ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
753
ТОМОРҚА ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КАМБАҒАЛЛИК
МУАММОСИНИ ХАЛ ЭТИШНИНГ МУХИМ ОМИЛИ.
Ибройим Махкамов
Наманган муҳандислик-технология институти и.ф.н., доцент.
Абдураҳманова Зулейҳа Олимжоновна
Наманган муҳандислик-технология институти, ассистент.
Азимов Азизбек Махамадали ўғли
Наманган муҳандислик-технология институти, талаба.
https://doi.org/10.5281/zenodo.12103802
Аннотация. Мазкур мақолада мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-
иқтисодий ислохотлар ахоли бандлигини таъминлаш турмуш фаровонлигини
юксалтиришда томорқа хўжаликларини ахамиятини ёритиб берилган хусусан Наманган
вилоятида томорқа хўжаликларини ривожлантириш орқали камбағаллик муаммосини хал
этилишини ўзига хос худудий хусусиятларни баён этилган.
Таянч сўзлар: Томорқа хўжаликлари, камбағаллик, тадбиркорлик, кластер,
пандемия, кредит, иссиқхона, салохият, худуд.
AGRICULTURAL DEVELOPMENT IS AN IMPORTANT FACTOR FOR SOLVING
THE PROBLEM OF POVERTY.
Abstract. In this article, the importance of real estates in ensuring the employment of the
population, improving the welfare of the population, especially in the Namangan region, and
solving the problem of poverty through the development of real estates in the Namangan region,
are explained in this article.
Key words: Farms, poverty, entrepreneurship, cluster, pandemic, credit, greenhouse,
power, territory.
РАЗВИТИЕ СЕЛЬСКОГО ХОЗЯЙСТВА ЯВЛЯЕТСЯ ВАЖНЫМ ФАКТОРОМ
РЕШЕНИЯ ПРОБЛЕМЫ БЕДНОСТИ.
Аннотация. В данной статье рассматривается значение недвижимости в
обеспечении занятости населения, повышении благосостояния населения, социально-
экономических реформ, реализуемых в нашей стране, в частности в Наманганской
области, решении проблемы. бедность за счет развития недвижимости, описаны
конкретные территориальные особенности.
Ключевые слова: Фермы, бедность, предпринимательство, кластер, пандемия,
кредит, теплица, мощность, территория.
Давлатимиз томонидан яратиб борилаётган шарт-шароитлар туфайли жойларда
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдираётган кишилар сони тобора
кўпайиб бормоқда. Хусусан қишлоқ жойларида боғдорчилик, мева-сабзавотчилик,
полизчилик, асаларичилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, худудлар
хусусиятидан келиб чиқиб, хунармандчилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳалар
билан шуғулланмоқдалар. Булардан кўриниб турибдики оилавий тадбиркорликни, хусусан
томорқа хўжаликларни ривожлантиришга алохида эътибор қаратилмоқда. Бу нафақат
ижтимоий-иқтисодий вазифа, балки халқимизнинг дунё қарашини ўзгартиришга, меҳнат
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
754
орқали даромад топишга бўлган қизиқишларини кескин оширишга қаратилган сиёсий
мақсаддир. Шу боис, кейинги йилларда ахоли томорқаларидан самарали фойдаланиш
бўйича давлатимиз томонидан бир қатор қонунлар, қарорлар ва меъёрий хужжатлар қабул
қилинди, айрим қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси
билан “Маҳалла еттилиги” яратилди. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни
ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, ҳоким ёрдамчилари
институти, томорқачиларни қўллаб-қувватлашнинг молиявий тизимлари яратилди.
Ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди. Имтиёз ва енгилликлар вужудга келди.
Томорқачиликка
сармоялар
киритилмоқда.
Томорқачиларга
маҳсулотни
етиштиришдан тортиб бозорга олиб чиқишгача бўлган барча жараёнга кўмаклашувчи
ҳамкорлар, тузилмалар яратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши ҳамда унинг худудий бўлинмалари ташкил қилинди. Алохида уруғлик ва кўчат
етказиб бериш, химатлар кўрсатиш бўйича 224 та “Томорқа хизмати” корхоналар фаолияти
йўлга қўйилди. Томорқада янги лойихаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 350
миллиард сўм ажратилиб, Фермерлар кенгаши хузурида жамғарма фаолияти йўлга
қўйилди. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги ташкил этилди. Булардан кўриниб турибдики, аҳолига
кўмаклашадиган, моддий ресурсларни етказиб берадиган ва молиялаштирадиган,
авваллари бўлмаган янги тизим жорий этилди.
