ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ВЗГЛЯДЫ ДЖАДИДЧИ И ЕГО ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЕ ЗНАЧЕНИЕ СЕГОДНЯ

Аннотация

В данной статье рассматриваются идеи, связанные с экономикой, выдвинутые в трудах Абдуллы Авлони, Мунавваркори Абдурашидханова, Махмудходжи Бехбудия, основоположников модернистского движения, живших в нашей стране, и их воспитательное значение в наши дни, то есть преподавания. нашим людям, особенно молодому поколению, приобретать знания, заниматься предпринимательством и эффективно использовать свое имущество. Мысли, направленные на формирование отношений с ними, объясняются в связи со временем.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Маҳкамов, И. . (2024). ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ВЗГЛЯДЫ ДЖАДИДЧИ И ЕГО ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЕ ЗНАЧЕНИЕ СЕГОДНЯ. Современная наука и исследования, 3(6), 745–752. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/34846
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются идеи, связанные с экономикой, выдвинутые в трудах Абдуллы Авлони, Мунавваркори Абдурашидханова, Махмудходжи Бехбудия, основоположников модернистского движения, живших в нашей стране, и их воспитательное значение в наши дни, то есть преподавания. нашим людям, особенно молодому поколению, приобретать знания, заниматься предпринимательством и эффективно использовать свое имущество. Мысли, направленные на формирование отношений с ними, объясняются в связи со временем.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

745

ЖАДИДЧИЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ ҚАРАШЛАРИ ВА УНИНГ БУГУНГИ

КУНДАГИ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ

Маҳкамов Ибройим

и.ф.н., доцент

Наманган муҳандислик-технология институти

е-mail:

maxkamov-i@umail.uz

Моб.: 998942710910.

https://doi.org/10.5281/zenodo.12102882

Аннотация. Ушбу мақолада мамлакатимизда яшаб тижод этган жадидчилик

ҳаракатини асосчилари Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа
Беҳбудийни асарларида олға сурилган иқтисодиётга оид ғоялар ва уларнинг бугунги кундаги
тарбиявий аҳамияти, яъни халқимизни, айниқса ёш авлодни илм-ҳунар эгаллашга,
тадбиркорликка меҳнатга, ўз мулкидан самарали фойдаланишга бўлган муносабатларини
шакллантиришга қаратилган фикрлари замон билан боғлаб ёритиб берилган.

Таянч сўзлар:маънавий-иқтисодий меърос, маросимлар, иқтисодий ислоҳотлар,

иқтисодий тафаккур, жадидчилик, илм-маърифат, узлуксиз таълим, касб-ҳунар,
инновация, мулкчилик, тадбиркорлик, сармоя, рақобатбардошлик, интеграция.

THE ECONOMIC VIEWS OF THE JADIDCI AND ITS EDUCATIONAL

SIGNIFICANCE TODAY

Abstract. In this article, the founders of the Jadidism movement who lived in our country,

Abdulla Avloni, Munavvargori Abdurashidkhanov, Mahmudhoja Behbudiy, presented ideas
related to the economy and their educational importance today, that is, the attitude of our people,
especially the young generation, to the acquisition of knowledge, entrepreneurship, work, and the
effective use of their property. thoughts aimed at formation are explained in connection with time.

Key words: spiritual and economic heritage, rituals, economic reforms, economic thinking,

modernization, science and education, continuous education, profession, innovation, ownership,
entrepreneurship, investment, competitiveness, integration.

ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ВЗГЛЯДЫ ДЖАДИДЧИ И ЕГО ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЕ

ЗНАЧЕНИЕ СЕГОДНЯ

Аннотация. В данной статье рассматриваются идеи, связанные с экономикой,

выдвинутые в трудах Абдуллы Авлони, Мунавваркори Абдурашидханова, Махмудходжи
Бехбудия, основоположников модернистского движения, живших в нашей стране, и их
воспитательное значение в наши дни, то есть преподавания. нашим людям, особенно
молодому поколению, приобретать знания, заниматься предпринимательством и
эффективно использовать свое имущество. Мысли, направленные на формирование
отношений с ними, объясняются в связи со временем.

