегемония
тушунчасини англатган бўлиб, итальян файласуфи Антонио Грамси томонидан 1930-
йилларда “Қамоқхона дафтарлари”да ишлаб чиқилган. Бу атамадан ўз кучини ўрнатиш
мақсадида фойдаланиш ғояси милоддан аввалги 7-асрда яшаган Лао Сзи каби қадимги
Хитой файласуфларига бориб тақалади. Уларнинг фикрига кўра, “Дунёда сувдан заиф ва
юмшоқроқ нарса йўқ, лекин у энг қаттиқ жисмни ҳам йўқ қила олади”.
Қаттиқ ва юмшоқ кучларнинг фарқи шундаки, қаттиқ кучнинг ҳарбий ва иқтисодий
таъсири, кўпинча, бошқаларни ўз қарори ва позициясини ўзгартиришга қодир бўлади ва у
мажбурлаш ва таҳдидларга таянади. Аммо, баъзида, таҳдидлар ва бадалсиз ҳам исталган
натижаларга эришиш мумкин. Масалан, маълум бир давлат жаҳон сиёсатида бошқа
мамлакатлар туфайли ўзи истаган натижаларга эриша олиши мумкин. Бундай вазиятда ўша
давлатлар унинг қадриятларига тан беради, ундан ўрнак олиб фаровонлик ва очиқлик
даражасига интилади ҳамда унга эргашишни истайди. Жаҳон сиёсатидаги акторларнинг кун
тартиби ва ҳаракатлари нафақат ҳарбий куч ёки иқтисодий санкциялар билан таҳдид қилиш
орқали, балки исталган мақсадга эришиш учун юмшоқ кучни қўллаш билан ҳам
белгиланади.
Юмшоқ куч бошқаларнинг устунликларини кўрсатиб бериш қобилиятига
асосланади. Ҳар ким ўз шахсий тажрибасидан жалб этиш ва маҳв этиш кучи нима
эканлигини билади. Ўзаро муносабатлар ёинки оилада куч омили яқин шерик билан бир
ерда истиқомат қилиш имкониятида эмас, балки жозибадорликнинг сирли таъсирлари
орқали намоён бўлади. Ҳатто бизнес оламининг энг машҳур ва энг ақлли кишилари
билишадики, етакчилик шунчаки буйруқ беришда эмас, ўрнак бўлиш ва ўзгаларни ўзлари
истаган нарсани бажаришга жалб этиш санъатидир. Катта ташкилот ва муассасаларни
биргина буйруқлар орқали якка ҳолда бошқариш қийин масала. Шунингдек, инсон
бошқаларни ўз қадриятларини сотиб олишига мажбурлай олиши лозим. Худди шу сингари
жамият манфаатларига асосланган сиёсатнинг замонавий амалиётлари уларни жамият учун
дўстона ва жозибадор қилиб кўрсатади, шунинг учун ҳамжамият уларга умумий
мақсадларга эришишда ёрдам беришни хоҳлайди.
2
Дунё етакчиларининг деярли барчаси хозирги вақтда юмшоқ кучдан келиб чиқадиган
афзалликларни аллақачон тушуниб етишган. Авторитар мамлакатлардаги раҳбарлар
мажбурлаш ва буйруқ беришдан фойдаланишса, демократик мамлакатлардаги сиёсатчилар
кўпроқ рағбатлантириш ва жалб қилиш тамойилларига таянади. Юмшок куч кундалик
демократик сиёсатнинг асосий қисмига айланиб улгурди. У маданият, сиёсий қадриятлар ва
институтлар, қонуний ёки маънавий ҳокимиятга эга бўлган сиёсат каби номоддий
2
Жозеф Най. Юмшоқ куч: жаҳон сиёсатида муваффақиятга эришиш воситалари. – Т. 2023. 29 б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
405
омилларга асосланади. Мабодо етакчи бошқалар эгалламоқчи бўлган қадриятларни ўзида
ифодалай олса, етакчилик қилиш учун камроқ ресурс сарф қилиш имкониятини ҳам бой
бермайди.
Юмшоқ куч бу фақат таъсир қилиш дегани эмас. Зеро, таъсир таҳдидлар ёки муайян
тўловларнинг қаттиқ кучига ҳам таяниши мумкин. Шунингдек, гарчи ишонтириш ёки
инсонларни баҳс-мунозаралар билан ҳаракатга келтириш қобилияти юмшоқ кучнинг муҳим
қисмлари ҳисобланса-да, у бундан ҳам кўпроқ нарсаларга қодир. Юмшоқ кучнинг жалб
қилиш қобилияти, кўпинча томонларнинг рози бўлишига сабаб бўлади. Оддий қилиб
айтганда, хулқ-атвор нуқтаи назаридан юмшоқ куч жозибали кучдир. Юмшоқ куч
манбаларининг қанчалик таъсир даражасига эга эканлигини сўровномалар ёки таъсирчан
гуруҳлар орқали аниқлаш ва таҳлил қилиш мумкин. Ушбу жозибадорлик тамойили доим
ҳам исталган сиёсий натижаларни берадими ёки йўқми, бунга у қўлланилаётган вазиятга
қараб баҳо берилиши керак. Кўпинча, юмшоқ куч манбаларига таяниш кучлар нисбатини
аниқ баҳолаш имконини бермайди, дея талқин этилади. Aммо, бу ҳолат кучнинг барча
мезонларида намоён бўлади. Масалан, 1940-йилда Aнглия ва Франсия Германиядан кўра
кўпроқ танкларга эга эди, аммо ҳарбий куч ресурсларидаги бу устунлик жангнинг
натижасини аниқ белгилай олмади.