Буларнинг натижасида сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини-ўзи банд
қилди. Қарийиб 2 миллион одам камбағалликдан чиқарилди. Маҳаллабай асосида 51 мингта
микролойиҳа амалга оширилиб, 206мингта янги иш ўринлари яратилди. Ишсиз
фуқароларга “Ишга марҳамат” мономарказларида замонавий касб-ҳунар ва хорижий тиллар
ўргатилди.
2024 йилдаги Давлат дастурида 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш
белгиланган. Шундан 2 миллиондан зиёди қишлоқ хўжалиги ва томорқачилик соҳасига
тўғри келади. Томорқа нафақат экин экиладиган ер, балки, кичик тадбиркорликни юзага
чиқарувчи майдон, турмуш фаровонлигини таъминловчи, оила ва мамлакат иқтисодиётига
наф келтирувчи омил ҳамдир.
2021 йилнинг 1 апрель куни қабул қилинган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги
қонуннинг 3-моддаси 2-хатбошида “Томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти
ҳисобланмайди ва томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди.
Томорқа хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (қайта ишлаш)
бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил равишда
амалга оширувчи шахс аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда
ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиши мумкин”-деб қайд этилган.
1
1
“Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 2021 йил 1 апрель,ЎРҚ-681-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/681/0264-сон)
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
755
Бундан кўриниб турибдики, қонунда томорқа ер эгаларининг ижтимоий ҳимояси,
шунингдек, уларнинг мулкий ҳуқуқлари ва уларни хўжалик юритувчи субъект мақоми
даражасидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.Чунки унда томорқа ер эгасининг
мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча турдаги хўжалик юритувчи шахслар билан ўз
фаолиятлари юзасидан шартномавий муносабатларга киришиши мумкинлигига оид
ҳуқуқлари алоҳида белгилаб берилди. Бу эса аҳолини кўпчилик қисмини ўз томорқасига
фақат тирикчилик ўтказиш манбаи эмас, балки бизнес қилиш ва шу орқали кўпроқ даромад
топиш воситаси эканлигини эътироф этмоқда.
Юқорида белгиланган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад халқнинг даромадини
ошириш, бой қилишдир. Албатта, осон бўлмайди. Бу машаққатли меҳнат, тинимсиз
изланиш, янги-янги ғояларни амалга оширилишини тақозо этади.
Мамлакатимизнинг барча худудлари каби Наманган вилоятида ҳам томорқа
хўжаликларини ривожлантириш бўйича истиқболли чора-тадбирлар дастури яратилган.
Вилоятда 252,0 минг гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб, шундан 31,9 минг
гектари аҳоли томорқаларини ташкил этади. Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб асосий
эътибор томорқа ерларидан самарали фойдаланишга қаратилган. Чунки, вилоят аҳолисини
салмоқли қисми қишлоқ жойларида яшайди ва уларни муайян қатлами кам таъминланган
камбағал оилаларни ташкил этади. Шу нуқтаи назардан қараганда вилоятдаги долзарб
масалалардан бири аҳоли бандлигини таъминлашдир. Бандликни таъминлаш ҳақида қанча
кўп гапирсак, шунча кам. Чунки юзага келаётган муаммоларнинг салмоқли қисми ишсизлик
билан боғлиқ. Шунинг учун оилада ҳеч бўлмаса бир киши етарли даражадаги даромадга эга
бўлса, ижтимоий масалаларни кун тартибига чиқиши камаяди. Шунинг учун амалга
оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ёки белгиланган ҳудудий дастурларни барчасини
замирида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ва шулар асосида
кмабағалликни қисқартириш мақсади мужассаслашгандир.
“Тадбиркорлик, бандлик, камбағалликдан чиқаришга катта маблағлар ажратамиз.
