ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
614
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШДА
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ.
Субанов Олимжон Суяркул Ўғли
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Малака ошириш институти катта ўқитувчиси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.11742522
Аннотация.
Мазкур мақолада ички ишлар органлари фаолиятини самарали ташкил
этишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда унинг ҳуқуқий асослари ёритилган.
Калит сўзлар:
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси,
Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари,
эркинликлари ва бурчлари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари.
LEGAL FRAMEWORK FOR ENSURING HUMAN RIGHTS IN THE EFFECTIVE
ORGANIZATION OF THE ACTIVITIES OF MINISTERAL AFFAIRS BODIES.
Abstract.
This article examines the provision of human rights and its legal basis in the
effective organization of the activities of internal affairs bodies.
Key words:
The Constitution of the Republic of Uzbekistan in a new edition, the Law on
Internal Affairs Bodies, fundamental rights, freedoms and responsibilities of man and citizen,
guarantees of human rights and freedoms.
ПРАВОВЫЕ ОСНОВЫ ОБЕСПЕЧЕНИЯ ПРАВ ЧЕЛОВЕКА ПРИ ЭФФЕКТИВНОЙ
ОРГАНИЗАЦИИ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ОРГАНОВ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ.
Аннотация.
В данной статье рассматривается обеспечение прав человека и его
правовая основа при эффективной организации деятельности органов внутренних дел.
Ключевые слова:
Конституция Республики Узбекистан в новой редакции, Закон об
органах внутренних дел, основные права, свободы и обязанности человека и гражданина,
гарантии прав и свобод человека.
Мустақиллик йиллари халқимиз ва жамиятимиз ҳаётида туб бурилишлар даври
бўлганлигини жаҳон халқлари ҳам эътироф этишмоқда. Тарихан бу қисқа давр ичида
мамлакатимиз сиёсий тузуми, иқтисодиёти, ижтимоий тараққиёт соҳаларида туб ижобий
ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлди ва бу жараён давом этмоқда.
Бундай ислоҳатларнинг туб замирида инсон манфаатлари ва унинг ҳуқуқ ҳамда
эркинликлари таъминлаш асосий ўрин тутади. Давлат органларида инсон манфаатларини
ҳимоя қилиш, унинг ҳуқуқларини руёбга чиқаришни таъминлаш билан шуғулланувчи
алоҳида тузилмалар ташкил этилди. Бундан ташқари кўпгина шу соҳада фаолият юритувчи
жамоат ташкилотлари рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқда.
Ҳозирги кунда, мамлакатимизда демократик институтларнинг ҳуқуқий, ташкилий
асослари тўла шаклланган;
- давлат ҳокимияти органлари демократик тамойил – ҳокимиятлар бўлинишига
асосланиб фаолият олиб бормоқда;
- иқтисодиётда бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий, ташкилий ҳамда
иқтисодий асослари шакллантирилган, мулкнинг турли шакллари бир хил, тенг мақомда
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
615
амал қилиб турибди ва уларнинг давлат томонидан бирдек ҳимоя қилиш механизми
мавжуд;
- ижтимоий соҳада давлат ҳозирги иқтисодий мураккаб вазиятга қарамасдан
ижтимоий йўналтирилган иқтисодий сиёсат олиб бормоқда;
- маънавий соҳада эса – кишилик жамиятининг бутун тарихи давомида синалган
қадриятлари билан халқимизнинг асрлар оша етиб келган миллий шарқона
қадриятларининг уйғунлашувига асосланган маънавий муҳит шаклланмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганларидек, “Бизнинг асосий ва узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича
қолади – бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор
ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни
мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир”. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўз маърузаларида бундай ишлар давом
эттирилишини таъкидлаб ўтдилар.
Ушбу олий мақсадга эришишда халқимизга Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямиз мазмуни ва моҳияти унинг 13-
моддасида мустаҳкамланган Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний
принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-
қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, деган юксак инсонпарвар
қоидага асосланади.
Демократик тараққиёт йўлини танлаб, инсонпарвар давлат қуриш йўлидан
кетаётган давлатлар қатори, Ўзбекистон ҳам ўз Конституциясида инсонларнинг табиий,
ажралмас ҳуқуқлари мавжудлиги ва барча инсонлар табиий ҳар хил бўлишига қарамай
қонун ва суд олдида тенглиги тўғрисидаги инсонпарвар қоидаларни олий мақомда
мустаҳкамлаб қўйган.