Қаттиқ ва юмшоқ куч ўртасидаги фарқни янада яхшироқ тушунишнинг ягона усули
қайси бир куч воситасидан ўз ўрнида ва самарали фойдаланишни чуқур ўрганиш билан
чамбарчас боғлиқ. Бошқача айтганда, бирор бир давлат бошқа бир давлатга куч ёки
иқтисодий санкциялар билан таҳдид қилиб, имкониятларини чеклаш орқали танловини
ўзгартиришга мажбурлаши ёки буни буюриши мумкин. Ёки аксинча, муносабатларидаги
жозиба, севги ҳамда бурч туйғусига мурожаат қилиб, кўзланган умумий қадриятлар ва
мақсадларга эришишнинг адолатли йўлига ишонтириши ҳам мумкин. Aгар ҳеч қандай аниқ
таҳдид ёки алмашинувсиз, номоддий жалб қилиш орқали кўндиришга эришилган бўлса,
мана шу юмшоқ кучнинг ишлаш принципини англатади.
Юмшоқ куч ҳамкорликни яратиш учун бошқа турдаги валютадан (куч эмас, пул эмас)
яъни умумий қадриятларга жалб қилиш ва ишонтириш усулидан фойдаланади. Aдам Смит
одамлар эркин бозорда қарор қабул қилишда кўринмас қўл томонидан бошқарилишини
таъкидлаганидек, ғоялар бозоридаги қарорлар, кўпинча, юмшоқ куч - номоддий жалб
қилиш орқали шаклланади, энг муҳими бу барчани ошкора таҳдидларсиз бошқаларнинг
мақсадлари билан бирга боришга ундайди.
Қаттиқ ва юмшоқ куч бир-бирига боғлиқ, чунки улар бошқаларнинг хатти-
ҳаракатларига таъсир қилиш орқали ўз мақсадига эришиш қобилиятининг икки хил
кўринишидир. Уларнинг орасидаги фарқ хатти-ҳаракатларнинг табиати ва ресурсларнинг
аниқлиги орқали ўлчанади. Қаттиқ куч ўзгалар хатти-ҳаракатларини мажбурлаш орқали
ўзгартириш қобилияти бўлса, юмшоқ куч бошқалар хоҳишини шакллантиришдир. Бунда
юмшоқ куч бошқаларни ўз маданияти ва қадриятларининг жозибадорлигига ёки сиёсий
тамойилларининг адолатлилигига ишонтириш орқали манипуляция қилишга асосланади.
Юмшоқ куч манбалари одатда хатти-ҳаракатларнинг юмшоқ табиати билан
ифодаланса, қаттиқ куч манбалари буйруқларга асосланади. Баъзан айрим мамлакатлар
бошқаларни қаттиқ кучига таянган чексиз қудрати ҳақидаги афсоналар билан ўзига жалб
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
406
қилиши ва бу орқали ўша жойда қонуний баҳоланадиган турли институтларни яратиши
мумкин. Баъзан эса кучли иқтисодиёт нафақат санкциялар ёки тўловлар манбасига
айланиши, балки жалб қилиш омили сифатида ҳам хизмат қилади.
Маълум бир давлатнинг юмшоқ кучи асосан учта манбага таянади: унинг бошқалар
учун жозибадор бўлган маданияти мамлакат ичида ва ташқарисида намуна бўла оладиган
сиёсий қадриятлари ҳамда ҳуқуқий ва ахлоқий куч сифатида намоён бўлган ташқи сиёсати.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги замонавий халқаро муносабатларда минтақавий
барқарорликни сақлаш, хамкорликни кучайтириш, мамлакат мақомини ошириш ҳамда
мамлакатлар ўртасидаги сиёсий жараёнларни бошқаришда куч тушунчаси, айникса,
кучнинг юмшоқ шакли энг муҳим восита бўлиб қолди. Шу сабабли, ушбу тушунча дунё
ривожлангани сари янада янги маъноларга эга бўлиб бормоқда ва янгича ёндашувлар кашф
этилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ушбу тушунчаларнинг янада кенгроқ ўрганилишини,
давлатлар миқёсида қўлланилган амалий тажрибаларнинг тадқиқ қилинишини талаб
қилади.
REFERENCES
1.
Gallarotti, G., 2011. Soft Power: what it is, it’s importance, and the conditions for its effective
use.Journal of Political Power, 4(1).
2.
Nye, J. S., 2004.
Soft Power: the means to success in world politics
. New York: Public
Affairs.
3.
Cooper, R., 2004. Hard Power, Soft Power and the Goals of Diplomacy. In: D. Held & M.
Koenig-Archibugi, eds.
American Power in the 21st Century.
Cambridge: Polity Press.
4.
Nye, J. S., 2008. Public Diplomacy and Soft Power.
The ANNALS of the American Academy
for Political and Social Science
, Issue 616.