Маҳалладаги “еттилик”ни нима учун ташкил қилдик, камбағалликдан чиқариш
тизимини-нимага хонадонларга олиб бордик? Мақсадимиз-томорқани ишлатиб, хонадонда
ишлаб чиқариш қилиб, кўчада хизматларни кўпайтириб, ҳар сотихидан 1-2 миллион сўм
даромад топишга ўтиш”
2
-деди Президентимиз Ш. Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари Сайҳунободга ташрифи чоғида ҳам, Наманган вилояти
фаоллари билан учрашувда ҳам томорқадан даромад олишга алоҳида урғу берди. Аҳолиси
зич яшайдиган Наманган вилояти учун ҳар бир қарич ер қадрли ҳисобланади. Шунинг учун
унинг бир қаричини ҳам бўш қолдирмасдан унумли фойдаланиш давлат сиёсати даражасига
айланаётганлиги ҳам бежиз эмас.
Вилоятнинг бир қатор туманларида намунали томорқа хўжаликлари мавжуд бўлиб,
улар 8-10 сотихли томорқа ерларидан йилига 2-3 мартадан хосил ва 50-60 миллион сўм,
2
Томорқа ва уй хўжалиги-аҳоли даромадини оширишда катта манба. Ўзбекистон Республикаси Президенти
https://president.uz/uz/lists/news?menu_id=12&page=9&per-page=15
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
756
айрим оилалар эса 100 миллион сўмдан кўпроқ даромад олиб бошқа оилаларга намуна
бўлмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 30 январдаги 53-сонли
қарорига асосан, Норин, Уйчи, Тўрақўрғон, Наманган туман хокимлари биргаликда
махаллаларда намунали томорқалар тажрибаларидан самарали фойдаланиш бўйича
“Томорқа даромад манбаи”, “Бир махалла бир махсулот”, “Даладан дастурхонгача”
тамойиллари асосида амалий ва кўргазмали семинарлар ташкил этилди.
Юқоридаги фикрларга асосланиб айтиш мумкинки, жаҳонда юзага келаётган
мураккаб вазиятни хисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча
хосил олиш бугунги кунда биринчи даражали вазифалардан бири бўлиб турибди. Шуларни
хисобга олиб хонадонларда ихчам иссиқхоналар қуриш ҳам муҳим ахамият касб этади.
Халқимизни мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини йил давомида тўлиқ
қондириш, яхши сақланган ҳолатда аҳолига етказиб бериш учун аҳоли зич яшайдиган
жойларда дала дўконлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлайдиган музлаткичли
омборлар ва уларни қайта ишлайдиган цехларни ташкил этиш, бошқача айтганда “Томорқа
хизмати” кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш давр талабига айланмоқда. Президентимиз
ташаббуси асосида қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ва уни чуқур қайта
ишлашнинг занжир усулига асосланган кластерлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу эса
қишлоқларга саноатни олиб кириш эвазига янги иш ўринларини яратиб аҳоли бандлигини
таъминлаш ва мунтазам даромад олиш имкониятини яратиб беради. Бугунги кун
маълумотларига кўра мамлакатимизда 5,5 миллиондан ортиқ деҳқон хўжалиги ва томорқа
ер эгалари 502 минг гектар ердан фойдаланиб фаолият кўрсатмоқдалар. Бундан кўриниб
турибдики, асосий экин майдонларининг салмоқли қисми аҳоли ихтиёрида экан, уларнинг
эгаларида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш кўникмасини шакллантириш
зарур. Шу мақсадда кейинги йилларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан
самарали фойдаланиш ва бунга эришган ер эгаларини рағбатлантириш механизми жорий
этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки томорқада етиштирилган маҳсулотни сотиб олиш
тизимини йўлга қўйиш ҳам муҳим масала ҳисобланади шу мақсадда 2020 йилда 12 та
фаолият турининг ўзида мужассам қилган “Томорқа хизмати” кластерлари фаолиятини
йўлга қўйиш тажрибаси ижобий самара берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш
самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30
июндаги қарорига асосан республика бўйича 20 та “Томорқа хизмати” МЧЖ негизида
кластер корхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Бу жараён 2024 йилда ҳам давом эттирилиб
мева-сабзавот кўп етиштириладиган 32 та туманда, хусусан Наманган вилоятининг
Янгиқўрғон, Чуст, Чортоқ, Уйчи ва Косонсой туманларида томорқа хизмати кластерлари
фаолиятини йўлга қўйилиши режалаштирилган. Мазкур ишларни амалга ошириш учун
Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан 58 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда
тутилган.