Ключевые слова: духовное и экономическое наследие, ритуалы, экономические

реформы, экономическое мышление, модернизация, наука и образование, непрерывное
образование, профессия, инновации, собственность, предпринимательство, инвестиции,
конкурентоспособность, интеграция.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

746

Биз жаддидчилик ҳаракати, маърифатпарвар

боболаримиз меъросини чуқур ўрганишимиз керак. Бу
маънавий хазинани қанча кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам
бизни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри
жавоб топамиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб
этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва
эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев

Ўзбек халқи жуда қадимий маънавий ва иқтисодий меросга эга. Бу мерос

мамлакатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, ҳалқимизнинг айниқса, ёшларни
замонавий билим ва иқтисодий тафаккурга эга бўлиши ҳамда иқтидорли миллатга
айланиши учун хизмат қилмоқда.

“Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган

эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз.

Бунинг учун авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб, майдонга чиқадиган

стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз
зарур.[1]

Фарзанд тарбиясида касб-ҳунарни тўғри танлаш ва унга йўналтириш масаласи

нафақат оила, балки жамият учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки киши камолга
етгандан сўнг жамият манфаати учун бор имкониятини ишга солувчи шахс бўлиши даркор.

Бунинг учун муҳим шарт-шароитлар бўлмоғи лозим.
Одамзод пайдо бўлибдики, доимо касб-ҳунарга эҳтиёжи бор, чунки касб-ҳунар

унинг барча ижтимоий заруратлари ечими ҳисобланади. Бугунги кунда касб-ҳунар эгаллаш
ҳар бир ёш авлоднинг энг устувор вазифаси бўлиб келмоқда. Боиси, юқори малакага эга
бўлган мутахассисларгина замон билан ҳамнафас бўлиши мумкин.

Маънавият ва маърифат масалалари ўтмишдан инсониятнинг камолга етиши учун

энг муҳим омил сифатида қаралган. Бу борада ўтмишда мамлакатимизда яшаб ижод қилган
бир қатор олиму-фузалоларимиз фикрларини ўз асарларида баён этишган. Жумладан, Абу
Наср Форобий, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, жадидчилик ҳаракатининг
вакилларидан Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Муҳаммадхўжа
Беҳбудий ва бошқаларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Туркистон жадидчилик
ҳаракатининг асосчилари одамларни илмли ва ҳунарли бўлишга доимо ҳараат билан
яшашга, тадбиркорлик, тежамкорлик хислатлари орқали иқтисод илмини эгаллашга
чақирадилар. Жумладан, Абдулла Авлоний “Иқтисод деб пул ва мол каби неъматларнинг
қадрини билмоққа айтилур. Мол қадрини билувчи кишилар ўринсиз ерга бир тийин сарф
қилмас, ўрни келганда сўмни аямас....Иқтисодни риоя қилган кишилар ҳамма вақт тинч ва
роҳатда яшарлар, арилар қиш кунида емак учун бол йиғганидек, бошларига келадурган қора
кунларни ўйлаб, оқ пул йиғурлар. “Тома тома кўл бўлур, -дермишлар. Ҳар нарса оздан
кўпаюр” [5]

Бундан кўринадики меҳнат билан топилган бойликни тежаб-тергаб фойдаланиш

зарурлигини ва ана шунда одамлар фаровон яшашалари мумкинлигини кўрсатиб


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

747

берилмоқда. Шунингдек, мол-мулк топмоқликни барокотли йўллари- ҳунармандчилик,
деҳқончилик, савдогарлик эканлигини ва бунинг учун ёшларга тўғри тарбия бериш билан
бирга билим олиш ҳам зарурлигини уқтиради. Жадидчиларнинг яна бир вакилларидан бири
бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзининг бола тарбиясига эътибор қаратишни зарурлигини ва
унга бепарволик оқибатларини “Падаркуш” драмаси орқали баён этади.

Драма муаллифи эътиборни оталар ва болалар муаммоси–ўғил тарбиясида ота-

онанинг ўрни масаласига қаратади. Эътибор беринг, драмада ота каттагина бой, аммо бу
бойлик тарбия кўрмаган болани ҳам, отани ҳам фожеа гирдобига тортиб кетади. Оила ва
мактаб тарбияси биргаликда, узвий олиб борилгандагина, ўз олдига қўйган улкан вазифани
бажара олади, деган фикр асарни ҳаракатга келтирувчи кучдир. Ота тарбия кўрмаган, дунё
воқеаларидан бутунлай узилиб қолган, ҳатто муомала маданиятидан ҳам бехабар, унинг
домла, зиёли билан муомаласи Тошмурод (ўғли) нинг отаси билан муомаласига ўхшаб
кетади, яъни отанинг тарбиясизлиги, жоҳиллиги ўғлида ҳам ўз аксини топган.