Шу ўринда бир ҳолатга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ, инсон ҳуқуқларига оид
асарларда, китобларда, қонунчилик ҳужжатларида “инсон ҳуқуқлари”, “инсон ва фуқаро
ҳуқуқлар” деган иборалар ишлатилади, яъни инсон ва фуқаро тушунчалари
фарқланади. Шу муносабат билан бу атамалар мазмунига қисқача тўхталиб ўтиш жоиз.
Бу масалани англаб олиш учун аввало шахснинг ҳуқуқий мақоми масаласини, унинг
давлат билан жамиятнинг ўзаро муносабати масаласини кўриб чиқиш лозим. Ҳар қандай
инсон маълум бир ҳудудда, муайян бир давлат тартиботи таъсири остида истиқомат қилади,
мавжуд бўлади.
Шу муносабат билан инсон ва давлат ўртасидаги муносабат аниқликни, тартиботни
тақозо этади, зеро бусиз жамиятда умуман тартиб ўрнатиш, бир маромдаги тараққиётни
таъминлаш мушкул. Ваҳоланки, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқий мақоми унинг қаерда
яшаётганлиги, қайси давлат фуқароси эканлиги каби ҳолатларга боғлиқ ҳолда шаклланади.
Маълум бир давлат ҳудудида яшаб, фаолият олиб бораётган инсон учун, унга
тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларининг асоси бўлиб, унинг айнан ушбу давлат фуқароси
эканлиги ҳисобланади. Шу боис ҳам, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг II –
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
616
бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб
номланиб, унда “инсон” ва “фуқаро” тушунчалари фарқланади.
Ўзбекистон Конституцияси инсониятнинг узоқ давом этган эркинлик ва тенглик
учун кураши жараёнида шаклланган умуминсоний сиёсий- ҳуқуқий қадриятларга бўлган
эътиқоди ва содиқлигини намойиш этиб, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларини
алоҳида-алоҳида мустаҳкамлаган. Бундай ёндошув тагида жамоат ташкилотлари ва
давлатни бир-биридан фарқлаган ҳолда тушуниш ётади.
Инсон шахсининг камоли учун фуқаролик жамоат ташкилотлари зарур. Фақат
фуқаролик институтлари шаклланган жамиятдагина шахс ўзининг барча қобилиятларини
тўла амалга оширади. Зеро, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Биз
учун фуқаролик жамияти ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг
ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари,
унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади”. Ҳақиқатан,
фуқаролик жамияти бу - инсонлар ва уларнинг турли жамоат ташкилотларининг манфаат
ва эҳтиёжларини амалга оширилишига, ижтимоий, маданий ва маърифий соҳаларнинг
ривожланишига шароит яратадиган жамоат ташкилотлари ва давлатга қарашли бўлмаган
ижтимоий институтлар ва муносабатлар тизимидир.
Ўзбекистон Конституциясининг ҳуқуқ ва эркинликларга бағишланган нормалари,
агарда инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаётган бўлса, одатда “ҳар ким”, “ҳеч ким”, “ҳар бир
шахс” каби иборалардан фойдаланилган. Агар Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари мустаҳкамланаётган бўлса, “Ўзбекистон фуқаролари” деган атамадан
фойдаланиб, норма мазмуни баён этилган, хусусан баъзи ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат
Ўзбекистон фуқароларига тегишли ва улар зиммасига юклатилади, масалан, сайлаш ва
сайланиш ҳуқуқи, Ватанни ҳимоя қилиш бурчи ва бошқалар.
Ўзбекистоннинг Конституцияси ҳам ўзида халқаро инсон ҳуқуқлари борасидаги
тўпланган ижобий тажриба тамойилларини муҳрлаган.
Таъкидлаш лозимки, инсон ҳуқуқлари масаласига доир принциплар қатор нуфузли
халқаро ҳужжатларда ўзининг ифодасини топган: 1948 йилда қабул қилинган Инсон
ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси; 1966 йилда қабул қилинган Иқтисодий, ижтимоий ва
маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт; Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини
ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси ва бошқа ҳужжатларни мисол қилиш
мумкин.