Ташкил этилаётган томорқа кластери корхоналарига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли
томорқаларини бириктириб, улар ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
757
барқарорлаши туфайли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш миқдори ошиб бориши
туфайли аҳолининг қўшимча даромад олиш имкониятлари ҳам тобора кенгайиб бормоқда.
Чунки кластер фаолиятидаги янгиланишлар, инновацион технологияларни жорий
этилиши тез орада ўз самарасини кўрсатмоқда. “Томорқа хизмати” МЧЖлар негизида
ташкил этилган кластерлар аҳоли томорқасида маҳсулот етиштириш учун уруғлик,
кўчатлар етказиб беришдан тортиб етиштирилган маҳсулотни харид қилиш ва ундан
пировард маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ жараённи ўз ичига қамраб олади ва
бу янги иш ўринларини яратилиши демакдир.
Бугунги кун тажрибаси кўрсатиб турибдики, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни
мунтазам даромад олишлари орқали камбағалликдан чиқаришга эришилади.
Маълумотларга кўра Наманган вилоятида 24 минг 300 дан ортиқ камбағал оила, 57,1
минг нафардан кўпроқ ишсизлар мавжуд. Шуларни эътиборга олган ҳолда Сайҳунобод
тажрибаси асосида Наманган вилоятида ҳам кенг кўламли ҳаракат бошланган. Вилоятнинг
14 та туманидаги 788 та маҳаллага банк филиаллари бириктирилган. Улар “маҳалла
еттилиги” билан бирга хонадонлардаги имкониятларни оиланинг ҳоҳиш-истакларини
ўрганмоқда.
Дастлабки босқичда кам даромадли 4 мингта хонадон танлаб олиниб, оила аъзолари
жон бошига ойлик даромадни 2 миллион сўмгача ошириш чоралари кўрилади. Кейинги
босқичда яна 4 мингтасига молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишдаги амалий
ёрдамлар берилади. Ўрганишлар асосида маҳаллаларда гулчилик, балиқчилик,
асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай ва картошка етиштириш имкониятларини
ҳисобга олиб имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики одамларни меҳнат қилишлари,
тадбиркорлик билан шуғулланиб даромад топишлари учун шарт-шароитлар босқичма-
босқич яратиб берилмоқда. Бироқ, яратилган имкониятлардан вилоятни барча худудларида
унумли фойдаланиляпти деб бўлмайди. Жумладан Тўрақўрғон, Косонсой, Учқўрғон,
Чортоқ, Янгиқўрғон туманларида ахоли хонадонларида иссиқхоналар камлиги ва
томорқаларга мевали дарахтлар ва ток кўчатлари кам экилганлиги аниқланди. Бу холатни
Президентимиз Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда Хозирги синовли даврда томорқа
ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат деб
баҳолаш керак. Чунки бугунги кундаги мураккаб вазият дунё мамлакатларида озиқ-овқат
хафсизлиги борасидаги сиёсат ва чора-тадбирлар етарли эмаслиги яққол кўрсатиб қўйди.
Шунинг учун вилоят, туман хокимлиги, фермер хўжаликлари кенгаши, Мехнат
вазирлиги, махалла қўмиталари ва халқ қабулхоналари бошлиқлари 4 та сектор рахбарлари
худудлардаги хар бир хонадонларга кириб, томорқаларга турли хил экинлар, мевали
дарахтлар ва ток кўчатлари экилишини иссиқхоналар ташкил этилишини ўрганиб
боришлари ва мавжуд муаммоларни хал этилишига амалий ёрдам беришлари лозим.
Президент
Ш.Мирзиёевнинг
Олий
Мажлисга
ва
Ўзбекистон
халқига
мурожатномасида таъкидлаганидек: Камбағалликни қисқартириш борасида худудлардаги
хақиқий холатга бахо бериш, амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш Олий
Мажлис палаталари ва Махаллий Кенгашларнинг диққат марказида бўлиши лозим.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
758
Умуман хар бир туман ва шахар ҳокими бир ой муддатда ўз худудида камбағалликни
қисқартириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиб, унинг ижроси бўйича ҳар чоракда
махаллий Кенгашларда хамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа хисобот бериши
зарур. Бу масала барча рахбарларнинг биринчи даражали вазифаси ва иш самарасини
бахолайдиган асосий мезонга айланиши керак.