Беҳбудий бу воқеаларни бой билан домулло ўртасидаги суҳбатда кўрсатиб беради.
Улар суҳбатлашиб ўтирган хонага бойнинг ўғли Тошмурод кириб, томошага бориш

учун пул сўрайди ва у чиқиб кетганидан сўнг, домулло бойга қараб, унинг ўғли катта бўлиб
қолганини айтиб, худодан умр сўрайди.

Бойдан ўғлининг усули жадид мактабида ёки эски мактабда ўқишини сўрайди. Бой

ўғлини ҳар иккисига ҳам бормаслигини ва ҳатто уйда ҳам ўқитмаслигини айтади. Домулло
ўғлини ўқитишини, ҳисоб-китоб дафтарини юритишни, халқ илмлиларни ҳурмат
қилишини, мусулмончилик йўл-йўриқларини англатиш, хат ва саводи йўқ одам ҳеч нимага
ярамаслигини бойга уқтиришга уринади. Бой бўлса, бу фикрларга беписандлик билан, мени
саводим йўқ, бироқ шаҳарнинг катта бойлариданман, шунинг учун халқ бизнинг
бойлигимизни ҳурмат қилади, мусулмонлар нари турсин, ўрис ва ҳатто арманлар ҳам иззат
қилишини айтади ва ўғлининг илм олишига бефарқлигини билдиради.

Бундай кайфиятни бой билан зиёли ўртасидаги суҳбатдан ҳам кўриш мумкин. Зиёли

бойга замон ўзгарганлигини, бу замонда илм ва ҳунарсиз халқнинг бойлиги, ери, асбоблари
ва ахлоқ ҳамда обрўйи ҳам қўлдан кетиши, дини заиф бўлишини айтади. Бунинг учун
мусулмон болаларини ўқитишга ҳаракат қилмоғи лозимлигини таъкидлайди. Уларни
аввало, мусулмонча хат-саводини чиқариб, ҳукумат мактабларида, яъни гимназия ва шаҳар
мактабларида ўқитиш, уни тамомлагач, Петербург ва Москва, ҳатто бошқа хорижий
мамлакатлар дорилфунунларига таълим олмоққа юбориш лозимлигини айтади. Бироқ, бой
бу фикрларга ҳам лоқайд қарайди. Ёшликдан пулга ўрганган фарзанднинг истаклари
бетайин бўлади, нафси ҳар томонга шоҳлаб кетади. Оқибатда у кўча безориларига
қўшилади. Ресторанда маишатга пули етмай, шерикларини тунда уйга бошлаб келади. Бой
уйғониб, уларни сезиб қолади, лекин уни ўлдириб, пулни олиб кетадилар. Натижада, ўғли
Тошмуроднинг тарбиясига эътиборсизлик туфайли фожеали ўлим топади. Жаҳолат ва
нодонлик отанинг ҳам боланинг ҳам бошига етади.

Беҳбудий бу саъй-ҳаракатлари ортида ёшларни илм олишга ундайди, чунки

илмсизлик оқибатини “Бу кетишни охири ёмондур, ўқумоқ, ўқутмоқ керакдур. Туркистон
меваси, донаси, тоши, тупроғи эски нимарсалари Оврўпа бозорига кетар. Муни Оврўпа


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

748

доллорлари келиб оз баҳога олиб кетар, меҳнатни биз қилурмиз, фойдани улар кўрар. Ўз
нимарсаларимизни Оврўпа бозорига элтиб, яхши баҳога сотатурғон бизда бирор дам йўқ.