Ҳозирги кунда дунёда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари бўйича уч юздан ортиқ халқаро-
ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилиб турибди. Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки
пайтларданоқ, инсон ҳуқуқларига доир халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган
қоидаларига қатъий риоя этишимизни ҳалқаро ҳамжамиятга эълон этган. Ҳозирги кунда
Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича олтмишдан ортиқ Халқаро конвенциялар
имзоланган.
Ўзбекистоннинг инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини
таъминлаш борасидаги фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси Конституцияда, миллий
қонунчиликда ўзининг ифодасини топган. Конституциямизнинг иккинчи бўлимида
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
617
мустаҳкамланган инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бу соҳадаги жаҳон
андозаларига тўла мос келади.
Маълумки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ички ишлар органларининг энг муҳим
вазифаларидан биридир. Ички ишлар органлари ходимлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилишда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида
белгиланган ваколат, вазифа ҳамда мажбуриятларга асосланадилар.
биринчиси,
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари;
иккинчиси,
бевосита ички ишлар органлари ходимларининг хизмат вазифалари,
ҳуқуқ ва ваколатлари акс этган турли хил қонун ости ҳужжатларидир.
Биринчи гуруҳдаги ҳуқуқий асосларни таҳлил этишда энг аввало, Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва бевосита ички ишлар органлари фаолиятини тартибга
солиб турувчи нормаларга эътибор қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституциянинг инсон ва
фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари акс эттирилган иккинчи
бўлимининг 18-20-моддалари ва X-бобида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг
кафолатлари” номли 43-46-моддалари ҳам ўз моҳиятига кўра, инсон ҳуқуқлари олий
қадрият эканлигини мустаҳкамлаб қўйган.
Шунингдек, Х-бобда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари дастлабки
асосдир.
Шундан келиб чиқиб, ички ишлар органлари инсон ҳуқуқларининг сиёсий,
ижтимоий-иқтисодий ва шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга масъулдирлар.
Ички ишлар органлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид яна бир
норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
ЎРҚ – 407-сон қонунидир. Унда “Ички ишлар органларининг мажбуриятлари” (16-модда)
акс этган бўлиб, ходимлар томонидан ўз хизмат фаолиятини амалга ошириш давомида
бажариши шарт, қонун тили билан айтганда, “мажбурий” бўлган элликдан ортиқ
функционал вазифалар ўз аксини топган. Қонун ижод қилувчи орган томонидан ички ишлар
органларининг мажбуриятларининг уларнинг ҳуқуқларидан (17-модда) аввал кўрсатилиши
ҳам расмий манбага эга. Чунки, инсон ҳуқуқларини таъминлашда ички ишлар органлари
ходимлари учун ҳуқуқдан ҳам аввал мажбурият муҳимлиги ҳисобга олинган.
Ушбу мажбуриятлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда устувор аҳамият касб
этади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
қонунининг 16-моддаси биринчи қисмида, “ички ишлар органлари: фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг
мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари
доирасида барча зарур чораларни кўриши шарт”лиги мустаҳкамланган. Бундай қоида
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси ва бошқа
қонунларимизга асосланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
16-моддасига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда, Ўзбекистон Республикасининг
фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар
тушунилади.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
618
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фуқаролик кодексининг 16-моддаси фуқаролар
(жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа
давлатнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. “Ички
ишлар органлари юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкини, хавфсизлигини ҳимоя қилиш
бўйича ўз ваколатлари доирасида барча зарур чораларни кўриши шарт” тарзида талқин
қилиш мумкин. Демак, ички ишлар органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоялашдаги
асосий вазифалари – инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўлмоқда. Шу билан бирга, фуқаро (жисмоний шахс) сифатидаги барча
конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда ҳам ички ишлар органлари ўз ваколатлари
доирасидаги хизмат вазифаларини амалга оширишлари лозим. Юқоридаги модданинг
кейинги бандларида “жамоат жойларида, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида
фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш” шартлиги каби ички ишлар органларининг яна
бир вазифаси кўрсатилган. Бунда ҳам улар фуқаро сифатида хавфсизлигини таъминлаши
зарур.