Эндиликда вилоят ҳокимлиги ва туман секторлари кесимида, туман ҳокимлари эса
маҳалла фуқаролари йиғинлари кесимида ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ,
иқлим шароити, сув таъминотини ҳисобга олиб “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили
асосида томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва
маҳсулот етиштиришнинг истиқболли йўналишларини аниқлаб олиш лозим.
Ушбу тамойил асосида муайян экин маҳсулотларини етиштиришнинг
ихтисослаштирилган маҳаллалар сони тобора ортиб бормоқда.
Шуни алохида таъкидлаш керакки, айрим кишилар давлат томонидан берилаётган
ёрдамларни ва яратилаётган имтиёзли шарт-шароитлардан етарлича фойдаланмаяпти, яъни
миллиардлаб берилган кредитлар, солиқлар бўйича берилган имтиёзлар ўзини самарали
натижасини бермаяпти.
Бундай тоифадаги кишилар берилган кредит пулларни, чорва хайвонларини боқиб
кўпайтириш, турли хил чорва махсулотларини олиб ўз оиласини ва маҳаллий бозор талаб-
эхтиёжларини қондириш ўрнига, кредитга берилган чорва ҳайвонларини арзон гаровга
сотиб пулини эса ўзларининг бошқа эхтиёжларини қондиришга ишлатиб юбормоқдалар.
Шунингдек, берилган уруғлик, мевали дарахт кўчатларини ўз вақтида экмаслик,
экилганлари ҳам етарли даражада парваришламаслик холатлари учраб турибди. Масалан
Наманган вилоятида 56 мингта томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштирилмаяпти.
Бундай салбий холатлар банклар томонидан берилган кредитларни ўз вақтида
қайтарилмаслик холатларини юзага келтирмоқда. Хатто баъзи оилалар кредит тўлашни
умуман хаёлларига келтиришмаяпти. Гўёки бу кредит уларга берилган “Эҳсон” деб
ҳисоблашади. Аслида эса барилган кредит-бу мажбурият, масъулият демакдир. Оила
аъзоларини иш билан таъминлаш ва шу асосида даромад олиш орқали камбағалликдан
чиқиш демекдир. Бундай лойқад, боқмандалик кайфиятидаги кишиларни дунё қарашини
тубдан ўзгартириш вақти келди.
Президантимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек “Камбағалликдан чиқиб кетиш учун
энг муҳим омил инсоннинг интилиши, ўз кучига таянган холда, аниқ мақсад сари ҳаракати
бўлиши керак”. (4)
Эрта бахор ойларидан томорқа ерларига ишлов бериб, турли хил экинлар ва мевали
кўчатлар экишга иссиқхоналардаги етиштирилаётган сабзавот махсулотларини
парваришлашга эътиборни кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Бу билан худудларда озиқ-
овқат махсулотлари бўлган талабларни тўлароқ қондириш, ахоли даромадларини
оширишга ва шу асосда уларни турмуш фаровонлигини ошириш имкониятига эга
бўлинади.