Азбаски, Оврўпа ила савдо қиладурғон киши аввал ўн сана замона илмини ўқимоғи

лозим”, - деган фикрларни билдиради. [3]

Жадидчилар миллат обрўсини ўзларининг ҳаёти мазмуни, уни ривожлантиришни

асл мақсад деб биладилар. “Бизим Туркистон мамлакатини туфроғ, сув ва ҳаво жиҳатидан
энг бой мамлакатларда бўла туриб, на учун ўзимиз бундан фойдалана олмаймиз?. Бунинг
учун илмсизлик ва нодонликдан қутилмоқ зарур, -дейди Мунавварқори. Жадидчилар
замонлар ўзгариб бораётганлигини, илм-маърифати ривожланган давлатлар катта
ютуқларни қўлга киритаётганликларини эътироф этишади. “Америкаликлар бир дона
буғдой экуб, йигирма қадоқ буғдой олурлар, ёврополиклар ўзимиздан олган беш тийинлик
пахтамизни келтуриб, ўзимизга йигирма беш тийинга сотурлар. Аммо биз осиёликлар,
хусусан, туркистонликлар, думба сотуб, чандир чайнаймиз, қаймоқ беруб, сут ошиймиз,
нон ўрнига кесак тишлаймиз. Сўзнинг қисқаси, ҳозирги замонга мувофиқ киши бўлмак
учун илм ва маърифат ила баробар иқтисод, инсоф, туганмас саъй, битмас ғайрат
лозимдур”-деб ёзади Абдулла Авлоний [5]

Жадидчилар ўзбек зиёли болаларни Европа ва Америка давлатларига юбориб,

ўқитиш зарурлигини таъкидлайдилар. Болалар ўқиб, илм-ҳунар ўрганиб келсалар
мамлакатимиз ривожига катта ҳисса қўша оладилар ва бунинг учун уларга кўмаклашувчи
пул фондларини ташкил этиш ташаббуси билан чиқишган.

Жадидчилар миллий кадрларни тайёрламасдан туриб, истиқлолга эришиб

бўлмаслигини, бунинг учун илм-маърифатни омма онгига сингдириш керак деган ғояни
илгари суришади. “Мана бу йўллар билан бугун Оврупо ва Амриқо халқлари ҳавода учар,
денгиз остида сузар, дунёнинг энг нариги бўлаклари билан воситасиз хабарлашар бир
холға, бир маданиятга етишдилар”-деб ёзади Мунаввар қори [4]

Жадидчилар илм маърифатни, касб-ҳунарни ривожлантииш орқали халқимизни

истиқлолга олиб чиқиб, мамлакатимиздаги табиий бойликлардан ўз манфаатларимиз
йўлида фойдаланиш асосида ватанимизни жаҳондаги ривожланган давлатлар қаторидан
муносиб ўрин эгаллашини орзу қилган эдилар. Уларниг орзулари бугунги кунда рўёбга
чиқмоқда. Мамлакатимизда “Таълим тўғрисида”ги янги таҳриридаги, “Ёшларга оид давлат
сиёсати тўғрисида”ги қонунлар, “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида “Ёшлар келажагимиз” дастурларининг қабул
қилиниши ҳамда “Эл-юрт умиди” жамағармасини ташкил этилиши, айниқса 2024-йилни
Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили Давлат Дастурларини қабул қилинганлиги
юқоридаги фикримизни далилидир. Мазкур дастурларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у
яхлит самарали тизимга асос бўлиб, шахс, давлат ва жамият манфаатларига хизмат қилади.

Узлуксиз таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш бу яхлит жараённинг узвий таркибий

қисмларидир. Мазкур дастурлар мамлакатимиз иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг барча
жабҳалари учун юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим, илм-фан ва
ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, ёшларни миллий ва
умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялаш, шунингдек таълим


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

749

тизимини босқичма-босқич такомиллаштириб бориш вазифасини муваффақиятли ҳал
этишга хизмат қилмоқда.

Айни вақтда мамлакатимизда 150 дан ортиқ олий таълим муассасалари, бир қатор

техникумлар ва касб-ҳунар мактаблари ҳамда академик лицейлар, Президент мактаблари
фаолият кўрсатмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай ўқув юртлари
мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунга келиб,
мазкур ўқув юртларида бир неча миллиондан ортиқ ўғил-қизларимиз билим олмоқда.

Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичи ғоят масъулиятли ва мураккаб

даврдир. Буюк келажагимиз, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам,
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида қандай ўрин эгаллаши ҳам ёшларимизнинг нечоғлиқ
замонавий билимларни, касб-ҳунарларни эгаллашларига боғлиқдир. Чунки, ижтимоий-
иқтисодий тараққиётни ривожлантириш кўп жиҳатдан кишиларни замонавий билимларни
эгаллашларига, иқтисодий тафаккурга, иқтисодий идрокка боғлиқдир.