Бинобарин, фуқаро ва фуқаролиги бўлмаганларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
борасидаги ички ишлар органларининг вазифаларини ҳам қайд этиш лозим. “Ички ишлар
органлари тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошида
ички ишлар органларининг “жиноятлар, бошқа ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар
тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни қабул қилиши ҳамда рўйхатга
олиши, мурожаат этувчига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кейинчалик хабар
берган ҳолда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриши” шартлиги белгиланган.
Бу қоида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари тўғрисида”ги қонунида янада ривожлантирилган. Қонуннинг 16-моддасига
кўра: “Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда камситишга йўл қўйилмаслиги”
қуйидагича белгиланган: “Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда жисмоний
шахснинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий
ва ижтимоий мавқеига, шунингдек юридик шахсларнинг мулк шакли, бошқа ҳолатларига
қараб камситишга йўл қўйилмайди”.1
Бу ерда эътибор қаратилса, жисмоний шахснинг фуқаролигига қараб, яъни
фуқаролиги бўлмаганлиги учун камситишга йўл қўйилмаслиги алоҳида кўрсатилмоқда. Бу
ҳам инсон ҳуқуқларининг қонунлардаги ифодасидир. Шу билан бирга, барча давлат
органлари томонидан фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мурожаатлари ўз
вақтида кўриб чиқилиши бугунги куннинг долзарб масаласига айланган.
Умуман, ички ишлар тузилмалари – давлат органи сифатида фуқароларнинг,
жумладан фуқаролиги бўлмаганларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва қонунда
белгиланган тартибда кўриб чиқиши шарт.
Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг
фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 5005 Фармонини
(10.04.2017 й.) қайд этиш мақсадга мувофиқдир. Мазкур Фармон ички ишлар органлари
фаолиятини янги босқичга кўтаришга мустаҳкам ҳуқуқий замин яратди. Унга асосан:
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
619
- ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган
профессионал тузилмага айлантириш;
- ички ишлар органлари барча даражадаги бўлинмаларининг вазифа ва
функцияларини аниқ белгилаш;
- халқ билан аниқ мақсадни кўзлаб ўтказиладиган тизимли мулоқотни таъминлаш,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш, аҳолининг энг муҳим муаммолари
ҳал этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил
этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, мурожаатларни кўриб чиқиш
ва ҳал этишга юзаки ва расмиятчилик билан ёндашувларга чек қўйиш, фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколат доирасида барча
воситаларни ишга солиш каби муҳим устувор вазифалар белгиланди. Шунингдек,
Фармонда белгиланган вазифалар ҳам ўз аҳамиятига кўра, инсон, жумладан аёл
ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари ролини янада кучайтиришга хизмат
қилади.
Ҳозирда ички ишлар органлари ходимлари томонидан норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлардаги ваколатларни амалга ошириш борасида, жумладан инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилишда олиб борилаётган амалий фаолиятнинг қуйидаги йўналишларини алоҳида
ажратиб кўрсатиш мумкин:
биринчидан,
Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
қонунининг 4-моддасида белгиланган, ички ишлар органлари фаолиятини асосий
йўналишларидан келиб чиқиб:
- фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишда, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
- тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, жиноят ишлари бўйича суриштирув
ҳамда дастлабки терговни ўтказиш;
- жиноятчилик ва терроризмга қарши курашиш, шу жумладан террорчилик
ҳаракатларига чек қўйишда ҳамда гаровга олинганларни озод қилишда иштирок этиш йўли
билан курашиш, шунингдек одам савдосига қарши курашиш;
- ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига
имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни
содир этишга мойил шахсларни аниқлаш;
- эҳтиёт чораларини, жиноий жазони ва жиноий-ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг
бошқа чораларини ижро этиш, шунингдек шахсларни қидириш;
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, маъмурий жазоларни
қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш;
- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
- паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон
Республикасидан чиқиш ва унга кириш учун зарур бўлган ҳужжатларни, доимий ва
вақтинча яшаш учун рухсатномаларни беришга ҳамда расмийлаштиришга доир ишларни,
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
620
паспорт тизимига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига риоя этилиши
устидан назорат қилишни амалга ошириш;
- фуқаровий ва хизмат қуролларининг ҳамда улар ўқ-дориларининг, саноат учун
мўлжалланган портловчи материалларнинг, шунингдек пиротехника буюмларининг,
гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва улар прекурсорларининг
муомалада бўлиши соҳасида назорат қилиш;
- эксперт-криминалистика фаолиятини амалга ошириш;
- қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
маданиятни юксалтиришга доир ишларда иштирок этмоқда.