Бизнингча келгусида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни хал қилувчи мухим
омиллардан бири бўлган томорқа хўжаликларини янада ривожлантириш ва шу асосида
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
759
камбағалликдан чиқиб кетиш учун қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз:
1). Давлатимиз тамонидан томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича
чиқарилган қонун, формон ва қарорларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш. Уларни
бажарилишини назорат қилувчи мутасаддиларни белгилаш ва уларни хисоботини мунтазам
тахлил қилиб бориш ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича тегишли чора-тадбирларни
белгилаш;
2). Томорқа ерларидан фойдаланишни маҳалла фуқоролар йиғини кесимида
мунтазам ўрганиб бориш. Намунали фаолият кўрсатаётган томорқа эгаларида тўпланган
тажрибаларни оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб бориш;
3). Томорқа хўжаликларига уруғлик, кўчат, химикатлар, менирал ўғит етказиб
берувчи, чорва хайвонларига ем-хашак, ветеринария хизматини кўрсатувчи бўғинлари
фаолиятини барқарор ишлашини таъминлаш;
4). Томорқаларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотларни харид қилувчи,
сақловчи ва қайта ишловчи корхоналар билан олдиндан шартномалар тузиш ва уларни ўз
вақтида қатъий бажарилишни таъминлаш, яъни махсулот етиштиришни кластер усулида
ташкил этиш;
5). Томорқа хўжалиги билан шуғулланувчи оилаларга берилаётган банк
кредитларидан, чорва хайвонларидан, уруғлик ва кўчатлардан мақсадли ва ўз вақтида
фойдаланишни мутасаддилар томонидан мунтазам назорат қилиб бориш ва аниқланган
камчиликларга барҳам бериш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш;
6). Банк ходимлари ва махалла фуқоролар йиғинларида томорқа билан
шуғулланувчи ўринбосарлар томонидан берилган кредитлардан унумли фойдаланиш ҳамда
ўз вақтида қайтарилишини тушунтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини йўлга
қўйиш ва “молиявий кўникма” тамойили асосида янги механизм жорий этиш;
7). Банклар томонидан оилаларга берилган кредитларни ўз вақтида қайтарилишни
йўлга қўйиш, кредит ресурсларидан мақсадли фойдаланилмаган ва ўз вақтида қайтармаган
фуқороларга тегишли иқтисодий жазо чораларини қўллаш.
8). Ҳудудлар кесимида “Томорқа даромад манбаи”, “Бир махалла-бир махсулот”,
“Даладан дастурхонгача” тамойиллари асосида амалий ва кўргазмали семинарлар ташкил
этиш. Намунали томорқа хўжаликлари фаолиятини ва тўпланган тажрибаларни оммавий
ахборот воситалари орқали мунтазам ёритиб бориш.
Хулоса
қилиб айтганда бугунги кунда ахоли бандлигини таъминлаш ва мунтазам
даромад олишлари орқали камбағаллик муаммосини хал этишда томорқа хўжаликлари
мухим ахамият касб этмоқда. Шуларни хисобга олиб томорқа хўжаликларини барқарор
ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Булардан кўзланган
мақсад мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ижобий хал этишдир.
REFERENCES
1.
“Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 2021 йил
1 апрель,ЎРҚ-681-сон (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
02.04.2021 й., 03/21/681/0264-сон)
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
760
2.
Томорқа ва уй хўжалиги-аҳоли даромадини оширишда катта манба. Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
расмий
веб
сайти.
https://president.uz/uz/lists/news?menu_id=12&page=9&per-page=15
3.
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини кўпайтириш-бугунги кунда энг мухим масала
“Халқ сўзи”, 2020 йил 29 апрел
4.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига
Мурожатномачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб сайти.
29.12.2020 йил.
5.
“Фидойилик билан ишласак, иқтисодиётимизда ҳаётий уйғониш ва юксалиш,
халқимиз турмушида фаровонлик бўлади” Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024
йил 14 март кун Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташрифи материаллари.
“Янги Ўзбекистон” газетаси. № 54 (1115), 2024-йил., 15-март.
6.
“Халқимизнинг фаровон яшаши учун шароит яратиш Янги Ўзбекистон сиёсатининг
асосий пойдеворидир”. Ўзбекисон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2024 йил 25 март куни Наманган вилоятига ташрифи материаллари. “Янги
Ўзбекистон” газетаси. № 60 (1121), 2024-йил., 26-март
7.
“Ҳалол меҳнат ва оқилона тадбиркорлик билан одамлар ҳаёти ўзгаряпти, бандлиги
таъминланиб, даромади яхшиланяпти”. Ўзбекисон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 25-26 март кунлари Наманган вилояти фаоллари
билан учрашув материаллари. “Янги Ўзбекистон” газетаси. № 61 (1122), 2024-йил.,
27-март.
8.
“Чарм ва ипак саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди” Президент
Шавкат Мирзиёев раислигида 10-май куни чарм ва ипак саноатини ривожлантириш,
аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор
материаллари. “Янги Ўзбекистон” газетаси. № 91 (1152), 2024-йил., 11-май.