Жадидчиларнинг қарашларида жамият тараққиётига тўсқинлик қилиб келаётган

эскича урф-одатларни, ақидаларни ислоҳ қилиш таклифлари ислом ахлоқини
мустаҳкамлаш ғоялари билан чирмашиб кетган. Улар орзу-ҳавас ва сохта обрў топиш учун
одамлар мол-мулкларини, экин ерларини, ҳовли-жойларини сотиб, ўзлари қийин аҳволга
тушиб қолишларини қоралайдилар. Жумладан, М. Беҳбудий 1914 йилда “Ойна” журналида
чоп этилган “Зўраки бой”, “Бизнни кемирувчи иллатлар”, “Эҳтиёжи миллат” каби
мақолалари бунга мисол бўлади. “Биз бир таноб ерни 200 сўмга сотиб тўй қилмоқчи бўлсак,
“ерни кўп пулға урдим” деб мажнунона шодланурмиз. Инсонни бу қадар аҳмоқлиги
ажабдур. Бизға лозимки, тўй ва таъзияларни кичик қилиб ва ҳолимизча ҳаракатда бўлиб,
келар замонамизни ўйлайлук. Валлоҳ, хору зору мунқариз бўлмоқ эртаға офтобни
чиқишидек муқаррардир. [3]

“...Орамизда бўлиб турғон баъзи бидъат ва исрофот ишларини, чунончи, тўй,

маърака, гап, базм, ялочи, қозоқлар орасида улоқ, пойга ва жаноза куни бўладурғон
исрофотни билкуллия бархам бермоқ лозим”–деб ёзади Мунавварқори [4]

Жадидчилар томонидан ўз вақтида танқид қилинган тўйлар, оилавий тантаналар,

маърака ва маросимлар ўтказишдаги салбий ҳолатлар бугунги кунда ҳам учраб турибди.

Сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс

эттирган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда шуҳратпарастлик,
ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик,
исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар
кўзга ташланмоқда.

Бугунги кунда ўтказилаётган тўйлар айрим кишилар учун обрў топиш учун воситага

айланмоқда. Никоҳ тўйларида 50-100 саватлаб, тоғоралаб кийим-кечак, нозу неъматлар,
шунингдек тилла тақинчоқлар яширин равишда ҳатто автомобиллар совға қилинмоқда. Тўй
эгалари машҳур санъаткорларни олиб келишади, бир неча бош мол-қўй сўйилади, кўп
миқдорда ош дамлаб элга тарқатишади, минглаб сўм пулларни ҳофиз ва яқин қариндошлар
устидан сочишади ва кераксиз сарф-харажатларни кўпайтириб юборишмоқда. Улар
ўзларича халқни едириб ичирган бўлишади. [6]


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

750

Шунингдек, совуқ маъракаларни ўтказиш айрим кишилар учун бойлигини кўз-кўз

этувчи сохта обрў ортиришга қаратилган урфга айланиб бормоқда. Ориятли кишилар,
ночор кун кечирувчилар эса бундан жабр кўрмоқда, қарз кўтариб маърака ўтказишга
мажбур бўлмоқда. Катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутилиш
мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда, муҳожирликда оғир шароитда ишлаш,
ҳатто ҳаётдан бевақт кўз юмиш ҳолатлари кузатилмоқда ёки умр бўйи меҳнат қилиб топган
мол-мулкидан ажраб қолиш ҳолатлари учрамоқда. Шундай экан кераксиз дабдабалар
ўрнига, ўтганларнинг эзгу ишларини эслаб, дуо-фотиҳа қилиш уларнинг руҳини шод этади.

Ортиқча маблағлар ҳисобига эса халқ учун манфаатли бўлган бино-иншоотлар

қуриб бериш, етим-есирларга ва ногиронларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг
миннатдорчилигига сазовар бўлиш чин инсоний фазилатдир.