Юқоридаги фаолият йўналишларининг деярли барчасида ички ишлар органлари
ходимлари фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари билан
тўқнашадилар. Бинобарин, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини
таъминлашда, жамоат жойлари борки, уларнинг барчасида фуқаролар билан бирга
фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мавжуд бўлади. Бундай жойларда тартиб ва
хавфсизликни таъминлаш орқали ҳам муайян маънода фуқаролиги бўлмаган шахслар
ҳуқуқлари ҳимояланади. Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини, паспорт тизими
талабларининг бажарилишини таъминлаш каби вазифаларни амалга оширишда ҳам
фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳуқуқлари ҳимояси фуқаролиги бор билан тенг шароитларда
амалга оширилади. Умуман, юқоридаги фаолият йўналишларининг барчасида фуқаролиги
бўлмаган шахслар ҳуқуқлари ҳам инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми сифатида бирдек
ҳимоя қилинади;
иккинчидан,
ички ишлар органлари ходимлари ўз функционал хизмат вазифаларидан
келиб чиқиб, аввало, ҳуқуқбузарликка мойил шахс билан кўпроқ иш олиб борадилар ва ўз
ўрнида улар ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси билан ҳам шуғулланадилар;
учинчидан,
ички ишлар органлари томонидан олиб бориладиган тушунтириш,
тарғибот ишлари орқали инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муайян натижаларга
эришилади. Масалан, қонунлар моҳиятини тушунтириш орқали аҳолининг ҳуқуқий
маданиятини юксалтиришга, шунингдек турли ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга ҳамда
инсон, жумладан фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини таъминлашга эришилади.
Айниқса, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши, аҳоли сиёсий-
ҳуқуқий фаоллигини юксалиши ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган
ҳар бир ҳаракатга баҳо берилишига сабаб бўлмоқда. Масалан, биргина формадаги
ходимнинг кенг чорраҳадан ногиронлик аравачасидаги шахсни етаклаб, ёрдам бериб,
йўлдан ўтказиб қўйиши, ушбу ҳаракат акс этган фотолавҳанинг ижтимоий тармоқларда
тарқалиши ички ишлар тизимига кенг жамоатчилик олқишларига сабаб бўлган бўлса,
айрим ходимларнинг қўполлиги, ноқонуний ҳаракатлари тизимга нисбатан аҳоли ишончи
сўнишига хизмат қилаётгани кузатилмоқда.
Бундай ҳаракатлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан инсон ҳуқуқлари
ҳимоясида ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун ҳар бир ҳаракат кенг жамоатчилик назоратида
эканлигини ҳар бир ходим ҳис этиши зарур.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
621
Ҳозирга қадар ички ишлар органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
борасидаги фаолияти умумий тамойиллар асосида, яъни барча фуқаролар билан бир
қаторда амалга оширилади. Фикримизча, ички ишлар органлари ходимлари томонидан
инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясида умумийлик принципидан индивидуал
ёндашувга ўтишимиз лозим.
REFERENCES
1.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. БМТ Бош Ассамблеясининг 217 А (III)
Резолюцияси. 1948 йил 10 декабр.
2.
Ш.М.Мирзиёев “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик -
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”. –Т., “Ўзбекистон”,
2017.
3.
Ўзбекистон
Республикаси
Янги
таҳрирдаги
Конституцияси
2023
й.
4.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь кунидаги “Ички ишлар
органлари тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами.– Т.,2016.
5.
Инсон ҳуқуқларига оид асосий ҳужжатлар тўплами: Ўқув қўлланма / Масъул
муҳаррир юридик фанлар доктори, проф. А.Х.Саидов. – Т., 2013. – 188 б.