Шунингдек, юқоридаги салбий ҳолатларнинг тобора авж олиши минг-минглаб

оилаларнинг нафақат ижтимоий аҳволига, балки бутун ҳаётига, қолаверса, жамиятимизда
қарор топган маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолатларга чек қўйиш,
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жамиятда ижтимоий
адолатни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш
мақсадида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни қатъий

тартибга солишни

даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан ўтказиладиган
маросимларга оид бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бунга амал қилиш
мамлакатимиз аҳолисининг маънавий аҳлоқий дунёқарашига бевосита боғлиқдир.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жаддидчилар ўз асарларида одамларни ўз

мулкини исроф қилмасликка, тежамкор бўлишга ва тадбиркорлик асосида ўз меҳнати билан
фаровон яшашга даъват қиладилар. Улар боқимандалик, ялқовлик дангасалик, илм ва ҳунар
ўрганмаслик, зеҳнини чархламаслик туфайли фахмсизланиб, одамларга кулги бўлганларни
танқид қиладилар. Жумладан, Мунаввар қори ўзини “Ялқовлик ёвимиздир” номли шеърида
қуйидагиларни ёзади:

Жаннат каби гўзал юртинг йиғлаб сендан иш кутадир
Сенда кўргач ишсизликни, ҳасрат чекиб, қон ютадур
Тур ўрнингдан оч кўзингни,
Айт ёвингга сўнг сўзингни
Ёвинг кимдир биласанми? Нодонликдир, ялқовликдир,
Ёвга қарши курашмаслик-қўрқоқликдир, анқовликдир.
Мунаввар қори ушбу шеъри орқали одамларни хусусан ёшларни дангасалик,

боқимандалик ва ялқовлик қилмасдан оиласи ва эл-юрти учун меҳнат қилишга чорлайди.
Меҳнатга яроқли кишиларни ўз меҳнати орқали ҳаёт кечириши лозимлигини қайд этади.

Фақир киши номидан гапириб:Ўзгаларни текин нонин оч қолсам олмасман,ўз

кучимла бир парча нон топиб, уни тишларман, то танимда жоним бордир, ўз касбимдан
қолмасман. Ҳозир мени кўзим кўрар, қўлим тутар ишларман.

Жадидчиларни ўз асарларидаги бу чақириқлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини

йўқотгани йўқ. Юқорида таъкидлаганимиздек, бозор иқтисодиёти инсонларни
тадбиркорлик ва тежамкорлик асосида иш юритишларини талаб этади. Шунингдек, бугунги
кунда кмабағаллик муаммосини ҳал этиш масаласи турар экан аҳолини, хусусан ёшларни


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

751

тадбиркорликка ўргатиш зарурий касб ҳунарга ўқитиш, иқтисодий саводхонлигини
ошириш асосида меҳнат қилиб яхши ҳаёт кечиришлари учун барча шароитларни яратиб
берилмоқда Шунга асосланиб айтиш мумкинки, ҳозирги кунда жадидчиларнинг орзулари
ва ўгитлари рўёбга чиқмоқда. Халқимиз, айниқса ёшларимизни тадбиркорлик
ташаббусларини қўллаб қувватлаш, уларга ўз бизнесларини йўлга қўйиш учун катта
имтиёзлар берилмоқда. Прездентимиз Ш.Мирзиёев таькидлаганидек “Сизлар билан
учрашиш, таклиф ва ташаббусларингизни эшитиш менга ҳар доим қувонч ва ғурур
бағишлайди. Шижоат ва интилишингизни кўриб, ёниб турган кўзларингизга боқиб, ўзимга
битмас-туганмас куч оламан. Сизлар мана шундай катта куч-қудрат эгасисизлар” [2]

Бундан кўриш мумкинки, жамики илмларни, шу жумладан иқтисодий илмларни

ўрганиш ва уни ҳаётга тадбиқ қилиб, ёш авлодга ўргатиш ҳар биримизнинг вазифамиздир.

Бу борада Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатномасидаги

қуйидаги фикрларни қайд этиш жоиз: “Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз
аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият
керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шарқ
донишмандлари айтганидек, Энг катта бойлик-бу ақл заковат ва илм. Энг катта мерос-бу
яхши тарбия, энг катта қашшоқлик-бу билимсизликдир”[1]

Ғарб мамалакатларидан фарқли ўлароқ, бизнинг юртимизда нафақат таълимга балки

тарбияга ҳам катта эътибор берилади ва бунга оила, маҳалла, таълим масканлари ҳам
масъулдир. Фарзанд тарбияси йўлида ташланган ҳар бир тўғри қадам унинг келажакдаги ўз
ўрнини топиб кетиши учун мустаҳкам асос бўлади. Шундай экан, фарзандларимиз
келажагига алоҳида эътиборли бўлишмиз керак. Олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб
илмли бўламан деган юрагида ўти бор жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма
қулайликларни яратиб берилаётганлигини алохида таькидлаш лозим.

Биз юқорида буюк аждодларимиз, халқимиз орасидан етишиб чиққан истиқлол

қахрамонлари бўлган жадидчиларнинг айрим вакилларинигина иқтисодий қарашларига
тўхталдик. Ўзбек халқи бой тарихга эга бўлиб, унинг иқтисодий меъроси эндиликда
ўрганилмоқда. Ўйлаймизки, яна қанчадан-қанча янги мутафаккирлар кашф этилади ва
кўплаб иқтисодий билим манбаалари очилади. Бизнинг вазифамиз уларни чуқур ўрганиш
ва ўз иқтисодий тафаккуримизни шакллантириш, бойитиш асосида иқтисодиётимизни
юксалтиришдир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, маърифатпарвар боболаримиз меросини қанчалик

чуқурроқ ўргансак ва бу бебаҳо меросдан халқимизни, хусусан ёшларимизни кўпроқ
баҳраманд қилсак, бу олтин мерос бугунги кунда мамлакатимиз олдида турган буюк
мақсадларга

эришишимизда

кўмакчи

бўлади.

Шунингдек,

халқимиз

ҳаёти,

фаровонлигининг юксалишини ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотларни самарали давом эттиришни, миллий маънавиятимизни
юксалтиришни таъминловчи воситага эга бўламиз. Бу восита ёшларимизни, давлат ва оила
олдида турган ўз масъулиятларини чуқур англаб етувчи инсоний фазилатларга эга бўлган
комил шахс этиб тарбиялашга асос бўлиб хизмат қилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2024

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

752

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий мажлисга
мурожаатномаси. Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб сайти.

https://president.uz/uz/lists/view/4057

29.12.2020

2.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ўғил-қизларини ёшлар куни билан
табрик нутқи.

Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб сайти.

https://president.uz/uz/lists/view/5303

30.06.2022.

3.

“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори. ПҚ-92-сон.
Ўзбекистон

Республикаси

қонунчилик

маълумотлари

миллий

базаси.

https://lex.uz/docs/5831865

19.01.2022 йил.

4.

"Ёшлар билан ишлашда мутлақо янги тизим жорий қилинади!"

Президент Шавкат

Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш
чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши материаллари.

Ўзбекистон

Республикаси Президенти расмий веб сайти.

https://president.uz/uz/lists/view/6145

.

11.04.2023

5.

Махмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. Т., “Маънавият” 1997 йил

6.

Мунавварқори Абдурашидхонов. Танланган асарлар. Т., “Маънавият” 2003 йил.

7.

Абдулла Авлоний. Танланган асарлар. Т., “Маънавият” 2003 йил

8.

Shahobov, K. (2023, June). Theoretical basis of the cluster approach in ensuring the socio-
economic development of society. In AIP Conference Proceedings (Vol. 2789, No. 1). AIP
Publishing.

9.

Muhamadovich, S. H. (2023). The Importance of a Cluster Approach in the Sustainable
Development of Entrepreneurial Favoritism. Central Asian Journal of Innovations on
Tourism Management and Finance, 4(10), 17-22.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатномаси. Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб сайти. https://president.uz/uz/lists/view/4057 29.12.2020

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ўғил-қизларини ёшлар куни билан табрик нутқи. Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб сайти. https://president.uz/uz/lists/view/5303 30.06.2022.

“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори. ПҚ-92-сон. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/5831865 19.01.2022 йил.

"Ёшлар билан ишлашда мутлақо янги тизим жорий қилинади!" Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши материаллари. Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб сайти. https://president.uz/uz/lists/view/6145. 11.04.2023

Махмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар. Т., “Маънавият” 1997 йил

Мунавварқори Абдурашидхонов. Танланган асарлар. Т., “Маънавият” 2003 йил.

Абдулла Авлоний. Танланган асарлар. Т., “Маънавият” 2003 йил

Shahobov, K. (2023, June). Theoretical basis of the cluster approach in ensuring the socio-economic development of society. In AIP Conference Proceedings (Vol. 2789, No. 1). AIP Publishing.

Muhamadovich, S. H. (2023). The Importance of a Cluster Approach in the Sustainable Development of Entrepreneurial Favoritism. Central Asian Journal of Innovations on Tourism Management and Finance, 4(10), 17-22.